Ҳужжат кучини йўқотган 03.04.2017 22.02.2016 йилдаги ПҚ-2495-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 03.04.2017
Ҳужжат 29.02.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудларни комплекс ривожлантиришни таъминлашда маҳаллий давлат бошқаруви органлари фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги ПҚ-2840-сонли «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳудудий бошқармалари фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудларни комплекс ва мутаносиб тарзда ривожлантиришни таъминлаш, минтақаларнинг мавжуд табиий-хомашё, ишлаб чиқариш ва меҳнат салоҳиятидан оқилона фойдаланиш, ишлаб чиқариш кучларини оптимал жойлаштириш ҳамда аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини изчил ошириб бориш, шунингдек маҳаллий ижроия ҳокимият органлари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш бўйича тизимли дастурий чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг бошқарув аппарати тузилмасида, тегишли равишда вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг иқтисодиёт бош бошқармаларини тугатиб, ҳудудни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман ва шаҳар ҳокимликларининг бошқарув аппарати тузилмасида тугатилаётган туман ва шаҳар иқтисодиёт бўлимлари негизида ҳудудни комплекс ривожлантириш бўлимларини ташкил этиш бўйича таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг фаолиятини янада такомиллаштириш ва мустаҳкамлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаларининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш даражасини тизимли асосда таҳлил қилиб бориш, мавжуд номутаносибликлар, захиралар ва ишлаб чиқаришга жалб этилмаган минерал-хомашё, меҳнат ва ишлаб чиқариш салоҳиятини аниқлаш, унинг асосида ва мамлакатни истиқболда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик устувор йўналишларидан келиб чиққан ҳолда, ҳудудларни комплекс тараққий эттиришнинг жорий ва ўрта муддатли дастурларини ишлаб чиқиш, минтақалар иқтисодиётини чуқур таркибий ўзгартириш ва диверсификациялаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқ тузилмалари билан биргаликда минтақаларнинг саноат потенциалини жадал ривожлантириш, минерал-хомашё ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини саноат асосида янада чуқур қайта ишлаш бўйича янги юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, юқори қўшилган қийматли рақобатдош маҳсулотлар чиқаришни ташкил этиш ва шунинг асосида экспортга етказиб берилаётган маҳсулотлар ҳажми ва турларини кўпайтириш бўйича дастурий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий инвестиция дастурлари ишлаб чиқишни таъминлаш ва амалга оширилиши, янги ишлаб чиқариш объектлари қуриш ва ўз вақтида ишга тушириш ҳамда амалдагиларини модернизациялашнинг бориши устидан мониторинг олиб бориш, республика иқтисодиётини ривожлантиришнинг ўрта ва узоқ муддатли тасдиқланган дастурларига киритилган йирик инвестиция лойиҳаларини бажаришда кўмаклашиш, пудрат ташкилотларини мутаносиб тарзда ривожлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини рўёбга чиқариш, минтақавий инвестиция дастурларини амалга оширишга хорижий инвесторларни жалб этиш бўйича фаол иш олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳандислик, йўл-транспорт ва телекоммуникация инфратузилмасини илдам ривожлантириш, транспорт хизмати кўрсатишни янада яхшилаш, уй-жой — коммунал хизматлари кўрсатиш даражаси ва сифатини тубдан ошириш, аҳолини сифатли ичимлик суви ва санитар тозалаш тизими билан таъминлаш, аҳоли пунктларини ободонлаштириш бўйича дастурий чора- тадбирлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш, ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини мақбул жойлаштириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини таркибий жиҳатдан ўзгартириш, замонавий агротехнологияларни ва сувдан тежамли фойдаланиш усулларини жорий этиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, қишлоқ хўжалиги хом ашёсини янада чуқур қайта ишлаш ҳамда мева-сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотларини сақлаш учун музлатиш қувватларини ташкил этишни чуқур таҳлил қилиш ва бу ишларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минтақадаги демографик жараёнлар ҳамда аҳолининг жинс ва ёш таркибини, унинг бандлик даражаси ва таркибини тизимли таҳлил қилиш, шунинг асосида ишлаб чиқариш кучларини мақбул жойлаштириш ва янги иш ўринлари яратиш ҳисобидан банд бўлмаган аҳолини, айниқса ёшларни иш билан таъминлаш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини янада ошириш, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, уй-жой шароитларини яхшилаш, аҳолига тиббий, таълим ва ижтимоий-маданий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бошқарув аппаратининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаларининг намунавий тузилмалари 1 ва 1а-иловаларига* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари ва бўлимлари ходимларининг чекланган сони 2 ва 2а-иловаларига* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлашнинг табақалаштирилган разрядлари 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига, ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлимлари эса, тегишли равишда шаҳар ва туман ҳокимларига бевосита бўйсунади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаларининг бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган ҳолда тегишли вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари билан лавозимларга тайинланадилар ва озод этиладилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳар ва туман ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлимлари бошлиқлари лавозимига тегишли вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишилган ҳолда туман ва шаҳар ҳокимларининг қарорлари билан лавозимларга тайинланадилар ва озод этиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаларини кадрлар билан тўлдириш ва суҳбат ўтказиш Комиссияси 4-иловага* мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 — 4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия (Р. Азимов) вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда суҳбат ўтказиб, йиғма бошқармаларни малакали кадрлар билан тўлдирсин, унда уларнинг касбий тайёргарлиги, ҳудуд иқтисодиётини ривожлантириш масалаларини чуқур билиши, иқтисодиётни таркибий жиҳатдан ўзгартиришни чуқурлаштириш ва диверсификациялаш вазифаларини ҳал этишдаги ташаббускорлигига алоҳида эътибор қаратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йиғма бошқармалар ва бўлимлар ходимларининг малакасини ошириш, шу жумладан уларни ўқув курсларига юбориш, республиканинг вазирлик ва идораларида, шунингдек етакчи хорижий ўқув марказларида стажировкадан ўтиш тизимини ташкил этиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Молия вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаларининг Намунавий низомини, шунингдек, штатлар жадвали ва масъул ходимларнинг хизмат вазифаларини белгиланган тартибда тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари бир ҳафта муддатда ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари ва бўлимларини жойлаштириб, уларни зарур ускуналар, компьютер техникаси, мебель ва алоқа воситалари билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2003 йил 22 январдаги 37-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., №1, 10-модда) 5-иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор тузилмалар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Қарорга мувофиқлаштиришни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 22 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-2495-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 февралдаги ПҚ-2495-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2003 йил 22 январдаги 37-сон қарорига киритиладиган ўзгартишлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 7-бандининг иккинчи хатбошидаги «иқтисодиёт ҳудудий бош бошқармалари бошлиқлари» сўзлари чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 5-иловасида (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги тўғрисидаги низом):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-бандининг тўртинчи хатбошидаги «ва унинг ҳудудий органлари» сўзлари ҳамда 22-бандидаги «ва унинг ҳудудий бўлинмалари» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 8-сон, 75-модда)