14.06.2013 йилдаги КҚ-66-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 28.03.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2012 йил 29 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг Сенат ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ҳамкорлигини янада ривожлантириш бўйича 2010-2011 йиллар ҳамда 2012 йилнинг ўтган даври мобайнидаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти ҳақида»ги КҚ-32-II-сонли Қарорининг ижро этилиши тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларини ҳал қилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан ўзаро ҳамкорлиги механизмини янада такомиллаштириш, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятини ташкил этиш учун халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва уларнинг доимий комиссиялари раҳбарлари масъулиятини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ҳамда уларнинг доимий комиссияларига ўз ваколатларини рўёбга чиқаришда амалий ҳамда услубий ёрдам кўрсатиш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2012 йил 29 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг Сенат ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ҳамкорлигини янада ривожлантириш бўйича 2010-2011 йиллар ҳамда 2012 йилнинг ўтган даври мобайнидаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти ҳақида»ги КҚ-32-II-сонли Қарорининг ижро этилишини ўрганиш халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ишида айрим ижобий ўзгаришлар маълум бўлганлигини кўрсатди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси (бундан буён матнда Сенат комиссияси деб юритилади), Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар Кенгашлари фаолиятидаги қайд этилган камчиликлар умуман олганда, бартараф этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган давр мобайнида Сенат комиссияси томонидан ўнта назорат-таҳлил тадбири ташкил этилган. Назорат-таҳлил тадбирлари ўтказилаётганида минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларини ҳал қилишда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва уларнинг доимий комиссиялари, шунингдек депутатлар корпусининг ролини кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор берилган. Чунончи, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва уларнинг доимий комиссиялари фаолияти устидан тизимли мониторинг юритиш амалиёти давом эттирилган. Мониторинг якунлари Сенат комиссияси мажлисларида кўриб чиқилган, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва уларнинг доимий комиссиялари фаолиятини янада кучайтиришга қаратилган тегишли қарорлар қабул қилинган. Хусусан, 2012 йилнинг октябридаги Сенат комиссиясининг мажлисида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва улар доимий комиссияларининг 2012 йил биринчи ярмидаги фаолиятини мониторинг қилиш натижалари кўриб чиқилган. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари томонидан минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим масалалари кўриб чиқилишини таъминлаш, шунингдек давлат дастурлари ва ҳудудий дастурларда назарда тутилган вазифалар ҳал қилинишини таъминлаш учун Сенат комиссияси томонидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва улар доимий комиссияларининг 2013 йилга мўлжалланган иш режалари ўрганиб чиқилган. Ўрганиш натижалари юзасидан Сенат комиссияси томонидан мазкур иш режаларини такомиллаштириш бўйича тавсияларни ўз ичига олган қарор қабул қилиниб, ушбу тавсиялар асосида тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари томонидан ўз иш режаларига тузатишлар киритилган. 2012 йилнинг декабрида Тошкент вилояти ҳокимлигида Сенат комиссияси ҳамда Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг қўшма мажлиси ўтказилиб, унда энг муҳим ижтимоий-иқтисодий дастурларни рўёбга чиқаришда ҳокимият вакиллик органлари ролини оширишда Тошкент вилояти халқ депутатлари Кенгашлари депутатларининг иштироки тўғрисидаги масалани ўрганиш натижалари муҳокама қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сенат комиссиясининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, уларнинг доимий комиссиялари ва депутатлар фаолиятидаги камчиликларни бартараф этиш мақсадида, шунингдек иш юритишни такомиллаштириш ҳамда улар томонидан қабул қилинаётган ҳужжатлар сифатини ошириш масалалари бўйича услубий тавсиялар ва бошқа материалларни тайёрлаш борасидаги фаолияти сезиларли даражада кучайди. Ўтган давр мобайнида Сенат комиссияси томонидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, уларнинг доимий комиссиялари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган 19 та тавсия ишлаб чиқилган. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари ҳамда улар доимий комиссияларининг йиллик иш режаларини шакллантириш бўйича; намунавий халқ депутатлари Уйчи туман Кенгашининг (Наманган вилояти) ижобий тажрибасини кенг ёйиш юзасидан; Бухоро вилоятидаги халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари ва уларнинг доимий комиссиялари томонидан «Мустаҳкам оила йили» Давлат дастурини ижро этиш борасидаги ижобий тажрибани кенг ёйиш юзасидан; халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш доимий комиссияси томонидан ишлаб чиқилган статистик кўрсаткичлардан фойдаланиб, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг фаолияти тўғрисида ахборот тайёрлаш бўйича ижобий тажрибани кенг ёйиш юзасидан; Самарқанд вилоятининг Сенат комиссиясига ёрдам берувчи ишчи гуруҳининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, уларнинг доимий комиссиялари ва депутатлар фаолияти тўғрисидаги ахборотни оммавий ахборот воситаларида ёритиш бўйича ижобий тажрибасини кенг ёйиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилган ва жойларга юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларини ҳал қилишда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва уларнинг доимий комиссиялари, депутатларнинг ролини кучайтириш, шунингдек уларнинг ҳуқуқий маданияти ва сиёсий саводхонлигини ошириш мақсадида 30 та семинар-тренинг ва битта давра суҳбати ўтказилган. Масалан, 2012 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида «Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва уларнинг доимий комиссиялари фаолиятини янада кучайтиришнинг долзарб масалалари» мавзуида туркум семинар-тренинглар, 2013 йилнинг февраль-март ойларида «Мамлакатимиз