Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024 26.02.2016 йилдаги 55-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 — 2020 йилларда хизматлар соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизматлар соҳаси корхоналари фаолиятини балансли ривожлантириш ва диверсификациялашни таъминлаш, улар кўрсатадиган хизматларнинг рақобатбардошлилиги ва сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар 2016 — 2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида хизматлар соҳасини ривожлантиришдаги устувор йўналишлар ва вазифалар ҳисоблансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизматлар соҳасини ривожлантириш ҳисобига ялпи ички маҳсулотни кўпайтириш, унинг республика иқтисодиётидаги улушини 48,7 фоизгача етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йилга бориб қишлоқ жойларда хизматларни 1,8 бараварга ўстириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, тармоқларда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ҳисобига хизматлар соҳасини, таркибий ўзгартиришларни жадал ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақобат муҳитини шакллантириш, кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ривожлантиришга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турли инновация хизматларини, янги алоқа воситаларини кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг телекоммуникация тармоқларидан фойдаланиш техник имкониятларини таъминлаш, улар асосида сифатли хизматлар кўрсатиш, телефон алоқаси ва телевидениенинг рақамли тизимларига тўлиқ ўтиш, 2020 йилга бориб алоқа ва ахборотлаштиришнинг республика иқтисодиётидаги улушини 2,5 фоизгача етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энг янги электрон, тўлов технологияларини жорий этган ҳолда молия хизматларини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғлиқни сақлаш соҳасида юқори технологияли хизматларни янада ривожлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси томонидан халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқилган 2016 — 2020 йилларда хизматлар соҳасини ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) маъқуллансин, Дастур қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 — 2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг мақсадли параметрлари 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 — 2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ жойларида хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг мақсадли параметрлари 2-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 — 2020 йиллар даврида хизматлар соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари комплекси 3-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 — 2020 йилларда хизматлар соҳасини ривожлантиришга тижорат банклари томонидан бериладиган кредитларнинг прогноз ҳажмлари 4-иловага* мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 — 4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари 2016 — 2020 йилларда хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг шаҳарлар, туманлар бўйича ҳудудий дастурларини икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг ҳудудий дастурларини ишлаб чиқишда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизматлар соҳаси тузилмасини янада такомиллаштириш, хизматларнинг замонавий турларини жадал ривожлантириш ва бозорни улар билан тўлдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сервис инфратузилмасини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ аҳоли пунктларида хизматлар соҳаси ташкилотларини биринчи навбатда ривожлантириш, оилавий тадбиркорлик субъектларини ҳамда соҳага оид касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасаларини тамомлаган ёшларни хизматлар соҳасига кенг жалб этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Дастурнинг мақсадли параметрлари бажарилиши тўғрисидаги статистик ахборотни, шу жумладан қишлоқ жойлар бўйича кўрсаткичларни ҳар чоракда тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тармоқ классификациясининг белгиланган халқаро стандартларига ўтилиши, ялпи ички маҳсулот таркибини ҳисоблашнинг жаҳонда умумий қабул қилинган методикасининг жорий этилиши, 2012 — 2016 йилларда хизматлар соҳасини ривожлантириш мақсадли параметрларидаги ўзгаришлар муносабати билан Дастурга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2012 — 2016 йилларда Ўзбекистон Республикасида хизматлар соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида» 2012 йил 10 майдаги ПҚ-1754-сон қарорининг 4, 5-бандларида назарда тутилган имтиёзларнинг амал қилиши қўллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 26 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 9-сон, 89-модда, 27-сон, 326-модда; 2017 й., 15-сон, 257-модда, 33-сон, 863-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)