15.01.2014 йилдаги КҚ-110-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида ўтказилган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови якунлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғинлари раислари ва улар маслаҳатчиларининг ваколат муддати тугаши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 105-моддаси, «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси, «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8, 10 ва 11-моддаларига мувофиқ 2013 йил ноябрь-декабрь ойларида мамлакатда фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайловни юксак ташкилий-сиёсий савияда ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2013 йил 14 июнда қабул қилинган «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги ва «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг қоидалари рўёбга чиқарилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ҳақида»ги КҚ-65-II-сонли Қарори билан «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги ва «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини рўёбга чиқариш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман, шаҳар Кенгашларига тавсиялар қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2013 йил 12 сентябрда қабул қилинган «Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш тўғрисида»ги КҚ-90-II-сонли Қарори билан сайловни ўтказиш муддатлари белгиланди, Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга доир тадбирлар режаси (бундан буён матнда Тадбирлар режаси деб юритилади), шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси (бундан буён матнда Сенат Кенгашининг комиссияси деб юритилади) таркиби тасдиқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил ноябрь-декабрда бўлиб ўтган сайловнинг ўзига хос фарқли хусусияти шундаки, у янги таҳрирдаги «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида ўтказилди. Ушбу Қонуннинг 11-моддасида Сенат Кенгаши комиссиясининг ваколатлари мустаҳкамлаб қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбирлар режасига мувофиқ Сенат Кенгаши комиссиясининг кенгайтирилган мажлиси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияларни (бундан буён матнда комиссиялар деб юритилади) тузиш тўғрисида қарорлар қабул қилинган сессиялари ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
207 та комиссия ва фуқаролар йиғинлари томонидан тузилган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича 9756 та ишчи гуруҳ (бундан буён матнда ишчи гуруҳлар деб юритилади) таркибига улар ҳудудида жойлашган фуқаролар йиғинлари, давлат, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари, шунингдек халқ депутатлари тегишли туман ва шаҳар Кенгашларининг депутатлари киритилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сенат Кенгашининг комиссияси томонидан сайлов жараёнини мувофиқлаштириш мақсадида қонун ҳужжатлари билан белгиланган ваколатларга мувофиқ кенг кўламли иш олиб борилди. Хусусан, сайлов ҳужжатларининг намуналари тайёрланди ва барча ишчи гуруҳларга электрон шаклда юборилди, фуқаролик жамияти институтлари билан яқин ўзаро ҳамкорликда комиссиялар ва ишчи гуруҳларни шакллантириш жараёнининг, сайлов ўтказилишининг тизимли мониторинги амалга оширилди, сайлов кампаниясининг боришини аҳоли ўртасида тушунтириш, уни ОАВда ёритиш ҳамда фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш бўйича иш ташкил этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жойлардаги комиссиялар раис ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талаблари ижро этилишини таъминлади, тегишли ишчи гуруҳлар фаолиятини йўналтириб турди, раис лавозимларига номзодларни туман ва шаҳарларнинг ҳокимлари билан келишди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органлари сайловни ташкил этиш ва ўтказишда фуқаролар йиғинларига кўмаклашди, зарур ҳолларда эса уларни бинолар, транспорт воситалари ҳамда алоқа воситалари билан таъминлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи гуруҳлар ҳовлилар, уйлар ва кўчалар аҳолисининг фуқаролар вакилларини сайлаш бўйича умумий йиғилишларини ташкил этди ва ўтказди. Улар томонидан тегишли ҳудудда доимий яшайдиган фуқароларнинг фикрларини ҳисобга олган ҳолда фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари лавозимларига номзодлар бўйича таклифлар тайёрланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов олди тадбирларини ўтказишда сенаторлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг депутатлари фаол иштирок этдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайловнинг бориши тўғрисида марказий ва маҳаллий ОАВда, хусусан радио ва телевидениеда сенаторлар, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг депутатлари, етакчи олимлар, экспертлар ва мутахассисларнинг «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг асосий қоидаларини, сайловни ташкил этиш принциплари ҳамда вазифаларини, Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясининг маҳалла институтини ривожлантиришдаги роли ва аҳамиятини тушунтиришга қаратилган 1265 та чиқиши ташкил этилди. «Халқ сўзи», «Народное слово», «Маҳалла» газеталари