30.09.2015 йилдаги 233-III-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 30.09.2015 йилдаги 233-III-сон
Кучга кириш санаси
30.09.2015
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг «2015 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури бажарилишининг бориши тўғрисида»ги ахбороти ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 25-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг «2015 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури бажарилишининг бориши тўғрисида»ги ахбороти эшитилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов томонидан мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифаси сифатида белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси таъкидлайдики, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан имкон қадар қулай ишчанлик муҳитини яратиш, кичик бизнес субъектларининг кредит ва моддий-хом ашё ресурсларидан фойдаланишини кенгайтириш, кичик бизнеснинг ролини янада ошириш, айниқса, оилавий тадбиркорликни, анъанавий миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш йўли билан янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги вазифаларни изчил ҳал қилишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди. Натижада шу давр ичида 441,8 минг кишининг, шу жумладан қишлоқ жойларда 274,9 минг кишининг бандлиги таъминланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг мақсадли дастурларига киритилган лойиҳаларни амалга ошириш 91,1 мингта янги иш ўринларини ташкил этиш, шу жумладан саноатда 31,7 мингта, хизматлар кўрсатиш соҳасида 29,0 мингта, қишлоқ хўжалигида 23,4 мингта иш ўринларини ташкил этиш имконини берди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майда қабул қилинган «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4725-сонли Фармони қоидаларининг амалга оширилиши хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш имконини берди ва бу ўз навбатида аҳоли бандлигини таъминлаш учун қўшимча шароитлар яратилишида муҳим омил бўлди. Якка тартибдаги тадбиркорлик соҳасида 48,8 минг кишининг бандлиги таъминланди, касаначилик ва оилавий тадбиркорликнинг турли шаклларини ривожлантириш 118,9 минг кишини ишга жойлаштириш имконини берди, фермер ва деҳқон хўжаликларига қўшимча равишда 76,6 мингдан зиёд киши жалб қилинди. Фаолият кўрсатмаётган корхоналар фаолиятини қайта тиклаш ҳисобига 7,0 мингта иш ўрни ташкил этилиши таъминланди. Кичик корхоналар ва микрофирмалар ташкил этишга тижорат банклари томонидан учун ажратилган кредитлар ҳисобига 106,4 минг кишининг бандлиги таъминланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, Қонунчилик палатаси амалга оширилган ишларни танқидий баҳолаган ҳолда эътиборни шунга қаратадики, айрим минтақаларда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида муайян камчиликлар ва сусткашликка йўл қўйилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг бажарилишини мувофиқлаштириш мақсадида ҳудудларда ташкил этилган махсус ишчи комиссиялари томонидан бандлик дастурига киритилган 180 та лойиҳанинг ўз вақтида амалга оширилиши юзасидан тегишли вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари томонидан қаттиқ назорат ўрнатилмаганлиги сабабли 2,5 мингдан зиёд иш ўринлари ташкил этилмади. Бунинг натижасида жорий йилнинг 6 ойида саноат соҳасида мақсадли дастурларга мувофиқ янги иш ўринларини ташкил этиш прогноз кўрсаткичлари Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманида (50,4 фоиз), Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон (57,4 фоиз), Шеробод (63,6 фоиз), Шўрчи (23,0 фоиз) туманларида, Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида (47,9 фоиз) тўлиқ бажарилмади, Самарқанд вилоятининг Булунғур (60,2 фоиз) ва Жомбой (66,4 фоиз) туманларида якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш билан боғлиқ иш ўринларини ташкил этиш прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши таъминланмади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури амалга оширилишининг боришини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан амалга оширилаётган мониторинги ва таҳлили такомиллаштиришни талаб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг «2015 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури бажарилишининг бориши тўғрисида»ги ахборотини эшитиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг «2015 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури бажарилишининг бориши тўғрисида»ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига 2015 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини сўзсиз бажариш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар кўриш тавсия этилсин, бунда 2011 — 2015 йилларда саноатни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисидаги дастурни, иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш ва қайта жиҳозлаш тармоқ дастурларини, Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини, инвестиция дастурларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури амалга оширилишининг боришини ҳар томонлама мониторинг қилишни давом эттирсин ва танқидий таҳлил этишни таъминласин ҳамда шу асосда кейинги йилларда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларини ҳал этишга доир таклифлар тайёрласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари билан ҳамкорликда иш билан банд бўлмаган аҳолини, айниқса, қишлоқ жойдагиларни, аҳолининг ижтимоий жиҳатдан кам таъминланган тоифаларини, биринчи навбатда кўп болали аёлларни, ногиронларни ишга жойлаштириш, касбга қайта тайёрлаш ва ижтимоий ҳимоя қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига тижорат банкларининг балансига ўтказилган вақтинча ишламаётган корхоналар фаолиятини қайта тиклаш ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг кредит ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ҳисобига янги иш ўринлари ташкил этилишини рағбатлантириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар кўрилишига кўмаклашиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тегишли ҳудудда 2015 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг бажарилишини, меҳнат бозорининг ҳудудий тузилмаси изчил такомиллаштирилишини, айниқса, ишчи кучи кўп минтақаларда, қишлоқ жойларда ишчи кучига бўлган талаб ва таклифнинг мутаносиблигини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари ўзлари томонидан назорат-таҳлил фаолиятини амалга ошириш чоғида янги иш ўринлари ташкил этилишини ва аҳолининг бандлиги таъминланишини рағбатлантиришга, айниқса, таълим муассасаларининг, аввало касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг ишга жойлаштирилишига қаратилган қонун ҳужжатлари ижросини ўрганишга алоҳида эътибор қаратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 30 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
233-III-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 й., 344-сон, 344-модда)