Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 19.03.2008 йилдаги ПҚ-817-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008—2012 ЙИЛЛАР ДАВРИДА СУҒОРИЛАДИГАН ЕРЛАРНИНГ МЕЛИОРАТИВ ҲОЛАТИНИ ЯХШИЛАШ ДАВЛАТ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 29 октябрдаги ПФ-3932-сон Фармонини ижро этиш ҳамда суғориладиган ерлар мелиоратив ҳолатини тубдан яхшилашга йўналтирилган мелиоратив тизимларни қурган ва реконструкция қилиш чора-тадбирларини амалга оширишга тизимли ҳамда комплекс ёндашувни таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган 2008—2012 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастурининг мақсадли параметрлари 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йилги мелиоратив объектларни қуриш ва реконструкция қилиш прогноз параметрлари 2-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 ва 2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастури параметрларининг амалга оширилиши бўйича шахсий жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари раҳбарлари зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, 2008 йилдан бошлаб, Давлат бюджети лойиҳаларини ишлаб чиқишда 2008—2012 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастурига мувофиқ мелиорация тадбирлари молиялаштирилишини таъминлайдиган маблағларни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш йиллик давлат дастурлари ҳудудлар бўйича ерларнинг мелиоратив ҳолатини илмий асосланган тарзда баҳолаш асосида, ерларнинг мелиоратив кадастри, балл-бонитети ва унумдорлигини, шунингдек, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳудудий мелиорация экспедициялари томонидан тайёрланадиган аниқ мелиоратив лойиҳалар рўйхатини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашнинг узоқ муддатли, ўрта муддатли ва йиллик давлат дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш Департаменти томонидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда ҳудудий мелиорация экспедициялари таклифлари асосида амалга оширилади ҳамда Жамғарма Кенгашига келишиб олиш учун тақдим этилади, кейинчалик эса ҳар йили тасдиқланадиган Инвестиция дастури доирасида Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун белгиланган тартибда киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда мазкур қарорнинг 2-иловасига мувофиқ 2008 йилда бажарилиши назарда тутилган суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича лойиҳаларнинг экспертизадан ўтказилишини таъминласин, лойиҳаларда қуйидагилар қамраб олинган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
магистрал (вилоятлараро) коллекторлар — икки ва ундан ортиқ вилоятлар чегараларини кесиб ўтадиган, шу жумладан трансчегара аҳамиятига молик катта трактлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туманлараро — икки ва ундан ортиқ туманларни кесиб ўтувчи коллекторлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжаликлараро — бир маъмурий туман чегарасидаги хўжаликлар ҳудудига хизмат кўрсатувчи, сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари ва сувдан фойдаланувчилар уюшмаларининг коллекторлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича лойиҳаларнинг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш қисмини экспертизадан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси зиммасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мелиорация объектларида таъмирлаш қайта тиклаш ишларини экспертизадан ўтказиш — Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси давлат экспертизасининг ҳудудий бошқармалари зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, мазкур ташкилотларнинг раҳбарлари экспертизани ўтказиш сифати ва лойиҳа-смета ҳужжатларида назарда тутилган ишларнинг қиймати асосли эканлиги учун шахсан жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳалар экспертизасининг ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси Кенгаши зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма Кенгашига зарур ҳолларда лойиҳалар рўйхатига объектлар устуворлигини ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларининг тайёрлиги даражасини ҳисобга олган ҳолда ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 19 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-817-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 й., 3-сон, 164-модда)