Ҳужжат кучини йўқотган 18.09.2017 02.05.2016 йилдаги 133-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 18.09.2017
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари ва бўлимлари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 сентябрдаги 709-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳар ҳокимияти бошқарув аппарати тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 12 июндаги ПҚ-3050-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудларни комплекс ривожлантиришни таъминлашда маҳаллий давлат бошқаруви органлари фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 22 февралдаги ПҚ-2495-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари ва бўлимлари ходимларининг билимларини ва касбий кўникмаларини тубдан яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари ва бўлимлари ходимларининг (кейинги ўринларда ходимлар деб аталади) қайта тайёрлашдан ва малака оширишдан ўтиши тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, қуйидагилар ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ҳудудларнинг ресурс салоҳияти ва демографик тенденциялари билан мувозанатланган қисқа муддатли, ўртача муддатли ва узоқ муддатли комплекс дастурларини ишлаб чиқиш ва уларнинг мониторингини олиб бориш;

саноат ишлаб чиқаришларини модернизациялаш ва ривожлантириш, пудрат қурилиш қувватларини мутаносиб ривожлантириш ҳудудий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш;

ишлаб чиқариш инфратузилмасини, уй-жой-коммунал соҳасини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантириш, ер ва сув ресурслари балансларини шакллантириш ва уларнинг мониторингини олиб бориш;

меҳнат ресурслари балансини шакллантириш ва уларнинг мониторингини олиб бориш, ижтимоий соҳа тармоқларини ривожлантириш масалалари, демографик ривожланишни таҳлил қилиш.

