21.05.2008 йилдаги 790-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори, 21.05.2008 йилдаги 790-I-сон
Кучга кириш санаси
21.05.2008
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг 2008 йил 25 февралдан 29 февралгача сайлов округларида олиб борган ишлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг 2008 йил 25 февралдан 29 февралгача сайлов округларида олиб борган ишлари тўғрисидаги ахборотни эшитиб ва муҳокама қилиб, таъкидлайдики, депутатлар томонидан фуқаролар йиғинлари, ўқув юртлари, корхоналар, ташкилотлар ҳамда муассасаларда 600 дан зиёд учрашув ва суҳбатлар ўтказилди, уларда 115 минг нафарга яқин фуқаро иштирок этди. Депутатлар учрашув ва суҳбатлар чоғида аҳолини мамлакатда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов раҳбарлигида жамият ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари ҳақида, парламент фаолияти, қабул қилинган қонунларнинг мазмун ва моҳияти, Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларининг иши ҳақида хабардор қилдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депутатлар Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2008 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг «Инсон манфаатлари устуворлигини таъминлаш – барча ислоҳот ва ўзгаришларимизнинг бош мақсадидир» мавзуидаги маърузасини тушунтиришга алоҳида эътибор қаратдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учрашувлар иштирокчилари Ўзбекистон раҳбариятининг жамиятимизни янада демократлаштириш ва эркинлаштиришга, аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган йўлини маъқулладилар ҳамда қўллаб-қувватладилар. Шу билан бирга сайловчилар ижтимоий таъминот, ишга жойлаштириш, уй-жой-коммунал хизмати кўрсатиш, фуқароларни электр энергияси ва газ билан таъминлаш, йўлларни таъмирлаш ва қуриш, жамоат транспорти хизмати ишидаги камчиликларни таъкидлаб ўтдилар. Бир қатор жойларда фуқаролар ёш болали оилаларга нафақалар бериш билан боғлиқ масалаларни кўтардилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайловчилар иқтисодиётга ва фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга дахлдор қонунларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига кенгроқ ва фаолроқ тушунтириш, уларнинг айримларига ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритиш зарурлиги ҳақида депутатлар олдига саволлар қўйдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учрашувлар ва фуқароларни қабул қилиш чоғида сайловчилар томонидан кўтарилган қатор муаммолар жойнинг ўзида ҳал қилинди, бошқа муаммолар юзасидан эса ҳокимликларга ва республика органларига тегишли сўровлар юборилиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг 2008 йил 25 февралдан 29 февралгача сайлов округларида олиб борган ишлари тўғрисидаги ахборот маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг сайлов округидаги ишини ташкил этиш Тартиби тасдиқлансин (илова қилинади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўтказилган учрашувлар вақтида сайловчилар томонидан кўтариладиган масалаларни ҳал этишга «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида (7-модда) депутатларга берилган имкониятларни ҳисобга олган ҳолда жиддий эътибор қаратсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга, аҳоли ўртасида мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ҳаётида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмуни ва аҳамиятини, қабул қилинаётган қонунлар моҳиятини тушунтиришга доир ишларни яхшиласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
парламент фаолиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритсинлар, «Ёшлар йили» Давлат дастурини амалда рўёбга чиқаришда фаол иштирок этсинлар, қабул қилинган қонунлар ижроси устидан назоратни кучайтирсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўтарилган муаммоларни ўрганишда эътиборни сайловчиларнинг энг муҳим ва долзарб саволларига қаратсинлар ҳамда муҳокама этилаётган муаммолар сабаблари чуқур ўрганилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз мажлисларида депутатларнинг сайловчилар билан олиб борадиган ишини такомиллаштириш масалаларини мунтазам кўриб бориш, жойларда қонунларнинг ижроси устидан назорат қилиш масалаларида ҳокимиятнинг маҳаллий вакиллик органларидаги партия гуруҳлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг иш шакли ва услубларини айниқса «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуннинг, «Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида»ги Конституциявий Қонуннинг бажарилиши масалаларида доимий равишда такомиллаштириш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмиталари қонунлар халқ, жамият ва давлат манфаатларига мос бўлиши, депутатларнинг сайловчилар билан учрашувлар