Ўзбекистон Республикаси билан Туркия Жумҳурияти ўртасида
Консуллик Конвенцияси
Консуллик Конвенцияси
Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Жумҳурияти,
иккала мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларни келгусида ҳам ривожлантиришга,
шунингдек, консуллик муносабатларини тартибга солишга интилиб,
консуллик алоқалари тўғрисида 1963 йилнинг 24 апрелидаги Вена Конвенциясини эътиборга олиб,
Консуллик конвенциясини тузишга қарор қилдилар ва қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
I Қисм
Кириш қоидалар
Кириш қоидалар
1-модда
Тушунчалар
Тушунчалар
Ушбу Конвенцияда келтирилган атамалар қуйидаги маъноларга эга:
1) «консуликка ваколат берган давлат» консуллик мансабдор шахсини тайинлайдиган Аҳдлашувчи Томонни англатади;
2) «консуллик жойлашган давлат» ҳудудида консуллик амалдор шахси ўз хизмат вазифаларини бажарадиган Аҳдлашувчи Томонни англатади;
3) «консуллик муассасаси» ҳар қандай бош консулликни, консулликни, вице-консулликни ёки консуллик агентлигини англатади;
4) «консуллик округи» консулликка ваколат берган давлатнинг консуллик муассасасига консуллик вазифаларини бажариш учун ажратилган туманни англатади;
5) «консуллик муассасаси бошлиғи» шу сифатда ҳаракат қилиш топширилган шахсни англатади;
6) «консуллик мансабдор шахси» консуллик муассасасида маъмурий ёки техник вазифаларни бажарувчи ҳар қандай шахсни англатади;
7) «консуллик муассасаси ходими» консуллик муассасасида маъмурий ёки техник вазифаларни бажарувчи ҳар қандай шахсни англатади;
8) «хизмат кўрсатиш хизматчиси» консуллик муассасасига хизмат кўрсатиш бўйича вазифаларни бажарувчи ҳар қандай шахсни англатади;
9) «консуллик муассасасининг хизматчилари» консуллик мансабдор шахслари, консуллик муассасасининг ходимлари ва хизмат кўрсатиш хизматчиларини англатади;
10) «консуллик ходимлари хизматчилари» консуллик мансабдор шахслари (консуллик муассасаси бошлиғи бундан мустасно), консуллик муассасаси ходимлари ва хизмат кўрсатиш хизматчиларини англатади;
11) «хусусий уй хизматчиси» консуллик мансабдор шахсининг фақатгина хусусий хизматида бўлган шахсни англатади;
12) «оила аъзоси» консуллик мансабдор шахсининг рафиқасини (эрини), уларнинг балоғатга етмаган фарзандларини, шунингдек консулликка ваколат берган давлат қонунчилиги томонидан ғамхўрлик қилиш юклатилган улар билан бирга яшовчи ота-оналарини англатади;
13) «консуллик архивлари» барча ёзишма, ҳужжатлар, корреспонденция, китоблар, рўзномалар, фильмлар, овоз ёзилган ленталар, фотосуратлар, консуллик муассасасининг шифрлар ва кодлар билан бирга реестрлари ва уларнинг махфийлигини ёки сақлашни таъминлайдиган бошқа ашёларни англатади;
14) «консуллик бинолари» кимнинг мулки бўлишидан қатъий назар фақатгина консуллик муассасаси мақсадларида ишлатиладиган иморатлар ёки иморатларнинг қисмлари, консуллик муассасаси бошлиғининг қароргоҳини ўз ичига олган ҳолда ер майдонларини англатади;
15) «консулликка ваколат берган давлат фуқароси» бу давлатнинг қонунчилигига биноан унинг фуқаролигига эга бўлган ҳар қандай шахсни англатади;
16) «юридик шахс» консулликка ваколат берган давлат қонунчилигига биноан таъсис этилган ва штаб-квартираси бу давлатда жойлашган ташкилотларни англатади;
17) «консулликка ваколат берган давлатнинг кемаси» консулликка ваколат берган давлат мулки бўлган, бу давлат қонунчилигига биноан унинг портларидан бирида қайд этилган ва консулликка ваколат берган давлат байроғи остида сузиш ҳуқуқига эга бўлган, ҳарбий кемалардан ташқари, ҳар қандай кемани англатади;
18) «консулликка ваколат берган давлатнинг ҳаво кемаси» консулликка ваколат берган давлат мулки бўлган, бу давлат қонунчилигига биноан, қайд этилган ва бу давлатнинг таниқлик белгилари билан ҳаракат қилиш ҳуқуқига эга бўлган, ҳарбий учиш аппаратларидан ташқари, ҳар қандай учиш аппаратини англатади;
19) «Аҳдлашувчи Томонлар» ушбу конвенцияни имзолаган давлатларни англатади.
