Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўлаш тартибини, шунингдек уларнинг пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 408-моддасига мувофиқ ҳамда чет элда ишлаган шахслар ва иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан ижтимоий солиқни тўлашнинг ягона механизмини ташкил этиш орқали пенсия қонунчилигини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўлаш тартибини, шунингдек уларнинг пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги икки ой муддатда меҳнат дафтарчаларини юритиш тўғрисида Йўриқномага чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари меҳнат дафтарчаларини тўлдириш қоидаларини назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимчаларни белгиланган тартибда киритсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — молия вазири Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 22 февраль,
46-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 февралдаги 46-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўлаш тартибини, шунингдек уларнинг пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
(1-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ва «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (кейинги ўринларда Қонун деб аталади) мувофиқ чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига (кейинги ўринларда Пенсия жамғармаси деб аталади) ижтимоий солиқ тўлаш тартибини, шунингдек улар томонидан Пенсия жамғармасига тўланган ижтимоий солиқни, пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс — меҳнат шартномаси асосида, чет элда ёлланган ҳолда ишловчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва бошқа ташкилотлари томонидан хорижий давлатларда ташкил этилган (очилган) савдо уйлари, ваколатхоналар (шу жумладан юридик шахс ташкил этмаган ҳолда), ташкилотларда ишловчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 сентябрдаги 766-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2018 й., 09/18/766/1964-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
солиқ агенти ҳисобланмаган иш берувчидан даромад олувчи ходим — Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқ Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқни ҳисоблаш ва ушлаб қолиш мажбуриятлари юкланмаган Ўзбекистон Республикасидаги хорижий давлатлар дипломатик ваколатхонасида (элчихонасида ёки миссиясида), консуллик муассасасида (Бош консулликда, консулликда, вице-консулликда ёки консуллик агентлигида) ёки халқаро (ҳукуматлараро) ташкилотлар ваколатхоналарида ишловчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
якка тартибдаги тадбиркор — тадбиркорлик фаолиятини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, мустақил равишда, ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулк негизида ёки мол-мулкка эгалик қилиш ва (ёки) ундан фойдаланишга йўл қўядиган ўзга ашёвий ҳуқуқ асосида амалга оширувчи жисмоний шахс, шунингдек оилавий тадбиркорлик субъекти;
юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклида фаолиятни амалга оширувчи оила аъзоси (кейинги ўринларда оилавий тадбиркорлик субъекти оиласи аъзоси деб аталади) — якка тартибдаги тадбиркорни (оилавий тадбиркорлик субъектини) давлат рўйхатига олиш тўғрисида гувоҳномада кўрсатилган хотини (эри), болалари ва набиралари, ота-онаси, меҳнатга қобилиятли ёшга тўлган бошқа қариндошлари (болалари ва набираларининг эрлари (хотинлари), туғишган ҳамда ўгай ака-ука ва опа-сингиллари, уларнинг эрлари (хотинлари) ҳамда болалари, тоға ва амаки ҳамда амма ва холалари);
деҳқон хўжалиги аъзоси — биргаликда яшаётган ва деҳқон хўжалигини биргаликда юритаётган оила бошлиғи, унинг хотини (эри), болалари, шу жумладан фарзандликка олинган болалари, тарбияга олган болалари, ота-оналари, меҳнатга қобилиятли ёшга етган бошқа қариндошлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс, солиқ агенти ҳисобланмаган иш берувчидан даромад олувчи ходим, шунингдек, деҳқон хўжалиги аъзоси (деҳқон хўжалиги бошлиғидан ташқари) Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқни ихтиёрий равишда тўлайди.
Якка тартибдаги тадбиркор ва деҳқон хўжалиги бошлиғи Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқни мажбурий равишда тўлайди.
Оилавий тадбиркорлик субъекти оиласи аъзоси учун Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқни тўлаш бўйича мажбурият оилавий тадбиркорлик субъекти номидан иш юритадиган, якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган оила аъзосига юкланади.
Шахсий ёрдамчи хўжаликларда қорамол боқиш ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш билан банд бўлган, шунингдек, шахсий ёрдамчи хўжаликларда қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг бошқа турларини (ўсимликшунослик, чорвачилик, балиқчилик маҳсулотлари) етиштириш билан банд бўлган жисмоний шахслар бўйича ижтимоий солиқни тўлаш ва ҳисобини юритиш деҳқон хўжалиги аъзоси учун ушбу Низомда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Якка тартибдаги тадбиркор томонидан ёлланган ходимлар ижтимоий солиқ ҳисобини юритиш оилавий тадбиркорлик субъекти оиласи аъзоси учун ушбу Низомда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатиб ўтилган шахслар Пенсия жамғармасига:
2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари;
2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабргача бўлган давр учун ягона ижтимоий тўлов;
2020 йил 1 январдан кейинги давр учун — ижтимоий солиқ тўлаш шарти билан Қонунга мувофиқ давлат пенсия таъминоти ҳуқуқига эга бўладилар.
