Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн иккинчи ялпи мажлисининг кун тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн иккинчи ялпи мажлисининг қуйидаги кун тартиби тасдиқлансин:
1. «Тожикистон «Талко» ДУК корхонасининг ишлаб чиқариш фаолияти экологияга ва одамлар соғлиғига кўрсатаётган ҳалокатли таъсирни бартараф этиш чоралари тўғрисида.
|
Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси |
2. «Гаров реестри тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
|
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси |
3. «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
|
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси |
4. «Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
|
Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси |
5. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
|
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси |
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2012 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида.
|
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси |
7. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш тўғрисида.
|
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши |
8. Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисида.
|
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 22 август,
СҚ-383-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 й., 8-сон, 213-модда, 8-сон, 215-модда)