14.06.2013 йилдаги КҚ-65-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги ва «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг қоидалари рўёбга чиқарилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказда ва жойларда «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги ва «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг қоидалари рўёбга чиқарилишини таъминлаш бўйича ишларни тизимли ташкил этиш мақсадида, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва улар маслаҳатчиларининг ваколат муддати тугаши ҳамда уларнинг 2013 йил ноябрь — декабрда бўлажак сайлови муносабати билан «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги ва «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини рўёбга чиқариш бўйича тадбирлар режаси (1-илова);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги ва «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини рўёбга чиқариш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар Кенгашларига тавсиялар (2-илова).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар Кенгашлари «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги ва «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини рўёбга чиқариш бўйича тавсиялар асосида мазкур қонунларни рўёбга чиқариш юзасидан ҳудудий тадбирлар режаларини 2013 йил 10 июлгача ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тавсиялар ва ҳудудий тадбирлар режалари тизимли, ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини назорат қилиш ва мониторингини юритиш учун масъул сенаторлар рўйхати тасдиқлансин (3-илова).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу қарор ижро этиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар Кенгашларига, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва нодавлат нотижорат ташкилотларга юборилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарорнинг ижро этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари М.А. Раджабова зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 14 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-65-II-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2013 йил 14 июндаги КҚ-65-II-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тадбир номи

Ижро этиш муддати

Масъул ижрочилар

I. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш ва
уни қабул қилинган қонунлар талабларига мослаштириш

1.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини ташкил этишни тартибга солиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини инвентаризация қилишни ташкил этиш ва ўтказиш, уларни қабул қилинган қонунларга мослаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш

2013 йил июнь – июль

Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, «Маҳалла» фонди, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

2.

Қабул қилинган қонунларнинг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини ташкил этиш ва сайловни ўтказиш билан боғлиқ ҳаволаки нормалари амалга оширилишини, уларни амалиётда қўллаш механизми жорий этилишини таъминлайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш

2013 йил июнь – июль

Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, «Маҳалла» фонди, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги

II. Қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли ҳамда бевосита ижрочиларга кенг миқёсда етказиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар

3.

Фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчиларига қабул қилинган қонунларни тушунтириш, фуқаролар йиғинлари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича ўқув семинарларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш

2013 йил

июнь

«Маҳалла» фонди, Адлия вазирлиги, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Давлат бошқаруви академияси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, манфаатдор вазирлик ва идоралар

4.

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар ва ишчи гуруҳлар аъзолари учун қабул қилинган қонунлар талабларини тушунтириш бўйича минтақавий семинарлар ташкил этиш ҳамда ўтказиш

2013 йил

сентябрь– октябрь

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси, Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, «Маҳалла» фонди, Адлия вазирлиги, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.

Қабул қилинган қонунларнинг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ нормаларини ёритиш масалалари бўйича журналистлар учун ўқув семинарлари ўтказиш

2013 йил

июль– август

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, «Маҳалла» фонди, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Давлат бошқаруви академияси

6.

Қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳиятини кенг миқёсда тушунтириш бўйича оммавий ахборот воситалари билан биргаликда туркум телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар, мақолалар тайёрлаш

2013 йил

июнь – декабрь (алоҳида режа бўйича)

Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси, «Маҳалла» фонди, Миллий телерадиокомпания, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги

7.

Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолияти, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами ва амалий қўлланмаларни (савол-жавобларни) тайёрлаш ҳамда нашр этиш. Фуқаролар йиғинлари ва жойлардаги бошқа манфаатдор ташкилотларни юқорида айтиб ўтилган тўпламлар ва қўлланмалар билан таъминлаш

2013 йил

сентябрь

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси, Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, «Маҳалла» фонди, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги

III. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолиятини самарали ташкил этишда уларга кўмаклашиш

8.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига фуқаролар йиғини кенгаши, фаолиятнинг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар, тафтиш комиссиясини шакллантиришда кўмаклашиш

сайловдан сўнг бир ой давомида

«Маҳалла» фонди

9.

Тегишли ҳудудда қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатлари ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш тартиби бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқиш ва чоп этиш

2013 йил

июль

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, «Маҳалла» фонди

10.

Тегишли ҳудудда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида тузиладиган Маслаҳат марказлари фаолиятини ташкил этиш тартиби бўйича намунавий низом ишлаб чиқиш ва қабул қилиш

2013 йил

июль

Иқтисодиёт вазирлиги, «Маҳалла» фонди, Савдо-саноат палатаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги

11.

