28.03.2008 йилдаги 477-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2007 йилдаги фаолияти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2007 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 28 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
477-I-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2007 йилдаги фаолияти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲИСОБОТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг икки палатали парламенти фаол ишлаб турган шароитда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) институти ўз ишини мамлакатимизда ижтимоий-сиёсий ҳаётни янада демократлаштириш ва модернизация қилиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш, жамиятда сиёсий партиялар таъсирининг ўсиши асносида рўй бераётган жараёнларга мувофиқ равишда, ўзи фаолият олиб бораётган ўн икки йиллик даврда мамлакатимиз фуқароларининг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш бўйича тўпланган тажрибадан, давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари, шунингдек мансабдор шахслар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш шакллари ва механизмларидан фойдаланган ҳолда амалга оширди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламент палаталарига тақдим этилаётган ушбу ҳисобот парламент Омбудсман институтининг 2007 йилдаги фаолияти якунларини, Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқларининг турли жиҳатларини таъминлашнинг энг долзарб масалалари бўйича муаммолар таҳлилини ҳамда уларни ҳал этиш йўлларини, миллий ва чет эллик шериклар, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорликнинг амалий масалалари ҳамда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича ахборот-маърифий ишларнинг ўтказилиши тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга кўмаклашиш ва мазкур ҳужжатларга риоя этилиши мониторинги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш устидан парламент назоратини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг роли катта бўлиб, у ўзига берилган воситалар ёрдамида нафақат бузилган ҳуқуқларнинг тикланишига, балки Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга ҳам ёрдам бермоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга кўмаклашишга қаратилган фаолияти 2007 йилда қуйидаги йўналишларда амалга оширилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун лойиҳаларини ҳуқуқий экспертиза қилиш, парламент, ҳукумат, вазирликлар ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган қонун лойиҳаларига хулосалар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликлари бўйича комиссиянинг, Эксперт кенгашининг аъзоларини, Вакил ходимларини тегишли қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун ишчи гуруҳларига экспертлар сифатида жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ҳуқуқлари мониторингини ўтказиш якунлари бўйича қонунлар қабул қилиш ёки амалдаги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектларига мурожаат қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан парламентга киритилган, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмиталари тақдим этган қонун лойиҳаларини инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш мақсадида экспертизадан ўтказди. Чунончи, «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни айрим моддаларининг амал қилишини вақтинча тўхтатиб туриш ҳақида»ги (биринчи ўқиш), «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасига қўшимча киритиш ҳақида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ва «Бож тарифи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 33-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ва «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги, «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги, «Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ва бошқа қонун лойиҳалари ўрганиб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсманнинг Қонунчилик палатаси ва Сенат қўмиталари билан ҳамкорлиги инсон ҳуқуқларининг турли жиҳатларига тааллуқли қонун ҳужжатларининг экспертизасини ўтказишдангина эмас, балки инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишига доир мониторинглар якунлари бўйича ахборот алмашишдан, биргаликда учрашувлар, семинарлар, тренинглар, давра суҳбатлари ташкил этиш ва ўтказишдан, хусусан парламентнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ҳамда Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси билан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги тадбирларда иштирок этишдан иборат бўлди. Адлия вазирлиги билан биргаликда миллий қонун ҳужжатларини «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштириш масаласига бағишланган давра суҳбати ташкил этилиб, унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, миллий шериклар ва чет эллик экспертлар иштирок этдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқларининг турли жиҳатларини таъминлаш мониторингини ўтказиш Омбудсманнинг ҳисобот давридаги фаолиятининг асосий йўналишларидан бири бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсманга аграр соҳасидаги иқтисодий муносабатларга доир мурожаатларнинг кўпайганлиги «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ фермерлар ҳуқуқларининг таъминланиши мониторингини ўтказиш учун асос бўлди. «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларига риоя этилиши мониторинги Тошкент вилоятининг Пискент ва Бўка туманларидаги турлича ихтисослашган (пахтачилик, чорвачилик, ғаллачилик, боғдорчилик, сабзавот-полизчилик, узумчилик) фермер хўжаликлари мисолида ўрганилди. 