1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.05.00 Ҳуқуқ ва эркинликнинг кафолати ва ҳимояси. Омбудсман]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятлари . Омбудсман. Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2011 йилдаги фаолияти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2011 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 23 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-301-II-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг 2011 йилдаги фаолияти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲИСОБОТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрдаги қўшма мажлисида қилган «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» мавзусидаги маърузасида белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг (бундан буён матнда Омбудсман деб юритилади) 2011 йилдаги фаолиятининг устувор йўналишлари бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш ва уни либераллаштириш жараёнларида фаол иштирок этиш, «Хабеас корпус» институтининг таъсирчанлигини таъминлаш жараёнларида фаол иштирок этиш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахслари билан уларнинг ҳуқуқни қўллаш фаолияти устидан парламент назоратини кучайтириш мақсадида, фуқароларнинг Омбудсманга мурожаатларини чуқур таҳлил қилиш йўли билан фуқаролар ва фуқаролик жамияти институтлари билан қонун устуворлиги, қонунийлик, шахснинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ўз нутқларида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, адлия органлари, шунингдек мансабдор шахсларнинг ҳуқуқни қўллаш фаолияти устидан парламент назоратини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 1-моддасига мувофиқ Омбудсманга давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахслар томонидан инсон ҳуқуқлари ҳамда эркинликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан парламент назоратини таъминлаш ваколатлари берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мансабдор шахсларининг фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш соҳасидаги ҳуқуқни қўллаш фаолияти устидан парламент назоратини кучайтириш вазифаси парламент Омбудсманини унинг фаолият амалиётига инсон ҳуқуқлари мониторингини ўтказиш, инсон ҳуқуқлари маданияти унсурларини шакллантириш бўйича ахборот-маърифий ишларни олиб бориш, фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда ўрганиш, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий қонун ҳужжатлари нормалари бузилишининг олдини олиш ва бартараф этиш мақсадида давлат ҳокимияти ҳамда бошқарув органлари, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўзаро ҳамкорлик соҳаларини кенгайтириш каби фаолият шаклларини такомиллаштириш йўли билан Омбудсман фаолиятининг самарадорлигини оширишнинг янги механизмларини жорий этишга ундади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясининг «жамоатчилик ва фуқаролик назорати институти жамиятнинг давлат билан ўзаро самарали алоқасини таъминлаш, одамларнинг кайфиятини, мамлакатда кечаётган ўзгаришларга муносабатини аниқлашнинг муҳим воситаларидан бирига айланган» очиқ фуқаролик жамияти қуришга қаратилган демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва мамлакатда фуқаролик жамиятини шакллантиришга йўналтирилган қоидаларини амалга ошира бориб, Омбудсман томонидан давлат ва ҳокимият институтлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш йўли билан жамиятда фуқаролик жамияти институтларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва суд органлари билан ўзаро алоқасининг янги йўлларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига мувофиқ Омбудсманнинг 2011 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи тайёрланган бўлиб, унда Омбудсманнинг Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга кўмаклашиш, инсон ҳуқуқлари мониторинги, фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш, Омбудсманнинг жойлардаги вакиллари фаолияти, Омбудсманнинг давлат органлари ва ноҳукумат ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги, Омбудсманнинг маслаҳат-кенгаш органлари ишидаги иштироки, ахборот-маърифий фаолияти ва инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ҳамкорлиги тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга кўмаклашиш бўйича фаолият
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича фаолият самарадорлиги қонун лойиҳаларини ҳар томонлама ҳуқуқий экспертиза қилишга боғлиқ бўлиб, бунда ҳуқуқни ҳимоя қилиш экспертизаси айниқса муҳим саналади, зеро у меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат тўлақонлилигининг тобора жиддий мезони — унинг инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга йўналтирилганлигини ҳисобга олишга имкон беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасидаги қонунчилигини такомиллаштириш ҳамда уни халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойиллари ва нормаларига мувофиқлаштириш мақсадида таҳлил этиш Омбудсманнинг вазифаларидан бири ҳисобланади. Бу вазифа ҳамон жуда долзарб бўлиб турибди: Омбудсманга фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар айрим норматив ҳужжатларнинг такомиллаштирилмаганлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги нуқсонлар инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг бузилиш сабаблари эканлигидан далолат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мониторинг тадқиқотлари, фуқаролар мурожаатларининг таҳлили шундан далолат берадики, айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг такомиллаштирилмаганлиги; айрим амалдаги қонун ҳужжатларининг фаол ривожланаётган ижтимоий муносабатларга, фуқароларнинг манфаатлари ва эҳтиёжларига мос келмаслиги; етарли даражада тизимлаштирилмаганлиги; қонунда баён этилган ҳуқуқий нормаларнинг етарли даражада аниқ ва тушунарли эмаслиги оқибатида уларни иккиёқлама талқин қилиниши қонунийликнинг бузилишига олиб келувчи омиллар бўлиб хизмат қилмоқда. Омбудсманнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий қонунчиликни такомиллаштиришга кўмаклашиш бўйича фаолияти кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этишга қаратилгандир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатилган ваколатларни амалга ошириш мақсадида Омбудсман парламент палаталари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенат қўмиталари билан яқиндан ҳамкорлик қилади. Омбудсманнинг давлат ҳокимиятининг олий қонун чиқарувчи органи билан ўзаро ҳамкорлигининг муҳим воситаси инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича қонун ижодкорлиги ишларида иштирок этиш ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йилда, аввалги йиллардаги каби, Омбудсман ва парламентнинг ушбу соҳадаги ҳамкорлигининг асосий йўналишлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
– Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ялпи мажлислари ва парламент эшитувларида, палаталар Кенгашлари ва қўмиталарининг йиғилишларида иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
– парламент қўмиталари, ҳукумат ва қонунчилик ташаббуси ҳуқуқининг бошқа субъектлари томонидан тақдим этилган қонун лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизаси, қонун лойиҳаларини такомиллаштиришга қаратилган тавсиялар ва таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
– қонун лойиҳаларини тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳлар ишида иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
– парламент қўмиталарининг назорат-таҳлил фаолиятида иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
– БМТ шартномавий қўмиталарининг тавсияларини бажариш бўйича миллий ҳаракатлар режаларини тайёрлаш ва амалга оширишда иштирок этиш ҳамда миллий қонун ҳужжатларини инсон ҳуқуқларига доир халқаро стандартларга мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
– инсон ҳуқуқлари бўйича қонун ҳужжатларига риоя этилишига доир мониторинглар натижалари бўйича ахборотлар тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
– Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш масалаларига бағишланган ҳамкорликдаги конференциялар, семинарларни ўтказишдан иборат бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йилда Омбудсман Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан амалга оширилган қонун ижодкорлиги жараёнида қонун лойиҳаларини навбатдаги эшитувга тайёрлаш босқичларида фаол иштирок этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида Омбудсман томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмиталари, ҳукумат, вазирликлар ва бошқа давлат органлари томонидан тақдим этилган 30 дан ортиқ қонун лойиҳалари уларнинг инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва уни ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро стандартларга мувофиқлигини аниқлаш учун ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди. Хусусан, «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига тугатишга доир иш юритишнинг алоҳида тартиблари муддатларини тезлаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги (биринчи ўқиш), «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги (биринчи ўқиш), «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги, «Касаначилик тўғрисида»ги, «Касаначилик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги, «Фуқаролик жамияти институтларини янада ривожлантириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, «Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги, «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги, «Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида мувофиқликни баҳолаш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти тўғрисида»ги, «Соғлиқ ва ривожланишга зарар етказувчи маълумотлардан болаларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий ҳаракат дастури», «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги, «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги, «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига темир йўл юклари ташиш хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги (биринчи ўқиш), «Жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш миллий дастури тўғрисида»ги, «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, «Экологик назорат тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасида жамоатчилик назорати тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги, «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги, «Рақобат тўғрисида»ги, «Микромолиялаш соҳасининг такомиллаштирилганлиги муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги (янги таҳрир), «Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги, «Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳалари ўрганиб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсман томонидан ўтказилаётган қонун лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизаси қонун лойиҳалари қоидаларининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларига, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлашга, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатларидаги бўшлиқларни тўлдириш ва такрорий ёки бир-бирига зид қоидаларни бартараф этишга йўналтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йилда Омбудсман Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Олий Мажлиси Сенатининг мажлисларида, парламент эшитувлари, қўмиталарнинг, ишчи гуруҳларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига тааллуқли қонун лойиҳаларини муҳокама қилиш ишларида фаол иштирок этди. Хусусан, Омбудсман Котибиятининг катта референти Д. Муратова тергов изоляторлари ва вақтинчалик ушлаб туриш изоляторлари фаолиятларининг қонунчилик асосларини шакллантиришга, қамоқда сақланаётган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, шунингдек миллий қонун ҳужжатларини халқаро стандартларга мувофиқлаштиришга қаратилган «Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг лойиҳасини ишлаб чиқишда фаол иштирок этди. 2011 йил 29 сентябрда мазкур Қонуннинг қабул қилиниши Омбудсманнинг ушланган ёки қамоқда сақланаётган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича фаолияти самарадорлигини оширишда муҳим давр бўлди. Қонунда Омбудсман номига йўлланган ариза, таклиф ва шикоятларни цензурага тааллуқли эмаслигини ва топширилган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмаган ҳолда адресатга муҳрланган ҳолда жўнатилиши ёки топширилиши ҳақидаги қоидалар мустаҳкамлаб қўйилди. Алоҳида бир модда Омбудсманнинг қамоқда сақлаш жойларига бориш тартибига бағишланди. Қонун қамоқда сақлаш жойлари маъмуриятига Омбудсманнинг ушлаб турилган ва қамоқда олинганлар билан монеликсиз ва холи учрашуви ҳамда суҳбати учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш мажбуриятини юклайди. Мазкур Қонуннинг қабул қилиниши Ўзбекистоннинг жиноят ва жиноят-процессуал қонун ҳужжатлари ҳамда суд-ҳуқуқ тизимининг янада либераллаштирилганидан далолат, шунингдек, қамоқда сақланаётган, халқаро стандартларга мувофиқ дастлабки қамоқ жойларида нафақат муносиб шароитлар, балки Ўзбекистон Республикаси Конституциясида кафолатланган ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва талаб этиш имкониятлари таъминланиши зарур бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш муҳим ютуқ бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси қоидаларини бажаришда Омбудсман Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий ҳаракат дастурини ишлаб чиқишда фаол иштирок этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсати концепциясини ривожлантира бориб, Миллий дастур лойиҳаси турли йўналишлар, уларни амалга ошириш, мувофиқлаштириш, мониторинг қилиш механизмлари ва келгусидаги вазифалар бўйича комплекс тадбирларни белгилайди, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш тизимини янада ривожлантириш, қонунчилик базасини такомиллаштириш, аҳолининг турли гуруҳлари ҳуқуқларини янада самарали таъминлаш бўйича аниқ чораларни кўзда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий ҳаракат дастурининг қабул қилиниши инсон ҳуқуқларини таъминлаш жараёнининг янги сифат босқичига ўтиши, давлат ва фуқаролик жамиятлари ўртасида шериклик алоқаларининг мустаҳкамланиши, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш миллий тизимининг халқаро-ҳуқуқий тизимлар билан мувофиқлаштиришни таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш, инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантиришга хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Омбудсманнинг Ўзбекистон Республикаси Олий суди билан ҳамкорлиги Олий суд Пленуми қарорлари лойиҳаларини кўриб чиқиш вақтида мажлисларда иштирок этиш йўли билан давом эттирилди. Юзага келган амалиётга кўра Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари лойиҳалари Омбудсманга таклиф ва мулоҳазалар учун тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсман томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Мерос ҳуқуқи соҳасида судлар томонидан қонун ҳужжатларининг қўлланилиши тўғрисида»ги, «Оталикни аниқлаш ишини кўриб чиқишда судлар томонидан қонун ҳужжатларининг қўлланилиши тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтиш тартибини бузиш ишлари юзасидан суд амалиёти тўғрисида»ги қарор лойиҳалари бўйича таклифлар тақдим этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йилда Омбудсманнинг саъй-ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталари билан инсон ҳуқуқларига риоя қилиш ва ҳимоялаш соҳасида парламентнинг назорат фаолияти соҳасида ўзаро алоқаларни инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишига оид мониторингда, конференциялар, семинарлар ишида ва бошқа тадбирлар, шунингдек, мамлакатда инсон ҳуқуқларига риоя қилиш бўйича аҳвол ҳақида маълумот алмашишда иштирок этиш йўли билан мустаҳкамлашга йўналтирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йилдан бошлаб, Омбудсманнинг минтақавий вакиллари амнистия актининг қўлланиши тартиб-таомиллари устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда фаол иштирок этиб келади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2011 йил 5 декабрдаги 253–II-сонли «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг ўн тўққиз йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ амнистия актини қўллашда ошкоралик ва очиқ-ойдинликни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик чора-тадбирлари назарда тутилган. Шу мақсадда сенаторлар, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, Омбудсманнинг минтақавий вакиллари таркибида ишчи гуруҳлар ташкил этилди. Ишчи гуруҳларнинг аъзолари судларда амнистия актини қўллаш бўйича материалларни ўрганиш ва кўриб чиқишда иштирок этади, жиноий жазони ижро этиш муассасаларида бўлади, маҳкумлар билан суҳбатлар ва озод этилган шахслар билан иш олиб боришнинг ҳолатига доир мониторинглар ўтказади. Мазкур иш давомида ушбу соҳадаги жамоатчилик назорати институтини янада такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш масалалари юзасидан қатор таклиф ва тавсиялар билдирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги 3 йил мобайнида Омбудсман 2008 йил 17 апрелда қабул қилинган «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлда қабул қилинган ПҚ–911-сонли «Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорининг ижроси устидан парламент назоратини амалга оширишда бевосита иштирок этиб келади. Шу мақсадда Омбудсман ва унинг минтақавий вакиллари Одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика Идоралараро комиссияси ва унинг ҳудудий тузилмалари ишида иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шундай қилиб, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонунларнинг амалий самарадорлиги ва қонун ҳужжатларининг халқаро стандартларга мувофиқлигини баҳолаш, ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги муаммоларни аниқлаш Омбудсманга парламент таомилларидан фойдаланиш йўли билан Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган ҳуқуқ ва эркинликларни таъминлайдиган қонун ҳужжатларини такомиллаштиришда кўмаклашишга имкон беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини мониторинг қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мониторинг тадқиқотларининг ўтказилиши Омбудсман институти фаолиятининг стратегик йўналишларидан бири бўлди ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши ва уни ҳимоя қилиш ҳолатини аниқлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шу жумладан, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳуқуқни қўллаш фаолиятида инсон ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш юзасидан асосланган тавсиялар ишлаб чиқишга қаратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» Давлат дастурини амалга ошириш доирасида ва Омбудсманнинг тасдиқланган иш режасига мувофиқ ҳисобот йилида Тошкент шаҳри мисолида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш орқали муносиб ҳаёт кечириш ҳуқуқини таъминлаш бўйича мониторинг ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳлиллар кўрсатдики, Омбудсман номига келиб тушган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасидаги шикоятлар сони бир мунча камайганлигига қарамай, фуқароларнинг ушбу тоифада ҳуқуқлари бузилиш ҳолатлари ҳали ҳам ўрин тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш билан боғлиқ қонун ҳужжатларининг ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш Омбудсман ҳузуридаги Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссия аъзолари, Омбусдман Котибияти ходимлари, Омбудсманнинг Тошкент шаҳри бўйича минтақавий вакилининг Эксперт гуруҳи аъзолари, Тошкент шаҳар Савдо-саноат палатаси бошқармаси ва Тошкент шаҳар Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши вакилларидан ташкил топган ишчи гуруҳ томонидан олиб борилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мониторинг билан сайланма 31 та хўжалик юритувчи субъект фаолияти қамраб олинди, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти учун қулай ҳуқуқий шароитларни шакллантириш бўйича Тошкент шаҳрининг учта тумани маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолияти ўрганилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсман топшириғига кўра ўтказилган мониторинг доирасида «Ижтимоий фикр» жамоатчилик маркази томонидан «Тошкентдаги ишбилармонлик муҳити тадбиркорлар баҳосида» номли ижтимоий тадқиқот ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадқиқот якунлари тадбиркорларнинг Тошкент шаҳридаги ишбилармонлик муҳитига, пойтахтда тадбиркорлар фаолияти учун яратилган ва амал қилаётган шароитларга тадбиркорлар томонидан берилган баҳони аниқлашга имкон берди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтказилган «Тошкентдаги ишбилармонлик муҳити тадбиркорлар баҳосида» номли ижтимоий тадқиқот натижаларига кўра, тадбиркорларнинг анчагина қисми, қарийб 25 фоизи ўзларининг кичик бизнес соҳасидаги фаолиятларини амалга ошириш шароитларидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги қонун ҳужжатларининг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш орқали муносиб ҳаёт кечириш ҳуқуқини таъминлаш бўйича ҳуқуқни қўллаш амалиёти Тошкент шаҳри мисолида ўрганилганда қуйидагилар аниқланди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
– ер участкаларини ажратиш борасида тадбиркорлик тизимларини қўллаб-қувватлашга жалб этилган давлат бошқарув органларининг айрим ходимларининг ишга юзаки муносабати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
– тадбиркорлик фаолиятининг белгиланган турларини амалга ошириш учун лицензия олишнинг мураккаблиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
– кичик саноат ишлаб чиқариш объектларини жойлаштириш учун ер участкаларини ажратиш билан боғлиқ муаммолар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
– хўжалик фаолиятини юритиш соҳасида ҳуқуқий билим олишда тадбиркорлик субъектларининг фаол эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
– тадбиркорлик субъектларининг ташқи иқтисодий фаолият юритиш масалаларидан етарлича хабардор эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
– тадбиркорлик субъектларининг малакали мутахассисларни тайёрлаш соҳасида таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорликдан манфаатдор эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
– айрим кичик корхоналар раҳбарлари томонидан меҳнат қонунчилигига оид алоҳида нормаларнинг қўлланиши билан боғлиқ муаммолар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик соҳасидаги қонун ҳужжатларининг ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш натижалари, шунингдек ижтимоий сўров хулосалари шуни кўрсатдики, айрим мансабдор шахслар томонидан ҳанузгача бизнес-тузилмалар хўжалик фаолиятининг юритилиши ва ривожланишига кўмаклашмайдиган ҳолатларга йўл қўйиш ҳолатлари учраб турибди, бу эса уларнинг иш фаоллигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Шу билан бирга, ўтказилган мониторинг тадқиқотлари жараёнида, тадбиркорлар орасида ҳуқуқий-тушунтириш ишларининг етарлича олиб борилмаслиги уларнинг баъзилари ўз ҳуқуқларини билмаслиги, миллий қонун ҳужжатларида хўжалик юритувчи субъектлар учун назарда тутилган имтиёзлар ва кафолатлардан бехабар эканликларига олиб келаётгани аниқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мониторинг мобайнида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан иқтисодиётнинг мазкур секторини ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган аниқланган камчилик ва қийинчиликларни бартараф этиш мақсадида ушбу йўналишдаги вазиятни яхшилашга қаратилган аниқ таклифлар билдирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтказилган мониторинг якунлари бўйича тайёрланган таҳлилий ҳисоботда тадбиркорларнинг ҳуқуқларига риоя этиш борасида амалдаги қонун ҳужжатларининг бажарилиши жараёни ҳақида маълумот тақдим этилди, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ўз хўжалик фаолиятини амалга оширишда дуч келаётган муаммолар аниқланди, шунингдек, иқтисодиётнинг мазкур соҳасидаги вазиятни янада яхшилашга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мониторинг якунлари 2011 йил 27 декабрда ўтказилган Тошкент шаҳар ҳокимияти, Омбудсман ҳузуридаги Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссия, Тошкент шаҳар Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ва Тошкент шаҳар Савдо-саноат палатаси бошқармасининг қўшма мажлисида тақдим этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўпланган тажриба, мониторинг материаллари Тошкент шаҳри ва республика вилоятларида оила бизнесини ривожлантириш учун ҳуқуқий кафолат ва шароитларни таъминлаш мониторингини ўтказиш учун асос бўлиб, бу мониторинг Омбудсманнинг минтақавий вакиллари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ННТ, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон вилоят Касаба уюшмалари Кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг қуйи тузилмалари вакилларининг бевосита иштирокида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бизнеснинг янги ташкилий-ҳуқуқий шакли – оила бизнесининг янада чуқурроқ таҳлили мазкур соҳада жадал ривожланиш ва ислоҳотлар тезлашишининг замонавий талабларига жавоб берадиган амалдаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқишга йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Омбудсманнинг фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш ва уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашга кўмаклашиш борасидаги фаолияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг инсон ҳамда фуқаро ҳуқуқ ва эркинликларининг бузилиши тўғрисидаги шикоятлари ва мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда тиклаш чора-тадбирларини кўриш Омбудсман фаолиятининг асосий йўналиши саналади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсманнинг фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқишга доир фаолияти «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги ва «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ташкил этилди. Бу иш асосан фуқароларнинг Омбудсман Котибиятига почта орқали, Омбудсман ва Котибият ходимларининг шахсий қабулида, мамлакат минтақаларида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши бўйича ўтказилган мониторинглар давомида келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш асосида олиб борилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида Омбудсманга 11238 та фуқаролар мурожаати келиб тушди, шундан 7134 таси Омбудсманнинг марказий идорасига, 749 таси минтақавий вакилларга келиб тушган шикоят ва аризалардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Келиб тушган мурожаатлар
2010 й.