Фуқаролар йиғинлари томонидан маълумотномалар, фуқароларнинг оилавий ва мулкий аҳволи тўғрисида ҳужжатлар, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатларни бериш тартиби, шунингдек уларнинг намунавий шакллари бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқиш ва қабул қилиш

2013 йил

июль

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Адлия вазирлиги, «Маҳалла» фонди

12.

Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кекса фуқароларга фуқаролар йиғини томонидан патронаж ёрдамини кўрсатишга кўмаклашиш бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқиш ва қабул қилиш

2013 йил

июль

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Маҳалла» фонди

13.

Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ёш авлодни тарбиялаш масалалари бўйича фаолияти ва таълим муассасалари билан ҳамкорлигини ташкил этиш тартиби, «Оила-маҳалла-таълим муассасаси» ҳамкорлик механизмини амалга ошириш бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқиш ҳамда чоп этиш

2013 йил

июль

Халқ таълими вазирлиги, «Маҳалла» фонди, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура

14.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан ҳар чоракда фуқаролар йиғини фаолияти соҳасига кирадиган масалалар юзасидан ташкилотлар ва туман, шаҳар ҳамда вилоятлар ижро этувчи органлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитишни ташкил этиш тартиби бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқиш ҳамда чоп этиш

2013 йил

июль

«Маҳалла» фонди, Адлия вазирлиги, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти

IV. Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолиятига амалий ёрдам кўрсатиш

15.

Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгаши билан қабул қилинган қонунларнинг ижро этилишини ташкил этишга, аввало ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда, гиёҳвандликка, одам савдосига ва бошқа салбий ҳодисаларга қарши курашишда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ролини кучайтиришга бағишланган сайёр мажлисини ўтказиш

2013 йил

июль – август

Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгаши, «Маҳалла» фонди, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура

16.

Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши билан қабул қилинган қонунларнинг ижро этилишини ташкил этишга, шунингдек аҳолининг ижтимоий ночор қатламларини қўллаб-қувватлаш, фуқароларни ишга жойлаштириш, касаначиликни ва оилавий бизнесни ривожлантириш вазифаларини ҳал қилишда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг иштирокини ташкил этиш масалаларига бағишланган сайёр мажлисини ўтказиш

2013 йил

июль – август

Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси, халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши, «Маҳалла» фонди, Иқтисодиёт вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти

17.

Сенатнинг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши билан қабул қилинган қонунларнинг ижро этилишини ташкил этишга, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, оилада соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш бўйича фаолиятининг самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган сайёр мажлисини ўтказиш

2013 йил

июль – август

Сенатнинг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси, халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши, «Маҳалла» фонди, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Маънавият тарғибот маркази

18.

Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши билан қабул қилинган қонунларнинг ижро этилишини ташкил этишга, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, маҳалла ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, қишлоқ аҳоли пунктларининг инфратузилмасини, қишлоқда шахсий уй-жой қурилишини ривожлантириш ва бошқа муаммоларни ҳал қилишда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг иштироки масалаларига бағишланган сайёр мажлисини ўтказиш

2013 йил

июль – август

Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси, халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши, «Маҳалла» фонди, Адлия вазирлиги, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти

V. Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва улар маслаҳатчиларининг навбатдаги сайловига (2013 йил ноябрь-декабрь) тайёргарлик кўриш бўйича ташкилий чора-тадбирлар

19.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссиясини тузиш

2013 йил

сентябрь

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши, Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, «Маҳалла» фонди, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

20.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ўтказиш муддатларини белгилаш тўғрисидаги қарорини қабул қилиш, сайловни ўтказиш бўйича дастурий тадбирларни тайёрлаш ва тасдиқлаш, уларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш

2013 йил

сентябрь

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши

21.

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишда фуқаролар йиғинларига амалий ёрдам бериш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, туман ва шаҳар комиссияларини тузишга кўмаклашиш

2013 йил

сентябрь

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси, Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари

22.

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови сифатли ва ўз вақтида ўтказилишини ташкил этиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши комиссияси ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, туман ва шаҳар комиссияларининг қўшма мажлисларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш

2013 йил

сентябрь – октябрь (жадвал бўйича)

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси, Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, «Маҳалла» фонди, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, туман, шаҳар комиссиялари

23.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари билан биргаликда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жойлардаги фаолиятини қабул қилинган қонунлар талабларига қатъий мувофиқ ҳолда ташкил этишга кўмаклашиш билан боғлиқ ишларни мувофиқлаштириш бўйича тизимли, доимий фаолиятини амалга оширишга оид чора-тадбирларни рўёбга чиқариш

2013 йил

июнь – декабрь

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши, Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари, «Маҳалла» фонди

24.