Бунда пенсия миқдори Пенсия жамғармасига тўланган ижтимоий солиқ (суғурта бадали, ягона ижтимоий тўлов) миқдори ва иш стажининг давомийлигига боғлиқ бўлади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Пенсия жамғармасига:
2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари;
2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабргача бўлган давр учун ягона ижтимоий тўлов;
2020 йил 1 январдан кейинги давр учун ижтимоий солиқ қайтариб берилмайди, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 103-моддасида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
II. Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқни тўлаш тартиби
(II боб номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1-§. Чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс томонидан Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқни тўлаш тартиби
(1-параграф номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс бошқа давлатда ишлаган ҳар бир ойи учун Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқни ихтиёрий равишда тўлайди.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Чет элда бўлиш даври меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар, паспортдаги Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтганлиги тўғрисидаги ёзувлар (муҳрлар, штамплар ёки белгилар) ҳамда Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг кўрсатиб ўтилган шахснинг бошқа давлатда бўлган вақти ва консуллик ҳисобига қўйилганлиги маълумоти кўрсатилган тегишли ҳужжатлар асосида тасдиқланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 сентябрдаги 766-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2018 й., 09/18/766/1964-сон)
7. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (кейинги ўринларда СТИР деб аталади) мавжуд бўлмаганда чет элга ишлашга кетаётган шахс солиқ тўловчи сифатида унга СТИР расмийлаштирилиши билан биргаликда доимий яшаш жойи бўйича давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс пенсия билан таъминланиш миқдоридан келиб чиқиб Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ миқдорини мустақил равишда, бироқ йилига Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўлаш санасида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт ярим баробари миқдорда белгилаши мумкин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс томонидан ижтимоий солиқ тўлаш қуйидаги тартибда амалга оширилиши мумкин:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
ҳар ойда ёки ҳар чоракда;
бирйўла — Ўзбекистон Республикасига келган кунидан бошлаб уч йил мобайнида.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича тўланган тақдирда ижтимоий солиқ тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатида кўрсатилган сана ижтимоий солиқ тўланган кун ҳисобланади. Тўлов ҳужжатида фамилияси, исми, отасининг исми, ЖШШИР ва тўлов амалга оширилаётган давр албатта кўрсатилиши шарт. Агар тўлов ҳужжатида давр кўрсатилмаган бўлса, тўлов у амалга оширилаётган ой учун тўланган деб ҳисобланади.
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Миллий валютадаги ижтимоий солиқ чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс доимий яшаш жойи бўйича давлат солиқ хизмати органларига хизмат кўрсатаётган банкларда очилган Пенсия жамғармасининг тегишли даромад транзит ҳисоб рақамларига унинг томонидан мустақил равишда, оила аъзолари ёки ишончли вакил томонидан тўланади.
Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини тўлаш хорижий валютада (бошқа давлат ҳудудидан) Пенсия жамғармасининг махсус валюта ҳисоб рақамларига амалга оширилиши мумкин ва тўлов санасига Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютага қайта ҳисоблаб чиқилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўлашни тўхтатиб турганда, пенсия тайинлаш учун олинадиган иш стажи ҳисоби Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўланган сўнгги санадан бошлаб тўхтатиб турилади.
Пенсия жамғармасига тўланган ижтимоий солиқ миқдори ижтимоий солиқнинг белгиланган миқдоридан кам бўлган тақдирда, пенсия тайинлаш учун олинадиган тегишли давр учун иш стажи зарур маблағларни қўшимча равишда киритиш шарти билан ҳисобга олинади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-§. Солиқ агенти ҳисобланмайдиган иш берувчидан даромад олувчи ходим томонидан Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқни тўлаш тартиби
(2-параграф номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Солиқ агенти ҳисобланмайдиган иш берувчидан даромад олувчи ходим Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқни жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияда кўрсатилган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар суммасидан келиб чиққан ҳолда, ижтимоий солиқни тўлаш ҳақида жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш билан бир вақтда бериладиган ариза асосида ихтиёрий равишда тўлайди.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Давлат солиқ хизмати органи солиқ агенти ҳисобланмайдиган иш берувчидан даромад олувчи ходимнинг жами йиллик даромад тўғрисидаги декларациясида кўрсатилган маълумотлари асосида Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўлаш бўйича олдинги йил учун мажбуриятларни ҳисоб-китоб қилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқни тўлаш солиқ агенти ҳисобланмайдиган иш берувчидан даромад олувчи ходимнинг доимий яшаш жойи бўйича давлат солиқ хизмати органларига хизмат кўрсатаётган банкларда очилган Пенсия жамғармасининг тегишли даромад транзит ҳисоб рақамларига давлат солиқ хизмати органлари томонидан ҳисоблаб чиқариладиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш муддатларида амалга оширилади.
Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича тўланган тақдирда ижтимоий солиқ тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатида кўрсатилган сана ижтимоий солиқ тўланган кун ҳисобланади. Тўлов ҳужжатида фамилияси, исми, отасининг исми, ЖШШИР ва тўлов амалга оширилаётган давр албатта кўрсатилиши шарт.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3-§. Якка тартибдаги тадбиркор, деҳқон хўжалиги аъзоси ва оилавий тадбиркорлик субъекти оиласи аъзоси томонидан Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқни тўлаш тартиби
(3-параграф номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Якка тартибдаги тадбиркор ва деҳқон хўжалиги аъзоси ўзи учун ўзидаги мавжуд имкониятлардан ва пенсия билан таъминланишнинг миқдоридан келиб чиқиб Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ миқдорини мустақил равишда, бироқ Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 408-моддасида белгиланган ижтимоий солиқнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган миқдорда белгилайди.
Якка тартибдаги тадбиркор оилавий тадбиркорлик субъектининг ҳар бир аъзоси, шунингдек, меҳнат шартномаси бўйича якка тартибдаги тадбиркор томонидан ёлланган ҳар бир ходим учун Пенсия жамғармасига ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида ижтимоий солиқ тўлайди.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Ижтимоий солиқ:
якка тартибдаги тадбиркор ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзолари томонидан — ҳар ойда, тадбиркорлик фаолияти амалга оширилган ойнинг 15-кунидан кечикмай тўланади;
деҳқон хўжалиги аъзоси томонидан — ҳисобот йилининг 1 октябригача тўланади. Бунда ижтимоий солиқнинг миқдори тўлов кунига белгиланган базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
Янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзолари томонидан ижтимоий солиқни тўлаш улар якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширилади.
Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича тўланган тақдирда ижтимоий солиқ тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатида кўрсатилган сана ижтимоий солиқ тўланган кун ҳисобланади. Тўлов ҳужжатида фамилияси, исми, отасининг исми, ЖШШИР ва тўлов амалга оширилаётган давр албатта кўрсатилиши шарт. Бунда оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзолари ва деҳқон хўжалиги аъзолари бўйича тўлов ҳужжати ҳар бир оила аъзоси учун алоҳида-алоҳида ёзилади. Агар тўлов ҳужжатида давр кўрсатилмаган бўлса, тўлов у амалга оширилаётган ой (деҳқон ҳўжаликлари аъзолари учун — йил) учун тўланган деб ҳисобланади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Ижтимоий солиқ якка тартибдаги тадбиркорнинг (деҳқон хўжалиги аъзосининг) доимий яшаш жойи бўйича давлат солиқ хизмати органига хизмат кўрсатаётган банкларда очилган Пенсия жамғармасининг тегишли даромад транзит ҳисоб рақамларига тўланади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Якка тартибдаги тадбиркор белгиланган тартибда тадбиркорлик фаолиятини тўхтатиб турган даврда Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқни тўлаш амалга оширилмайди ва ушбу даврда иш стажи пенсия тайинлаш учун ҳисобга олинмайди.
Деҳқон хўжалиги аъзоси ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзосига пенсия тайинлашда иш стажига Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўланмаган даврлар қўшилмайди.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
III. Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқни тўлаш ҳисобини юритиш тартиби
(III боб номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Якка тартибдаги тадбиркор (чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс, деҳқон хўжалиги аъзоси томонидан ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзоси учун) Пенсия жамғармасига тўланган ижтимоий солиқ ҳисоби унинг доимий яшаш жойи бўйича давлат солиқ хизмати органида юритилади.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этиш учун якка тартибдаги тадбиркор (чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс, деҳқон хўжалиги аъзоси ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзоси) доимий яшаш манзили бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига қуйидаги ҳужжатларни топширади:
паспорт нусхаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Пенсия жамғармасига тўланган ижтимоий солиқ ҳисоби давлат солиқ хизмати органларида, ушбу Низомда назарда тутилган тартибда тўлдириш талабларига амал қилган ҳолда расмийлаштирилган тўлов ҳужжатлари асосида амалга оширилади.