2011 й.
1.
Омбудсманнинг марказий идорасига,
жумладан:
7124
7134
Мамлакат минтақаларидан
6753
6862
Хорижий фуқаролардан
299
26
Жазони ижро этиш муассасаларидан
49
155
Манзили кўрсатилмаган мурожаатлар
6
20
Интернет орқали
17
50
Хорижий давлатлар ИҲВ
22
21
2.
Такрорий
1983
2653
3.
«Ишонч телефони» орқали
624
702
4.
Омбудсманнинг минтақавий вакилларига
888
749
Жами
10619
11238
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурожаатларнинг асосий қисми Омбудсман Котибиятига почта орқали келиб тушди ва бу шикоятлар сони 5611 тани ташкил этди. Кейинги вақтда мурожаатларни электрон почта орқали қабул қилиш амалиёти кенгайиб бормоқда. Шу билан бирга, аҳоли ўртасида мурожаатларнинг ўзгача шакли – бу давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят ва аризаларни Омбудсман ва унинг Котибияти ходимлари ўтказадиган шахсий қабулда топшириш ҳам амалда кенг қўлланилаяпти. Чунончи, Омбудсман ва унинг Котибияти ходимлари томонидан 1523 та мурожаат қабул қилинди. Омбудсманнинг 25 та шахсий қабулида 354 нафар фуқаро қабул қилинди. 180 та шикоят ва ариза назоратга олинди ва ишнинг моҳияти бўйича ҳал этиш учун тегишли ташкилотларга жўнатилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш нуқтаи назаридан фуқароларнинг мурожаатларида келтирилган асосларни текшириш алоҳида аҳамият касб этади. Шу мақсадда фуқароларнинг инсон ҳуқуқлари яққол бузилганлигидан далолат берувчи ва Омбудсманнинг ваколатига тааллуқли мурожаатлари назоратга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида 3579 та мурожаат Омбудсманнинг назоратига олинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умуман, 2011 йилда фуқароларнинг 607 та мурожаати бўйича ижобий қарор қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар шикоятларининг хусусияти ва уларда кўтарилаётган масалалар ўзига хос кўрсаткич бўлиб, жамиятда мавжуд муаммоларни, давлат органлари ишидаги камчиликларни аниқлашда муҳим роль ўйнайди, шунингдек, уларни бартараф этиш бўйича энг самарали чора-тадбирларни белгилаш имконини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсман томонидан 2011 йил мабайнида алоҳида мурожаатлар бўйича 6 та хулоса тайёрланиб, улардан 3 таси Ўзбекистон Республикаси Олий судига, 5 таси Бош прокуратура ва 1 таси Ички ишлар вазирлигига юборилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида Омбудсман ўз ташаббуси билан текшириш олиб борди, текширув якунида инсон ҳуқуқлари ўта қўпол равишда бузилган ҳолатлар аниқланди, аниқланган инсон ҳуқуқлари бузилишларини бартараф этиш бўйича Омбудсман Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди ва Ички ишлар вазирлигига хулосалар юборди. Бош прокуратура раҳбариятининг фаоллиги туфайли чиқарилган суд қарорларига назорат тартибида протестлар билдирилди. Тақдим этилган хулосалар бўйича қонунбузарликларга йўл қўйган масъул шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўрилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг шикоятларида кўтарилган муаммоларни ўрганиш Омбудсман томонидан иш юритувига қабул қилинган мурожаатларнинг мавзуси у қадар жиддий тарзда ўзгармаганлигини тасдиқлади. Аввалгидек, фуқаролар мурожаатларининг энг катта миқдори фуқароларнинг шахсий ҳуқуқларига риоя этиш ва уларни ҳимоя қилиш масалалари – 3889 та мурожаат, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларни таъминлаш масалалари билан боғлиқ – 2380 та мурожаат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсманнинг фуқароларни қабул қилиш ҳамда уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича фаолиятида яшашга, эркинлик ва шахсий дахлсизликка, инсоний муомала ҳамда инсоний қадр-қимматни ҳурмат қилишга бўлган конституциявий ҳуқуқларга риоя этилиши ва ҳимоя қилинишини таъминлаш масалалари алоҳида ўрин тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсман номига фуқаролардан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ мурожаатлар кўплаб келаётганлиги ташвишга солади. Статистик маълумотлар далолат берадики, 2011 йилда фуқароларнинг эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқларини таъминлаш бўйича мурожаатлар сони кўпайиб, 1804 тани ташкил этди, қолаверса, ҳисобот йилида тергов олиб бориш таомили ва юритилишидан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норозилик акс этган шикоятлар сони сезиларли даражада ортган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг Омбудсман номига келиб тушган шикоят ва аризалари таҳлили фуқароларнинг эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқларини таъминлаш масалалари бўйича мурожаатлари сони йил сайин ортиб бораётганидан далолат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсманга келиб тушган хатларни ўрганиш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини камситишга доир кўплаб ҳолатлар содир бўлаётганлигини кўрсатадики, бу ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг айрим ходимлари томонидан ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилиши, хизмат вазифаларини виждонан бажарилмаслиги, ноқонуний равишда жиноий жавобгарликка тортиш, жиноят иши қўзғатишни рад этишда ўз ифодасини топади. Бундан ташқари, фуқаролар ўз мурожаатларида ўтказилаётган текширишларнинг холислигига шубҳа билдиради, суриштирув натижалари ва тергов ҳаракатларидан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг қўлга олиш ва терговни юритиш вақтидаги ноқонуний ҳаракатлари, тергов қилинаётганларга нисбатан ман этилган усулларни қўллашида ўз ифодасини топадиган ноқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлигидан) норозилик билдиради. Кўплаб шикоятлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмаларнинг айрим ходимлари, айниқса, қамоқда сақланаётган шахсларга нисбатан ўз ҳокимият ёки мансаб ваколатлари доирасидан четга чиқишлари оқибатида келиб чиқаётган шахсий дахлсизлик, эркинлик ва хавфсизликни ҳимоя қилиш муаммолари билан боғлиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг эркинлик ва шахсий дахлсизликка оид ҳуқуқлари бузилганлиги тўғрисидаги мурожаатлари таҳлили, шунингдек, 2008 йилдан бошлаб, бундай мурожаатлар сонининг ортиб бораётгани ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида қонун устуворлиги тамойили ва инсон ҳуқуқларига риоя этилиши билан боғлиқ вазият жуда жиддий эътибор қаратишни талаб қилиши тўғрисида хулоса чиқариш имконини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ҳимоясига ва суд муҳокамаси адолатли олиб борилишига бўлган ҳуқуқ, инсоннинг энг муҳим конституциявий ҳуқуқларидан биридир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олиб борилаётган ислоҳотларнинг натижаси мамлакат аҳолисининг аксарият қисмининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг самарали механизмларидан бири сифатида суд ҳимояси ҳуқуқига талаби ошганлиги бўлди. Шу билан бирга, Омбудсман номига келаётган суд ҳимоясига оид ҳуқуқнинг бузилиши, одил судловга эркин мурожаат қилишни чеклаш, суд муҳокамаси ошкоралиги ва очиқлиги тамойилларининг бузилиши, суд муҳокамасининг мақбул муддати бузилаётгани, сансалорлик, ҳимоя ҳуқуқининг бузилаётгани, чиқарилган суд қарорлари ижро этилмаётганида ўз ифодасини топган суд ҳимоясига оид ҳуқуқларнинг бузилганлигига доир мурожаатлар сони ҳам кўпайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ҳимояси ҳуқуқини таъминлаш масалалари ҳамон энг кескин муаммолар бўлиб қолмоқда. Фуқароларнинг суд қарорларидан норози эканлиги ифода этилган мурожаатларининг йиллик кўрсаткичи 1833 та шикоятни ташкил этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шикоятларнинг катта қисми, аввало, суд иш юритуви иштирокчиларининг суриштирувчи, терговчи, судьялар томонидан процессуал ҳаракатларнинг олиб борилишидан норозиликлар кузатилаётгани билан боғлиқ. Қолаверса, мурожаатларда фуқаролар Омбудсманнинг ўз ҳуқуқларини суд мажлисида ҳимоя қилишда, суд ҳужжатларини ўзгартириш ёки бекор қилишда, суд ишларининг ҳолатига ҳуқуқий баҳо бериш ва улар юзасидан юқори турувчи судга тегишли хулосалар юборишда иштирок этишини сўрайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адолатли суд муҳокамаси олиб борилишига оид ҳуқуқ билан боғлиқ мурожаатларнинг 830 таси Омбудсман назоратига олинди. 104 та мурожаатда келтирилган факт ва далиллар асосли деб топилди ҳамда фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини тиклаш чоралари кўрилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд муҳокамаси адолатли олиб
борилишига бўлган ҳуқуқ
Келиб тушган мурожаатлар сони
Назоратга олинган шикоятлар
Ижобий ҳал этилди
Жиноят ишлари бўйича суднинг ҳукмидан норозилик тўғрисида
656
280
18
Фуқаролик ишлари бўйича суднинг қароридан норозилик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳлиллар кўрсатадики, 661 та мурожаатда фуқаролар томонидан кўтарилган уй-жой ва коммунал хўжалиги масалалари мамлакатимизда энг долзарб муаммо бўлиб қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида фуқароларнинг меҳнатга оид ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муаммолари юзасидан мурожаатлар сони кўпайди, бу мамлакатимиз минтақаларидан келиб тушган 485 та мурожаатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини таъминлаш масалалари бўйича мурожаатлар сони камаймаяпти. Маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолияти аҳоли томонидан кўплаб эътирозларга сабаб бўлмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар мурожаатларининг минтақалар кесимидаги таҳлили уларнинг тенг тақсимланмаганлигини кўрсатади, бу бир қатор сабаблар: вилоятлар аҳолисининг сони, ҳуқуқий саводхонлиги, аҳолининг ўз конституциявий ҳуқуқларининг бузилганлик даражасини идрок қила олиши, бузилган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш зарурлигини англаб етиши билан боғлиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Минтақалар
Омбудсманга келиб тушган мурожаатлар сони
Жами
100 минг аҳоли сонига
1.