3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви иқтисодиёт органлари тизимида иш тажрибасига эга бўлмаган барча ходимлар Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари ва бўлимларига, тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш гуруҳига (кейинги ўринларда гуруҳ деб аталади) ишга қабул қилингандан кейинги дастлабки 12 календарь ой мобайнида мажбурий тартибда тўрт ҳафталик қайта тайёрлашдан, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигида — икки ҳафталик стажировкадан ўтадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари бошлиқлари ҳар йили икки ҳафталик малака ошириш курсларидан, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигида — бир ҳафталик стажировкадан ўтадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимлар уч йилда бир марта тўрт ҳафталик курсларидан, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигида — икки ҳафталик стажировкадан ўтадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гуруҳлар раҳбарлари ва ходимлари уч йилда бир марта икки ҳафталик малака ошириш курсларидан, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигида ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасида — бир ҳафталик стажировкадан ўтадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси негизида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган ўқув режалари ва дастурлари бўйича амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
машғулотларни ўтказишга ва стажировкага раҳбарлик қилишга Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг, республика бошқа олий таълим муассасаларининг юқори малакали ўқитувчилари, Вазирлар Маҳкамаси ахборот-таҳлил департаментларининг, вазирликлар ва идораларнинг масъул ходимлари, хорижий мутахассислар жалб этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари муваффақиятли тугалланган тақдирда сертификат берилади. Якуний тестларга кўра қониқарсиз баҳо олганлиги сабабли тингловчининг сертификат ололмаганлиги ходимни эгаллаб турган лавозимидан озод қилиш учун асос ҳисобланади. Имтиёзли сертификат олиниши номзодни номенклатура лавозимларининг захира рўйхатига киритиш учун асос ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта тайёрлаш ва малака ошириш даврида ходимларнинг асосий иш жойидаги лавозими ва ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига бошқа шаҳарлардан юборилган тингловчиларга юборган томон ҳисобидан республика доирасида хизмат сафарлари учун белгиланган тартибда ва миқдорларда суткалик пул тўланади ва турар жой ижараси ҳамда ўқиш жойига келиш ва кетиш харажатлари қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар, шу жумладан тингловчиларнинг хизмат сафари харажатлари Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашини ва Иқтисодиёт вазирлигини, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларини сақлаш учун назарда тутиладиган бюджет маблағлари доирасида қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда 2016 йилга ва 2019 йилгача бўлган даврга ходимларнинг қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтиш рўйхатларини ва жадвалларини тузсинлар ва тасдиқласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси бир ой муддатда гуруҳлар, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари ва бўлимлари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқсин ҳамда Иқтисодиёт вазирлиги билан келишган ҳолда, белгиланган тартибда тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 2 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
133-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 майдаги 133-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари ва бўлимлари ходимларининг қайта тайёрлашдан ва малака оширишдан ўтиши тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудларни комплекс ривожлантиришни таъминлашда маҳаллий давлат бошқаруви органлари фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 22 февралдаги ПҚ-2495-сон қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари ва бўлимлари ходимларининг (кейинги ўринларда ходимлар деб аталади), шунингдек тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш гуруҳлари (кейинги ўринларда гуруҳлар деб аталади) ходимларининг қайта тайёрлаш ва малака оширишдан ўтиши тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг ўқув базасида, стажировка эса — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигида ва Савдо-саноат палатасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ташкил этилиши учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Банк-молия академияси жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш даврида уларнинг асосий иш жойидаги лавозими ва ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг мақсади, вазифалари ва йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ходимларнинг касб даражасини юқори даражада сақлаб туриш ва ривожлантириш ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг мақсади ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар курсларнинг вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларга юкланган вазифаларни юқори касб даражасида бажариш учун зарур бўлган назарий, амалий билимларни, кўникмаларни ва уқувни тизимли тарзда янгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тингловчиларга — ҳудудлар ходимларига ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилиши мониторинги жараёнида марказий иқтисодиёт органлари ва давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари билан самарали ўзаро ҳамкорлик қилиш кўникмаларини сингдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ўзаро ҳамкорлиги самарадорлиги даражасини ва амалий натижадорлигини ошириш мақсадида улар томонидан ҳудудий даражада фойдаланилаётган замонавий дастурий таъминотнинг қўлланишини ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қуйидагилар ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ҳудудларнинг ресурс салоҳияти ва демографик тенденциялари билан мувозанатланган қисқа муддатли, ўртача муддатли ва узоқ муддатли комплекс дастурларини ишлаб чиқиш ва уларнинг мониторингини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат ишлаб чиқаришларини модернизациялаш ва ривожлантириш, пудрат қурилиш қувватларини мутаносиб ривожлантириш ҳудудий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш инфратузилмасини, уй-жой-коммунал соҳани ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантириш, ер ва сув ресурслари балансларини шакллантириш ва уларнинг мониторингини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат ресурслари балансини шакллантириш ва уларнинг мониторингини олиб бориш, ижтимоий соҳа тармоқларини ривожлантириш масалалари, демографик ривожланишни таҳлил қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ҳар бир йўналиш бўйича ўқув режалари қуйидаги масалаларни қамраб олиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тингловчиларга ўрганилаётган тармоқлар ва соҳалардаги муаммолар ва номутаносибликларни аниқлаган ҳолда ижтимоий-иқтисодий жараёнларни, ҳудудларнинг ресурс салоҳиятини чуқур таҳлил