07.04.2016 йилдаги ПҚ-2515-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи ихтисослаштирилган «Ўзагроэкспорт» ташқи савдо компаниясини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятидан янада тўлиқ ва самарали фойдаланиш, жаҳон бозорларини маркетинг жиҳатдан чуқур тадқиқ қилиш асосида ташқи бозорларда харидоргир бўлган рақобатдош янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспортга етказиб бериш ҳажмлари ва турларини кўпайтириш, шунингдек маҳсулотларни экспортга чиқаришнинг замонавий талабларга мос савдо-логистика инфратузилмасини жадал ривожлантириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси, Ўзбекистон Фермерлар кенгаши ва бошқа манфаатдор тузилмаларнинг «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК таркибида янги ва қайта ишланган мева- сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи акциядорлик жамияти шаклидаги ихтисослаштирилган «Ўзагроэкспорт» ташқи савдо компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар ихтисослаштирилган «Ўзагроэкспорт» ташқи савдо компанияси фаолиятининг асосий вазифа ва йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мева-сабзавот маҳсулотларининг жаҳон ва минтақавий бозорлари конъюнктурасини маркетинг жиҳатдан чуқур тадқиқ қилиш, мамлакатимизнинг янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари экспортга чиқарилишини таъминлаш, уларни сотиш учун янги бозорларни излаш ва ўзлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда етиштириладиган ўзига хос сабзавот, мева, узум ва полиз маҳсулотларига ташқи бозорлардаги талаб ва таклифларни тизимли асосда ўрганиш ва шунинг асосида ушбу экинларни жойлаштириш ҳамда фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан етиштириш, тайёр рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишончли хорижий харидорлар билан доимий алоқа ўрнатиш, янги ва қайта ишланган мева-сабзавот экспорт қилиш бўйича улар билан узоқ муддатли ва қисқа муддатли шартномалар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида ҳар йили Халқаро мева-сабзавот ярмаркасини экспорт шартномалари тузилган ҳолда ўтказилишини ташкиллаштириш ҳамда томонларнинг шартномавий мажбуриятлари тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвесторларнинг кенг кўламли иштирокида компанияга кирувчи корхона ва ташкилотларнинг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш учун махсус сабзавот омборлари ва совутиш қурилмаларини барпо этиш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш, илғор хорижий технологиялар ва дизайндан фойдаланган ҳолда замонавий тара-қадоқлаш маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етиштирилган янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспортга чиқариш бўйича замонавий логистика тизимини кенг жорий этиш, маҳсулотни халқаро талаблар ва стандартларга мос келадиган ҳолда саралаш, калибрлаш ва қадоқлаш йўли билан экспортга чиқаришдан олдин тайёрлашни ташкиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мева-сабзавот маҳсулотларини экспортга чиқаришнинг замонавий усулларини эгаллаган ҳамда ушбу маҳсулотга бўлган талабни ва сотиш бозорларини ўрганишга ихтисослашган менежер ҳамда мутахассисларни танлаш ва тарбиялашни таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзулгуржисавдоинвест» уюшмаси ва «Ўзтадбиркорэкспорт» АЖ муассисларининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-иловага* мувофиқ савдо-харид базалари, совутиш омборлари ва савдо уйларини «Ўзулгуржисавдоинвест» уюшмаси таркибидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-иловага* мувофиқ савдо-харид базалари ва совутиш омборларини «Ўзтадбиркорэкспорт» АЖ таркибидан «Ўзагроэкспорт» компанияси таркибига ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 майдаги ПҚ-3009-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 22-сон, 422-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзагроэкспорт» компанияси таркибига кирувчи ташкилотлар рўйхати 5-иловага мувофиқ маъқуллансин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 мартдаги ПФ-5968-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ш.М. Мирзиёев) «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси билан биргаликда бир ой муддатда пухта танлов асосида «Ўзагроэкспорт» компаниясининг ижро этувчи аппаратини тасдиқланган тузилма ва штат жадвалига мувофиқ замонавий менежмент ва маркетинг усулларини эгаллаган юқори малакали мутахассислар билан бутласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 19 сентябрдаги ПҚ-2603-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 38-сон, 447-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни экспорт қилувчи корхоналар учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган солиқ имтиёзлари ва енгилликлари «Ўзагроэкспорт» компаниясига ҳамда унинг таркибига кирган янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи корхона ва ташкилотларга татбиқ қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Адлия вазирлиги бир ой муддатда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзагроэкспорт» компаниясининг устав жамғармасини унинг таркибига кирувчи корхона ва ташкилотлар, шунингдек давлатнинг иштирокида янгидан ташкил этилаётган корхона ва ташкилотларнинг устав жамғармаларидаги давлат активлари ва акциялари пакетлари (улушлари)нинг баланс (номинал) қиймати ҳисобидан шакллантириш чора-тадбирлари амалга оширилишини таъминласинлар;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 сентябрдаги ПҚ-2608-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 38-сон, 448-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзагроэкспорт» компанияси муассисларининг умумий йиғилишини ўтказсинлар, унинг Устави ва бошқа таъсис ҳужжатларини белгиланган тартибда тасдиқласинлар, уларни давлат рўйхатидан ўтказишни таъминласинлар, кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясини ташкил этсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзагроэкспорт» компаниясига «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси билан келишилган ҳолда олинган маблағларни компаниянинг моддий-техника базасини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга йўналтириш шарти билан қўшимча акциялар чиқаришга рухсат берилсин.
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 сентябрдаги ПҚ-2608-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 38-сон, 448-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзагроэкспорт» компанияси эмиссион қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатига олиш учун ҳамда қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш учун йиғимлар тўлашдан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Ўзагроэкспорт» компаниясининг ижро этувчи аппарати Тошкент шаҳри, Беруний кўчаси, 41-уйга жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «Ўзагроэкспорт» компаниясини зарур алоқа, шу жумладан ҳукумат алоқа воситалари билан таъминлашга кўмаклашсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6217-сон Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2021 й., 06/21/6217/0409-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 7 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-2515-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 7 апрелдаги ПҚ-2515-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзулгуржисавдоинвест» уюшмаси таркибидан «Ўзагроэкспорт» АЖ ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси таркибига ўтказиладиган корхоналар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