Қорақалпоғистон Республикаси
150
8,9
2.
Андижон вилояти
226
8,5
3.
Бухоро вилояти
227
13,5
4.
Жиззах вилояти
263
22,5
5.
Қашқадарё вилояти
1012
37,2
6.
Навоий вилояти
269
30,8
7.
Наманган вилояти
221
9,3
8.
Самарқанд вилояти
576
17,6
9.
Сурҳондарё вилояти
837
38,5
10.
Сирдарё вилояти
174
23,9
11.
Тошкент вилояти
740
28,0
12.
Фарғона вилояти
383
11,9
13.
Хоразм вилояти
219
13,7
14.
Тошкент шаҳри
1565
68,1
Ўзбекистон Республикаси
6862
23,6
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурожаатларнинг энг кўп сони Тошкент шаҳри, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидан келиб тушди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йилда фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича хорижий мамлакат фуқароларидан олинган мурожаатлар сони камайди. Бундай мурожаатларнинг асосий қисми МДҲ мамлакатларидан келиб тушди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Адресат
Келиб тушган мурожаатлар сони
2010 йил
2011 йил
1.
Россия
143
12
2.
Қозоғистон
3
4
3.
Украина
79
1
4.
Беларусь
5
1
5.
Қирғизистон
2
1
6.
Германия
21
3
7.
Исроил
1
8.
Дания
1
9.
Хитой
1
10
АҚШ
10
1
11.
Молдова
19
-
12.
Буюк Британия
8
-
13.
Канада
3
-
14.
Швейцария
3
-
15.
Эстония
2
-
16.
Нидерландия
1
-
Жами:
299
26
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлатлар Омбудсманларидан ҳам мурожаатлар келиб тушганини таъкидлаш жоиз. Масалан, фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир тўртта мурожаат Россия Федерациясининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилидан, битта мурожаат Красноярск областининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилидан, иккита мурожаат Свердловск областининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилидан ва Татаристон, Олтой ўлкаси, Волгоград областининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилларидан биттадан мурожаат олинди, Саратов области ва Пермь ўлкасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилларидан иккитадан мурожаат олинди. Шунингдек, Қирғизистон Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили тўртта ва Қозоғистон Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази директори ҳам фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш тўғрисидаги битта мурожаат юборди. Хорижий мамлакатлар Омбудсманлари ва чет эл фуқаролари томонидан кўтарилган асосий масалалар паспорт ва бошқа шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар олиш, пенсия олиш ва бошқа масалалар билан боғлиқ бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши ҳолатларини аниқлаш ва фуқаролар мурожаатларини ҳал этиш мақсадида Омбудсман давлат органлари, жамоат ташкилотлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан фаол ҳамкорлик қилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилидаги фаолият натижаларига кўра мурожаатларнинг энг кўп қисми Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига, Ўзбекистон Республикаси Олий судига, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига юборилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Омбудсман фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш учун зарур бўлган ахборотларни мансабдор шахслар ва ташкилотлардан сўраб олиш ҳуқуқига эгадир. 2011 йил мобайнида Омбудсман томонидан давлат органларига 853 та сўров юборилди, уларда фақат материалларни тақдим этиш тўғрисидаги илтимослар эмас, балки инсон ҳуқуқлари бузилиш ҳолатларини бартараф этишга доир тавсиялар ҳам битилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, шикоятларни ҳал қилиш, назорат вазифаларини амалга ошириш, текширишлар ўтказиш ва инсон ҳуқуқларига риоя этилишига доир холис ахборот олиш учун Омбудсман томонидан минтақавий вакилларга фуқароларнинг муайян шикоятлари юзасидан 242 та топшириқ берилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
317 та мурожаат, уларда баён этилган далилларни ўрганиш ва фуқароларнинг ҳуқуқлари бузилиши бўйича аниқланган далиллар юзасидан юридик баҳолаш учун Эксперт гуруҳи аъзоларига юборилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида фуқароларнинг такрорий мурожаатлари сони ортди. Фуқаролардан келиб тушган шикоят ва аризалар таҳлили кўрсатдики, Омбудсманга такроран мурожаат қилишга мурожаатларни кўриб чиқишни асоссиз рад этиш, шикоятларни юзаки ўрганиш ва текшириш, мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби, таомили ва муддатларининг бузилиши, шунингдек мурожаатларга нохолис жавоб йўллаш, шикоятларни ҳаракати ва қарори устидан шикоят қилинган мансабдор шахсларнинг ўзига юбориш ҳолатлари сабаб бўлмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келиб тушган мурожаатлар таҳлили кўрсатадики, бир қатор вазирликлар, бошқармалар, маҳаллий ҳокимият органлари ишларида фуқароларнинг ариза ва шикоятларини ҳар томонлама холисона ва ўз вақтида текшириш талабларининг бузилиши ҳолатлари, фуқароларнинг асосли мурожаатларига нисбатан сансалорлик, эътиборсизлик, бефарқлик билан, расмий-бюрократик муносабатда бўлишга барҳам бермаслик ҳоллари кузатилади. Муайян шикоят бўйича тузилган комиссиялар хат муаллифлари билан учрашмасликлари, муаммони юзаки ва бир томонлама ўрганиш ҳолатлари учрайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муаллифлар ўзларининг дастлабки мурожаатларига жавоблар йўқлигини, юзаки расмий жавоблар, қўйилган масалаларга тўлиқ бўлмаган ёки масаланинг моҳиятига алоқасиз жавоблар берилиши, шунингдек маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг айрим раҳбарлари ҳузурига кира олмасликларини кўрсатадилар. Такрорий мурожаатлар кўпайгани муносабати билан Омбудсман такрорий мурожаатлар сабабларини аниқлаш бўйича мониторинг ўтказишни режалаштирмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсманнинг фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш борасидаги фаолияти қуйидаги муаммоларни аниқлашга имкон берди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ходимлари ва мансабдор шахсларнинг ҳуқуқий саводхонлиги етарли даражада эмаслиги, айрим раҳбарлар ва мансабдор шахсларнинг қонун ҳужжатлари нормалари ва талабларига менсимай муносабатда бўлиши, фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқишга юзаки ёндашиши. «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат ҳокимияти органлари ва мансабдор шахслар ўз ваколати доирасида фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва уларни қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқиш, шунингдек уларга асосланган жавоб қайтаришга мажбур. Бироқ қонуннинг қоидалари ҳар доим ҳам ижро этилмаяпти, бу эса фуқароларнинг мурожаатлари, айниқса, такрорий мурожаатлари сонининг ўсишига олиб келмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш ёки кўриб чиқишни ноқонуний рад этиш, кўриб чиқиш муддатларининг бузилиши, олдиндан асосланмаган, ноқонуний қарор қабул қилиш, ишончли бўлмаган ахборот тақдим этиш ёки фуқаронинг шахсий ҳаётига оид маълумотларни ошкор этиш, шунингдек, фуқаролар мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бошқа бузилишлари. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти фуқароларнинг кўплаб эътирозларига сабаб бўлмоқда, суд қарорларини бажармаслик ҳамон жиддий муаммо бўлиб қолмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органларига мурожаат қилувчи фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти паст даражада эканлиги. Фуқаролар ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари тўғрисида етарли даражада хабардор эмас, уларнинг ўз шикоятларида кўтараётган масалаларни кўриб чиқиш ваколат доирасига кирмайдиган органларга мурожаат қилишлари ортиқча ишларнинг кўпайиб кетишига, шунингдек такрорий мурожаатлар сони ортиб кетишига олиб келмоқда. Такрорий мурожаатлар асосан, фуқаролар бир вақтнинг ўзида бир неча ташкилотга мурожаат қилган ҳолларда юзага келиши кузатилмоқда. Натижада, айни бир мурожаатнинг ўзи давлат органининг тегишли бўлимида икки ва ундан кўп маротаба кўриб чиқилмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ хатти-ҳаракати ёки қарори устидан шикоят қилинаётган орган ёки мансабдор шахс томонидан мазкур мурожаатнинг кўриб чиқилишига йўл қўйилмайди. Бироқ амалиётда бундай ҳолатлар ҳамон учраб турибди, бу эса фуқаролар мурожаатларининг нохолис кўриб чиқилишига ва нотўғри ҳал этилишига олиб келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш ҳамда ҳуқуқни ижро этиш амалиётини такомиллаштириш мақсадида қуйидаги тадбирларни амалга ошириш тавсия этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари соҳасидаги қонунчилик ижроси юзасидан идоравий назоратни кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиш тартибини ва ташкил этишни такомиллаштириш, шунингдек, ваколатли органлар ва ташкилотларни жалб қилиш билан жойларга чиқиб мурожаат қилувчиларнинг далилларини қўшимча текширишни ташкил этишни инобатга олган ҳолда мансабдор шахсларнинг фуқаролар билан ишлашининг замонавий шаклларидан кенг фойдаланиш. Булар фуқароларни хавотирга солаётган масалаларни ўз вақтида ҳал этишга, шунингдек, асосли жамоавий ва такрорий шикоятларни келтириб чиқарувчи сабабларни бартараф этиш учун чоралар кўришга имкон беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари фаолиятида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, давлат ҳокимияти органлари ва фуқаролар ўртасида самарали ўзаро ҳамкорлик учун шарт-шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари, жумладан, судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларининг иштироки таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ишида ОАВ ролини кучайтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Омбудсманнинг минтақавий вакиллари фаолияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатни ривожлантириш стратегияси сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси қоидаларини амалга ошириш жамоатчилик назорати механизмларини ривожлантириш, уларни фуқаролик жамиятини шакллантириш шароитларида амалга ошириш, жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фуқароларнинг фаол иштироки учун замин яратди. Бу жараёнга Омбудсманнинг минтақавий вакиллари фаолияти ҳам фуқароларни қабул қилиш ва улардан мурожаатлар қабул қилиш, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро алоқа, инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсатини кенг тарғиб қилиш йўли билан фаол кўмаклашди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссия ва унинг Регламенти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари Кенгашларининг 2011 йил 15 июндаги 300–II/192–II-сонли Қўшма қарори билан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 