Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Болали оилаларга давлат ижтимоий ёрдами тизимини такомиллаштириш тўғрисида
Бозор муносабатлари шаклланаётган шароитда болали оилаларга давлат йўли билан мадад беришни кучайтириш, ёш авлодни тарбиялаш муаммоларини ҳал этишда ижтимоий кафолатларни таъминлаш ва болаларни ҳар томонлама камол топтириш мақсадида:
1. 1994 йил 1 сентябрдан бошлаб болали оилаларга давлат ижтимоий ёрдамининг амалдаги тизими ўрнига қуйидаги нафақа турларидан иборат ягона тизим жорий этилсин:
16 ёшгача болалари бўлган барча оилаларга ҳар ойлик нафақа;
Кейинги таҳрирга қаранг.
бола туғилганда энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида бир йўла бериладиган нафақа;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 7 февралдаги ПФ-1080-сонли Фармони таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 4-сон, 68-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилаб қўйилсинки, барча оилаларга улардаги болаларнинг сонига қараб қуйидаги миқдорларда ҳар ойлик нафақалар тўланади:
бир болали оилага энг кам иш ҳақининг 10 фоизи;
икки болали оилага энг кам иш ҳақининг 20 фоизи;
уч ва тўрт болали оилага энг кам иш ҳақининг 40 фоизи;
беш ва ундан ортиқ болали оилага энг кам иш ҳақининг 50 фоизи.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Қуйидагилар пул билан таъминлашнинг асосий манбалари этиб белгилансин:
16 ёшгача болалари бўлган барча оилаларга ҳар ойлик нафақалар учун — республика ва маҳаллий бюджетларнинг маблағлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
бола туғилганда бир йўла бериладиган нафақа учун — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
(3-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 21 декабрдаги ПФ-4158-сон фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 558-модда)
бола икки ёшга етгунча уни парваришлашга оналар учун бериладиган ҳар ойлик нафақалар:
ишловчи оналар учун — корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг маблағлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ишламайдиган оналар учун — республика ва маҳаллий бюджетларнинг маблағлари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига, корхоналар ва ташкилотларга:
мавжуд маблағлар доирасида болали оилаларга бериладиган нафақаларнинг белгиланган турларига қўшимча пул ва қўшимча имтиёзлар белгилаш, ушбу мақсадлар учун ижтимоий жамғарма маблағларидан тўлароқ фойдаланиш;
жамоат, хайрия ташкилотларининг ҳар хил ижтимоий ёрдам кўрсатишга оид фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, жамиятда инсонпарварлик, хайр-эҳсон ва раҳм-шавқат ғояларини ёйишга кўмаклашиш тавсия қилинсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддат ичида ушбу Фармонни рўёбга чиқаришга доир қарор қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 16 июнь,
ПФ-871-сон