ИЛОВА
|
Т/р |
Асосий вазифалар |
Тадбирлар номи |
Ижро этиш муддати |
Масъул ижрочилар |
|
1. |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қонунда уларнинг биргаликдаги ваколатига киритилган масалалар юзасидан ўзаро самарали ҳамкорлигини таъминлаш |
Парламент палаталари аъзоларини қонунда уларнинг биргаликдаги ваколатига киритилган масалалар бўйича олдиндан хабардор қилиш учун шароитлар яратиш |
Доимий |
А.Х. Шадманов, Б.Д. Матмуратов |
|
2. |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг, улар қўмиталарининг (комиссияларининг) назорат-таҳлил тадбирларини ва бошқа тадбирларни, авваламбор конференциялар, семинарлар ва давра суҳбатларини ушбу соҳада самарадорликни ошириш, бир-бирини такрорлашни ва расмиятчиликни истисно этиш, шунингдек тадбирлар сонини мақбуллаштириш мақсадида ўтказиш юзасидан иш режаларини келишиб олиш |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг, улар қўмиталарининг (комиссияларининг) назорат-таҳлил тадбирларини ва бошқа тадбирларни ўтказиш бўйича ҳар йилги иш режаларини келишиб олиш хизматини тақдим этувчи ишланма лойиҳасини ва дастурий таъминотни жорий этиш лойиҳасини тайёрлаш |
2015 йил IV чорак |
Т.С. Абдусаттаров, Б.Д. Матмуратов |
|
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг, улар қўмиталарининг (комиссияларининг) назорат-таҳлил тадбирларини ва бошқа тадбирларни ўтказиш бўйича келишиб олинган иш режаларини тайёрлаш ва қабул қилишда иштирок этиш |
Ҳар йили, йил охирида |
Т.С. Абдусаттаров, З.М. Низамходжаев | ||
|
3. |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари ўртасида қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил ва ахборот-тушунтириш фаолияти масалалари юзасидан ахборот-таҳлил материаллари ва бошқа материаллар алмашишни ташкил этиш |
Парламент аъзоларининг ҳужжатлар ягона базасидан эркин фойдаланишини таъминлашни назарда тутувчи парламентнинг ягона ахборот тармоғини яратиш лойиҳасига кўмаклашиш |
2016 йил давомида |
С.А. Джакбаров, С.Р. Баратова |
|
4. |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг жамоатчиликни янгидан қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида, шунингдек палаталарнинг фаолияти ҳақида кенг хабардор этиш бўйича ўзаро самарали ҳамкорлигини таъминлаш |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ахборот хизматларининг жамоатчиликни қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, назорат-таҳлил ишларининг натижалари, Олий Мажлис палаталарининг улар зиммасига Конституция ва Ўзбекистон Республикаси қонунларида юклатилган бошқа ваколатларини бажаришга доир фаолияти тўғрисида кенг хабардор этиш бўйича ўзаро ҳамкорлигининг келишиб олинган йиллик режаларини тайёрлаш ва қабул қилишда иштирок этиш |
Ҳар йили, йил охирида |
И.З. Абдуллаев, Ф.С. Умаров, С.Р. Баратова |
|
Олий Мажлис палаталарининг шафелигида ташкил этиладиган тадбирларни, шу жумладан маданий-маърифий тусдаги тадбирларни ўтказишга ташкилий жиҳатдан кўмаклашиш |
Доимий |
С.А. Джакбаров, С.Р. Баратова | ||
|
Манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда парламент палаталарининг ўзаро самарали ҳамкорлигини таъминлаш мавзуига бағишланган илмий-амалий конференциялар ўтказиш |
2016 йил IV чорак |
И.З. Абдуллаев, З.М. Низамходжаев | ||
|
5. |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари тузилмаларининг ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш, шу жумладан бундай ҳамкорликни ахборот салоҳиятидан ва электрон маълумотлар базаларидан биргаликда фойдаланиш мақсадида ахборот-коммуникация тизимлари орқали ташкил этиш |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари тузилмаларининг ўзаро ҳамкорлик қилиши самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Парламентининг ягона ахборот тармоғини ривожлантириш лойиҳаларига кўмаклашиш |
Доимий |
А.Т. Юнусова, З.М. Низомхўжаев |
|
6. |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, уларнинг кенгашлари, қўмиталари (комиссиялари) томонидан ўтказиладиган тадбирлар амалга оширилишини ҳамда уларнинг ўзаро ҳамкорлиги амалиётини доимий равишда мониторинг қилиш, шунингдек улар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик қилиш механизмларини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашнинг Интернет-саҳифасини яратиш ва уни доимий равишда маълумотлар билан тўлдириш лойиҳасини тайёрлаш |
2015 йил III чорак |
И.З. Абдуллаев, Ф.С. Умаров |
|
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг раҳбариятига палаталар, уларнинг кенгашлари, қўмиталари (комиссиялари) ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик механизмларини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш ва киритиш |
Доимий |
А.Т. Юнусова, Б.С. Тажиев | ||
|
7. |
Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзоларининг таклифларига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг, улар кенгашларининг, қўмиталарининг (комиссияларининг) қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил ва бошқа фаолияти масалаларини муҳокама қилиш |
Мувофиқлаштирувчи кенгаш мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг, улар кенгашларининг, қўмиталарининг (комиссияларининг) қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил ва бошқа фаолиятини такомиллаштириш масалаларини кўриб чиқиш |
Доимий |
И.З. Абдуллаев, Б.Д. Матмуратов |
|
Қонун ижодкорлиги фаолиятида қонунчилик техникаси ҳамда атамашунослиги асосларини такомиллаштириш ва бир хилда тушуниш бўйича услубий ишларда иштирок этиш |
Доимий |
Т.С. Абдусаттаров, Б.Д. Матмуратов |