6 (1422), 35 — 46, 81 — 92-бетлар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йилда Омбудсманнинг минтақавий вакиллари томонидан шахсий қабул, ахборот-маърифий тадбирлар ўтказиш давомида, шунингдек, почта орқали фуқароларнинг 749 та мурожаати қабул қилинди ва ишлаб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида Омбудсманнинг минтақавий вакилларига мурожаатлар умумий сонининг бир оз камайганлиги уларнинг янгиланиши жараёни, шунингдек уларнинг Эксперт гуруҳлари таркибига ўзгартишлар киритилгани билан боғлиқ. Шикоят ва мурожаатларнинг асосий қисми ҳал қилинди, ҳуқуқни ҳимоя қилиш масалаларига оид ҳуқуқий маслаҳатлар ёки тушунтиришлар берилди. Бунда шикоятларни ҳал этишнинг аввалги йилларда ишланган: мурожаатлардаги далиллар холислигини ўрганиш ва фактларни аниқлаш учун жойларга чиқиш, мансабдор шахслар билан учрашув, ҳамкорликда ишчи гуруҳлар тузиш, Омбудсман миллий ҳамкорларининг ҳудудий тузилмалари кўмагига таяниш, суд мажлисларида иштирок этиш ва бошқа шакллардан фаол фойдаланилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида Омбудсманнинг минтақавий вакиллари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2011 йил 5 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг ўн тўққиз йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги 253–II-сонли Қарорининг амалга оширилишига кўмаклашди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда парламент юқори палатасининг мазкур Қарорини қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 22-бандига мувофиқ Омбудсманнинг минтақавий вакиллари жамоатчилик назоратини ва амнистия актини қўллаш ошкоралигини таъминлаш учун ишчи гуруҳлар таркибига кирди. Бу Омбудсман минтақавий вакилларининг нуфузи ошганлиги ҳамда уларга аҳоли ва давлат органларининг ишончи кучайганлигидан далолат беради. Ишчи гуруҳлар зиммасига юклатилган амнистия актини қўллаш борасида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига сўзсиз риоя этиш бўйича вазифаларнинг Омбудсманнинг минтақавий вакиллари иштирокида бажарилиши ўтган йиллардагига нисбатан самарали ва мазмунан чуқур бўлди, чунки бунда икки йиллик фаолият тажрибаси ҳисобга олинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Минтақавий вакилларнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги билимларини ошириш мақсадида улар БМТ Ривожланиш дастури ва ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Координатори (ёзги мактаб) лойиҳалари бўйича ўқитилди, шунингдек, уларни зарур ҳужжатлар ва материаллар билан таъминлаш мақсадида Омбудсман Котибиятининг ходимлари томонидан ишлаб чиқилган маҳаллий норматив ҳужжатлар амалий фойдаланиш учун, шунингдек, ахборот-маърифий адабиётлар кутубхонани бойитиш мақсадида топширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари бўйича хорижий ҳамкорлар ва халқаро ташкилотлар мутахассислари маълумотларига асосланган ҳолда Омбудсманнинг минтақавий вакиллари ҳамда уларнинг Эксперт гуруҳлари аъзоларига инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш соҳасида етакчи усулларни ўқитиш амалиёти давом этди. Чунончи, БМТ Ривожланиш дастурининг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларга кўмак бериш бўйича лойиҳаси доирасида ташкил этилган уч кунлик семинар мобайнида инсон ҳуқуқларининг бузилиши билан боғлиқ фуқаролар шикоятларини мақбул тарзда ҳал этиш масаласи кўриб чиқилди. ЕХҲТ лойиҳалари Координаторининг Ўзбекистондаги идораси томонидан ташкил этилган таълим жараёнида Омбудсманнинг минтақавий вакиллари Эксперт гуруҳлари аъзолари мурожаатлар оқими билан ишлаш бўйича керакли билимларни олиш имконига ҳам эга бўлди. Бу каби ўқувлар фуқароларнинг мурожаатлари бўйича маълумотлар базасини шакллантиришнинг таркибий қисми бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таъкидлаш жоизки, Омбудсман институтининг халқаро ошкоралиги унинг минтақавий вакиллари орқали ҳам амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, Тошкент шаҳри бўйича минтақавий вакил Н. Насимов Омбудсман томонидан ЕХҲТ миллий озчиликлар бўйича Бош комиссари Кнут Воллебек ва бир қатор хорижий дипломатик ваколатлар раҳбарлари қабулида иштирок этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилояти бўйича минтақавий вакил Ш. Сафаров Словения Омбудсмани муовини К. Марзель, Каталония Омбудсмани, Халқаро Омбудсман институтининг Европа бўлими раҳбари Рафаэл Рибони қабул қилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсманнинг Андижон, Жиззах, Фарғона, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари, Тошкент шаҳри бўйича минтақавий вакиллари Конрад Аденауэр номидаги жамғарма ваколатхонаси кўмагида ташкил этилган ва немис экспертлари иштирокидаги «Омбудсманнинг суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида Habeas corpus act механизмини амалга ошириш борасида судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўзаро ҳамкорлиги» ҳамда «Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва фуқаролик жамияти институтлари фаолиятида инсон ҳуқуқлари маданиятини ошириш орқали Ўзбекистон фуқароларининг қонуний манфаатлари ва эркинликларини таъминлаш» мавзусидаги семинар-конференцияларда фаол иштирок этди ва сўзга чиқди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт гуруҳи аъзоси Д. Ғуломова, шунингдек, Самарқанд вилояти бўйича Омбудсманнинг минтақавий вакили ҳузуридаги Эксперт гуруҳи аъзоси А. Абдусаломов Жаҳон Соғлиқни сақлаш Ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси кўмагида ташкил этилган беморлар ҳуқуқлари ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича минтақавий семинарларни тайёрлашда фаол иштирок этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсманнинг минтақавий тузилмалари коррупция ва одам савдосига қарши курашиш бўйича Омбудсман институти чора-тадбирларини амалга оширишда Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятларини мониторинг қилиш ҳамда таъминлаш бўйича парламент палаталари қўмиталарининг тадбирларида жуда фаол иштирок этиб, ишни давом эттирдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро инсон ҳуқуқлари куни – 2011 йилнинг 10 декабрида Омбудсманнинг минтақавий вакиллари томонидан кенг кўламда турли режали тадбирлар: давра суҳбатлари, конференциялар, семинарлар ва суҳбатлар ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсманнинг минтақавий вакиллари Омбудсман миллий ҳамкорларининг қуйи бўлинмалари бўлган давлат органлари билан ҳам, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳам фаол ҳамкорлик қилди. Омбудсманнинг минтақавий вакиллари ҳузуридаги Эксперт гуруҳлари аъзоларининг аксарият қисми фуқаролик жамияти институтларининг фаол қисмини, жумладан, Хотин-қизлар қўмитаси, Касаба уюшмалари Кенгашлари, Адвокатлар палатаси, босма ва электрон ОАВ минтақавий бўлинмалари ва бошқалар вакилларидан иборатдир. Жамоат ташкилотларининг коллегиал органлари, барча турдаги ОАВ имкониятларидан моҳирлик билан фойдаланилди. Андижон, Қашқадарё, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятлари бўйича минтақавий вакиллари маҳаллий теле ва радиоканаллар орқали ҳуқуқни муҳофаза қилиш мавзусида бир неча марта чиқиш қилди. Омбудсман минтақавий вакилларининг саъй-ҳаракатлари туфайли вилоят, туман ва шаҳар даражасидаги маҳаллий матбуотда, кўп тиражли ҳамда идоравий босма нашрларда Омбудсман институтининг фаолияти тўғрисидаги материалларни жойлаштириш тизимлилик касб этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсманнинг минтақавий вакиллари фаолиятида жиддий ютуқлар билан бир қаторда маҳаллий даражада ҳуқуқни ҳимоя қилиш фаолияти натижалилигини тутиб турган муаммолар ҳам мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Турли сабабларга кўра Тошкент вилояти, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий вакиллари ҳақидаги масала ўз ечимини кутмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида бир қатор сабабларга кўра Омбудсман минтақавий вакилларининг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари олдидаги ахборотлари барча ҳудудларда ҳам эшитилмади. Шу билан бирга, бундай ахборотларда Ўзбекистон ҳудудларида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашнинг энг кескин ва долзарб муаммолари кўрилади, Омбудсман ҳамда унинг минтақавий вакилининг фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлик, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги амалдаги қонун ҳужжатлари ва маҳаллий норма ижодкорлиги ҳужжатларининг таҳлили, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳуқуқни қўллаш фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифларни ўз ичига оладиган фаолияти тўғрисида маълумотлар келтирилди. Бундай эшитиш давомида маҳаллий Кенгашлар депутатларига мамлакатимизнинг инсон ҳуқуқлари турли тоифаларига оид халқаро мажбуриятлари тўғрисида ахборот берилди. Қашқадарё ва Сирдарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри бўйича минтақавий вакиллар бу ишни мунтазам равишда амалга ошириб келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида айтиб ўтилган барча омиллар минтақавий даражадаги ишлар самарадорлигини жиддий тарзда пасайтириб юборди, бу эса мазкур тузилмалар фаолиятини марказий ва минтақавий даражада ҳам ҳуқуқий, ҳам моддий-техникавий жиҳатдан легитимлаштириш зарурлигини яна бир бор кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов томонидан 1999 йилда илгари сурилган Омбудсманнинг минтақавий вакиллари институтини таъсис этиш ғояси 2000 йилдан бошлабоқ амалиётга татбиқ этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Минтақавий вакиллар фаолиятининг ўн йиллик тажрибаси инсоннинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари бузилишининг бошланғич даврда ва бирламчи даражада олдини олиш, ҳокимият тузилмаларини фуқаролар манфаатларини янада тўлиқ таъминлашга яқинлаштириш, давлат бошқарувининг очиқлиги ва транспарентлиги тартибини яратиш, жамоатчилик назорати тизимини шакллантириш мақсадида парламент Омбудсманининг жойларда фуқаролик жамияти ва давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлигининг ўта самарали шаклини таклиф этган Давлатимиз раҳбарининг узоқни кўра билганлигидан далолат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Фуқаролар ва мансабдор шахсларнинг ҳуқуқий онгини ошириш ва инсон ҳуқуқлари соҳасида ахборот бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлатимизнинг устувор вазифаларидан бири фуқаролик жамиятини ривожлантиришдир. Замонавий талқинда фуқаролик жамияти – ривожланган иқтисодий, сиёсий ва, асосийси, ҳуқуқий муносабатларга эга бўлган жамият. Аҳолининг ҳуқуқий маърифатини, ҳуқуқий маданиятини мақсадли оширмасдан