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишда фуқаролар йиғинларига амалий ёрдам кўрсатиш бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари билан яқиндан ҳамкорликни таъминлашга оид чора-тадбирларни амалга ошириш

2013 йил

август – декабрь

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши, Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари, «Маҳалла»фонди

VI. Назорат-таҳлил ишларини олиб бориш

25.

«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг фуқароларни, айниқса ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш, жойларда ижтимоий хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш масалаларини ҳал қилиш бўйича ишларни ташкил этишга доир қисмининг Сурхондарё вилоятида ижро этилишини ўрганиш ва муҳокама қилиш

2013 йилнинг иккинчи ярми

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ҳамда Сенатнинг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси, Хотин-қизлар қўмитаси, Дин ишлари бўйича қўмита, Маънавият тарғибот маркази

26.

«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тадбиркорлик фаолияти, оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолияти, касаначиликни ва фуқароларнинг бандлигини ривожлантиришга кўмаклашишни ташкил этишга доир қисмининг Наманган вилоятида ижро этилишини ўрганиш ва муҳокама қилиш

2013 йилнинг иккинчи ярми

Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси ҳамда Сенатнинг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси

27.

«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қишлоқ аҳолиси турмуш даражаси ва сифатини ошириш, қишлоқда транспорт ва муҳандислик коммуникацияларини, ижтимоий инфратузилма объектларини жадал ривожлантириш бўйича ишларни ташкил этишга доир қисмининг Жиззах вилоятида ижро этилишини ўрганиш ва муҳокама қилиш

2013 йилнинг иккинчи ярми

Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси ҳамда Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси, «Давархитектқурилиш» қўмитаси

