Ҳужжат кучини йўқотган 08.12.1992 04.01.1992 йилдаги 496-XII-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 08.12.1992
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МАҲАЛЛИЙ ҲОКИМИЯТ ИДОРАЛАРИНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг янги Конституцияси қабул қилиниши муносабати билан ушбу Қонуннинг 10-бандига мувофиқ мазкур Қонун ўз кучини йўқотди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиётни бозор муносабатларига ўтказиш шароитида ижроия ҳокимиятини мустаҳкамлаш зарурлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг вилоятлари, ноҳиялари ва шаҳарларида вакиллик ҳокимиятига ҳамда ижроия-бошқарув ҳокимиятига бошчилик қиладиган ҳокимлар лавозими таъсис этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоятларнинг ҳокимлари Ўзбекистон Республикасининг Президентига ва халқ депутатлари тегишли Кенгашларига ҳисоб берадилар, Президентнинг жойлардаги расмий вакиллари бўладилар, Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар ҳамда шундан сўнг халқ депутатлари тегишли вилоят Кенгашлари томонидан тасдиқланадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноҳиялар ва шаҳарларнинг (Тошкент шаҳри бундан мустасно) ҳокимлари тегишли вилоят ҳокими томонидан тайинланиб, халқ депутатлари тегишли ноҳия, шаҳар Кенгаши томонидан тасдиқланадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарлардаги ноҳияларнинг ҳокимлари тегишли шаҳар ҳокими томонидан тайинланиб, халқ депутатлари тегишли шаҳардаги ноҳия Кенгаши томонидан тасдиқланадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноҳия ва шаҳарларнинг ҳокимлари ўзларидан юқори турувчи ҳокимларга ва тегишли халқ депутатлари Кенгашларига ҳисоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ ҳокимлар бошчилигидаги халқ депутатлари вилоят, ноҳия ва шаҳар Кенгашлари маҳаллий аҳамиятга молик барча масалаларни умумдавлат манфаатлари ҳамда Кенгаш ҳудудида яшаёттан фуқароларнинг манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ҳал этадилар, Ўзбекистон Республикасининг қонунларини, Президент фармонларини юқори давлат идораларининг қарорларини амалга оширадилар, халқ депутатлари қуйи Кенгашларининг фаолиятига раҳбарлик қиладилар, республика ва маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни муҳокама қилишда қатнашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳоким ижроия аппаратига эга бўлиб, бу аппарат ҳозир амал қилиб турган Кенгаш ва ижроия қўмитасининг вазифаларини бажаради. Аппаратнинг тузилишини ва штатларини ҳоким белгилайди ҳамда халқ депутатлари Кенгаши тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ҳокимнинг ўринбосарларини, аппарат бўлимлари ва бошқармалари, бошқа бўлинмаларининг раҳбарларини ҳокимнинг тақдимига мувофиқ халқ депутатлари тегишли Кенгашлари тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ҳоким Ўзбекистон Республикаси қонунларида ўзига бериб қўйилган ваколатлар доирасида қарорлар ва фармойишлар чиқаради. Ҳокимнинг қарорлари ва фармойишлари Кенгаш ҳудудидаги барча корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамият ва бирлашмалар учун, шунингдек мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг сессиялари ҳокимлар томонидан заруратга қараб, лекин бир йилда камида икки марта чақирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ушбу Қонундан келиб чиқадиган ўзгартишлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қорақалпоғистон Республикасида маҳаллий хокимият идораларини тузиш масалалари Қорақалпоғистон Республикасининг Қонунлари билан ушбу Қонунга мос тарзда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ушбу Қонун матбуотда эълон қилинган пайтлан бошлаб кучга киради ва Ўзбекистон Республикасининг янги Конституцияси қабул қилингунга қадар амалда бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 4 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
496-ХII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 3-сон, 146-модда)