2007 йилнинг биринчи ярим йиллигида Пискент туманидаги 20 та фермер хўжалигида ва Бўка туманидаги 39 та фермер хўжалигида фермерлар ҳуқуқларининг таъминланиши мониторинги ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мониторинг якунлари бўйича тайёрланган таҳлилий ҳисоботда фермерлар ҳуқуқларига риоя этилишига доир амалдаги қонун ҳужжатлари қандай бажарилаётгани ҳақидаги ахборот ўз аксини топди, қишлоқдаги меҳнат аҳли ўз фаолиятида дуч келаётган муаммолар аниқланди, норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришга ҳамда фермер хўжаликлари аъзоларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган тавсиялар таърифлаб берилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўпланган тажриба, мониторинг материаллари 2008 йилда мамлакатимизнинг барча минтақаларида фермерларнинг ҳуқуқлари таъминланиши мониторингини ўтказиш учун асос бўлади, бу иш минтақавий вакиллар томонидан адлия, прокуратура органлари, Ўзбекистон Фермерлар уюшмасининг қуйи тузилмалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакилларининг бевосита иштирокида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази иштирокида ўтказилган мониторинг якунлари муҳокама қилинди. Мониторингнинг мақсади Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида мулкчиликнинг турли шаклларига мансуб тўқимачилик саноати корхоналарида ишлаётган хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасида Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига амал қилинишини ўрганишдан иборат бўлган эди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқилган тавсиялар бир қатор камчилик ва нуқсонларни, хусусан, хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган амалдаги қонун ҳужжатлари қоидалари қўпол равишда бузилиши, хотин-қизларга ва оилавий мажбуриятлар билан банд шахсларга имтиёзлар бериш ҳақидаги қонунчилик йўли билан мустаҳкамлаб қўйилган қоидаларга, техника хавфсизлигини таъминлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва ишлаб чиқариш маданиятини юксалтириш бўйича талабларга риоя этилмаслиги ҳолларини бартараф этишгина эмас, балки келгусида бундай камчиликларнинг олдини олиш, шунингдек хотин-қизларнинг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларидан ҳуқуқий хабардорлигини ошириш, мулкчиликнинг турли шаклларидаги ишлаб чиқаришда иштирок этувчи аёлларнинг ҳуқуқларини тушунтириш ва ҳимоя қилиш юзасидан касаба уюшмалари ташкилотлари ҳамда хотин-қизлар кенгашларининг ишини кучайтиришга қаратилган тавсиялар тақдим этиш имкониятини берди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш соҳасидаги фаолият
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет эл фуқароларининг шикоятларини ҳал этиш, шунингдек уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашда кўмаклашиш Омбудсманнинг устувор вазифаларидан бири бўлиб, бу вазифа давлат органлари, шу жумладан судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Турли давлат органларига мурожаат этишдан иборат ўз конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланиб, 8611 фуқаро Омбудсман институтига ўз шикоят ва аризасини йўллади, шу жумладан минтақавий вакилларга 1244 та, марказий идорага 7367 та шикоят ва ариза тушди, бунда 5372 та мурожаат мамлакатимиз ҳудудларидан (мурожаат этганларнинг 2848 нафари аёллар), 19 таси пенитенциар муассасалардан олинди, 17 та мурожаатда мурожаат йўлловчининг манзили кўрсатилмаган, 1250 таси такроран йўлланган. 715 та мурожаатга «ишонч телефони» орқали юридик ва бошқа маслаҳатлар берилди. Фуқароларнинг қонуний манфаатлари бузилишлари тўғрисида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг марказий идорасига тушган шикоятлардан 2053 таси назоратга олинди. Бунда 1499 таси кўриб чиқилиб, шу жумладан 360 таси ижобий ҳал этилди, қолган 554 таси кўриб чиқишда бўлиб, ҳал этилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили номига тушган мурожаатлардан 1248 таси қабул вақтида тушди, шунингдек 544 та жамоавий шикоят олинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсман томонидан шахсан 14 та қабул ўтказилиб, уларда мурожаат этганлардан 236 нафари қабул қилинди, бунда 100 та шикоят назоратга олинди, 82 та мурожаат бўйича маслаҳат ва тушунтириш берилди. Фуқароларнинг 8 та мурожаати Омбудсманга сайловчилардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенаторлари ва Қонунчилик палатаси депутатлари орқали топширилди. Шунингдек Вакилга турли давлат органлари, жамоат ташкилотлари, адвокатлар ва оммавий ахборот воситалари орқали топширилган мурожаатлар сони кўпайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил томонидан мамлакат минтақаларига, шу жумладан Бухоро, Наманган, Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятларига бориб, фуқаролар қабули ўтказилди. Фермерлар ҳуқуқларини таъминлаш мониторингини ўтказиш жараёнида Омбудсман Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё тумани, Андижон вилоятининг Асака, Наманган вилоятининг Наманган, Тошкент вилоятининг Бўка ва Пискент туманлари қишлоқ хўжалиги ходимлари билан учрашди. Жойларда бўлган даврда маҳаллий ҳокимият органлари, Ўзбекистон Фермерлар уюшмасининг минтақавий бўлимлари ва Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг минтақавий вакиллари фаолиятида инсон ҳуқуқларини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Минтақаларнинг, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмаларнинг раҳбарлари билан учрашувлар ҳам ташкил этилди, пенитенциар тизими муассасалари мониторинги ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил томонидан 8 та хулоса тайёрланиб, шуларнинг 4 таси Ўзбекистон Республикаси Олий судига, 1 таси Тошкент вилоят прокуратурасига юборилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар ўзлари учун муҳим бўлган муаммоларни баён қилиш ҳуқуқини рўёбга чиқарган ҳолда нафақат анъанавий усуллардан, балки Интернет ва факсимил алоқа имкониятларидан фойдаланиб, Ўзбекистоннинг барча минтақаларидан турли масалаларга доир ўз шикоятларини парламент Омбудсмани манзилига йўллаганлар. Фуқароларнинг энг кўп мурожаатлари Тошкент шаҳридан, Сурхондарё, Қашқадарё, Тошкент ва Самарқанд вилоятларидан йўлланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига мурожаатларида, ўтган йилда бўлганидек, асосан ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларни таъминлаш 2082 та (38,8%), эркинлик ва шахсий дахлсизлик, инсоний муомалада бўлиш ва шахсий қадр-қимматни ҳурмат қилиш 1210 