туриб бу жараёнларни амалга ошириб бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йилда Омбудсман томонидан инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, уларни ҳимоя қилиш шакллари ва усуллари соҳасидаги маърифий ишларга алоҳида эътибор қаратилди. Фаолият бир нечта йўналишда ташкил этилди: Омбудсман Котибиятига келган фуқаролар мурожаатларига жавоблар, шахсий қабул чоғида фуқароларга маслаҳат бериш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти савиясини оширишга қаратилган тадбирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсман институти фаолиятининг превентив хусусияти инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш борасидаги миллий сиёсатни ҳар томонлама тушунтириш учун давлат, жамият ва шахснинг саъй-ҳаракатларини уйғунлаштиришни назарда тутади. Омбудсман томонидан ҳамкор ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари билан биргаликда амалга оширилган бу йўналишдаги фаолиятнинг асосий натижаси фуқаролар ва мансабдор шахсларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этиш кафолатлари ва бунинг учун жавобгарлик, Ўзбекистонда фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг имкониятлари, усуллари ва шакллари тўғрисида хабардорлигининг ошганлиги бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсман номига келган мурожаатлар ва фуқароларни жойларда қабул қилишнинг таҳлили аҳолининг ҳуқуқий билимлари даражасининг етарли эмаслигини кўрсатади. Ҳуқуқлар ва қонуний манфаатлар бузилиши аниқланган фактларнинг деярли ярми фуқароларнинг оила, меҳнат, соғлиқ, шахсий мулк, солиқлар, ижтимоий таъминот ва бошқалар каби ҳаётий муҳим масалаларда амалдаги қонун ҳужжатларини амалга ошириш механизмларини ва уни ҳимоя қилишни билмасликларига асосланган. Кўпгина ҳолларда мурожаат қилувчилар ўз мақомидан келиб чиққан ҳолда қандай ҳуқуқлардан фойдалана олишларини билмайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари бузилишларининг олдини олиш, фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг муҳим воситаси сифатидаги ҳуқуқий маърифий ишлар Омбудсман ишида устувор йўналишлардан бири бўлиб қолаётгани аён.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсман аҳолининг мансабдор шахслар, айниқса, ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги мансабдор шахслар фаолияти борасидаги ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга катта аҳамият берди. Бунда жамоатчилик эътиборига нафақат парламент Омбудсманининг фаолияти, балки давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг миллий амалиёти, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартлар, хорижий тажриба тўғрисидаги ахборотлар ҳам ҳавола қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тан олиш керакки, хабардор қилишнинг янги шакллари билан бир қаторда сўнгги йиллар давомида ҳуқуқий маърифатчиликнинг синалган усулларидан, Омбудсман институти кўп йиллик ҳамкорлари имкониятларидан фаол фойдаланилди. Омбудсманнинг миллий ҳамкорлари қаторида Ўзбекистон Республикасининг Бош прокуратураси бўлиб, у билан ўн йилдан ортиқ давр давомида мамлакат фуқароларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича самарали иш олиб борилмоқда. Мазкур ҳамкорликнинг таркибий қисмларидан бири Омбудсман вакиллари томонидан ушбу муассаса Олий курслари тингловчилари билан мунтазам машғулотлар бўлди. Ҳисобот йилининг январь ойида Омбудсман идорасида Ўзбекистоннинг туман ва шаҳарларига янги тайинланган прокурорлар учун инсон ҳуқуқлари бўйича сайёр машғулотлар бўлиб ўтди. Омбудсман томонидан ўтказилган мастер класс давомида прокурорлар инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институт фаолиятининг амалий тарафлари билан танишдилар, муайян ҳолатлар бўйича иш ўйинларида иштирок этди, Омбудсман институти, Халқаро Омбудсман институти ва Осиё омбудсманлари ассоциацияси фаолияти ҳақидаги видеоматериалларни томоша қилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги қатор йиллар давомида Омбудсманнинг фаол ҳамкори саналиб, мамлакат фуқароларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича самарали ҳамкорлик амалга оширилмоқда. Омбудсман вакилларининг вазирлик, унинг бошқармалари ходимлари ва бу идора ўқув муассасаларининг тингловчилари билан мунтазам равишда машғулот ва суҳбатлар ўтказиши ўзаро ҳамкорликнинг таркибий қисмидир. Шу тариқа Омбудсман идорасида Ўзбекистон Республикаси ИИВ академияси Ўзбекистоннинг барча минтақаларидан малака ошириш учун келган тингловчиларининг катта гуруҳи учун сайёр машғулот ўтказилди. Парламент Омбудсмани томонидан ўтказилган мастер класс давомида ички ишлар ходимлари инсон ҳуқуқи бўйича миллий институт фаолиятининг амалий жиҳатлари билан танишиб, аниқ ҳолатлар бўйича кўплаб саволларга жавоб олди, Омбудсман институтининг фаолияти ҳақидаги видеоматериалларни томоша қилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсманнинг маърифатчилик фаолиятида давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг мансабдор шахсларининг инсон ҳуқуқлари бўйича ҳуқуқий таълимига алоҳида эътибор қаратилади. Мамлакатимиз давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг бўлажак раҳбарларини тайёрлайдиган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси «Давлатлараро муносабатлар ва халқаро иқтисодий алоқалар» факультети тингловчилари билан сайёр машғулот ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таъкидлаш керакки, Омбудсман институти ташкил этилган пайтдан буён нафақат шу ўқув юрти, балки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва судлар ходимларининг малакасини ошириш ўқув юртлари ҳамда марказлари, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ва ИИВ академиялари, Бош прокуратура ҳузуридаги Олий ўқув курслари, Адлия вазирлиги Юристлар малакасини ошириш маркази, шунингдек, Ўзбекистон Миллий университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент Давлат юридик институти, Тошкент юридик коллежи ва бошқалар билан ҳам фаол ҳамкорлик қилиб келинмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 5 июлда Тошкент шаҳрида «Ижтимоий шериклик ва фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш: Омбудсманнинг ўрни ва роли» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди, унинг ташкилотчилари Омбудсман ва ЕХҲТ лойиҳаларининг Ўзбекистондаги Координатори бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давра суҳбати мавзусини Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Олий Мажлис Сенатининг қўшма мажлисида илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида қўйилган вазифалар белгилаб берди, унда фуқаролик жамияти институтларини янада ривожлантиришни таъминлаш, ўтказилаётган ислоҳотларнинг очиқ-ойдинлиги ва самарадорлигини таъминлашда уларнинг ролини кучайтириш ишида ижтимоий шерикликка муҳим аҳамият берилиши алоҳида таъкидланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини амалга ошириш, жойларда гуманитар муаммоларни ҳал этиш, мамлакат аҳолисининг турли қатламлари ҳуқуқлари, эркинлик ва манфаатларини ҳимоя қилишда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг давлат тузилмалари, шу билан бирга Омбудсман билан ўзаро алоқалари шакли ва усулларини такомиллаштириш бўйича таклифларни муҳокама қилиш ва ишлаб чиқиш давра суҳбатининг мақсади бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш бўйича фаолияти самарадорлигини ошириш, жамият ва бошқарув соҳасида инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантириш соҳасида устувор вазифаларни кўриб чиқиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро муносабатини ташкил этишнинг хорижий тажрибасини ўрганиш мақсадида Омбудсман томонидан 2011 йилда «Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва фуқаролик жамияти институтлари фаолиятида инсон ҳуқуқлари маданиятини ошириш – фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишни таъминлашнинг муҳим таркибий қисми» мавзусида ўзбек-германия илмий-амалий семинарлари ўтказилди. Ушбу семинарлар Наманган (май) ва Тошкент (июнь) вилоятларида бўлиб ўтди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий-амалий семинарлар ишида Германиядан экспертлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва суд органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, тадқиқот марказлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбирлар жараёнида Конрад Аденауэр номидаги Жамғарма раҳбарияти 2012 йилда мамлакат вилоятларида «Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва фуқаролик жамияти институтлари фаолиятида инсон ҳуқуқлари маданиятини ошириш – фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишни таъминлашнинг муҳим таркибий қисми» мавзусида семинарлар мажмуини ўтказишдан манфаатдор эканлигини билдирди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсман Конрад Аденауэр номидаги жамғарманинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси кўмагида 2011-2012 йилларда ҳудудларда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Олий Мажлис Сенатининг қўшма мажлисидаги «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» мавзусидаги маърузасининг жамоатчилик назорати тизимини шакллантириш тўғрисидаги қоидаларига мувофиқ «Омбудсман ва фуқаролик жамиятининг ўзаро алоқаси: жамоатчилик назоратининг миллий ва хорижий тажрибаси» мавзумида семинарлар мажмуини ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилининг 20-21 сентябрида Тошкент шаҳридаги «Пойтахт» бизнес марказида конференция бўлиб ўтиб, унинг ишида Омбудсманнинг миллий ҳамкорларидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш ва Адлия вазирликлари, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, «Маҳалла» жамғармаси, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Ўзбекистон экологик ҳаракати, идоралар, «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази, ўқув муассасалари, ННТ ва ОАВ вакиллари ҳамда Германиядан эксперт Х.