13.06.2014 йилдаги 914-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 13.06.2014 йилдаги 914-II-сон
Кучга кириш санаси
13.06.2014
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг «2013 – 2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ҳамда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича Давлат дастури бажарилишининг бориши тўғрисида»ги ахбороти ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 25-моддасига мувофиқ, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар гуруҳининг ташаббусига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Ш. Тешаевнинг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 19 апрелдаги «2013 — 2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ҳамда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1958-сонли Қарори билан қабул қилинган «2013 — 2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ҳамда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича Давлат дастури бажарилишининг бориши тўғрисида»ги ахборотини эшитди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси шуни қайд этадики, мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасини ислоҳ этиш ва модернизация қилиш, мелиорация ва ирригацияни яхшилаш, ерларнинг унумдорлиги ва самарадорлигини ошириш бўйича кенг миқёсли ишлар давом эттирилмоқда ҳамда чуқурлаштирилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг «Ўзбекистонда озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг муҳим захиралари» мавзуидаги халқаро конференция очилишидаги маърузасида таъкидланганидек, Ўзбекистоннинг кўплаб минтақалари қисқа муддатда жаҳон бозорида харидоргир бўлган мева ва сабзавот маҳсулотлари етиштирадиган ва экспорт қиладиган ҳудудларга айланди. Юқори ҳосил берадиган интенсив боғлар ташкил қилинди, томчилатиб суғориш тизими жорий этилди. Ўзбекистонда амалга оширилаётган озиқ-овқат дастури аҳолининг тўлақонли ва мутаносиб овқатланишини таъминлашдек муҳим вазифани ҳал этиш имконини берди. Бунда илғор агросаноат технологияларини жалб этишга, қишлоқ хўжалиги инфратузилмаси, ирригация ва мелиорация тизимларини ривожлантириш ва реконструкция қилишга, маркетинг ва жаҳон бозорларига чиқиш бўйича янги технологияларни жорий қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 — 2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ҳамда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича Давлат дастурининг асосий мақсади замонавий технологияларни жорий этиш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, мелиорация ва ирригация объектлари тармоқларини ривожлантириш, сув ресурсларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш, бунинг асосида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг барқарор ишлашини, ерларнинг унумдорлигини ошириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги кўпайишини таъминлашдан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексини, «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги, «Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари тўғрисида»ги ва «Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонларини, шунингдек «2008 — 2012 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастури тўғрисида»ги ҳамда «2013 — 2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ҳамда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва бошқа қарорларини ўз ичига олувчи ривожланган норматив-ҳуқуқий база яратилди. Уларни рўёбга чиқариш доирасида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш дастурларини шакллантириш ва бажаришга бўлган ёндашувларни тубдан ўзгартириш, мелиоратив тармоқларни сақлаб туриш механизмини сифатли такомиллаштириш, сув хўжалиги ташкилотлари ва сув истеъмолчилари уюшмаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, мелиоратив техника паркини янгилаш, бу ишларни молиялаштиришнинг пухта механизмини таъминлашни назарда тутувчи тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суғориладиган ерларни мелиоратив яхшилашнинг узоқ муддатли, ўртача муддатли ва ҳар йилги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш амалиётдан мустаҳкам ўрин олган бўлиб, улар ерларнинг мелиоратив кадастрини, балл-бонитетини ва унумдорлигини, шунингдек ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларининг ҳудудий мелиоратив экспедициялари томонидан тайёрланадиган аниқ мелиоратив лойиҳалар рўйхатини ҳисобга олган ҳолда ҳудудлар бўйича ўтказилган ерларнинг мелиоратив ҳолатини илмий асосланган ҳолда баҳолаш асосида шакллантирилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, 2008 — 2012 йиллардаги