11.12.2013 йилдаги КҚ-101-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг 2010 — 2012 йиллар ва 2013 йилнинг ўтган давридаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади) 2010 — 2012 йиллар ва 2013 йилнинг ўтган давридаги (бундан буён матнда ҳисобот даври деб юритилади) фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини тинглаб ва муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши шуни қайд этадики, ҳисобот даврида Қўмита томонидан фан, таълим, ахборот-коммуникация технологиялари, соғлиқни сақлаш, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш, маданият, спорт соҳасидаги давлат сиёсатини қонуний жиҳатдан таъминлашга, уларнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришга, қонунларнинг ҳамда дастурларнинг ижро этилиши устидан назоратни кучайтиришга қаратилган муайян ишлар амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита томонидан ўз ваколатлари доирасида ахборот соҳасини ислоҳ қилишга, аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатилишини ривожлантиришга, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенгроқ фойдаланишга, интеллектуал мулкни ҳимоя қилишга, фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилишни янада такомиллаштиришга, оилавий тадбиркорликни ривожлантиришнинг норматив-ҳуқуқий асосларини яратишга, давлат рамзлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини, фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини такомиллаштиришга қаратилган ҳамда бошқа соҳаларга оид 21 та масала, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг 17 та қонуни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ялпи мажлисларида кўриб чиқиш учун киритилди. Ҳар йили Сенатнинг ялпи мажлислари муҳокамасига киритиладиган иш ўринларини ташкил этиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашнинг 2011, 2012 ва 2013 йилларга мўлжалланган дастурларига оид Сенат қарорлари лойиҳаларининг тайёрланиши таъминланди, шунингдек «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан 2011 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг мамлакат минтақаларидаги ижроси тўғрисида»ги масала юзасидан парламент эшитувлари ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Қўмита томонидан жами 22 та назорат-таҳлил тадбири, шу жумладан 3 та парламент эшитуви ўтказилди. Бундан ташқари 4 та конференция, 11 та давра суҳбати ва 8 та семинар ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясининг ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш, муаллифлик ҳуқуқи ва интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш қисмида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда Қўмита томонидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси қонунларининг нормалари ва талаблари ижро этилишининг боришини муҳокама қилишга бағишланган қатор сайёр қўшма мажлислар – «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонун юзасидан Қорақалпоғистон Республикасида, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида, «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги Қонун юзасидан — Қашқадарё, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида, «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Қонун юзасидан — Бухоро ва Наманган вилоятларида, «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонун юзасидан Навоий вилоятида ўтказилиб, тегишли қўшма қарорлар қабул қилинди. Шунингдек, Сенатда Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси билан биргаликда «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги ҳамда «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоятларида ижроси юзасидан парламент эшитувлари ўтказилди. Ахборотлаштириш ва интеллектуал мулк тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг муайян идораларда ижро этилишини, илғор ахборот-коммуникация технологияларини медиа-маконга кенг жорий этиш соҳасидаги давлат дастурларининг жойларда бажарилишининг боришини, оммавий ахборот воситалари нодавлат секторининг ривожлантирилишини ўрганиш якунлари Қўмитанинг Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасидаги сайёр мажлисида кўриб чиқилди. Юқорида кўрсатилган тадбирлар қаторида Қўмита томонидан Концепцияда белгиланган вазифалар ижросининг таҳлилига бағишланган иккита конференция, учта давра суҳбати ва учта семинар ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолининг бандлигини, ҳаёт даражаси ва сифатини, меҳнат салоҳиятидан самарали фойдаланилишини таъминлаш, уларнинг ҳал этилиши учун маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг масъулиятини кучайтириш масалалари ҳисобот даврида Қўмитанинг халқ депутатлари Андижон, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Хоразм вилоят Кенгашлари билан биргаликдаги сайёр мажлисларда муҳокама этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат санитария назорати тўғрисида»ги Қонуни ҳамда шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг Тошкент шаҳрида ижро этилишини ўрганиш якунлари Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси, Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси ҳамда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши билан биргаликда 2012 йил 8 июнда Тошкент шаҳар ҳокимлигида ўтказилган Қўмитанинг мажлисида муҳокама этилди. 2013 йилнинг биргина ўн ойи мобайнида Қўмита аъзоларининг иштирокида Тошкент шаҳрининг Сергели, Учтепа, Шайхонтоҳур, Ҳамза ва Юнусобод туманларида 30 дан зиёд тадбир ўтказилиб, миллий қонун ҳужжатларининг ижроси, ижтимоий-иқтисодий тараққиёт ҳамда аҳолини, айниқса ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш сингари долзарб масалалар муҳокама этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмитанинг назорат-таҳлил фаолияти якунлари бўйича қабул қилинган қарорлар ҳамда тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига, тегишли вазирлик, идора ва ташкилотларга юборилди. «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги ҳамда «Давлат санитария назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг янги таҳрирдаги лойиҳаларини ишлаб чиқиш, ахборот соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир ҳар томонлама ўрганилган ва асослаб берилган қатор таклифлар тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилаётган пайтда қонунчилик ташаббуси субъектлари томонидан ҳисобга олинди. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирлари кўрилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Қўмита аъзолари Сенат, унинг Кенгаши, қўмиталари ва Сенатнинг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари томонидан уюштирилган 4 975 (2010 йилда — 940, 2011 йилда — 1 251, 2012 йилда — 1 319, 2013 йилнинг ўтган даврида — 1 465) та тадбирда иштирок этиб, 4 702 марта маърузалар билан сўзга чиқдилар. Қўмита аъзолари ўз минтақаларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иш ўринларини ташкил этиш ва аҳолини иш билан таъминлаш сингари долзарб масалаларни ҳал этишда фаол иштирок этдилар. Қўмита раиси М. Хужамбердиев, Қўмита раисининг ўринбосари Г. Муҳамедов, Қўмита аъзолари С. Исмоилов, И. Мирзаалиев, З. Адизов, Р. Мажидов, Н. Тоғаева, П. Маткаримов, Е. Борисова, Ҳ. Шодиевалар айниқса самарали иш олиб бордилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оммавий ахборот воситаларида Қўмита аъзоларининг 2 336 та мақоласи (2010 йилда — 494, 2011 йилда — 503, 2012 йилда — 777, 2013 йилнинг ўтган даврида — 562) чоп этилди ва эфирга узатилди, шу жумладан газета ва журналларда 771 та мақола чоп этилди. Телевидение орқали 1025 та ахборот материали, радио орқали Қўмита аъзоларининг 540 та чиқишлари узатилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита аъзолари томонидан фуқароларнинг 2 867 (2010 йилда — 266, 2011 йилда — 527, 2012 йилда — 845, 2013 йилнинг ўтган даврида — 1 229) та ёзма мурожаатлари кўриб чиқилди, 6 709 нафар фуқаро (2010 йилда — 1 529, 2011 йилда — 1 742, 2012 йилда — 1 665, 2013 йилнинг ўтган даврида — 1 773) қабул қилиниши натижасида 206 та сенаторлик мурожаати (2010 йилда — 53, 2011 йилда — 35, 2012 йилда — 62, 2013 йилнинг ўтган даврида — 56) тегишли ташкилотларга жўнатилди, сайловчилар билан 1 462 та (2010 йилда — 344, 2011 йилда — 413, 2012 йилда — 396, 2013 йилнинг ўтган даврида — 309) учрашув ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ялпи мажлисларида кун тартибидаги масалалар юзасидан Қўмитанинг аъзолари 126 марта (2010 йилда — 43, 2011 йилда — 36, 2012 йилда — 27, 2013 йилнинг ўтган даврида — 20) сўзга чиқдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, Қўмита фаолиятида фойдаланилмаган имкониятлар мавжуд. Қўмита тегишли қонунлар, Сенат, Сенат Кенгаши ҳамда Қўмита қарорларининг ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан сўзсиз бажарилиши устидан парламент назоратининг таъсирчанлигини ошириши зарур, бунда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларининг бажарилишига, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг ўз мутахассисликлари бўйича ишга жойлаштирилишига алоҳида эътибор қаратиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита ўтказилаётган тадбирларни, айниқса назорат-таҳлил тадбирларини тайёрлаш ишларига ҳамда минтақаларда аниқланган, ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид ҳал этилмаган таклифларни ташаббускорлик билан Қўмита, Сенат Кенгаши ҳамда Сенат ялпи мажлислари муҳокамасига киритишга Қўмитанинг барча аъзолари жалб этилишига эриша олмаган. Қўмита қарорлари ва тавсиялари бажарилиши юзасидан давлат органлари раҳбарларининг ахборотини тинглаш амалиётидан янада кенгроқ фойдаланиш, сенаторлик сўровлари бўйича қилинган ишлар тўғрисида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг раҳбарларидан ахборотлар талаб қилиб олиш борасидаги Қўмита аъзоларининг масъулиятини ошириш юзасидан Қўмита чора-тадбирлар кўриши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита аъзолари мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ҳамда социал-иқтисодий ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамияти юзасидан жойларда олиб борилаётган тушунтириш ишларида янада фаолроқ иштирок этишлари, Қўмита ҳужжатлари асосида тайёрланган таҳлилий материаллар билан марказий ва маҳаллий нашрларда ҳамда телерадиоканаллар орқали кўпроқ чиқишлари зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида баён этилганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг 2010 — 2012 йиллар ва 2013 йилнинг ўтган давридаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи билдирилган таклифлар ҳисобга олинган ҳолда маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси (М. Хужамбердиев) ўз фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан самарали чоралар кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минтақаларда аниқланган долзарб масалалар ва муаммолар ечимининг муҳокамасига, шунингдек Соғлом бола йилига бағишланган тадбирлар Қўмита иш режасига киритилишига алоҳида эътибор қаратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минтақалардаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг муайян масалаларини ҳал этишда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ролини оширишга, бу масалалар Қўмита, Сенат Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ялпи мажлислари муҳокамасига киритилишига ўз ваколатлари доирасида кўмаклашсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларининг, Сенат, Сенат Кенгаши ва Қўмита қарорларининг талаблари ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан сўзсиз бажарилиши устидан парламент назоратининг таъсирчанлигини такомиллаштирсин, бунда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурлари бажарилишига алоҳида эътибор қаратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита барча аъзоларининг ўтказилаётган тадбирларнинг тайёрланишидаги иштирокини фаоллаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита қарорлари ва тавсиялари бажарилиши бўйича давлат органлари раҳбарларининг ахборотини тинглаш амалиётини давом эттирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сенаторлик мурожаатлари бўйича ахборотни ўз вақтида талаб қилиб олиш юзасидан Қўмита аъзоларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг раҳбарлари билан ўзаро ҳамкорлигини фаоллаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилинаётган қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари ҳамда Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясининг мазмуни-моҳиятини аҳолининг кенг қатламлари ўртасида тушунтиришга оид тарғибот-ташвиқот ишларини такомиллаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир Қўмита ҳужжатлари асосида тайёрланган таҳлилий материаллар билан Қўмита аъзолари марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари, жумладан телерадиоканаллар орқали янада фаол чиқишларини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу қарорнинг ижро этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари М. Раджабова зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 11 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-101-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 й., 12-сон, 396-модда)