қилиш кўникмаларини сингдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли тармоқлар ва соҳаларни ривожлантиришнинг қисқа муддатли, ўртача муддатли ва узоқ муддатли ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва мониторинг олиб бориш усуллари ва кўникмаларини ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли тармоқлар ва соҳаларнинг пропорционал мутаносиб ривожланишини таъминлаш учун баланс усулидан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий органлар ишлари жараёнига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Ходимларнинг қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтиши тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Давлат бошқаруви иқтисодиёт органлари тизимида иш тажрибасига эга бўлмаган барча ходимлар Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари ва бўлимларига ишга қабул қилингандан кейинги дастлабки 12 календарь ой мобайнида мажбурий тартибда тўрт ҳафталик қайта тайёрлашдан, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигида икки ҳафталик стажировкадан ўтадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазири, ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари бошлиқлари ҳар йили икки ҳафталик малака оширишдан, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигида — бир ҳафталик стажировкадан ўтадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимлар уч йилда бир марта тўрт ҳафталик малака оширишдан, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигида — икки ҳафталик стажировкадан ўтадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гуруҳлар раҳбарлари ва ходимлари уч йилда бир марта икки ҳафталик малака оширишдан, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигида ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасида — бир ҳафталик стажировкадан ўтадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қайта тайёрлаш курсларида ўқув жараёни таълим олувчилар сони 14 нафардан 25 нафаргача бўлган гуруҳларда ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Банк-молия академияси билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг таклифларига биноан ҳар йили 15 сентябргача уларнинг эгаллаб турган лавозимларига кўра ўқитиш даврлари ва йўналишлари бўйича қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчилари контингентини белгилайди ҳамда навбатдаги календарь йил учун ўқитиш режа-жадвалини тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазири ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари бошлиқлари малакасини ошириш курслари календарь йилнинг ноябрь ойида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўқув курслари асосан интерактив шаклда, шу жумладан «Ақлий ҳужум», «Кейс стади», «Жамоада ишлаш», «Давра суҳбатлари» шаклида ҳамда билимлар ва кўникмалар беришнинг бошқа замонавий шаклларида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Машғулотларни ўтказишга ва стажировкага раҳбарлик қилишга Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг, республика бошқа олий таълим муассасаларининг юқори малакали ўқитувчилари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ахборот-таҳлил департаментларининг, вазирликлар ва идораларнинг масъул ходимлари, хорижий мутахассислар жалб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курсларидан ўтиш якунлари бўйича 100 балли тизим бўйича якуний тест синови ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якуний тест синови Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси томонидан ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Стажировка якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳар бир таълим олувчига ижобий ёхуд салбий баҳо беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Таълим олувчилар, агар тест синови якунлари бўйича олиниши мумкин бўлган балларнинг камида 55 фоизини олса ва стажировкадан ўтиш якунлари бўйича ижобий баҳога эга бўлиш шарти билан қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курсларидан муваффақиятли ўтган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим олувчи олиниши мумкин бўлган балларнинг камида 55 фоизини тўплай олмаган тақдирда унинг яна бир марта такрорий тест синовидан ўтишига рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари муваффақиятли якунланган тақдирда ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ шакл бўйича қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтганлик тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг сертификати берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тингловчи томонидан қониқарсиз баҳо туфайли сертификат олинмаслиги ходимни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Балларнинг олиниши мумкин бўлган сонининг 90 фоизи ва ундан ортиғи олинганда имтиёзли сертификат берилади. Имтиёзли сертификат олиниши номзодни номенклатура лавозимлари захираси рўйхатига киритиш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ходимлар курслар бошлангандан бошлаб икки кун мобайнида машғулотларга келмаса ёки 12 соат қатнашмаса, келмаслик сабабларидан қатъи назар, курсларга қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келмасликнинг холисона сабаблари (касаллик ёки ҳужжатлар билан тасдиқланган бошқа сабаблар) мавжуд бўлганда ходим кейинги гуруҳларда курслардан ўтиш учун жадвалга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Узрсиз сабаблар бўйича қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига келинмаган тақдирда ходимлар курслардан ўтмаган деб ҳисобланади, зарур чоралар кўриш учун тегишли маълумот Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Курслардан чиқарилган ходимлар курслардан ўтмаган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтиш даврида тингловчилар Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг ички тартиби талабларига риоя қилишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари ва бўлимлари ходимларининг қайта тайёрлашдан ва малака оширишдан ўтиши тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари ва бўлимлари ходимларининг қайта тайёрлашдан ва малака оширишдан ўтиши тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI IQTISODIYOT VAZIRLIGI ‎‎‏

‎‎‏

O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
‎BANK-MOLIYA AKADEMIYASI
‎‎‏
‎‎Tartib raqami ___________ ‎‎__________________-son

‎‎SERTIFIKAT

‎‎_______________________________________________________________________________

‎‎(malaka sertifikati berilgan shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi va lavozimi)

‎‎‎‎pasport ma’lumotlari:‎ ‎‎____________________________________________________________________

‎‎qayta tayyorlov va malaka oshirishdan o‘tdi

‎‎20____ yil «_____» ____________dan 20____ yil «_____» ____________gacha amal qiladi.

O‘zbekiston Respublikasi Iqtisodiyot vaziri ‎‎

‎‎O‘zbekiston Respublikasi Bank-moliya akademiyasi rektori

‎‎______________________ ‎‎________________ ______________________ ‎‎________________

‎‎(F.I.O.)

M.‘O.‎

‎‎(imzo)

3-ИЛОВА

IMTIYOZLI SERTIFIKAT

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 18-сон, 194-модда)