даврда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастурини амалга ошириш 1,5 млн гектардан зиёд суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш имконини берди, ер ости сувлари юза жойлашган ерлар майдони 556 минг гектарга ёки салкам 10 фоизга қисқарди, кучли ва ўртача шўрланган ерлар майдони 113 минг гектарга камайди. Бу стратегик экинлар ҳосилдорлигига ва умуман мева-сабзавотчиликнинг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатди. Ана шу мақсадлар учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан 981,5 млрд сўм сарфланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги уч йилда сувни тежовчи технологиялар 11,304 минг гектар майдонда, шу жумладан: 7,644 минг гектар майдонда — томчилатиб суғориш; 1,665 минг гектар майдонда — эгатларга тўшалган полиэтилен плёнкадан фойдаланган ҳолда суғориш; 1,995 минг гектар майдонда — эластик полиэтилен қувурлардан фойдаланган ҳолда суғориш жорий этилди. Бу чора-тадбирларнинг амалга оширилиши мева-сабзавот маҳсулотлари етиштиришнинг 1,5 баравар, картошка етиштиришнинг — 1,4 баравар, полиз ва узум етиштиришнинг 1,3 баравар илдам ўсиши ҳисобига ишлаб чиқариш таркибий тузилмасининг сифат жиҳатидан ўзгаришига кўмаклашмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 — 2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ҳамда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича давлат дастури (бундан буён матнда Давлат дастури деб юритилади) доирасида мелиоратив ва ирригация объектларини, суғориш тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш; сув ресурсларини бошқариш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини ва тупроқ унумдорлигини мониторинг қилиш тизимларини такомиллаштириш; томчилатиб суғориш тизимини ва сувни тежовчи бошқа технологияларни жорий этиш; сув хўжалигидан фойдаланувчи ва пудрат ташкилотларининг, сув истеъмолчилари уюшмаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, очиқ коллектор дренаж тармоқларини, вертикал дренаж қудуқларини, мелиоратив насос станциялари ва кузатув қудуқларини қуриш ва реконструкция қилиш (йиллик прогноз кўрсаткичлари 104 фоиз этиб бажарилди), лизинг ташкилотларига мелиоратив техника, ускуналар ва бошқа машина механизмларини харид қилиш ва етказиб бериш (йиллик прогноз кўрсаткичлари 107 фоиз этиб бажарилди) жадал суръатлар билан бормоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умуман олганда, Давлат дастури ижросининг боришини ўрганиш шуни таъкидлаш имконини берадики, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, мамлакатимиз бошқа вазирликлари ҳамда идораларининг фаолияти суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича ишларнинг ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини таъминламоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмиталарининг назорат-таҳлил тадбирлари якунларига кўра бу соҳадаги ишларнинг самарадорлигини янада ошириш бўйича бир қатор фойдаланилмаган имкониятлар борлиги аниқланди. Чунончи, Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида, Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида ва Қашқадарё вилоятининг Косон туманида мелиоратив тадбирларни режалаштириш масаласи Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари, шунингдек мазкур вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари томонидан қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш билан боғлиқ ҳолда етарлича иш олиб борилмаганлиги сабабли 2013 йилда айрим мелиоратив объектлар ўз вақтида фойдаланишга топширилмай қолишига йўл қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришнинг сувни тежовчи технологияларини жорий этиш жадваллари ортда қолаётганлиги қайд этилмоқда. Масалан, агар томчилатиб суғоришни жорий этиш йиллик прогнози Самарқанд вилоятида 102 фоиз этиб бажарилган бўлса, Тошкент ва Фарғона вилоятларида бу кўрсаткич 86 — 88 фоизни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, Давлат дастури ижросининг боришини ўрганиш сув ресурсларидан нооқилона фойдаланиш ва коллектор-дренаж тармоқларининг техник ҳолатига сув истеъмолчилари томонидан зарар етказилиши, тупроқнинг шўрланишини аниқлашга ва очиқ сув оқимларидаги гидрологик постларни модернизация қилишга доир прогноз кўрсаткичлардан ортда қолиш ҳоллари мавжудлигини кўрсатди ва ҳоказо.