та (22,5%), судда ишнинг адолат билан кўриб чиқилиши ҳуқуқига риоя этиш 1164 та (21,7%) билан боғлиқ муаммолар кўтарилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон фуқароларининг мурожаатларидан ташқари чет давлатлар фуқаролари ва омбудсманларидан ҳам 42 та шикоят тушди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида такрорий мурожаатлар сони ўтган йилдагига қараганда мурожаатларнинг умумий сонига нисбатан кўпайди (2006 йилда — 878 та, 2007 йилда 1250 та), бу айрим маҳаллий ҳокимият тузилмалари ва бошқарув органлари парламент Вакили юборган шикоятларга етарлича эътибор бермаганлигини ҳамда самарасиз ҳал этганлигини кўрсатади. Ваҳоланки, Вакил уларни давлат ҳокимияти органлари жумласидан бўлган миллий шериклар, шу жумладан суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар билан ҳамкорликда ҳал этишга интилган эди. Шу билан бир вақтда, кўриб чиқилиши Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ваколатига кирмайдиган мурожаатлар сони кўпайдики, бу, биринчидан, мутасадди органлар ва шахслар фуқароларнинг аризаларини ҳал этиш юзасидан зарур чоралар кўрмаётганликларини, иккинчидан, демократик давлатда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи қўшимча институт бўлган парламент Омбудсманининг вазифалари ва имкониятларини тушунтириш ишлари етарли эмаслигини ҳамда аҳолини ҳуқуқий ахборотдан воқиф этиш ишида камчиликлар борлигини кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда самарали бошқарувнинг жаҳон стандартлари кенг жорий этилаётганлиги ҳамда суд-ҳуқуқ ва маъмурий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар Омбудсман мурожаатлари ва хабарларига муносабат билдириш жиҳатидан барча даражалардаги мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини оширди. Бу аризачилар томонидан кўтарилаётган муаммолар тезкорлик ва пухталик билан ҳал этилишида, шунингдек мурожаатларни кўриб чиқиш якунлари хусусида фуқароларнинг парламент Вакили томонидан ўз вақтида ва асослантирилган ҳолда хабардор қилинишида ўз ифодасини топди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, мурожаатларга берилаётган жавоблардан келиб чиққан ҳолда тан олиш керакки, Ўзбекистон аҳолиси ва чет эллик фуқароларнинг мурожаатларига жавоб бериш тартиб-таомили ҳамда муддатларини бузаётган, уларни ҳал этиш учун қуйи идораларга асоссиз ва назоратсиз ўтказиб юбораётган айрим мансабдор шахсларнинг юзаки муносабатда бўлиши ҳамда жавоблар унинг ўринбосарлари ва қуйи бўлинмалари раҳбарлари томонидан имзоланиши ҳоллари барҳам топгани йўқ. Бу ҳолат фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги ҳамда фуқаролар ва ҳокимият тузилмалари ўртасидаги боғловчи элемент бўлган Омбудсман тўғрисидаги қонунларни бузганлик учун мансабдор шахсларнинг талабчанлиги ҳамда жавобгарлигини ошириш зарурлигини кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг парламент Омбудсманига тушган мурожаатларини таҳлил қилиш инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилишига тўсиқ бўлувчи таъсирчан механизмларни кучайтиришга қаратилган ва қуйидагиларни ўз ичига оладиган тадбирларни кенгайтириш зарурлигидан далолат беради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари мансабдор шахсларининг ҳуқуқни қўллаш фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш йўналишида парламент назоратининг барча шаклларини ривожлантириш ва чуқурлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролик жамияти институтларининг давлат органлари, шу жумладан суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар иши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш соҳасидаги фаолиятини кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва жамоат секторининг фуқаролар ҳуқуқий онгини ошириш, жамиятнинг барча қатламларига ҳуқуқий билим беришнинг кенг қамровли тизимини ривожлантириш соҳасидаги фаолияти мувофиқлаштирилишини бундан буён ҳам таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсман минтақавий вакилларининг фаолияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ислоҳотларни чуқурлаштириш ва турмушнинг барча томонларини модернизация қилиш жараёни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили минтақавий вакилларининг фаолиятини янгича мазмун билан бойитишга кўмаклашди. Улар маҳаллий ҳокимият органлари, ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликни мувофиқлаштириш, аҳолини, шу жумладан турли даражадаги мансабдор шахсларни ҳуқуқий ахборотдан хабардор қилиш, фуқаролар манфаатларини таъминлаш ва ҳимоя қилишга қаратилган давлат сиёсатини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтлари билан куч-ғайратни бирлаштириш бўйича мазкур институт мавжуд бўлиб турган етти йиллик даврда шаклланган ёндашувлар ва иш услубларини фаол қўллайдиган бўлиб қолдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жойларда фуқароларнинг мурожаатларида баён қилинган уларнинг ҳуқуқлари бузилишларини ҳал этиш ва олдини олиш Омбудсман минтақавий вакиллари фаолиятининг устувор йўналиши бўлиб қолмоқда. Минтақавий вакилларга тобора кўпроқ тушаётган, шунингдек Омбудсман Котибиятидан йўлланаётган мурожаатларнинг сабаблари ва хусусиятини изчил ўрганиб бориш фуқаролар, биринчи навбатда, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларга риоя этилиши ва бу ҳуқуқларнинг таъминланиши масалаларида Омбудсманнинг маҳаллий вакилларига мурожаат этаётганликларидан далолат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йилда парламент Омбудсманининг минтақавий вакиллари томонидан фуқароларнинг 1244 та мурожаати қабул қилиб олинди, улардан бир қисми ҳал этилди, қолганлари юзасидан ҳуқуқларни ҳимоя қилиш усуллари ва воситалари тушунтирилди, уларнинг ваколатига кирмайдиган бир қатор мурожаатлар кўриб чиқиш учун марказий идорага юборилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир қатор минтақаларда, хусусан, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида фуқароларнинг Омбудсман вакилларига мурожаатлари сони ошганлиги аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ўсганлигидан