Бозор муносабатлари шаклланаётган шароитда болали оилаларга давлат йўли билан мадад беришни кучайтириш, ёш авлодни тарбиялаш муаммоларини ҳал этишда ижтимоий кафолатларни таъминлаш ва болаларни ҳар томонлама камол топтириш мақсадида:
1. 1994 йил 1 сентябрдан бошлаб болали оилаларга давлат ижтимоий ёрдамининг амалдаги тизими ўрнига қуйидаги нафақа турларидан иборат ягона тизим жорий этилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 августдаги ПФ-6277-сонли Фармонига асосан 2021 йил сентябрдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 06/21/6277/0788-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
бола туғилганда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 70,3 фоизи миқдорида бир йўла бериладиган нафақа;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПФ-5894-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
бола икки ёшга етгунча уни парваришлаш учун ишлайдиган (бюджет ташкилотларида ишлайдиганлар бундан мустасно) оналарга бериладиган ҳар ойлик нафақа.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 августдаги ПФ-6277-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 06/21/6277/0788-сон — 2021 йил 1 сентябрдан кучга киради )
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 26 декабрдаги ПФ-4491-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 52-сон, 586-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 августдаги ПФ-6277-сонли Фармонига асосан 2021 йил 1 сентябрдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 06/21/6277/0788-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
бола туғилганда бир йўла бериладиган нафақа учун — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
(3-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 21 декабрдаги ПФ-4158-сон фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 558-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
бола икки ёшга етгунча уни парваришлаш учун ишлайдиган (бюджет ташкилотларида ишлайдиганлар бундан мустасно) оналарга бериладиган ҳар ойлик нафақалар — корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг маблағлари.
Бунда, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб бола икки ёшга тўлгунга қадар уни парваришлаш учун ишлайдиган (бюджет ташкилотларида ишлайдиганлар бундан мустасно) оналарга бериладиган ҳар ойлик нафақалар миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 60 фоизи миқдорида белгилансин.
(3-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 августдаги ПФ-6277-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 06/21/6277/0788-сон — 2021 йил 1 сентябрдан кучга киради )
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 августдаги ПФ-6277-сонли Фармонига асосан 2021 йил 1 сентябрдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 06/21/6277/0788-сон)
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига, корхоналар ва ташкилотларга:
мавжуд маблағлар доирасида болали оилаларга бериладиган нафақаларнинг белгиланган турларига қўшимча пул ва қўшимча имтиёзлар белгилаш, ушбу мақсадлар учун ижтимоий жамғарма маблағларидан тўлароқ фойдаланиш;
жамоат, хайрия ташкилотларининг ҳар хил ижтимоий ёрдам кўрсатишга оид фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, жамиятда инсонпарварлик, хайр-эҳсон ва раҳм-шавқат ғояларини ёйишга кўмаклашиш тавсия қилинсин.