I. Янги мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, калибрлаш

ва навларга ажратиш бўйича савдо-харид базалари
ва музлатиш сақлов жойлари

Қорақалпоғистон Республикаси

1.

«Каракалпакгоштсут-савдо» АЖ

2.

«Тўрткўл-универсал» МЧЖ

Андижон вилояти

3.

«Андижон УСИЧ» МЧЖ

4.

«Андижон хўжалик ва маданий моллари» МЧЖ

Бухоро вилояти

5.

«Бакалея» МЧЖ

6.

«Бухоро озиқ-овқат» МЧЖ

Жиззах вилояти

7.

«Маннон ота» МЧЖ

8.

«Форишулгуржисавдоинвест» МЧЖ

9.

«Соҳибқирон салтанати» МЧЖ

Қашқадарё вилояти

10.

«Қашқадарё озиқ-овқат моллари» МЧЖ

11.

«Косон савдо» МЧЖ

12.

«Китоб савдо» МЧЖ

Навоий вилояти

13.

«Навоий Фуд Инвест» МЧЖ

Наманган вилояти

14.

«Озиқ-овқат истеъмол моллари» МЧЖ

15.

«Сафо савдо инвест» МЧЖ

Тошкент вилояти

16.

«Олмалиқ гўшт сут савдо» МЧЖ

17.

«Янгийўлулгуржисавдобаза» МЧЖ

Фарғона вилояти

18.

«Киргулисавдо» МЧЖ

19.