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: ушбу Тадбирлар режасини бажариш бўйича қилинган ишлар тўғрисидаги ахборот Сенатга ҳар ойнинг 5-санасигача тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2013 йил 14 июндаги КҚ-65-II-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги ва «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини рўёбга чиқариш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар Кенгашларига
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАВСИЯЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жойларда «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги ва «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг қоидалари рўёбга чиқарилишини таъминлаш бўйича ишларни тизимли ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши томонидан «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунига мувофиқ ҳамда «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасини ижро этиш юзасидан юқоридаги қонунларни рўёбга чиқариш бўйича Тавсиялар (бундан буён матнда Тавсиялар деб юритилади) ишлаб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Тавсияларга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар Кенгашларига қуйидагилар тавсия этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги ва «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини рўёбга чиқариш бўйича ҳудудий тадбирлар режаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий тадбирлар режалари уларнинг бўлимлари номларида белгиланган кенг доирадаги масалаларни ҳал қилишга қаратилган бўлиши керак. Рўёбга чиқариш механизми сифатида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчиларига қабул қилинган қонунларнинг моҳиятини тушунтириш, фуқаролар йиғинлари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича ўқув семинарларини ўтказиш таклиф қилинади. Қабул қилинган қонунларнинг мазмун ва моҳиятини кенг кўламда тушунтириш юзасидан маҳаллий оммавий ахборот воситалари билан бирга туркум телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар, мақолалар ва бошқа материаллар тайёрлаш ҳам самарали бўлиши назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳияти аҳолига етказилишини, улар фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг амалий фаолиятида ҳар томонлама ижро этилишини таъминлаш учун тадбирларни оммавий ахборот воситалари билан яқиндан ҳамкорликда ўтказишга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ҳудудий тузилмаларининг, Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси, Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳудудий бўлинмаларининг, олий ўқув юртлари ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг вакилларини, олимлар ва мутахассисларни жалб этиш тавсия қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Масалаларни чуқур ишлаб чиқиш ва амалий тадбирларни белгилаш мақсадида ваколатли қўмитага (доимий комиссияларга) ҳудудий тадбирлар режаларининг лойиҳаларини ишлаб чиқишга олимлар, турли соҳа мутахассисларини, манфаатдор ташкилотларнинг вакилларини жалб этиш тавсия қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий тадбирлар режаларига киритиладиган тадбирлар аниқ, содда ва лўнда баён этилиши ҳамда уларни ижро этишнинг аниқ муддатлари ва тадбирларнинг масъул ижрочилари кўрсатилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий тадбирлар режаларига қуйидаги бўлимларни киритиш тавсия этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилинган қонунларнинг мазмун ва моҳиятини аҳолига ва бевосита ижрочиларга кенг кўламда етказиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига уларнинг фаолиятида амалий ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғинлари раисларининг (оқсоқолларининг) ва улар маслаҳатчиларининг навбатдаги сайловига (2013 йил ноябрь-декабрь) тайёргарлик бўйича ташкилий чора-тадбирлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат-таҳлил ишини олиб бориш ва бошқалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий тадбирлар режаларини тайёрлаш вақтида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг Қарори билан тасдиқланган «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги ва «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини рўёбга чиқариш бўйича тадбирлар режасининг тегишли бўлим ва бандлари қоидаларини ҳисобга олиш тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар Кенгашларининг депутатлари, қоида тариқасида, ҳудудий тадбирлар режалари лойиҳаларини тайёрлашда фаол иштирок этадилар. Шу муносабат билан ҳудудий тадбирлар режасини тасдиқлаш режалаштирилаётган сессияни ўтказишдан етти кун олдин депутатларга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмиталари (халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман ёки шаҳар Кенгашларининг доимий комиссиялари) томонидан ишлаб чиқилган тегишли лойиҳани юбориш тавсия этилади. Ҳудудий тадбирлар режалари бир неча қўмита (доимий комиссия) кучлари билан тайёрланиши мумкин бўлиб, бу депутатларга ишларнинг аҳволини чуқур ва ҳар томонлама таҳлил қилиш, амалий таклифлар ишлаб чиқиш имконини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу ҳолда депутатлар ҳудудий тадбирлар режаларининг лойиҳаларини фуқаролар йиғинларида муҳокама қила оладилар. Муҳокама асносида билдирилган таклифлар ва танқидий мулоҳазалар ҳудудий тадбирлар режасининг лойиҳасини ишлаб охирига етказиш вақтида ҳисобга олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жойларда «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги ва «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг қоидалари рўёбга чиқарилишини таъминлаш борасидаги ишларни ташкил этиш жараёнида қуйидаги қоидаларни эътиборга олиш зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан фуқаролар йиғинининг аҳолининг муҳтож тоифаларини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш соҳасидаги ваколатлари кенгайтирилган (11, 12-моддалар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, шаҳарча, қишлоқ, овул ва маҳалла фуқаролар йиғини аҳолининг ижтимоий ночор қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади, ушбу мақсадда марказлаштирилган тарзда ажратиладиган давлат маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, шаҳарча, қишлоқ, овул ва маҳалла фуқаролар йиғини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, банклар, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда кам таъминланган оилалардан бўлган ёшларга, шу жумладан никоҳ тузишда ва тўй тадбирларини ўтказишда уларга қўшимча моддий ёрдам кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фуқаролар