II Қисм
Консуллик муассасаларини очиш ва консуллик муассасалари хизматчиларини тайинлаш
Консуллик муассасаларини очиш ва консуллик муассасалари хизматчиларини тайинлаш
2-модда
Консуллик муассасаларини очиш ва консуллик округларини аниқлаш
Консуллик муассасаларини очиш ва консуллик округларини аниқлаш
1. Консуллик муассасаси консуллик жойлашган давлат ҳудудида фақат шу давлатнинг розилиги билан очилиши ва ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин.
2. Консуллик муассасанинг манзилгоҳи, унинг даражаси ва консуллик округи консулликка ваколат берган давлат томонидан аниқланади ва консуллик жойлашган давлат томонидан маъқулланиши керак.
3. Консуллик муассасаси бошқа пунктда вице-консуллик ёки консуллик агентлигини очишни хоҳлаган тақдирда ҳам консуллик жойлашган давлатнинг розилиги зарур бўлади.
4. Консуллик жойлашган давлатнинг розилиги бошқа жойдаги мавжуд консуллик муассасасининг бир қисми бўлган бўлимни очиш учун ҳам зарур бўлади.
5. Консуллик мансабдор шахси фақат консуллик жойлашган давлат аввалдан розилик берганидагина ўз вазифаларини ўз консуллик округидан ташқарида бажариши мумкин.
6. Консулликка ваколат берган давлат манфаатдор давлатларни хабардор қилганидан сўнг ушбу давлатда таъсис этилган консуллик муассасасига бошқа мамлакатда бу мамлакатларнинг розилиги билан ўз вазифаларини бажаришни топшириши мумкин. Консуллик жойлашган давлат истаган вақтда, ўз қарорини асослашга мажбур бўлмаган ҳолда ўз розилигини бекор қилиши мумкин.
7. Консуллик жойлашган давлат тегишлича хабардор қилинганидан сўнг консулликка ваколат берган давлатнинг консуллик муассасаси консуллик жойлашган давлатнинг розилиги билан учинчи давлат номидан консуллик жойлашган давлатда консуллик вазифаларини бажариши мумкин. Консуллик жойлашган давлат истаган вақтда ўз қарорини асослашга мажбур бўлмаган ҳолда ўз розилигини бекор қилиши мумкин.
8. Фахрий бош консулликларни очиш билан боғлиқ бўлган ҳаракатлар консуллик алоқалари тўғрисида 1963 йилнинг 24 апрелидаги Вена Конвенциясига мувофиқ бўлиши керак.
3-модда
Консуллик мансабдор шахсларининг фуқаролиги
Консуллик мансабдор шахсларининг фуқаролиги
1. Аҳдлашувчи Томонлар фақат ўз фуқароларини консуллик мансабдор шахслари сифатида тайинлашлари мумкин.
2. Аҳдлашувчи Томонлар фақат ўз фуқаролари ёки консуллик жойлашган давлат фуқароларидан консуллик муассасаси ходими, хизмат кўрсатиш хизматчиси ва хусусий уй хизматчиси сифатида фойдаланишлари мумкин.
4-модда
Консуллик мансабдор шахсларининг хизмат статуси
Консуллик мансабдор шахсларининг хизмат статуси
Консулликка ваколат берган давлат фуқаролигига эга бўлган консуллик мансабдор шахслари консуллик жойлашган давлатда хизмат вазифалари доирасидан чиқадиган тижорат ёки бирор бошқа касб фаолияти билан шуғулланишлари мумкин эмас. Бу тартиб уларнинг оила аъзолари ва хусусий уй хизматчиларига ҳам татбиқ этилади.