«Риштонсавдоинвест» МЧЖ

Хоразм вилояти

20.

«Хоразмулгуржисавдоинвест» МЧЖ

II. Савдо-логистика марказлари

Андижон вилояти

21.

Асака тумани «Улгуржи база» МЧЖ

Қашқадарё вилояти

22.

«Кийим» МЧЖ

Сурхондарё вилояти

23.

«Сурхонмевасабзавотлари» МЧЖ

III. Хориждаги савдо уйи

24.

«Торговый дом «Марка Фуд Ташкент» МЧЖ (Россия)

IV. Бошқа ташкилотлар

25.

«Халқ озиқа моллари кўргазма ярмарка савдоси республика маркази» АЖ

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 7 апрелдаги ПҚ-2515-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзтадбиркорэкспорт» АЖ таркибидан «Ўзагроэкспорт» АЖ ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси таркибига ўтказиладиган корхоналар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

I. Янги мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, калибрлаш

ва навларга ажратиш бўйича савдо-харид базалари ва музлатиш сақлов жойлари

Андижон вилояти

1.

«Inter Agro Fresh Andijan» МЧЖ

Жиззах вилояти

2.

«Markaz Baraka» МЧЖ

Қашқадарё вилояти

3.

«Sevaz Androniks» МЧЖ

Навоий вилояти

4.

«Агрофреш» МЧЖ ҚК

Сурхондарё вилояти

5.

«Сурхон мева инвест» МЧЖ

Тошкент вилояти

6.

«Inter Agro Fresh Parkent» МЧЖ

Фарғона вилояти

7.

«Inter Agro Fresh Kokand» МЧЖ

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 7 апрелдаги ПҚ-2515-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзагроэкспорт АЖ ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

I. Янги мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, калибрлаш

ва навларга ажратиш бўйича савдо-харид базалари ва музлатиш сақлов жойлари

Қорақалпоғистон Республикаси

1.

«Алфарбек инвест» МЧЖ

2.

«Каракалпакгоштсут-савдо» АЖ*

3.

«Тўрткўл-универсал» МЧЖ

Андижон вилояти

4.

«Анор Агрофирмаси» МЧЖ

5.

«Андижон УСИЧ» МЧЖ*

6.

«Андижон хўжалик ва маданий моллари» МЧЖ*

7.

«Inter Agro Fresh Andijan» МЧЖ

Бухоро вилояти

8.

«Файзулло Рухсат боғлари» ХК

9.

«Бакалея»МЧЖ

10.

«Бухоро озиқ-овқат» МЧЖ

Жиззах вилояти

11.

«Эркин» МЧЖ

12.

«Маннон ота» МЧЖ

13.

«Форишулгуржисавдоинвест» МЧЖ

14.

«Соҳибқирон салтанати» МЧЖ

15.

«Markaz Baraka» МЧЖ

Қашқадарё вилояти

16.

«Қашқадарё озиқ-овқат моллари» МЧЖ*

17.

«Косон савдо» МЧЖ*

18.

«Китоб савдо» МЧЖ*

19.

«Sevaz Androniks» МЧЖ

Навоий вилояти

20.

«Навоиймевасабзавот» МЧЖ

21.

«Навоий Фуд Инвест» МЧЖ

22.

«Агрофреш» МЧЖ ҚК

Наманган вилояти

23.

«Gold Fresh Fruits» МЧЖ

24.

«Turon agro fresh» МЧЖ

25.

«Нанай Тикланиш Боғбони» агрофирмаси

26.

«Озиқ-овқат истеъмол моллари» МЧЖ

27.

«Сафо савдо инвест» МЧЖ

Самарқанд вилояти

28.

«Мароканд мева сабзавот» ХФ

29.

«Сиёб Шавкат Орзу» ХК

Сурхондарё вилояти

30.

«UNIGREEN» МЧЖ

31.

«Gold agro fresh» МЧЖ

32.