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бугунги кунда суғориладиган ерларнинг салкам ярми турли даражада шўрланишга дучор бўлган, 1015 минг гектар ерда ер ости сувларининг жойлашиш даражаси 2 метргача бўлиб, бу Давлат дастури кўрсаткичларининг сўзсиз бажарилишини талаб қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурида назарда тутилган чора-тадбирларни янада самарали рўёбга чиқариш, шу асосда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш, ерларнинг унумдорлигини ошириш ва қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлигини кўпайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Ш. Тешаевнинг «2013 — 2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ҳамда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича давлат дастури бажарилишининг бориши тўғрисида»ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сувдан фойдаланиш соҳасидаги, фермер, деҳқон хўжаликларини ва шахсий ёрдамчи хўжаликларни сувдан фойдаланувчилар уюшмаларига жалб этиш борасидаги муносабатларнинг ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинишини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқнинг шўрланишини аниқлашга доир прогноз кўрсаткичларни ва табиий очиқ сув оқимларидаги гидрологик постларни модернизация қилиш, сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликлари суғориш сувларини бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозланишини, шунингдек суғоришнинг сувни тежовчи технологиялари жорий этилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мелиоратив тадбирларни режалаштириш масаласи қишлоқ хўжалиги экинларининг жойлаштирилиши ҳисобга олинган ҳолда пухта ишлаб чиқилишини, шунингдек лойиҳаларнинг тасдиқланган тармоқ жадвалларига мувофиқ амалга оширилиши қатъий назорат қилинишини вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маблағларнинг самарали сарфланиши, сув хўжалиги, пудратчи ва фойдаланувчи корхоналарнинг моддий-техника базасини ривожлантириш ҳамда шу асосда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосилдорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фермер хўжаликлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан замонавий технологияларнинг жорий этилишига ва агротехника тадбирларининг самарали ташкил этилишига кўмаклашиш мақсадида нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда тадқиқот марказлари билан ижтимоий шериклик механизмларидан самарали фойдаланиш, шунингдек қишлоқ ва сув хўжалигида кооперация фаолиятининг ҳуқуқий, иқтисодий, ташкилий асосларини янада ривожлантириш масаласини кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда қишлоқ хўжалиги, шу жумладан фермер хўжаликлари мутахассисларини қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги етакчи олий ўқув юртлари ҳамда касб-ҳунар коллежлари базасида ташкил этилган малака ошириш курсларига жалб этиш масаласини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиётнинг ушбу энг муҳим тармоғига қўшимча инвестицияларни жалб этиш, сувдан фойдаланувчилар уюшмаларига, фермерларга консалтинг ва ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича ишларни фаоллаштириш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмиталарининг энг муҳим вазифалари деб ҳисоблансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастури ва мазкур соҳадаги бошқа қонун ҳужжатларининг қоидалари ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ ижро этилиши устидан вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш мақсадида таъсирчан парламент назоратини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурининг, ер ва сув ресурсларидан оқилона ҳамда тежаб-тергаб фойдаланилишини таъминлашга қаратилган қонун ҳужжатлари қоидаларининг мазмуни ва аҳамияти ҳақида кенг ахборот-тушунтириш ишларини ўтказишда фаол иштирок этиш ҳамда шу асосда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни ва қишлоқ аҳолисининг фаровонлигини ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича ҳудудий дастурларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилиши, мелиоратив ва ирригация объектларининг, сув истеъмолчилари уюшмалари суғориш тармоқларининг қурилиши, реконструкция қилиниши, таъмирланиши ва қайта тикланиши, шунингдек Давлат дастурида ва ушбу соҳадаги бошқа давлат (минтақавий) дастурларида назарда тутилган бошқа энг муҳим вазифалар амалга оширилиши устидан депутатлар назоратининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини кўриш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси билан ҳамкорликда ушбу Қарорнинг беш ойлик якунлари бўйича ижросининг бориши тўғрисидаги ахборотни қўшма мажлисда эшитсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Д. ТОШМУҲАМЕДОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 13 июнь.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
914-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 й., 6-сон, 145-модда)