йиғини ҳудуди бўйича назарда тутилган харажатлардан келиб чиққан ҳолда кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ва вояга етмаган болалари бўлган муҳтож оилаларга, икки ёшга тўлмаган болалари бор ишламайдиган оналарга, шунингдек бюджет ташкилотларида ишлайдиган оналарга ҳамда уларнинг ўрнини босувчи шахсларга нафақалар тайинлаш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғинининг қарорларини бажариш ва фуқаролар йиғинлари оралиғидаги даврда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жорий фаолиятини амалга ошириш учун фуқаролар йиғинининг кенгаши шакллантирилиб, унинг таркибига фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли), унинг маслаҳатчилари, масъул котибдан ташқари яна фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси, «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмасининг раҳбари киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида санаб ўтилган ваколатларни рўёбга чиқариш мақсадида фуқаролар йиғинининг кенгаши бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари билан биргаликда ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган кам таъминланган оилалар, ёлғиз кекса фуқароларни, пенсионерлар ва ногиронларни аниқлайди (13-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича ваколатларини рўёбга чиқариш мақсадида фуқаролар йиғинларида ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссиялар тузилиши шарт (18-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари Қонунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан давлат бошқаруви органлари фаолияти устидан самарали жамоатчилик назоратини амалга ошириш шакллари ва механизмлари белгиланган (16-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чунончи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари жамоатчилик назоратининг қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа шакллари билан бир қаторда жамоатчилик назоратини қуйидаги шаклларда амалга оширадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳудудда қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолатини ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли чоралар кўрилиши учун давлат органларига мурожаат этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ваколатига кирувчи ва ижтимоий аҳамиятга молик масалалар бўйича сўровлар юбориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айни вақтда шуни назарда тутиш керакки, давлат органлари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига жамоатчилик назоратини амалга оширишда кўмаклашиши ва қонун ҳужжатларига мувофиқ уларнинг мурожаатлари юзасидан ўз вақтида чора-тадбирлар кўриши шарт. Шу билан бирга, жамоатчилик назорати оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида давлат бошқаруви органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизимида маҳалланинг вазифаларини янада кенгайтириш бўйича қўйилган вазифаларга мувофиқ, шунингдек хусусий тадбиркорликни, шу жумладан оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантиришга кўмаклашишда фуқаролар йиғинининг ваколатларини, кичик тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини назорат қилишда фуқаролар йиғинининг иштирокини кенгайтириш мақсадида фуқаролар йиғинларининг кенгашларига қўшимча ваколатлар берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чунончи, фуқаролар йиғинларининг кенгашлари фуқаролар томонидан коммунал хизматлар ҳақини тўлиқ ва ўз вақтида, ҳисоб-китобини банклар орқали амалга оширган ҳолда тўлашларини коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари билан биргаликда уюштиради ва назорат қилади. Шу муносабат билан, фуқаролар йиғини аҳолисининг манфаатлари ҳимоя қилинишини ва шу тариқа манфаатлар мувозанатини таъминлаш мақсадида фуқаролар йиғинининг тегишли ҳудуддаги коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари томонидан коммунал хизматлар кўрсатиш сифати устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича ваколатлари кенгайтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тегишли ҳудудда қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатларининг ижро этилиши, шу жумладан тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши, коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари томонидан коммунал хизматлар кўрсатиш сифати, иморатлар қуриш ҳамда ҳовлилар ва уйлар атрофидаги ҳудудларни сақлаш қоидаларига риоя этилиши, ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза этиш устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича ваколатларга эга (11, 12-моддалар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жамоатчилик назоратини амалга ошириш борасидаги ваколатларини рўёбга чиқариш мақсадида фуқаролар йиғинларида жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссия тузилиши шарт (18-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) умумий раҳбарликни амалга оширишдан ташқари, шунингдек:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳудудда маслаҳат марказлари ишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спиpтли ичимликлаp, гиёҳвандлик воситалаpи ва психотроп моддаларни суиистеъмол қилиши натижасида фуқаpони муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғpисида ёки фуқаpонинг pуҳий ҳолати бузилганлиги (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) туфайли муомалага лаёқатсиз деб топиш ҳақида судга ариза беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий давлат ҳокимияти органларига янги дафн этиш жойларини барпо этиш ва мавжуд бўлганларини реконструкция қилиш ҳақида таклифлар киритади ва бошқалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган намунадаги гувоҳномага эга бўлади (14-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тегишли ҳудудда тадбиркорлик фаолиятини, шу жумладан оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида юридик шахс бўлмаган маслаҳат марказлари ташкил этишга ҳақли. Маслаҳат марказлари фаолияти билан боғлиқ харажатлар фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ўз маблағлари ҳисобидан қопланади, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳисобидан қопланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари маслаҳат марказлари фаолиятини ташкил этишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига кўмаклашиши шарт, маслаҳат марказлари ўз вазифаларини амалга ошириши учун фуқаролар йиғинларига белгиланган тартибда бинолар беради. Тегишли ҳудудда жойлашган таълим муассасалари фуқаролар йиғини сўровига биноан маслаҳат марказларига қисқа муддатли курсларни ўтказиш