ва уларнинг маҳаллий ҳокимият органлари, ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига, шу жумладан «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг бажарилишини таъминлаш бўйича фаолиятига муносабати яхши томонга ўзгарганлигидан далолат беради. Инсон ҳуқуқлари ва манфаатларига риоя этилиши соҳасида вужудга келган вазият ҳақида минтақавий вакиллар халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларида ахборот бериб бормоқдалар. Омбудсман минтақавий вакилларининг Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида, шунингдек Тошкент шаҳрида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мурожаатлар билан ишлаш масаласига тааллуқли қоидаларини аҳолига тушунтириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бўлинмалари билан биргаликдаги фаолияти марказий органларга йўлланадиган асоссиз ва такрорий шикоятлар сонини қисқартириш борасида ижобий натижалар берди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг Омбудсман минтақавий тузилмаларига мурожаатлари хусусияти мурожаатларнинг аксарияти ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларни, судда ишларнинг адолат билан кўриб чиқилишига бўлган ҳуқуқларни, эркинлик ва шахсий дахлсизликни таъминлашга, ҳокимият ва ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига тааллуқли эканлигини кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан мунтазам услубий ёрдам кўрсатилиши, ресурслар билан ва ташкилий жиҳатдан қўллаб-қувватланиш, чет эллик ҳамкасблар билан тажриба алмашиш имкониятлари Омбудсманнинг минтақавий вакилларига ўз малакаларини ошириш, ички ишлар, прокуратура, адлия, соғлиқни сақлаш органлари, касаба уюшмалари ташкилотлари билан биргаликда шикоятларни текшириш ва тадбирлар ўтказиш, инсон ҳуқуқлари мониторингини, ўқув юртларида мунтазам учрашувларни ўтказиш, минтақалар аҳолисига ҳуқуқий ахборотни етказишнинг турли жиҳатлари хусусида ҳуқуқ-тартибот тузилмаларнинг, оммавий ахборот воситаларининг ходимлари билан суҳбатлар ўтказиш бўйича самарали фаолият олиб бориш имкониятини бермоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг кўп қиррали фаолияти барча йўналишларда инсон ҳуқуқлари турли мезонларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш бўйича ўз вазифаларини бажариш учун давлат органлари билан ҳам, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳам ўзаро фаол ҳамкорлик қилишни назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг иккала палатаси билан ишлаш янгича мазмун билан бойиди. Жумладан, Вакил парламент Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари иштирокида миллий қонун ҳужжатларини «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштириш масалаларига бағишланган давра суҳбати ўтказди, суҳбатда чет эллик экспертлар ва Ўзбекистон Омбудсманининг хорижий ҳамкасблари қатнашдилар. Омбудсман институти вакилларининг қонун ижодкорлиги жараёнида ҳамда назорат-таҳлил фаолиятида, парламент палаталари қўмиталарининг, миллий шерикларнинг турли даражадаги тадбирларида иштирок этиши барқарор анъанага айланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Бош прокуратураси, Ички ишлар, Адлия ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамда Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан имзоланган битимларга мувофиқ фаол ҳамкорлик давом эттирилиб, бу ҳамкорлик аҳолига, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахслари ҳамда ходимларига, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларига инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳуқуқий ахборотни етказишга доир тадбирларни амалга оширишдан, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва ҳуқуқни қўллаш юзасидан таклифлар тақдим этишдан, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши мониторингларини амалга оширишдан, фуқароларнинг ўз ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилганлиги ҳақидаги шикоятлари ҳамда аризалари бўйича биргаликда текширишлар ўтказишдан, материалларни эълон қилиш ва адабиётлар нашр этишдан иборат бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсманнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан инсон ҳуқуқларига риоя этилишининг аҳволини ўрганиш бўйича Идоралараро ишчи гуруҳига аъзолигидан миллий шерикларни Вакил институти томонидан ўтказилаётган тадбирлар ҳақида тўлароқ хабардор қилиш, Ўзбекистон Республикасининг конвенциялардан келиб чиқадиган мажбуриятларини бажаришга доир ҳаракатларнинг миллий режалари доирасида инсон ҳуқуқларининг турли мезонларини таъминлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш ҳамда махсус маърузаларни тайёрлаш учун фойдаланилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Президент И. Каримов ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ташкил этилганлигининг 15 йиллиги арафасида парламент Вакили билан мазкур олий ўқув юрти ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу таркиб топган ўзаро муносабатларни олдинги алоқалар ва ижобий анъаналарни сақлаб қолган ҳолда шартнома асосида узоқ муддатли ўзанга ўтказиш имкониятини берди. Шунга кўра, ана шу олий ўқув юртини битирувчилар Омбудсман Котибияти ходимлари штатига қабул қилинади, унинг талабалари ҳар йили Вакил идорасида амалиётни ўтайдилар ва иш ўрганадилар, ўқитувчилар ва ходимлари жамоатчилик Эксперт кенгаши фаолиятида ва Омбудсман тадбирларида фаол иштирок этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакил суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларда ўз ўрнини аниқлаб олган ҳолда, миллий шериклар ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди билан биргаликда чет эллик шериклар ва мутахассислар иштирокида «Омбудсманнинг судлар ва ижро этувчи органлар билан ҳамкорлиги: тажриба ва муаммолар» мавзуида конференция ўтказди. Конференция «Омбудсман институти ва парламент, ижро этувчи ҳокимият», «Омбудсманнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва суд ҳокимияти билан ҳамкорлиги», «Омбудсман ва фуқаролик жамияти», «Омбудсманнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича