Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021 22.02.2001 йилдаги ПФ-2812-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКАСИДА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергетика соҳасида бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш, энергетика тармоқлари корхоналарини бошқаришни такомиллаштириш ва уларнинг иш самарадорлигини ошириш ҳамда шу асосда мамлакат энергетика тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш, иқтисодиёт ва аҳолининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар энергетика соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари деб ҳисоблансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергетика тармоқларини монополиядан чиқариш тадбирларини изчил амалга ошириш, давлат томонидан тартибга солиш даражасини пасайтириш, электр энергиясини сотиш соҳасида рақобат муҳитини яратиш, хўжалик юритувчи субъектларнинг электр узатиш линияларига боғланишлари учун тенг имкониятлар ва шарт-шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергетика тармоғининг йирик корхоналари — иссиқлик электр станциялари, марказлаштирилган иссиқлик-электр қурилмалари, электр тармоқлари корхоналари ва бошқаларни босқичма-босқич акциялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий инфратузилма объектларини, лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва тузатиш ишларини олиб борувчи корхоналар ва ташкилотларни жадал суръатларда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, улар негизида мулкчиликнинг нодавлат шаклларидаги корхоналар, шу жумладан хусусий корхоналар ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергетика корхоналарини акциялаштириш, ишлаб чиқарувчи қувватлар ва электр тармоқларини реконструкция қилиш, техника билан қайта жиҳозлаш ва янада ривожлантириш жараёнларига чет эл инвестицияларини кенг жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр ишлаб чиқариш, уни узатиш ва сотиш бўйича бошқарув тизимига ва хўжалик алоқаларига бозор тамойиллари ва механизмларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергетика қувватлари ва кўмир саноатининг ўзаро боғлиқ ва мутаносиб ривожланишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Энергетика корхоналарини монополиядан ва давлат тасарруфидан чиқариш ҳамда акциялаштириш масалалари бўйича махсус комиссиянинг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлигини тугатиш ва унинг таркибий бўлинмалари негизида очиқ акциядорлик жамияти шаклидаги «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси («Ўзбекэнерго ДАК»ни ташкил этиб, унинг таркибига мустақил юридик шахс ҳуқуқлари билан «Кўмир» акциядорлик бирлашмасини киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси тузилмасида электр энергияси узатиш бўйича юқори кучланишли тармоқлар шуъба корхонаси («Ўзэлектртармоқ») ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компаниясининг электр энергиясини тақсимлаш ва сотиш бўйича минтақавий шуъба корхоналарини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компаниясининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика иқтисодиёти ва аҳолисини электр энергияси билан барқарор таъминлаш, республика энергетика тизими иш режимларини бошқариш ва мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергетикаси ва кўмир саноатини ривожлантиришнинг қисқа муддатли ва узоқ муддатли прогнозларини ҳамда мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш, электр энергияси ва кўмир ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш балансларини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарувчи қувватлар ва электр тармоқларини, кўмир саноати корхоналарини замонавий асбоб-ускуналар ва илғор технологиялар асосида, шу жумладан хорижий инвестициялар ҳисобига реконструкция қилиш, замонавийлаштириш, техника билан қайта жиҳозлаш ва янада ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўмир қазиб олиш бўйича геология-разведка ишларини мувофиқлаштириш, кўмир конларини очиш ва кўмир қазиб олишнинг самарали тизимлари ва усулларини жорий этиш, уни ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳамда электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқаришда ундан устун даражада фойдаланиш, энергиянинг қайта тикланадиган, шу жумладан ноанъанавий манбаларини ривожлантириш ва жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика корхоналари ва ташкилотлари билан биргаликда электр энергияси ва кўмирни тежаш, улардан оқилона фойдаланиш ва нобудгарчиликни камайтириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси энергетика ва электрлаштириш вазирлиги томонидан тузилган шартномалар ва мажбуриятлар бўйича унинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иссиқлиқ электр станциялари, иссиқлик электр марказлари, электр тармоқларининг вилоят корхоналари босқичма-босқич акцияларнинг назорат пакетини «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компаниясида сақлаган ҳолда акциядорлик жамиятларига айланиб борадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мустақил Электр энергетикада назорат бўйича давлат агентлиги («Ўздавэнергоназорат» агентлиги) ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, «Ўздавэнергоназорат» агентлиги ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар Электр энергетикада назорат бўйича давлат агентлигининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергияси ва кўмир ишлаб чиқариш, ташиш ва истеъмол қилиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва қоидаларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергияси ва кўмир ишлаб чиқариш, ташишда хавфсизликни таъминлашга қаратилган профилактик чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва уларнинг амалга оширилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳаларни экспертизадан ўтказишда ҳамда электр энергияси ишлаб чиқариш, ташиш ва истеъмол қилиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича янгидан қурилган объектларни қабул қилиш ишларида қатнашиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 3 октябрдаги ПФ-4473-сонли Фармонига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 40-сон, 466-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартишлар ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда таклифлар киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон ССР Энергетика ва электрлаштириш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида» 1990 йил 28 сентябрдаги ПФ-57-сон Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мазкур Фармонни амалга ошириш юзасидан ўн кун муддатда қарор қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2001 йил 22 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-2812-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 47-модда; 2012 й., 40-сон, 466-модда)