вақтида аниқланган қонун ҳужжатларидаги камчиликларни ўрганиш ва қонун ижодкорлиги иш режасига аниқ таклифлар киритишга янада жиддий эътибор қаратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юзага келаётган муаммолар устида кўтарилган масалани қонун йўли билан таъминлаш учун масъул бўлган давлат бошқаруви органлари вакиллари билан жойларда ишлаш (таҳлил қилиш ва сабабларни аниқлаш) амалиётга жорий этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жойларда қонунлар ижроси билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш натижалари бўйича парламент назоратининг барча шакллари ва услублари (парламент сўрови, палатага ҳисобдор ёки унинг назорати остидаги ҳар қандай орган ёхуд мансабдор шахснинг ҳисоботи ёинки ахборотини палата мажлисларида эшитиш ва шу кабилар) амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тегишли давлат ҳокимияти органлари ва мансабдор шахслар томонидан ижро этилиши ҳақидаги масалани 2008 йилги назорат-таҳлил ишлари режасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарорнинг ижроси устидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари А. Рустамов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Д. ТОШМУҲАМЕДОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 21 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
790-I-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2008 йил 21 майдаги 790–I-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг сайлов округидаги фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Тартиб «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламентига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, Қонунчилик палатаси депутати (бундан буён матнда депутат деб юритилади):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз сайлов округидаги сайловчилар билан алоқа боғлаб туради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатасида сайловчиларнинг манфаатларини ифода этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сайловчилардан тушган мурожаатларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларни қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вақти-вақти билан, аммо йилига камида бир марта, сайловчиларга ўз фаолияти ҳақида ахборот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламентининг 62-моддасига мувофиқ, ноябрь, февраль ва май ойининг охирги тўлиқ ҳафтаси депутатларнинг сайлов округларида сайловчилар билан ишлаши учун мўлжалланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Депутат қайси сиёсий партиядан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод этиб кўрсатилиб сайланган бўлса, мазкур сиёсий партия билан ҳам мунтазам алоқа боғлаб туради, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида шу сиёсий партиянинг манфаатларини ифода этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Депутат маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг аҳволи ва истиқболлари ҳақидаги маълумотларни мунтазам равишда олиши, сайловчиларга парламент томонидан қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳияти ва ижросини таъминлаш механизмини тушунтириб бориши, қонун талаблари бузилиши ҳоллари аниқланган тақдирда, уларни бартараф этиш бўйича кескин чоралар кўриши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Депутат сайлов округига боришдан аввал округда олиб борадиган фаолияти тартибини, учрашувлар ўтказиладиган жойлар ҳамда иштирокчилар таркибини белгилаб олади, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида қонун ижодкорлиги, ҳозирги вақтда муҳокама қилинаётган қонун лойиҳалари, ўзи аъзо бўлган қўмита фаолиятига тааллуқли маълумотларни тўплайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Депутатларнинг сайловчилар билан ишлаши учун белгиланган муддатларда сайлов округларига боришлари олдидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари номига депутатларнинг сайловчилар билан учрашувларини ташкил этишда ҳамда бошқа ваколатларини амалга оширишларида ёрдам кўрсатиш тўғрисида, шунингдек Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, республика марказий газеталари раҳбарларига депутатларнинг сайловчилар билан олиб бораётган ишларини ёритиб бориш ҳақида хатлар юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девони сайлов округига боришидан аввал депутатни мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол ҳақидаги ахборот ва бошқа тегишли статистик маълумотлар, шунингдек мазкур Тартибнинг 6-бандида кўрсатилган ёзма маълумотлар билан таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш учун депутатга зарур шарт-шароит яратилади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари депутатнинг мурожаатига кўра сайловчилар билан учрашувлар ўтказиши, фуқароларни