давлат органлари тизимидаги роли» деб аталувчи тўртта пленар сессиядан иборат бўлди. Бунда асосий эътибор 2008 йил 1 январдан эътиборан кучга кирган ўлим жазоси бекор қилиниши ва «habeas сorpus» институти жорий этилишига тааллуқли янги қонунларни амалга ошириш механизмларига қаратилди. Бу янги қонунлар амалга оширилиши ва фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий майдони кенгайиши шароитида Омбудсманнинг судлар ва ижро этувчи органлар, фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлиги ғоят муҳим эканлигини тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламент Омбудсмани Конституциявий суд ва вилоят ҳокимлиги билан биргаликда Самарқанд шаҳрида «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ўн беш йиллиги» мавзуида илмий-амалий конференция ўтказди. Конференцияни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қоидаларига риоя этилиши бўйича ҳуқуқ нормаларини қўллаш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш ва муҳокама қилишдан, инсоннинг конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш юзасидан Ўзбекистонда кўрилаётган чора-тадбирлар, Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлиги соҳасидаги ишлар ҳақида жамоатчиликни хабардор этишдан иборат бўлди. Конференция ишида ва мунозараларда парламент аъзолари, Конституциявий суд судьялари, вазирликлар, идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судлар ходимларидан ташқари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, минтақадаги нодавлат нотижорат ташкилотлари, олий ўқув юртлари ва илмий марказлар, Самарқанд вилояти оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўртасида тузилган ҳамкорлик тўғрисидаги Битим доирасида Жазони ижро этиш бош бошқармаси билан биргаликда, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилоти — Ўзбекистон врачлар уюшмаси иштирокида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида пенитенциар муассасаларда сақланаётган шахсларнинг ҳам, тизимнинг ўз ходимларининг ҳам тиббий хизмат кўрсатилишига бўлган ҳуқуқларига риоя этилиши ўрганилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсман ташаббуси билан мамлакатимиз минтақаларида ўтказилаётган сайёр семинар-конференциялар доирасида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Адвокатлар уюшмаси ва бошқалар билан ўзаро ҳамкорлик кучайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсман ва унинг вакиллари кенг даражадаги масалалар бўйича Минтақавий сиёсат фонди ўтказаётган тадбирларда фаол иштирок этдилар. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Фермерлар уюшмаси, Болалар ижтимоий мослашуви маркази, «Маҳалла», «Сен ёлғиз эмассан» жамғармалари, «Ижтимоий фикр» маркази каби жамоат ташкилотлари билан алоқалар ва ўзаро ҳамкорлик давом эттирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсман институтининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан биргаликда «Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари» даврий нашридаги, шунингдек парламентнинг, миллий шерикларнинг журнал ва газеталаридаги иштироки кучайди. Ҳуқуқий билимларни ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил фаолиятини тарғиб қилишда парламент ва ҳукумат нашрларидан ташқари, жамоатчилик фикрини шакллантириш ва аҳолининг кенг қатламлари билан алоқада бўлишнинг муҳим воситалари сирасига кирувчи мустақил нашрлар («Новости Узбекистана», «Uzbekistan today», «Uz Report», «Press-uz. info» ва бошқа) ҳамда сиёсий партияларнинг оммавий ахборот воситалари имкониятларидан ҳам фойдаланилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат-таҳлил фаолияти хулосалари ва парламент Омбудсманининг миллий шериклари мавжудлиги халқаро амалиётга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили тузилмасида қўшимча жамоатчилик институти – ихтисослаштирилган омбудсманларни шакллантириш имкониятини берди. Ҳозирги вақтда бундай инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш тузилмалари таянч ташкилотларда тиббиёт муассасаларининг беморлари ва врачлари, олий ўқув юртларининг талабалари ва профессор-ўқитувчилари, жазони ижро этиш муассасаларидаги маҳкумлар, гумон қилинувчилар ва ушлаб турилган шахсларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш учун таъсис этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳот фуқароларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатилишига ҳамда уларнинг бемор сифатидаги ҳуқуқлари «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳимоя қилинишини таъминлашга янги талаблар қўйди. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан имзоланган Битим қоидаларини амалга ошириш мақсадида таъсис этилган даволанувчи ногирон болаларнинг, тез ва шошилинч ёрдам кўрсатиш хизматидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари бўйича омбудсманлар ўзлари тиббиёт ходимлари бўлганлари учун «бемор – шифокор» ишонч муносабатларини ўрнатишда муассасалар маъмуриятларига жиддий ёрдам кўрсатмоқдалар, касалхоналар меҳнат жамоаларида мақбул муносабатларни сақлаб туришга кўмаклашмоқдалар, ҳуқуқий тарғибот йўналишида тушунтириш ва ахборот-тарбия ишларини олиб борибгина қолмай, балки касбий билимларни ошириш борасида кўмаклашмоқдалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида улар маъмурият билан биргаликда мурожаатларни кўриб чиқишда фаол иштирок этдилар, мурожаатларнинг аксарияти бўйича тушунтириш ва маслаҳатлар берилди, зарур чоралар кўрилди. Мазкур омбудсманлар Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг услубий раҳбарлиги остида ишладилар, муайян масалаларни ҳал этиш юзасидан Вакилнинг Тошкент шаҳри, Андижон ва Самарқанд вилоятларидаги минтақавий вакиллари билан ҳамкорлик қилдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламент Вакили ҳомийлигида университетларнинг ҳам омбудсманлари тузилди. Мамлакатимиздаги тўртта нуфузли олий ўқув юрти — Миллий университет, Тошкент аграр университети, Самарқанд давлат университети ва тиббиёт институти Илмий кенгашларининг қарорлари билан тузилган