(19-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Давлат солиқ хизмати органи якка тартибдаги тадбиркор (чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс, деҳқон хўжалиги аъзоси томонидан ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзоси учун) Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўланган тақдирда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-кунигача якка тартибдаги тадбиркорнинг (чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахснинг, деҳқон хўжалиги аъзосининг ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзосининг) доимий яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига тўланган ижтимоий солиқ тўғрисида ахборотни тақдим этади.
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат солиқ хизмати органи Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тушумлари бўйича якунларни:
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
якка тартибдаги тадбиркордан, деҳқон хўжалиги раҳбаридан ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзолари учун — ҳар чоракда амалга оширади ва тўланмаган ёки муддати ўтказиб юборилган тўловлар аниқланган тақдирда кўрсатилган шахсга Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 116-моддасига асосан унинг қарзи миқдори ҳақида ушбу қарз ҳосил бўлган давр, шунингдек тўлов муддати ўтказиб юборилганлиги учун қўшилган пеня миқдорини кўрсатган ҳолда талабнома юборади;
(20-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахсдан — ҳар йили амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Давлат солиқ органи якка тартибдаги тадбиркордан (чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахсдан, деҳқон хўжалиги аъзосидан ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзоси учун) Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тушиши юзасидан доимий назорат олиб боради.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Пенсия жамғармасига:
2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари;
2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабргача бўлган давр учун ягона ижтимоий тўлов;
2020 йил 1 январдан кейинги давр учун ижтимоий солиқ тўланганлигини тасдиқловчи асосий ҳужжатлар сифатида:
2018 йилгача — Пенсия жамғармасига суғурта бадалларининг тўланганлигини тасдиқловчи банк квитанциялари ва тўлов ҳужжатлари;
2018 йилдан бошлаб — давлат солиқ хизмати органларининг маълумотлари ҳисобланади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
IV. Иш стажи ҳисобини юритиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
28. Агар деҳқон хўжалигидаги меҳнати ёки якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти фуқаро учун қўшимча ҳисобланса унинг меҳнат дафтарчаси асосий иш жойида юритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 сентябрдаги 766-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2018 й., 09/18/766/1964-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 889-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/889/3945-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
V. Пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш стажи ва иш ҳақи миқдорини ҳисоблаб чиқиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатиб ўтилган шахслар иш стажига улар фаолият юритган ва Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўлаган даврлар киритилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Пенсия тайинлаш учун якка тартибдаги тадбиркорнинг (деҳқон хўжалиги раҳбарининг ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзосининг) иш стажини ҳисоблаб чиқишда, агар Пенсия жамғармасига тўланган ижтимоий солиқ суммаси ушбу йилнинг барча ойлари учун белгиланган энг кам ижтимоий солиқдан кам бўлмаса (тўланган пеняларни ҳисобга олмаган ҳолда) иш стажига календарь йил қўшилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Деҳқон хўжалиги аъзосига, шунингдек, майдони тўрт сотихдан кам бўлмаган деҳқон хўжалигида, томорқа ерида банд бўлган ёки ушбу майдонда қорамол боқаётган ёхуд 50 бошдан кам бўлмаган парранда парваришлаётган жисмоний шахсларга пенсия тайинлаш учун иш стажини ҳисоблаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 408-моддасида белгиланган Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ миқдори тўланганда иш стажига бир йил қўшилади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Солиқ агенти ҳисобланмайдиган иш берувчидан даромад олувчи ходимга пенсия тайинлаш учун иш стажини ҳисоблаб чиқишда, агар Пенсия жамғармасига тўланган ижтимоий солиқ суммаси жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияда кўрсатилган маълумотлар асосида ҳисоблаб чиқилган ижтимоий солиқ миқдоридан кам бўлмаган бўлса, иш стажига календарь йил қўшилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
37. Бошқа барча ҳолатларда иш стажи Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўланган ойларга мутаносиб равишда ҳисобга олинади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
38. Якка тартибдаги тадбиркор (чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс, солиқ агенти ҳисобланмайдиган иш берувчидан даромад олувчи ходим, деҳқон хўжалиги аъзоси ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзоси) томонидан Пенсия жамғармасига:
2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари;
2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабргача бўлган давр учун ягона ижтимоий тўлов;
2020 йил 1 январдан кейинги давр учун ижтимоий солиқни тўлаш далили гувоҳлар кўрсатмалари билан тасдиқланмайди.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
39. Пенсия миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган аниқ бир ой (йил) учун якка тартибдаги тадбиркорнинг (чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахснинг, солиқ агенти ҳисобланмайдиган иш берувчидан даромад олувчи ходимнинг ва деҳқон хўжалиги аъзосининг) даромади Пенсия жамғармасига тўланган ойлик (йиллик):
2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — суғурта бадаллари суммасини Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини тўлаш даврида амалда бўлган ягона ижтимоий тўлов (микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек, фермер ҳўжаликлари учун) ва фуқароларнинг суғурта бадалларининг умумий ставкасига;
2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабргача бўлган давр учун — ягона ижтимоий тўлов суммасини Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўловни тўлаш даврида амалда бўлган ягона ижтимоий тўлов (микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек, фермер ҳўжаликлари учун) ставкасига;
2020 йил 1 январдан кейинги давр учун — ижтимоий солиқ суммасини Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқни тўлаш даврида амалда бўлган ижтимоий солиқ (микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек, фермер ҳўжаликлари учун) ставкасига бўлиш ҳамда олинган натижани 100 га кўпайтириш йўли билан аниқланади.