«Сурхон мева инвест» МЧЖ

Сирдарё вилояти

33.

«Азамат Нуриддин ҳамкор» ХК

Тошкент вилояти

34.

«Green Oriental Products» МЧЖ

35.

«Салтанат мевалари» МЧЖ

36.

«Gold Fresh Нerbs» МЧЖ

37.

«Олмалиқ гўшт сут савдо» МЧЖ*

38.

«Янгийўлулгуржисавдобаза» МЧЖ

39.

«Inter Agro Fresh Parkent» МЧЖ

Фарғона вилояти

40.

«BOYAZID OLTIARIQ XOLDING» ХК

41.

«Интер Агро Фрозен Коканд» МЧЖ

42.

«Киргулисавдо» МЧЖ

43.

«Риштонсавдоинвест» МЧЖ

44.

«Inter Agro Fresh Kokand» МЧЖ

Хоразм вилояти

45.

«Бахт ҳаракат меваси» МЧЖ

46.

«Хоразмулгуржисавдоинвест» МЧЖ

Тошкент шаҳри

47.

«SUNNY FRUIT PRODUCTION» МЧЖ

II. Савдо-логистика марказлари

Қорақалпоғистон Республикаси

1.

Савдо-логистика марказлари**

Андижон вилояти

2.

Асака тумани»Улгуржи база» МЧЖ

Бухоро вилояти

3.

Савдо-логистика марказлари**

Жиззах вилояти

4.

Савдо-логистика марказлари**

Қашқадарё вилояти

5.

«Кийим»МЧЖ

Навоий вилояти

6.

Савдо-логистика марказлари**

Наманган вилояти

7.

Савдо-логистика марказлари**

Самарқанд вилояти

8.

Савдо-логистика марказлари**

Сурхондарё вилояти

9.

«Сурхонмевасабзавотлари» МЧЖ

Сирдарё вилояти

10.

Савдо-логистика марказлари**

Тошкент вилояти

11.

Савдо-логистика марказлари**

Фарғона вилояти

12.

Савдо-логистика марказлари**

Хоразм вилояти

13.

Савдо-логистика марказлари**

Тошкент шаҳри

14.

«GOLD DRIED FRUITS» МЧЖ

III. Қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхоналари

Қашқадарё вилояти

1.

«Китоб агро пласт» МЧЖ

Наманган вилояти

2.

«Наманган резана пласт» ШК

Самарқанд вилояти

3.

«Охалик Олтин Боғи» МЧЖ

4.

«Агрофрут стандарт» МЧЖ

Тошкент вилояти

5.

«BRIKET PLUS» МЧЖ

6.

«Гофра тара бизнес» МЧЖ

Фарғона вилояти

7.

«Evroprint» МЧЖ

Тошкент шаҳри

8.

«Ravshan Yodik Production» МЧЖ

IV. Хориждаги савдо уйлари

1.

«Дары Востока» СУ МЧЖ (Россия)

2.

«Агро Трейд Иркутск» СУ МЧЖ (Россия)

3.

«Ист Фрутс» СУ МЧЖ (Россия)

4.

«Торговый дом «Марка Фуд Ташкент» МЧЖ (Россия)

V. Бошқа корхоналар

1.

«Халқ озиқа моллари кўргазма ярмарка савдоси республика маркази»* АЖ

2.

«Озиқ-овқат лабораторияси» сифат менежменти ва стандартлаштириш тизими маркази**

3.

Ихтисослаштирилган транспорт-логистика корхонаси**

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* корхонанинг устав фондидаги давлат улуши «Ўзагроэкспорт» АЖ устав фондига давлат улуши сифатида топширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** янгидан тузилган корхоналар.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 15-сон, 143-модда, 38-сон, 447-модда, 38-сон, 448-модда; 2017 й., 22-сон, 422-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон; 01.05.2021 й., 06/21/6217/0409-сон)