Бюлер иштирок этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конференциянинг мақсади мамлакат аҳолиси турли қатламларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган жамоатчилик назоратининг шакл ва усулларини такомиллаштириш, мақбуллаштириш ҳамда унинг шакл ва механизмлари хилма-хиллигини аниқлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва муҳокама қилишдан иборат бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигини қўлга киритганидан кейин нодавлат нотижорат ташкилотлар плюрализмни ривожлантириш ва барқарорлигини мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнайдиган фуқаролик жамиятининг жадал ривожланувчи секторларидар бири сифатида ўзини намоён эта бошлади. Давлатимиз раҳбари томонидан Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида «фуқаролик институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳозирги кунда демократик қадриятлар, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг муҳим омилига айланмоқда», деб таъкидланганини эътиборга олган ҳолда Омбудсман ҳисобот йилида нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорликни фаоллаштирди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ва фуқаролик жамияти ўртасида ижтимоий шерикликни амалга ошириш, жамоатчилик назорати тизимини шакллантириш борасида Омбудсман билан Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таъкидлаш жоизки, Омбудсман ва касаба уюшмалари ўн йилдан ортиқ вақт мобайнида инсонларнинг ижтимоий ва меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида ўзаро ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ҳамкорликнинг асосий йўналишлари фуқароларнинг мурожаатларини биргаликда кўриб чиқиш, касаба уюшмалари ташкилотлари вакилларининг Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссия ва Эксперт гуруҳи фаолиятида иштирок этиши, Омбудсманнинг касаба уюшмалари ташкилотлари вакиллари билан биргаликда мониторинг тадқиқотларини, Омбудсман Котибияти ходимлари томонидан касаба уюшмалари фаоллари учун машғулотлар ўтказилишини ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим ижтимоий шериклик тизимини ривожлантиришга кўмаклашади, парламент назорати тизими орқали ишчилар ва иш берувчилар манфаатлари мувозанатини таъминлашга эришиш имкониятини яратади, шунингдек, Омбудсманга фуқароларнинг ижтимоий ва меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун судга даъво билан мурожаат қилиш ҳуқуқини қўллашга имконият яратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Омбудсман томонидан 2011 йил 9 сентябрда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим Ўзбекистондаги аёллар ҳуқуқларига риоя этилишини ҳамкорликда мониторинг қилишни, Аёллар камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги БМТ Конвенцияси амалга оширилишини мониторинг қилиш, аёллар ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган ахборот-маърифий тадбирларни ўтказиш, Ўзбекистон Республикасида аёллар ҳуқуқларига риоя этилиши бўйича биргаликда парламент ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш, давлат органлари фаолиятида аёллар ҳуқуқлари бузилиши масалалари бўйича ахборот алмашинуви, шунингдек, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича ҳамкорликдаги тадбирларни амалга оширишни назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг ўн тўққиз йиллиги ва Халқаро инсон ҳуқуқлари кунини нишонлаш мақсадида Омбудсман томонидан Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти билан ҳамкорликда «Омбудсман ва фуқаролик жамияти институтлари: ҳамкорлик истиқболлари» мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида шакллантирилган мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг замонавий талаблари қонун устуворлиги тамойилини амалга ошириш, қонунийлик, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга кўмаклашадиган таъсирчан механизмларни кучайтириш мақсадига қаратилган чора-тадбирларни кенгайтириш учун шароитлар яратиши таъкидланди, улар қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчидан, давлат органлари мансабдор шахсларининг ҳуқуқни қўллаш фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш йўналишида парламент назоратининг барча шаклларини ривожлантириш ва чуқурлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчидан, фуқаролик жамияти институтларининг давлат органлари, хусусан, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш соҳасидаги фаолиятини кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчидан, давлат органлари ва жамоат секторининг фуқароларнинг ҳуқуқий маърифати, жамиятнинг барча қатламлари ҳуқуқий таълимининг кенг қамровли тизимини ривожлантириш соҳасидаги фаолиятининг янада мувофиқлаштирилишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур вазифалар Омбудсман билан Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандумга асос бўлди. Мазкур ҳужжат Омбудсман ва Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти томонидан амалга ошириладиган шахс мақомини, инсон ва фуқаро ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатларини рўёбга чиқаришни янада мустаҳкамлашга йўналтирилган демократик жараёнларни ривожлантиришдаги муҳим қадамни амалга оширишга қаратилган парламент назоратини кучайтириш учун асос бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчиларнинг касбий тайёргарлиги давр ва ислоҳотлар жараёни талабларига жавоб бериши зарурлигини инобатга олган ҳолда Омбудсман минтақавий вакиллар, Котибият ходимлари ва Эксперт гуруҳлари аъзоларининг малакасини оширишга катта эътибор қаратмоқда. Ёзги ва кузги мактаблар ташкил этиш ҳамда ўтказиш минтақавий вакиллар, Котибият ходимлари ва Эксперт гуруҳлари аъзоларининг малакасини оширишда алоҳида ўрин тутади. Ушбу янги шаклнинг жорий этилиши Омбудсман минтақавий вакилларининг маҳоратини оширишга, фуқаролар мурожаатларини самарали кўришдаги билим ва амалий тажрибаларини такомиллаштиришга, давлат органлари, судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар билан ўзаро муносабат ҳамда минтақавий вакиллар фаолиятларини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва муҳокама қилишга имкон беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан тасдиқланган БМТ Ривожланиш Дастурининг 2010 — 2015 йилларга мўлжалланган Ўзбекистонда мамлакатлараро дастурни амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режасининг 4.42-бандини бажариш доирасида «Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг салоҳиятини ривожлантириш» лойиҳаси амалга оширилаётир, бунинг ташкилотчиларидан бири Омбудсмандир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсман институти ва унинг минтақавий вакиллари фаолиятини ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш ҳам марказий аппарат, ҳам унинг минтақавий тузилмалари ходимлари малакасини ошириш тизимини яратишини назарда тутишини инобатга олган ҳолда БМТ Ривожланиш Дастурининг «Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг салоҳиятини ривожлантириш» лойиҳаси доирасида 2011 йилнинг 16 июнидан 18 июнигача бўлган даврда «Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартлар ва уларни таъминлашда Омбудсманнинг роли» мавзусида ёзги мактаб ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Семинарнинг мақсади минтақавий вакиллар, Эксперт гуруҳи аъзолари ва Омбудсман аппарати ходимлари кўникма ва малакаларини ривожлантириш, уларнинг фуқаролар мурожаатларини самарали кўриш бўйича билим ва амалий иш тажрибаларини такомиллаштириш, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартлар ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги БМТ шартномавий органларининг фаолиятлари билан танишиш, шунингдек, минтақавий вакиллар фаолиятини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни муҳокама қилиш ва ишлаб чиқишдан иборат бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЕХҲТ Ўзбекистондаги лойиҳаси Координаторининг «Ўзбекистон Республикасининг Омбудсман институтини ривожлантиришга кўмаклашиш – V босқич» лойиҳаси доирасида Омбудсман томонидан ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари Бюросининг инсон ҳуқуқлари бўйича маслаҳатчиси Л. Адлер иштирокида 2011 йил 14 — 16 сентябрь кунлари «Омбудсман институти фаолиятини такомиллаштириш: халқаро стандартлар ва миллий амалиёт» мавзусида кузги мактаб ўтказилди. Мактаб давомида инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар фаолиятининг халқаро стандартлари (Париж принциплари) ва ЕХҲТ минтақасидаги Омбудсман институтларининг мавжуд қоидалари, Омбудсман институти фаолияти самарадорлигининг омиллари, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш фаолиятини такомиллаштириш, Омбудсманнинг ўз терговларини ўтказиш, Омбудсман хулоса-тавсияларини тайёрлаш, инсон ҳуқуқлари мониторингини ўтказиш, Омбудсманнинг минтақаларда давлат органлари, судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ўзаро ҳамкорлиги, ОАВ ва ноҳукумат ташкилотлар билан ҳамкорлиги масалалари муҳокама этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда фуқаролик жамиятининг ривожланиши кундан-кунга аниқ шаклларга эга бўлиб бормоқда, буни Президент И.А. Каримовнинг ушбу жараённи чуқурлаштириш тенденциялари тўғрисидаги ҳуқуқий давлат қуришда оддий фуқароларни жамият учун муҳим жараёнларни бошқариш ва тартибга солишга яқинлаштирадиган демократик танловни мустаҳкамлаган концептуал маърузаси тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 1-моддасига биноан Омбудсман институти халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашади. Бундай ҳамкорликни амалга оширишнинг асосий тамойиллари инсон ҳуқуқларининг ҳурмат қилиниши ва унга риоя этилишини, шунингдек, унинг қўллаб-қувватланишини таъминлаш мақсадида узоқ муддатли ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва уни рағбатлантириш ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсманнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича амалий ишлари қуйидаги устувор йўналишларга асосланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
– инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш масалалари билан шуғулланувчи халқаро, минтақавий ташкилотлар билан ҳамкорликни чуқурлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
– Омбудсманнинг халқаро ва минтақавий институтларга аъзолиги доирасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
– миллий ва халқаро институтларни ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тартиб-таомилини янада такомиллаштириш мақсадида хорижий мамлакатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи миллий институтлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
– инсон ҳуқуқлари масалаларига бағишланган халқаро конференцияларни ўтказиш ва уларда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
– Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги давлат сиёсатининг амалга оширилиши, Омбудсманнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир фаолияти тўғрисида халқаро жамоатчилик ўртасида ахборот тарқатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсманнинг фаолияти давомида БМТ Ривожланиш Дастури, Жаҳон соғлиқни Сақлаш Ташкилоти, Европа Иттифоқи Комиссияси, ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Халқаро Қизил Хоч қўмитаси каби халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсман ва Европа Иттифоқи комиссиясининг ўзаро ҳамкорлиги мунтазам йўлга қўйилдики, бу мазкур нуфузли тузилма салоҳиятидан фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш механизми самарадорлигини ошириш учун фойдаланиш имконини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш масалалари билан шуғулланувчи Ўзбекистонда аккредитация қилинган дипломатик ваколатхоналар вакиллари, халқаро ташкилотлар вакиллари билан бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди. Айтиб ўтилган учрашувлар мобайнида Омбудсман инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, Омбудсман фаолияти, мамлакат ҳудудларида унинг томонидан олиб борилаётган инсон ҳуқуқлари мониторинги, миллий ва хорижий ҳамкорлар, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик, «Хабеас корпус» институтини жорий этиш, жазони ижро этиш бўйича омбудсманларни таъсис этиш ҳақида ахборот тақдим этди. Фуқаролар мурожаатлари, уларнинг мазмуни ва сони масалалари батафсил кўриб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош Омбудсман Прамоте Чотимонгкол бошчилигидаги Таиланд Қироллиги Омбудсмани делегацияси ташрифи доирасида 2011 йил 14 июнда Таиланд Қироллиги Омбудсмани делегацияси иштирокида «Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Омбудсман фаолияти: Таиланд ва Ўзбекистон тажрибаси» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Таиланд Омбудсманининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш фаолияти ҳақида Таиланд Бош Омбудсмани Прамоте Чотимонгкол, Ўзбекистонда Омбудсман институтининг инсон ҳуқуқларига риоя этилиши ва уларнинг ҳимоя қилинишини таъминлашдаги роли тўғрисида Омбудсман С.Ш. Рашидова нутқ сўзлади. Мунозараларда сўзга чиққан миллий ҳамкорлар вакиллари Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг Омбудсман билан ўзаро ҳамкорлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказнинг Ўзбекистон миллий қонунчилигига халқаро ҳуқуқ нормаларини имплементация қилиш бўйича фаолияти, ички ишлар органларининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги Омбудсман билан ўзаро муносабати ҳақида сўзладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 2 сентябрда «Минтақавий омбудсманлар фаолияти: Испания ва Ўзбекистон тажрибаси» мавзусида давра суҳбати ўтказди, унинг ташкилотчиси Омбудсман бўлди. Давра суҳбатида Каталония Омбудсмани, Халқаро Омбудсман институтининг Европа бўлими директори Рафаэл Рибо ва Каталония Омбудсмани идораси раҳбари Юдит Макайа иштирок этдилар. Давра суҳбатидан мақсад Омбудсман ва унинг жойлардаги вакилларининг Каталония Омбудсмани билан тажриба алмашуви бўлди. 2000 йилдан бери Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов ташаббусига кўра Омбудсман фаолиятига кўмак бериш мақсадида унинг минтақавий вакиллари институти жорий этилди. Ҳозирги пайтда республиканинг барча вилоятларида Омбудсманнинг минтақавий вакиллари фаолият кўрсатмоқда. Минтақавий вакилнинг асосий вазифаси Омбудсманнинг жойларда фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш фаолиятига кўмаклашишдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давра суҳбати давомида Омбудсман ва Испания халқи Ҳимоячиси ўртасида 2007 йил 11 октябрда Мадридда имзоланган икки томонлама ўрнатилган ҳамкорлик тўғрисидаги Битим доирасида ўзаро манфаатли ўрнатилганлиги таъкидлаб ўтилди. Давра суҳбати ишида Омбудсманнинг миллий ҳамкорлари, дипломатик корпус ва ННТ вакиллари иштирок этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсман институтининг институционал салоҳиятини мустаҳкамлашга ва унинг минтақавий вакиллари барқарор ривожланишига кўмаклашиш, шунингдек Омбудсманнинг давлат органлари, жумладан, судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар билан ўзаро ҳамкорлиги шакллари ва усулларини такомиллаштириш мақсадида Омбудсман томонидан ЕХҲТ нинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Координатори билан ҳамкорликда 2010 — 2012 йилларга мўлжалланган «Ўзбекистон Республикасининг Омбудсман институтини ривожлантиришга кўмаклашиш – V босқич» лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йилда Омбудсманнинг БМТ Ривожланиш Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорлиги давом этди. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан тасдиқланган БМТ Ривожланиш Дастурининг 2010 — 2015 йилларга мўлжалланган Ўзбекистонда мамлакатлараро дастурни амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режасининг 4.42-бандини бажариш доирасида «Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг салоҳиятини ривожлантириш» лойиҳаси амалга оширилаётир, бу лойиҳа ташкилотчиларидан бири Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш доирасида Омбудсман Жаҳон Соғлиқни сақлаш Ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ўзаро ҳамкорликни давом эттирди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида Конрад Аденауэр номидаги Жамғарма ваколатхонаси билан яқин ҳамкорлик давом этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро ва минтақавий омбудсман институтларига аъзолик доирасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратган ҳолда Омбудсман ахборот алмашиш, материаллар эълон қилиш, раҳбар органларни сайлаш ҳамда инсон ҳуқуқлари ва омбудсманлар фаолияти масалаларига доир тадбирларда иштирок этиш йўли билан Халқаро Омбудсман Институти, Европа Омбудсман Институти фаолиятида ўз иштирокини давом эттирди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Осиё мамлакатларининг омбудсманлари ва инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар билан ҳамкорликни ривожлантиришда Осиё Омбудсманлар Ассоциациясига аъзолик алоҳида долзарблик касб этиб, у кўп томонлама алоқаларни ривожлантириш имконини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йилда Жанубий Корея фуқаролик ҳуқуқи ва коррупцияга қарши Комиссияси раиси – Омбудсман ўринбосари Ким Дай-Сикаснинг Ўзбекистон Омбудсмани билан ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида ташрифи амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсман инсон ҳуқуқларига доир халқаро ва минтақавий анжуманлар ишида ҳам фаол иштирок этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида Омбудсманнинг халқаро ташкилотлар, бошқа давлатлар Омбудсманлари, шунингдек, дипломатик ваколатхоналар билан ҳамкорлиги янги шакл ва мазмун касб этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсманнинг халқаро ҳамкорлик соҳасидаги фаолиятини таҳлил қилиш хорижий мамлакатларнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ташкилотлари ва миллий муассасалари билан инсон ҳуқуқларига риоя этилишини, уни ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни таъминлаш масалалари борасида узоқ муддатли ўзаро ҳамкорлик ўрнатилганлигидан далолат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хулоса
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистоннинг ҳуқуқий фуқаролик жамиятини қуриш йўлидан жадал одимлаши Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов томонидан Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида шакллантирилган мамлакатнинг келгуси ривожланиш стратегиясига асосланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлатимиз раҳбари томонидан давлат ва жамият қурилишининг барча жиҳатларини ислоҳ қилишни янада тўла таъминлаш соҳасида белгиланган устувор вазифалар парламентнинг қонун ижодкорлиги фаолиятида, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ҳуқуқни қўллаш амалиётида, одил судлов органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шунингдек, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятида, фуқаролик жамияти институтларининг ижтимоий-сиёсий фаолиятида ўзининг яққол тасдиғи ва тажассумини топди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатни барқарор ривожлантириш ва иқтисодий қудратини мустаҳкамлашнинг замонавий шароитлари, турмушнинг барча жабҳаларида ислоҳотларни чуқурлаштириш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда уларни ҳимоя қилиш борасидаги давлат сиёсатини фаол амалга ошириш мақсадида давлат ва фуқаролик жамияти ижтимоий шериклигининг ролини, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ва уларнинг мансабдор шахсларнинг ҳуқуқни қўллаш фаолияти устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш Омбудсманни қуйидаги вазифаларни бажаришга йўналтиради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
– Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов томонидан белгилаб берилган қонун лойиҳаларини муҳокама қилиш ва қабул қилишда қонунчилик ташаббуси субъектларига ҳар томонлама кўмаклашиш, ушбу қонун лойиҳаларининг инсон ва фуқаро ҳуқуқлари ва эркинликларини янада тўлиқ таъминлаш ҳамда ҳимоя қилишга қаратилганлигига доир эксперт баҳолашни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
– Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларининг барча тоифаларини ҳар томонлама рўёбга чиқариш учун Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳаракатлар миллий дастурларини ишлаб чиқишда фаол иштирок этиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишнинг янги механизмлари ва йўлларини излаш, давлат органлари, айниқса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
– Омбудсманнинг ҳуқуқни таъминловчи вазифаларини давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари мансабдор шахсларининг ҳуқуқни қўллаш фаолияти устидан парламент назорати механизмларини такомиллаштириш билан самарали амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
– 2012 йилнинг «Мустаҳкам оила йили» деб эълон қилинганлигига асосланиб, фуқароларнинг ижтимоий ташаббусларини ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ННТ ва ОАВ фаоллигини қўллаб-қувватлаш билан давлат ва фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг барча жиҳатларини ислоҳ қилишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
– Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва «Маҳалла» жамғармаси, шунингдек, бошқа манфаатдор идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида ва мамлакатимизнинг барча минтақаларида оилавий бизнесни ривожлантириш орқали фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечиришга бўлган ҳуқуқини таъминлаш бўйича мониторинглар ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил Омбудсман институти учун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида белгилаб берилган Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш стратегиясининг умумий талқинида мамлакат фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича давлат сиёсатини амалга оширишда муҳим босқич бўлди.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 й., 3-сон, 74-модда)