Якка тартибдаги тадбиркор томонидан ёлланган ходимнинг, шунингдек, оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзосининг пенсия миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган аниқ бир ой учун даромади:
2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган ойдаги;
2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабргача бўлган давр учун — Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов тўланган ойдаги;
2020 йил 1 январдан кейинги давр учун — Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўланган ойдаги меҳнатга ҳақ тўлашнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорига тенг қилиб олинади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
VI. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
40. Мазкур Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
41. Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқни (суғурта бадали, ягона ижтимоий тўлов) тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ҳисоби, ҳисоботи ва назорати қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 сентябрдаги 766-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2018 й., 09/18/766/1964-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 сентябрдаги 766-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2018 й., 09/18/766/1964-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 сентябрдаги 766-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2018 й., 09/18/766/1964-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 сентябрдаги 766-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2018 й., 09/18/766/1964-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 февралдаги 46-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2007 йил 8 майдаги 95-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 5-сон, 25-модда) 2-илова 13-бандининг «а» кичик бандида:
учинчи хатбошидаги «4-банднинг учинчи хатбошидаги, 6-банднинг иккинчи хатбошидаги, 15-банддаги,» сўзлари чиқариб ташлансин;
тўртинчи ва бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
олтинчи — ўн тўртинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи — ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон қарорлари) 2010 йил 24 мартдаги 52-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 3-сон, 12-модда) 1-илова 33-бандининг «в» кичик бандида:
иккинчи — ўн иккинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
ўн учинчи — ўн тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 февралдаги 46-сон қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1997 йил 11 февралдаги 74-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 2-сон, 5-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар ва деҳқон хўжаликлари аъзоларини давлат томонидан ижтимоий суғурталаш тўғрисида» 2001 йил 24 августдаги 351-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 8-сон, 50-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 21 апрелдаги 67-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 4-сон, 27-модда) билан тасдиқланган Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқаётган ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотаётган фуқароларнинг бандлиги тўғрисидаги низомнинг 3-банди, II ва III бўлимлари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Деҳқон хўжалиги аъзоларини ижтимоий суғурталаш ва уларнинг ижтимоий таъминоти тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида» 2006 йил 31 майдаги 102-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 41-модда).
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар ва деҳқон хўжаликлари аъзоларини давлат томонидан ижтимоий суғурталаш тўғрисида» 2001 йил 24 августдаги 351-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 2007 йил 5 июлдаги 138-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 7-сон, 38-модда).
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» 2009 йил 21 декабрдаги ПФ-4158-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон қарори)» 2010 йил 17 февралдаги 22-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 2-сон, 8-модда) илованинг 6-банди.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Дафн этишга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 14 июндаги 174-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 6-сон, 51-модда) 2-илованинг 2-банди.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 9-сон, 75-модда) билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 73-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 707-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/707/1088-сон)
10. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 14 февралдаги 38-ф-сон фармойиши.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 8-сон, 77-модда; 2017 й., 15-сон, 249-модда, 26-сон, 591-модда, 37-сон, 990-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон, 26.09.2018 й., 09/18/766/1964-сон, 22.10.2019 й., 09/19/889/3945-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2021 й., 09/21/391/0590-сон, 23.11.2021 й., 09/21/707/1088-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон; 14.10.2022 й., 09/22/592/0919-сон; 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)