ва бошқа марказий нашрларда, шунингдек вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар газеталарида сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг бориши, сайловчилар ва сайланувчиларнинг ҳуқуқлари ҳақида 1652 та материал эълон қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбирлар режасига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови масалалари бўйича фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари иштирокида 1050 та семинар ўтказилди. Уларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари иши масалалари бўйича кенг фикр алмашувлар бўлиб ўтди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олиб борилган тайёргарлик иши фуқароларнинг фаоллиги ошишига сезиларли таъсир кўрсатди. Сайловчилар томонидан 9756 нафар фуқаролар йиғинлари раислари лавозимларига 32292 нафар номзод (бир ўринга ўрта ҳисобда 3,3 нафар номзод) кўрсатилди. 1753 та (18,0%) сайлов яширин овоз бериш орқали ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов 9756 та фуқаролар йиғинида (194 та шаҳарча, 1293 та қишлоқ, 157 та овул, 8112 та маҳаллада) муқобиллик асосида бўлиб ўтди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йиғинларнинг раислари этиб сайланган 9756 нафар фуқародан 5473 нафари (56,1%) олий маълумотга эга (асосан педагоглар, иқтисодчилар, муҳандислар). Ушбу кўрсаткич Қорақалпоғистон Республикасида 82,8%ни, Қашқадарё вилоятида 79,7%ни, Тошкент шаҳрида 75,4%ни ташкил этди. Раисларнинг 3760 нафари (38,5%) ўрта махсус, 523 нафари (5,4%) ўрта маълумотга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғинлари раисларининг 46,6%и ушбу лавозимга биринчи марта сайланди (2011 йилда 40,3%). Маслаҳатчилар ўртасида бу кўрсаткич 47,2%ни ташкил этди (39,2% эди).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7208 нафар фуқаролар йиғинлари раиси (73,9%) давлат органларида, нодавлат нотижорат ташкилотларда, тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти соҳасида бошқарув ишларида тажрибага эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайланган фуқаролар йиғинлари раисларининг 378 нафари халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг депутатидир. Шуларнинг 59 нафари Самарқанд вилоятида, 48 нафари Фарғона вилоятида, 40 нафари Тошкент вилоятида сайланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайланган раисларнинг 1310 нафари (13,4%) хотин-қизлардир. Бунга доир кўрсаткичнинг ўсиши диққатга сазовор: раис этиб сайланган хотин-қизлар 2006 йилда 9,9%ни, 2008 йилда 11,5%ни, 2011 йилда 12,7%ни ташкил этган эди. Фуқаролар йиғинлари раислари этиб сайланган хотин-қизлар сони айрим минтақаларда мамлакат бўйича ўртача кўрсаткичдан анча ошган. Чунончи, раис этиб сайланган хотин-қизлар сони Андижон вилоятида 22,7%ни, Наманган вилоятида 19,0%ни, Тошкент шаҳрида 18,7%ни, Бухоро вилоятида 16,4%ни, Тошкент вилоятида 16,0%ни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йилда 22 та такрорий сайлов ўтказилган бўлиб (2011 йилда — 25, 2008 йилда — 64), бу тегишли тайёргарлик иши самарали бўлганлигидан далолат беради. Такрорий сайлов сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этган ҳолда ўтказилди ва натижада тегишли ҳудудларда яшаётган аҳолининг кўпчилиги томонидан қўллаб-қувватланган номзодлар сайланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, сайловда фуқаролар йиғинлари раисларининг 99618 нафар маслаҳатчиси сайланди. Уларнинг 44428 нафари (44,6%) олий маълумотга, 36088 нафари (36,2%) ўрта махсус маълумотга, 19102 нафари (19,2%) ўрта маълумотга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайланган маслаҳатчиларнинг 30665 нафари хотин-қизлардир (30,8%). Ушбу кўрсаткич Сирдарё вилоятида 77,3%ни, Тошкент вилоятида 46,1%ни, Тошкент шаҳрида 36,4%ни ташкил этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайланган маслаҳатчиларнинг 1101 нафари, шу жумладан Хоразм вилоятида 193 нафари, Наманган вилоятида 134 нафари, Самарқанд вилоятида 130 нафари, Андижон вилоятида 121 нафари халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг депутатидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга кўрсатиб ўтиш керакки, агар бутун мамлакат бўйича фуқаролар йиғинлари раисларининг 18,0%и яширин овоз бериш йўли билан сайланган бўлса, Тошкент шаҳрида бор-йўғи 1,9%и, Хоразм вилоятида 3,5%и, Бухоро вилоятида 3,8%и сайланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатда фуқаролар йиғинлари раислари этиб сайланганлар орасида олий маълумотли шахслар 56,1%ни ташкил этган бўлса, Андижон вилоятида улар 45,7%ни, Тошкент вилоятида 46,3%ни, Наманган вилоятида 47,7%ни, Сирдарё вилоятида 48,9%ни ташкил этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоатчилик вакилларининг сайлов жараёнида кенг иштирок этганлиги ошкоралик, муқобиллик ва тенг сайлов ҳуқуқини таъминлади. Сайлов фуқароларнинг сиёсий фаоллиги ошганлигини намойиш қилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунийлик ва холисликни таъминлаш бўйича ўз вақтида чоралар кўрилганлиги натижасида сайлов қонунчилиги жиддий бузилган ҳолатлар қайд этилмади. Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг комиссиялари сайлов кампаниясини аниқ ва уюшқоқлик билан ўтказди, фуқароларнинг мурожаатларига белгиланган муддатларда асосли жавобларни берди, сайлов якунлари бўйича батафсил таҳлилий ахборот тайёрлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар комиссиялар томонидан тезкорлик билан кўриб борилди, улар томонидан батафсил ва асослантирилган жавоблар берилди. Сенат Кенгашининг комиссиясига сайлов масалалари бўйича келиб тушган фуқаролар мурожаатларининг сони 226 тани ташкил этди. Уларнинг кўпчилик қисми Тошкент шаҳридан (20,4%), Қашқадарё (19,5%) ва Сурхондарё (15,5%) вилоятларидан келиб тушди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўриб чиқилган 226 та мурожаатдан 10 таси ўз тасдиғини топди, 207 таси тасдиғини топмади, 7 таси бўйича судга мурожаат қилиш тавсия этилди, 2 та мурожаатда таклифлар баён этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, фуқаролар сайловни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги аризалар билан судларга мурожаат қилган. Чунончи, берилган 11 та аризанинг 4 таси Қашқадарё вилоятига, 2 тадан мурожаат Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент вилоятига ва 1 тадан мурожаат Наманган, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрига тўғри келади. Тушган мурожаатларнинг 4 таси қаноатлантирилган, 2 таси рад этилган ва 5 таси кўриб чиқиш босқичида турибди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг ижтимоий фаоллиги ва ҳуқуқий маданияти ошганлиги уларнинг маҳалла институтини янада такомиллаштиришга қаратилган таклифларида ҳам кузатилмоқда. Улар фуқаролар йиғинлари ходимлари ва фаолларининг билим даражасини ҳамда малакасини ошириш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг қоидаларини амалда рўёбга чиқариш механизмини ишлаб чиқиш, улар фаолиятини моддий ва молиявий таъминлаш, давлат рўйхатидан ўтказишга ва бошқа масалаларга тааллуқлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси раисининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг раиси С. Артикованинг 2013 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида ўтказилган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови якунлари тўғрисидаги ахборотини тинглаб ва муҳокама этиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси раисининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг раиси С. Артикованинг 2013 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида ўтказилган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови якунлари тўғрисидаги ахбороти билдирилган таклифларни инобатга олган ҳолда маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловининг якунларини танқидий таҳлил қилсин, айниқса, Тошкент шаҳрида, Қашқадарё ҳамда Сурхондарё вилоятларида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар ишида йўл қўйилган камчиликларнинг сабабларини аниқласин ва сессияларда кўриб чиқсин, уларнинг бартараф этилишини таъминласин, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлар билан биргаликда фуқаролар йиғинлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқсин ва рўёбга чиқарсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи туманлар ва шаҳарлар комиссияларининг раислари, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ишчи гуруҳларнинг раҳбарлари фуқаролар йиғинлари раисларининг (оқсоқолларининг) ваколатлари муддатидан олдин тугаган тақдирда, бўшаб қолган ўринларга қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз вақтида сайлов ўтказиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мамлакат бўйича 83 та (0,9%) фуқаролар йиғини ўз биносига эга эмаслигини, 3281 та (33,6%) фуқаролар йиғини бошқа юридик шахсларнинг балансида турган биноларда жойлашганлигини, 1980 та (20,3%) фуқаролар йиғини компьютерлар билан таъминланмаганлигини, 4426 та (45,4%) фуқаролар йиғини маҳаллий давлат ҳокимияти органларида рўйхатдан ўтмаганлигини ҳисобга олиб, ушбу масалаларни ўргансин ва уларни ҳал қилиш бўйича зарур чораларни кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда навбатдаги молия йили учун маҳаллий бюджетларни шакллантириш вақтида фуқаролар йиғинларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда уларни жиҳозлашга маблағ ажратилишини назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мамлакатимизда 2014 йил Соғлом бола йили деб эълон қилинганлиги муносабати билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва уларнинг мансабдор шахслари Давлат дастури ва тегишли ҳудудий дастурларнинг ўз ваколатларига тааллуқли қисми бажарилишига алоҳида аҳамият берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ушбу Қарорнинг ижро этилиши ҳақидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашига 2014 йил 1 июлга қадар (2-банд бўйича 2014 йил 1 февралга қадар) тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу Қарорнинг ижро этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси (С. Артикова) зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 15 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-110-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 й., 1-сон, 23-модда)