омбудсманлар ўқув-тарбия жараёнига кўмаклашмоқдалар, шу ўқув юртларининг маърифий ишлари ва маданий ҳаётида фаол иштирок этмоқдалар. Омбудсманлар ректоратлар, бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда талабалар, ўқитувчилар ҳамда ходимларнинг шикоят ва таклифларини кўриб чиқиб, тарбиявий-ҳуқуқий тадбирларни ўтказиш ташаббускорлари бўлган ҳолда, жамоа билан маъмурият ўртасида ҳамоҳанг муносабат ўрнатилишига кўмаклашмоқдалар. Бу ўқув юртларининг омбудсманлари кўриб чиққан мурожаатлар юзасидан тушунтиришлар берилган ёки ректоратлар ва деканатларнинг қарорлари қабул қилинган. Университетлар омбудсманлари марказий идоранинг ёки минтақавий вакилларнинг барча тадбирларида иштирок этдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озодликдан маҳрум этиш жойларида жазони ўтаётган шахсларнинг ҳуқуқларига риоя этилишини ва уларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш инсон ҳуқуқлари мониторинги мавзуини танлашда парламент Омбудсмани фаолиятининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Битимнинг 4-моддасида белгилаб қўйилганки, айбланувчилар, ҳибсга олинганлар ва маҳкумларнинг ҳуқуқларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида Жазони ижро этиш бош бошқармасининг жазони ижро этиш муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг вакиллари (маҳкумлар ҳуқуқлари бўйича омбудсман) таъсис этилиши мумкин. Учта тажрибавий-таянч ташкилот — Зангиота тарбия ва аёллар колониялари, Бухоро шаҳар тергов ҳибсхонаси белгилаб олинди, бу муассасалар омбудсманлигига номзодлар танланди. Мазкур омбудсманлар Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил институти мамлакатимиздаги ва чет эллик шериклар билан ҳамкорликда минтақавий вакиллар ҳамда экспертлар учун ўтказаётган тадбирларда иштирок этдилар. Болалар колонияси ва тергов ҳибсхонаси омбудсманлари Олий Мажлис Вакилининг пенитенциар тизим муассасаларида ўтказилаётган доимий мониторингида иштирок этдилар. 2008 йилда бир қатор чет давлатларнинг мазкур соҳадаги ихтисослаштирилган омбудсманлари идораларида уларнинг ўқуви ва иш ўрганишини ташкил этиш режалаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот-маърифий фаолият
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқий маданиятни юксалтириш масалалари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Инсон ҳуқуқларига риоя этилиши ва уларнинг муҳофаза қилинишини таъминлаш соҳасида Омбудсман билан давлат органлари ва ноҳукумат ташкилотлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари» ҳамда «Назоратни ташкил этиш ва маҳбусларнинг ҳуқуқларига риоя этилиши соҳасида жазони ижро этиш тизимини такомиллаштириш» мавзуларидаги сайёр семинар-конференциялар 2007 йил мобайнида давом эттирилиб, бунга қўшимча равишда пенитенциар муассасаларда мониторинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан учрашувлар, ҳокимликлар ходимлари, фермерлар, олий ва ўрта махсус ўқув юртлари ўқувчилари, жамоат ташкилотлари вакиллари билан суҳбатлар ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 27 ноябрда Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қоидаларига риоя этилиши бўйича ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш, инсоннинг конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича Ўзбекистонда кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида жамоатчиликни хабардор қилишга доир таклифларни ишлаб чиқиш мақсадида «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ўн беш йиллиги» мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилди. Конференция ишида парламент аъзолари, Конституциявий суд судьялари, вазирликлар, идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органларининг ходимларидан ташқари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, минтақавий нодавлат нотижорат ташкилотлари, олий ўқув юртлари ва илмий марказлар, Самарқанд вилояти оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламент Омбудсмани томонидан миллий ҳамкорлар ва ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар Координатори билан ҳамкорликда ташкил этилган «Омбудсманнинг суд ва ижро этувчи органлар билан ўзаро ҳамкорлиги: тажриба ва муаммолар» мавзуида халқаро конференция ўтказилди. Янги қонунларнинг амалга оширилиши ҳамда фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳуқуқий майдони кенгайтирилиши шароитида Омбудсманнинг судлар ва ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиши долзарб масала бўлиб қолмоқда. Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш борасидаги миллий тажриба ҳақида Ўзбекистон парламенти депутатлари ва сенаторлар, Адлия ва Ички ишлар вазирликлари, Бош прокуратура, Олий суд, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Хотин-қизлар қўмитаси ва бошқа миллий шерик ташкилотлар вакиллари, омбудсман институтлари фаолиятининг хорижий амалиёти ҳақида эса Россия Федерациясининг Свердловск вилояти, Словакия Республикаси, Шимолий Ирландиядан келган ҳамкасблар маърузалар қилдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил томонидан ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар Координатори билан ҳамкорликда тайёрланган, ўзбек тилида нашр этилган «Дунё омбудсманлари» тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу тўпламга Европадаги (Озарбайжон, Бельгия, Болгария, Венгрия, Буюк Британия, Дания, Испания, Литва, Польша, Португалия, Нидерландия, Чехия, Словакия, Словения, Швеция, Эстония), Шимолий ва Жанубий Америкадаги (АҚШ, Канада, Мексика, Аргентина) 20дан ортиқ мамлакат, Австралия омбудсманлари, олимлари ва амалиётчиларининг материаллари, шунингдек Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил институти қарор топиши ва шаклланишининг асосий босқичларини акс эттирувчи Ўзбекистон тажрибаси, Ўзбекистон Омбудсмани тўғрисидаги янги қонун, Олий Мажлис Вакили чет эл омбудсманлари, хусусан Россия, Швеция, Озарбайжон, Польша, Латвия ва Словакия омбудсманлари билан тузган ҳамкорлик тўғрисидаги битимларнинг матнлари киритилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Вакил, унинг ходимлари ва чет эллик шериклари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Юристлар малакасини ошириш Марказида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг ўқув марказида чиқишлар қилиб, омбудсман, парламент, шунингдек инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар ҳақида ахборот бердилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсман ва унинг ходимлари ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга эътиборни кучайтириб, талабалар аудиторияларида тез-тез чиқишлар қилдилар. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида келишувни амалга ошириш доирасида мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганлигининг 15 йиллиги арафасида мазкур олий ўқув юрти битирувчи курсларининг талабалари билан навбатдаги «мастер-класс» машғулоти ўтказилди. Шуни айтиш керакки, бундай машғулотларни ўтказиш чоғида Омбудсманнинг ўзи, Инсоннинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилиши комиссияси аъзолари, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Котибиятининг ходимлари иштирок этиши назарда тутилган. Ишнинг бу шакли талабаларга бевосита «биринчи манбадан» ахборот олиш, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил институтининг амалий иши, инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш бўйича иш услублари билан танишиш имкониятини бермоқда, бошқа томондан, тингловчиларнинг савол ва фикрлари Омбудсман институти фаолиятининг янги шаклларини қидириб топишга кўмаклашмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсманнинг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлиги янада кенгайди ва чуқурлашди. Вакил институти фаолияти тўғрисидаги материаллар матбуот ва электрон оммавий ахборот воситалари, парламент ва ҳукумат нашрлари, «Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари», «Ижтимоий фикр. Инсон ҳуқуқлари», «Адвокат», «Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг Ахборотномаси», «Қалқон» журналлари, «Uzbekistan today», «Новости Узбекистана», «Ишонч» — «Доверие» газеталари ҳамда минтақавий матбуот, Интернет тармоғида — ЎзА, «Жаҳон», «Press-uz. info», «Uz Report» ахборот агентликларининг сайтларида, маҳаллий телевидение ва радиоканаллари орқали ёритиб борилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ҳамкорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг халқаро ҳамкорликни ривожлантириш соҳасидаги фаолияти Ўзбекистондаги демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнларидан чет эл жамоатчилигини хабардор қилишга, чет мамлакатлар омбудсманлари ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича институтлари билан икки томонлама ва кўп томонлама алоқаларни ривожлантиришга қаратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет мамлакатлар делегацияларининг ташрифларини ва уларни қабул қилишни ташкил этиш тўғрисидаги маълумотлар Омбудсман халқаро алоқалари миқёсининг муайян кўрсаткичи ҳисобланади. Ўтган даврда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили томонидан расмий делегацияларни, чет давлатлар ва халқаро ташкилотлар вакилларини кутиб олишга, халқаро ноҳукумат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотларнинг вакиллари билан учрашувлар ва суҳбатларга бағишланган салкам 30 та қабул ўтказилди. Йил мобайнида ЕХҲТ, Европарламент, АҚШ Давлат департаменти, Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги, Франция Ташқи ишлар вазирлиги, Германия Бундестаги ва Федерал ҳукумати, шунингдек Испания, Россия, Озарбайжон, Словакия, Шимолий Ирландия (Буюк Британия), Свердловск вилояти (Россия) расмий делегациялари, Италия, Нидерландия, Словакия, АҚШ, Франция, Япониянинг Ўзбекистондаги элчилари, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар Координатори, Ўзбекистондаги «Европа уйи» раҳбари қабул қилинди. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи халқаро ташкилотлар ва чет мамлакатларнинг ноҳукумат ташкилотлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Омбудсман «Хьюман Райтс Вотч», К. Аденауэр ва Ф. Эберт номидаги жамғармалар, Шарқий Кентукки университетининг «Очиқ мулоқот» лойиҳаси делегациялари билан учрашув ва суҳбатлар ташкил этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро омбудсман муассасалари билан Халқаро омбудсман институти ҳамда Европа омбудсман институти доирасида яқин ҳамкорлик алоқалари давом эттирилди. Халқаро омбудсман муассасалари билан ҳамкорлик омбудсман институти тўғрисида ахборот, материаллар, адабиётларни айирбошлаш, раҳбар органларнинг сайланиши ҳамда инсон ҳуқуқлари ва омбудсманлар фаолияти масалаларига бағишланган тадбирларда қатнашиш орқали амалга оширилди. Жумладан, Халқаро омбудсман институтининг вице-президенти, Шимолий Ирландия омбудсмани Т. Фроли «Омбудсманнинг суд ва ижро этувчи органлар билан ўзаро ҳамкорлиги: тажриба ва муаммолар» мавзуидаги халқаро конференцияда фаол иштирок этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Омбудсман «Ўзбекистон — Европа Иттифоқи» Парламент ҳамкорлиги қўмитасининг 2007 йил 19-20 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган олтинчи мажлиси ишида иштирок этди. Мажлис кун тартибига бошқа масалалар билан бир қаторда демократик институтларнинг шаклланиши ва инсон ҳуқуқларига риоя этилиши масалалари киритилган бўлиб, ушбу масалалар юзасидан Омбудсман томонидан ахборот тақдим этилди ва кенг фикр алмашилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йилда чет мамлакатлар омбудсманлари ва инсон ҳуқуқлари бўйича институтлар билан ўзаро ҳамкорлик давом эттирилди. Россия Федерациясидаги Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил билан ҳамкорлик тўғрисидаги битимни рўёбга чиқариш мақсадида Ўзбекистон Омбудсмани делегациясининг Россияга ташрифи амалга оширилди. Ҳисобот даврида, шунингдек «Омбудсманнинг суд ва ижро этувчи органлар билан ўзаро ҳамкорлиги: тажриба ва муаммолар» мавзуидаги халқаро конференция ишида иштирок этиш учун Свердловск вилоятидаги (Россия) Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Т.