қабул қилиши учун хона ажратадилар. Тадбирлар ўтказиладиган вақт ва жой ҳақида сайловчиларга хабар берадилар, зарур бўлган тақдирда учрашув ва қабулда иштирок этиш учун мутасадди ташкилотлар вакилларини юборадилар, депутатнинг сайлов округидаги фаолиятини ташкил этиш юзасидан бошқа чора-тадбирларни амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган ишларни амалга оширишда, депутат ўзини депутатликка номзод этиб кўрсатган сиёсий партиянинг маҳаллий кенгашлари имкониятидан ҳам фойдаланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Депутат сайлов округида сайловчилар билан иш олиб бориш давомида уларга мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши, парламентнинг қонун ижодкорлиги фаолияти, қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳияти, муҳокама қилинаётган қонун лойиҳалари тўғрисида, ўзи аъзо бўлган қўмита ва фракция фаолияти ҳақида ҳамда аввалги учрашувларда сайловчилар томонидан билдирилган айрим таклифлар юзасидан амалга оширилган ишлар бўйича ахборот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Сайловчилар билан ўтказиладиган учрашувларнинг самарадорлигига эришиш мақсадида депутат сиёсий партияларнинг маҳаллий кенгашлари вакилларини, мутахассисларни учрашувларга жалб қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Депутат сайловчилардан тушган мурожаатларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқиши, шикоятларни келтириб чиқарган сабабларни ҳал этиш чора-тадбирларини кўриши, фуқароларни қабул қилишни ташкил этиши, бу ҳақда сайловчиларни олдиндан хабардор қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Депутат фуқаролардан тушган мурожаатлар юзасидан жойларда ҳал бўладиган масалаларни маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳал қилиши, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатларини бузиш ҳоллари ёки қонун ҳужжатларини бузишнинг бошқа ҳоллари маълум бўлиб қолган тақдирда, уларга дарҳол чек қўйиш чораларини кўриш талаби билан тегишли органлар ҳамда мансабдор шахсларга мурожаат этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Депутат айрим масалалар юзасидан жамоатчилик фикрини ўрганиб, бу ҳақда маҳаллий давлат ҳокимияти органларини ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини хабардор қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Учрашувларда сайловчилар томонидан кўтарилган айрим масалалар юзасидан депутат давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига уларнинг ваколатларига кирадиган масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериши ёки ўз нуқтаи назарларини баён қилиши талаби билан парламент сўрови юбориш масаласини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Депутат сайлов округидаги фаолияти давомида қонун талаблари ижро этилишидаги камчиликларни аниқлаган тақдирда ўзи аъзо бўлган сиёсий партиянинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси орқали бу камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли қўмитага таклиф киритиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Депутат аҳолини мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши, парламент ва ўзи аъзо бўлган фракция фаолияти ҳақида маҳаллий оммавий ахборот воситалари орқали мунтазам хабардор қилиб туриши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Депутат сайлов округида олиб борган ишлари якуни бўйича маълумот тайёрлаб ўзи аъзо бўлган сиёсий партиянинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбарига топширади. Ушбу маълумотда қуйидагилар акс эттирилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сайловчилар билан ўтказилган учрашув жойи ва вақти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учрашув иштирокчиларининг таркиби ва сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учрашув мавзуси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учрашув иштирокчилари томонидан кўтарилган масалалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учрашув иштирокчиларининг амалдаги қонунларни янада такомиллаштириш, шунингдек қўмиталарда кўрилаётган қонун лойиҳаларига доир таклиф ва мулоҳазалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сайловчилар томонидан кўтарилган муаммоларни ҳал этиш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда сиёсий партиялар маҳаллий кенгашлари вакилларининг учрашувдаги иштироки.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Сиёсий партияларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракциялари депутатларнинг сайлов округларида олиб борган ишлари якунларига доир маълумотни палата миқёсида умумлаштириш учун Қонунчилик палатаси Девони бошлиғига тақдим этади.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 й., 5-сон, 281-модда)