Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Болали оилаларга давлат ижтимоий ёрдами тизимини такомиллаштириш тўғрисида
Бозор муносабатлари шаклланаётган шароитда болали оилаларга давлат йўли билан мадад беришни кучайтириш, ёш авлодни тарбиялаш муаммоларини ҳал этишда ижтимоий кафолатларни таъминлаш ва болаларни ҳар томонлама камол топтириш мақсадида:
1. 1994 йил 1 сентябрдан бошлаб болали оилаларга давлат ижтимоий ёрдамининг амалдаги тизими ўрнига қуйидаги нафақа турларидан иборат ягона тизим жорий этилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
14 ёшгача вояга етмаган болалари бўлган оилаларга ҳар ойлик нафақа;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 26 декабрдаги ПФ-4491-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 52-сон, 586-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
бола туғилганда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 70,3 фоизи миқдорида бир йўла бериладиган нафақа;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПФ-5894-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 7 февралдаги ПФ-1080-сонли Фармони таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 4-сон, 68-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 26 декабрдаги ПФ-4491-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 52-сон, 586-модда)
3. Қуйидагилар пул билан таъминлашнинг асосий манбалари этиб белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
14 ёшгача вояга етмаган болалари бўлган оилаларга ҳар ойлик нафақалар учун — туман ва шаҳар бюджетларининг маблағлари;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4631-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 29-сон, 356-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
бола туғилганда бир йўла бериладиган нафақа учун — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
(3-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 21 декабрдаги ПФ-4158-сон фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 558-модда)
бола икки ёшга етгунча уни парваришлашга оналар учун бериладиган ҳар ойлик нафақалар:
ишловчи оналар учун — корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг маблағлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ишламайдиган оналар учун — туман ва шаҳар бюджетларининг маблағлари.
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4631-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 29-сон, 356-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига, корхоналар ва ташкилотларга:
мавжуд маблағлар доирасида болали оилаларга бериладиган нафақаларнинг белгиланган турларига қўшимча пул ва қўшимча имтиёзлар белгилаш, ушбу мақсадлар учун ижтимоий жамғарма маблағларидан тўлароқ фойдаланиш;
жамоат, хайрия ташкилотларининг ҳар хил ижтимоий ёрдам кўрсатишга оид фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, жамиятда инсонпарварлик, хайр-эҳсон ва раҳм-шавқат ғояларини ёйишга кўмаклашиш тавсия қилинсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддат ичида ушбу Фармонни рўёбга чиқаришга доир қарор қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 16 июнь,
ПФ-871-сон