тараққиётининг ҳозирги босқичида сенаторлар ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатларининг минтақавий муаммоларни ҳал қилишдаги роли тўғрисида» мавзуида туркум семинар-тренинглар ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сенат комиссиясига ёрдам берувчи жойлардаги ишчи гуруҳлар томонидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва уларнинг доимий комиссияларида ишни ташкил этиш масалаларида амалий ёрдам кўрсатиш бўйича доимий иш олиб борилмоқда. Хусусан, 2012 йилда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва уларнинг доимий комиссиялари ишини уларнинг регламентлари ва низомларига мувофиқ ташкил этиш масалалари Фарғона вилоятида 16 марта, Бухоро вилоятида 15 марта, Андижон ва Наманган вилоятларида 13 марта муҳокама қилинган. Бундан ташқари Сенат комиссиясининг 2012 йилга мўлжалланган режасига мувофиқ халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг «Мустаҳкам оила йили» Давлат дастури ижро этилишининг боришини муҳокама қилиш бўйича фаолияти мониторинг қилинган, шунингдек халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва уларнинг доимий комиссиялари қарорлари маҳаллий босма оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши устидан мониторинг ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг намунавий халқ депутатлари туман Кенгашларига амалий ҳамда ташкилий-техникавий ёрдам кўрсатилмоқда. Намунавий халқ депутатлари туман Кенгашларида депутатлар ўз фаолиятини бевосита амалга оширишлари учун тегишли техникалар билан таъминланган депутат хонаси ташкил этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга Сенат комиссиясининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2012 йил 29 августдаги КҚ-32-II-сонли Қарорини ижро этиш борасидаги фаолиятида рўёбга чиқарилмаган имкониятлар мавжуд. Хусусан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сенат комиссиясининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари раҳбарларининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва уларнинг доимий комиссиялари фаолияти тўғрисидаги ахборотини тинглаш борасидаги ваколатларидан фойдаланилмасдан қолмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар чоракда Сенат комиссиясининг мажлисларида Сенат комиссиясига ёрдам берувчи жойлардаги ишчи гуруҳлар раҳбарларининг ахборотини тинглаш механизмини рўёбга чиқариш тўла-тўкис таъминланмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликларининг ташкилий-назорат гуруҳлари тегишли Сенат комиссиясига ёрдам берувчи ишчи гуруҳларга уларнинг ўз вазифаларини амалга оширишида лозим даражада ташкилий ёрдамни кўрсатмаётир;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва уларнинг доимий комиссияларига услубий ёрдам кўрсатиш бўйича тайёрланган услубий қўлланмалар ўз вақтида чоп этилмаётир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари, Сенат комиссияси раиси М.А. Раджабованинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2012 йил 29 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг Сенат ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ҳамкорлигини янада ривожлантириш бўйича 2010-2011 йиллар ҳамда 2012 йилнинг ўтган даври мобайнидаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти ҳақида»ги КҚ-32-II-сонли Қарорининг ижро этилиши тўғрисидаги ахборотни тинглаб ва муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари, Сенат комиссияси раиси М.А. Раджабованинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2012 йил 29 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг Сенат ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ҳамкорлигини янада ривожлантириш бўйича 2010-2011 йиллар ҳамда 2012 йилнинг ўтган даври мобайнидаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти ҳақида»ги КҚ-32-II-сонли Қарорининг ижро этилиши тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сенат комиссияси (М.А. Раджабова):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари раҳбарларининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва улар доимий комиссияларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотини мунтазам равишда тинглаб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сенат комиссиясига ёрдам берувчи жойлардаги ишчи гуруҳлар раҳбарларининг ахборотини йилнинг ҳар чорагида Сенат комиссиясининг мажлисларида тинглаб боришни амалиётга жорий этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатларининг ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган конференциялар, давра суҳбатлари, семинар-тренинглар ва бошқа тадбирларни ўтказиш борасидаги ишларни давом эттирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб масалаларини ҳал қилишда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш бўйича тавсиялар қабул қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил якунлари бўйича намунавий халқ депутатлари туман Кенгашларининг ишни ташкил этиш борасидаги ижобий тажрибасини умумлаштирсин ҳамда уни бошқа халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари амалиётида жорий этиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сенат комиссиясига ёрдам берувчи жойлардаги ишчи гуруҳлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоятлар халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва улар доимий комиссияларининг 2013 йилга мўлжалланган иш режалари бажарилишини мониторинг қилишга алоҳида эътибор берсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сенат комиссиясининг 2013 йил 17 майдаги «Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича ҳамда ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссиялари фаолияти тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган тавсияларга мувофиқ халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан қабул қилинган тадбирлар режаларининг бажарилишини мунтазам равишда ўргансин ҳамда натижалари ҳақида Сенат комиссиясига ахборот тақдим этсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4, 5 ва 6-бандлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 28 мартдаги КҚ-704-IV-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари, Сенат комиссияси раиси М.А. Раджабова зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 14 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-66-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 й., 6-сон, 158-модда)