Г. Мерзлякова бошчилигидаги делегация юртимизга ташриф буюрди. Конференцияда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат органлари ва жамоат тузилмаларининг ўзаро ҳамкорлиги борасидаги Россия тажрибаси ҳақида ахборот тингланди. Ташриф доирасида Омбудсманнинг минтақавий вакиллари учун фуқаролар шикоятларини кўриб чиқиш ва текшириш услубиётини такомиллаштириш масалалари бўйича семинар-тренинг ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Узоқ муддатли алоқалар ўрнатиш ҳамда уларга мунтазамлик хусусиятини бахш этиш мақсадида 2007 йил июль ойида Омбудсманнинг биринчи ўринбосари М.Л. Кава де Ллано бошчилигидаги Испания Халқ ҳимоячисининг делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди. Ташриф чоғида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида учрашувлар бўлиб ўтди, меҳмонлар омбудсман тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш масаласига бағишланган халқаро давра суҳбати ишида иштирок этдилар. 2007 йил октябрь ойида Халқ ҳимоячисининг таклифига биноан ва ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар Координаторининг қўллаб-қувватлаши туфайли Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили делегациясининг Испанияга ташрифи амалга оширилди. Ташриф чоғида ҳамкорлик тўғрисида Битим имзоланди. Битим инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолият ҳақида ахборот, материаллар айирбошлашни, иккала мамлакат фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорлик қилишни, инсон ҳуқуқлари масалалари юзасидан биргаликда тадқиқотлар, конференциялар, семинарлар, маслаҳатлашувлар ўтказишни назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида семинарлар, конференциялар ўтказиш, китоблар нашр этиш ва чет эллик экспертларни таклиф этиш борасида Конрад Аденауэр номидаги Жамғарманинг минтақавий вакиллиги ва ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар Координатори билан ҳамкорлик давом эттирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилга чет эллик ҳамкасблардан инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини тиклашга ёрдам бериш масалалари бўйича 42 та мурожаат ҳамда сўров тушди. Шу жумладан, Россия Федерациясидаги Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилдан, Астрахан, Калининград, Пермь, Свердловск, Смоленск вилоятларидаги инсон ҳуқуқлари бўйича минтақавий вакиллар, Озарбайжон Республикасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили, Қозоғистон Республикасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили, Молдова Парламент адвокати, Қирғиз Республикаси Омбудсмани, Россия, Қозоғистон, Украина фуқароларидан мурожаат ва сўровлар келди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йилда Ўзбекистон Омбудсмани фаолияти тўғрисида халқаро жамоатчиликни тезкор хабардор қилиб бориш мақсадида ахборот ва материалларни ахборот агентликларининг, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи институтларнинг сайтларида, омбудсман ташкилотларининг янгиликлар саҳифаларида жойлаштириш ишлари давом эттирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хулоса
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакат ҳаётида воқеаларга бой бўлган 2007 йил Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) институти учун жиддий фаолият босқичи бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йили бошида парламент Омбудсмани томонидан ўз фаолиятини янада ривожлантириш учун белгилаб олинган устувор йўналишлар, хусусан, миллий қонунчиликни такомиллаштиришда кўмаклашиш, биринчи навбатда, шериклик ва ҳамкорлик принциплари асосида фуқароларнинг ижтимоий ҳуқуқларини таъминлаш борасида фаолият йўналишларини кенгайтириш ҳамда давлат ҳокимияти органлари, фуқаролик жамиятининг турли тузилмалари билан ҳамкорликни ривожлантириш, инсоннинг турли тоифадаги ҳуқуқларига риоя этилиши соҳасидаги мониторинг тадқиқотларини чуқурлаштириш ва самарадорлигини ошириш, халқаро эътироф этилган стандартларга мувофиқ омбудсман институти барча тузилмаларининг ҳуқуқий мақомини мустаҳкамлаш ва фаолиятнинг самарадорлигини таъминлаш 2007 йил Ижтимоий ҳимоя йили деб эълон қилинганлиги ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ парламент Омбудсмани институтининг ҳуқуқий мақомини мустаҳкамлаш ҳамда унинг фаолиятини норматив ҳужжатлар ва бугунги кун талабларига мувофиқ таъминлаш йўналишидаги вазифаларнинг бир қисми ҳал этилмай қолди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) институти 2008 йилда ўзи учун қуйидаги устувор йўналишларни белгилайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимиз фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга тааллуқли миллий қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил Ёшлар йили деб эълон қилинганлигини ҳисобга олган ҳолда фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш бўйича давлат ҳокимияти органлари, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликни чуқурлаштириш ва кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро эътироф этилган стандартларга мувофиқ омбудсман институти барча тузилмаларининг ҳуқуқий мақомини мустаҳкамлаш ҳамда самарали фаолиятини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жаҳоншумул аҳамиятга молик воқеаларни — Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 60 йиллиги ҳамда дунёда омбудсман институти таъсис этилганлигининг 200 йиллигини инобатга олиб, халқаро ҳамкорликни чуқурлаштириш ва кенгайтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг фаолияти давлат ҳокимияти органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари, шунингдек халқаро ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар билан самарали ҳамкорлик олиб борилган ҳолда Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлатни шакллантириш жараёнлари билан бевосита боғлиқ бўлди, инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш бўйича давлат сиёсати ғояларини фаоллик билан рўёбга чиқаришга яқиндан кўмаклашишга қаратилди.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 й., 4-сон, 214-модда)