учун ўқув жараёнларидан бўш бўлган ўқув хоналарини бериб туриши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар вакиллари, шунингдек фуқаролар маслаҳат марказларининг ишида қатнашиши, хусусан, қисқа муддатли курсларда таълим бериши, тегишли ҳудудда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатлар бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шуни назарда тутиш керакки, низоми фуқаролар йиғини томонидан тасдиқланадиган маслаҳат марказлари зиммасига фуқароларни иқтисодиёт, бухгалтерия ҳисоби, тадбиркорлик фаолияти тўғрисидаги ва солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари асосларини ўргатиш бўйича қисқа муддатли курслар ташкил этиш; бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари билан биргаликда ёшларнинг корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга ишга жойлашишига, уларнинг ушбу корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга, шунингдек ҳунармандларга бириктирилишига кўмаклашиш; фуқароларга тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишда, шу жумладан тадбиркорлик фаолияти субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тегишли ҳужжатларни тайёрлашда кўмаклашиш ва бошқаларни ўз ичига қамраб олган вазифалар юклатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳалла фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, уни манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказига айлантириш, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари билан яқиндан ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш мақсадида фуқаролар йиғинларида комиссиялар тузилиши шарт бўлиб, уларнинг рўйхати Қонуннинг 18-моддасида келтирилган. Хусусан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яраштириш комиссияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маърифат ва маънавият масалалари бўйича комиссия;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссия;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари бўйича комиссия;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик фаолияти ва оилавий бизнесни ривожлантириш масалалари бўйича комиссия;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экология ва табиатни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссия;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссия тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли ҳудуддаги муаммоларнинг долзарблигига қараб, фуқаролар йиғини томонидан фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича бошқа комиссиялар ҳам тузилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссияларга раҳбарлик, қоида тариқасида, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия аъзоларини сайлаш очиқ ёки яширин овоз бериш йўли билан, фуқароларнинг қонунда белгиланган сайлов ҳуқуқлари кафолатлари таъминланган ҳолда амалга оширилади. Комиссия таркибига номзоди кўрсатилган шахс фуқаролар йиғинида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) ҳозир бўлганларнинг ярмидан кўпи уни ёқлаб овоз берган тақдирда сайланган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, фуқаролар йиғинининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш учун тафтиш комиссияси тузилади, комиссия ўз фаолиятида мустақилдир ва фақат фуқаролар йиғинига ҳисобдор бўлади. Тафтиш комиссияси аъзолари бир вақтнинг ўзида фуқаролар йиғини бошқа органининг аъзоси бўла олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар ва тафтиш комиссияси ўз фаолиятини фуқаролар йиғини томонидан тасдиқланадиган низомлар асосида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, юқорида кўрсатилган комиссиялар фаолиятини бирхиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ваколати берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши томонидан, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарларда эса – мувофиқлаштириш бўйича тегишли кенгашлар томонидан амалга оширилади (20-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича тегишли кенгашларни шакллантириш тартиби ва уларнинг ваколатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган низомларда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) томонидан йўл қўйилиши мумкин бўлган суиистеъмолликларнинг олдини олиш учун шароит яратиш, уларнинг фуқаролар йиғини олдидаги масъулиятини ошириш мақсадида фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилишидан, у белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилишидан ҳамда унга нисбатан суднинг айблов ҳукми қонуний кучга киришидан ташқари у ўз ваколатларини муддатидан илгари тугатишининг қўшимча асослари жорий этилган (24-модда), булар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) умумқабул қилинган ахлоқ, одоб нормаларини қўпол равишда бузувчи, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) мақомини бадном қилувчи ва фуқаролар йиғини обрўсига путур етказувчи хатти-ҳаракатлар ва ножўя ишлар содир этган, шунингдек ўз вазифаларини мунтазам равишда узрли сабабларсиз бажармаган тақдирда фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан қарор қабул қилинишидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
у суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида бедарак йўқолган деб топилиши ёхуд вафот этган деб эълон қилинишидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
у Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотишидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
у соғлиғи ҳолати ёки бошқа узрли сабабларга кўра уч ой давомида ўз вазифаларини бажара олмай қолишидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
унинг вафот этишидан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини тузиш, фаолиятини ташкил этиш, ҳисобга олиш, улар иш олиб боришининг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини мустаҳкамлашнинг яхлит самарали механизмини ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ҳисобга олишни ташкил этиш тартибини жорий этиш бўйича ваколатлари белгилаб қўйилган (8-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини сифатли ташкил этиш ва ўтказишнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини шакллантириш жараёнида парламентнинг ролини кучайтириш, сайловни ташкил этиш ва ўтказишда жойлардаги комиссиялар ва ишчи гуруҳлар фаолияти самарали мувофиқлаштирилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгашига (бундан буён матнда Сенат Кенгаши деб юритилади) сайловни ўтказишнинг аниқ муддатларини, шунингдек сайловга тайёргарлик тадбирларини ўтказиш муддатлари ва тартибини белгилаш ҳуқуқи берилган (10-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайловни ташкил этиш ва ўтказиш даврига Сенат Кенгаши ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси (бундан буён матнда Сенат Кенгашининг комиссияси деб юритилади) тузилади (11-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишда фуқаролар йиғинларига амалий ёрдам бериш учун тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳудудида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, тегишли халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар Кенгаши қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялари (бундан буён матнда комиссиялар деб юритилади) тузилади (12-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиялари фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш даврига тузилиши белгилаб қўйилган. Туманлар ва шаҳарлар комиссиялари фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчиларининг навбатдаги сайлови эълон қилинганидан кейин ўз фаолиятини тугатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиялар таркибига, қоида тариқасида, фуқаролар йиғинларининг, давлат органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг вакиллари киритилади. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ёки унинг маслаҳатчилари лавозимига номзодлар комиссияга аъзо шахслар ёхуд уларнинг яқин қариндошлари орасидан кўрсатилган тақдирда, улар комиссия таркибидан чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссияларнинг асосий ваколатлари сифатида қуйидагилар белгилаб қўйилган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижросини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ишчи гуруҳларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш масалалари бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳовлилар, уйлар, кўчалардан ҳамда шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги ва овуллардаги маҳаллалардан фуқароларнинг вакиллиги нормасини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишчи гуруҳлардан кейинчалик тегишли туман, шаҳар ҳокимлари билан келишиш учун фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) лавозимига номзодларга доир ҳужжатларни қабул қилиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига доир ҳужжатларнинг намуналарини тасдиқлаш, бундан Сенат Кенгаши томонидан белгиланадиган бюллетенлар намуналари мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишчи гуруҳларнинг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш масалалари билан боғлиқ ахборотини эшитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳудудда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови якунларини чиқариш ҳамда Сенат Кенгашининг комиссиясига ахборот тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш масалаларига доир фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатларнинг архивга топширилишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш учун фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) қарори билан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ишчи гуруҳлар (бундан буён матнда ишчи гуруҳлар деб юритилади) тузилади (14-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтказилаётган сайловнинг мустақиллиги ва холислигини, шунингдек очиқлиги, шаффофлиги ва адолатлилигини таъминлаш мақсадида ишчи гуруҳ таркибига халқ депутатлари тегишли туман, шаҳар Кенгашининг депутати киритилади, бу фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишда халқ депутатлари тегишли Кенгашларининг ролини кучайтиришга қаратилган. Бундай ҳолат фаолиятида халқ депутатлари Кенгашининг вакили қатнашадиган ишчи гуруҳнинг мақомини ҳам оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, сайловни ташкил этишда холисликни таъминлаш мақсадида фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчиларидан ташқари, яна фуқаролар йиғини органларининг бошқа ходимлари, шунингдек фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари лавозимига номзодларнинг, фуқаролар йиғини органлари бошқа ходимларининг яқин қариндошлари ишчи гуруҳ таркибига киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчиларининг навбатдаги сайлови эълон қилинганидан кейин ишчи гуруҳ ўз фаолиятини тугатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи гуруҳларнинг асосий ваколатлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилаш ҳамда уни ўтказишдан камида беш кун олдин бу ҳақда тегишли ҳудудда яшовчи фуқароларни хабардор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳовлилар, уйлар, кўчалар ҳамда шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги ва овуллардаги маҳаллалар аҳолисининг фуқаролар вакиллари сайлови бўйича умумий йиғилишларини ташкил этиш ва ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳовлилар, уйлар, кўчалар ҳамда шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги ва овуллардаги маҳаллалар аҳолиси умумий йиғилишининг иштирокчиларини рўйхатга олиш ҳамда фуқароларнинг сайланган вакиллари ҳақидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда аҳолининг умумий йиғилиши баённомасини тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳудудда доимий яшовчи фуқароларнинг фикрини ҳисобга олган ҳолда тегишли комиссияга тақдим этиш учун фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари лавозимига номзодлар бўйича таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш масалалари юзасидан аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчиларининг такрорий сайлови, шунингдек бўшаб қолган ўринларга фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови ўтказилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш масалаларига доир фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари лавозимига икки ва ундан кўп номзод кўрсатган ҳолда амалга оширилиши қонун даражасида мустаҳкамлаб қўйилган (6-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзодлар билан фуқароларни ўз вақтида таништириш, уларнинг фуқаролар йиғини раиси лавозимига барча номзодлардан хабардор бўлишига имкон бериш ва сайловнинг ўзидагина эмас, балки сайловолди тадбирларида ҳам фаол иштирок этишига имкон бериш мақсадида фуқаролар йиғини раиси лавозимига келишилган номзодлар ҳақидаги ахборот сайловдан камида беш кун олдин фуқаролар йиғини биносига ва гузарларга осиб қўйилади (16-модда), бу эса сайловнинг ошкоралиги ва очиқлигини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, туман ёки шаҳар ҳокими фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) лавозимига тақдим этилган номзодларнинг ҳужжатларини кўриб чиқиши ва ўзининг ушбу номзодлар бўйича асослантирилган хулосаларини кейинчалик ишчи гуруҳларга топшириш учун тегишли комиссияларга юбориши белгилаб қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шуни ҳисобга олиш керакки, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ўтказиш учун фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) ишчи гуруҳнинг раҳбари раислигида ўтказилади (21-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) кун тартибига, қоида тариқасида, қуйидаги масалалар киритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноқ комиссиясини сайлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғини раисини (оқсоқолини) сайлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) маслаҳатчиларини сайлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғинида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) фуқаролар йиғинининг (фуқаролар вакиллари йиғилишининг) иш регламенти, шу жумладан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари лавозимига номзодларнинг маърузалари, уларнинг муҳокамаси, саволлар ва жавоблар учун вақт белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови бўйича овоз бериш натижаларини аниқлаш учун фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан камида уч кишидан иборат таркибда саноқ комиссияси сайланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғинида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) раислик қилувчи фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари лавозимига номзодларни эълон қилади. Шундан сўнг фуқаролар йиғинида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) раислик қилувчи фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодларнинг ҳар бирига сўз беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғини раисини сайлаш тўғрисидаги масала бўйича фуқаролар томонидан онгли равишда қарор қабул қилиниши, бўлажак фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари соҳасидаги қонун ҳужжатлари рўёбга чиқарилиши учун масъулиятини ошириш, сайланган фуқаролар йиғини раисининг фаолияти устидан назоратни амалга ошириш мақсадида номзодлар ўзларининг келгусидаги фаолият дастурларини эълон қиладилар. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодларнинг маъруза билан чиқишлари алифбо тартибида ўтказилади (21-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шуни ҳисобга олиш керакки, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодларга қўшимча талаблар белгиланган бўлиб (17-модда), бу аҳоли орасида обрў-эътиборга эга бўлган, улар томонидан ҳурмат қилинадиган энг муносиб фуқаролар фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) этиб сайланишини таъминлаш имконини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чунончи, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодларга қўйиладиган талаблар рўйхатига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлиш. Бу талаб фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мамлакатнинг у ёки бу ҳудудида яшайдиган фуқароларнинг иродасини ифода этиши билан боғлиқ ва шу сабабли уларнинг эҳтиёжлари, қийинчиликлари ва имкониятларини тўла-тўкис тушуниш учун фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) этиб Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган шахс сайланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бевосита сайловга қадар камида беш йил тегишли ҳудудда доимий яшаётган бўлиши. Бу талаб «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгилаб қўйилган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг асосий принципларидан бири – маҳаллий урф-одатлар ва анъаналарни ҳисобга олиш принципини рўёбга чиқаришга хизмат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органларида ёки нодавлат нотижорат ташкилотларда ёхуд тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти соҳасида иш тажрибасига эга бўлиш, чунки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари давлат вазифаларини амалга ошириш билан, шунингдек жамоатчилик назоратини амалга ошириш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш билан бевосита боғлиқ бўлган вазифаларга тобора кўпроқ эга бўлмоқда. Бу эса, ўз навбатида, фуқаролар йиғини раисини (оқсоқолини) ушбу соҳаларда иш тажрибасига эга бўлган одамлар орасидан сайлашни зарур қилиб қўймоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган, оғир ёхуд ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар, суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган, ҳақиқий ҳарбий хизматдаги шахслар, диний ташкилотларнинг профессионал хизматчилари фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига сайланиш учун номзод этиб кўрсатилиши мумкин эмаслигига алоҳида эътибор бериш тавсия қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Холисликни таъминлаш, фуқароларнинг қонуний манфаатларига риоя қилиш мақсадида ишчи гуруҳга фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) маслаҳатчиси лавозимига номзодларни фуқароларнинг фикрлари инобатга олинган ҳолда кўрсатиш ҳуқуқи берилган (19-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови натижалари бўйича фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) бир ой ичида фуқаролар йиғини кенгашини шакллантириши, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларни ва тафтиш комиссиясини сайлаши керак (32-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2013 йил 14 июндаги КҚ-65-II-сонли қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тавсиялар ва ҳудудий тадбирлар режалари тизимли, ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини назорат қилиш ва мониторингини юритиш учун масъул сенаторлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ҳудудлар

Бириктирилган сенаторларнинг
фамилияси, исми, отасининг исми

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Алтиев Абдурашид Султонович

2.

Андижон вилояти

Рўзметов Эркин

3.

Бухоро вилояти

Сидиков Дамир Лутфуллаевич

4.

Жиззах вилояти

Бурханов Алишер Хаджимурадович

5.

Навоий вилояти

Турсунбаев Юлчибой Эргашович

6.

Наманган вилояти

Рўзметов Эркин

7.

Самарқанд вилояти

Хужамбердиев Мамазаир

8.

Сирдарё вилояти

Каримов Холмурод Абдурахмонович

9.

Сурхондарё вилояти

Шодиева Ҳамротош Нормуродовна

10.

Тошкент вилояти

Сафоев Содиқ Солиҳович

11.

Фарғона вилояти

Раззаков Хамрабай Рахимович

12.

Хоразм вилояти

Алтиев Абдурашид Султонович

13.

Қашқадарё вилояти

Сидиков Дамир Лутфуллаевич

14.

Тошкент шаҳри

Артикова Светлана Баймирзаевна

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: ушбу рўйхатга заруратга қараб айрим ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 й., 6-сон, 157-модда)