5-модда
Консуллик муассасаси бошлиғини тайинлаш
Консуллик муассасаси бошлиғини тайинлаш
1. Консулликка ваколат берган давлат консуллик муассасаси бошлиғини тайинлаш тўғрисида консуллик жойлашган давлатнинг ташқи ишлар вазирлигини хабардор қилади ва унга консуллик патентини ёки таржимаи ҳоли билан бирга тегишли ҳужжатни юборади.
2. Патентда консуллик муассасаси бошлиғининг тўлиқ исми, фамилияси, унинг фуқаролиги, эгаллаётган мансаби, консуллик округи ва консуллик муассасасининг манзилгоҳи кўрсатилади.
3. Юқорида санаб ўтилган расмиятчиликлар бажарилиши билан консуллик жойлашган давлат унга экзекватура ёки бошқа исталган шаклдаги рухсатномани бепул беради. Экзекватура ёки рухсатнома берилгунга қадар консуллик жойлашган давлат консуллик муассасаси бошлиғига ўз вазифаларини бажаришга вақтинча ижозат бериши ва унга ушбу конвенция қоидаларида кўзда тутилган имтиёзларни бериши мумкин.
4. Бироқ консуллик жойлашган давлат ўз қарори сабабларини тушунтиришга мажбур бўлмаган ҳолда экзекватура ёки бошқа рухсатномани беришни рад этиши мумкин.
6- модда
Консуллик округи маъмурларини консуллик муассасаси бошлиғини тайинлаш тўғрисида хабардор қилиш
Консуллик округи маъмурларини консуллик муассасаси бошлиғини тайинлаш тўғрисида хабардор қилиш
Консуллик муассасаси бошлиғига, вақтинча бўлса ҳам, ўз вазифаларини бажаришга ижозат берилиши билан, консуллик жойлашган давлат консуллик округи ваколатли маъмурларини бу тўғрида хабардор қилади. Бундан ташқари, консуллик жойлашган давлат консуллик муассасаси бошлиғи ўз мансаби бўйича вазифаларини бажара олиши ва ушбу Конвенция қоидалари кўзда тутган имтиёзлардан фойдалана олиши мумкин бўлиши учун барча чораларни кўради.
7-модда
Консуллик муассасаси бошлиғи бирор сабабга кўра ўз вазифаларини бажара олмаслиги
Консуллик муассасаси бошлиғи бирор сабабга кўра ўз вазифаларини бажара олмаслиги
1. Агар консуллик муассасаси бошлиғи бирор сабабга кўра ўз вазифаларини бажара олмаса, ёки консуллик муассасаси бошлиғи мансаби вақтинча ёки узоқ давр мобайнида бўш бўлса, консулликка ваколат берган давлат консуллик жойлашган давлатдаги ушбу ёки бошқа консуллик муассасаси мансабдор шахси, ёки консуллик жойлашган давлатдаги ўз дипломатик ваколатхонаси дипломатик ходимлари аъзоларидан бири, ёхуд консулликка ваколат берган давлат марказий аппаратидан юборилган мансабдор шахсга консуллик муассасаси вазифаларини вақтинча бажаришга ваколат бериши мумкин. Сўнгги ҳолда вазифаларни вақтинча бажариш муддати бир календарь йили мобайнида уч ойдан ошмаслиги керак. Бироқ зарур ҳолда бу муддат дипломатик каналлар бўйича олиниши керак бўлган рухсатнома билан узайтирилиши мумкин.
2. Юқорида кўрсатилган вазифаларни бажаришга ваколат олган шахс ҳақидаги маълумотлар консуллик жойлашган давлат ташқи ишлар вазирлигига берилади.
3. Ушбу Конвенция қоидалари консуллик вазифаларини консуллик муассасасининг вақтинча бошлиғи сифатида бажарувчи шахсга ҳам татбиқ этилади.
4. Ушбу модданинг 1-бандига кўра консуллик вазифаларини бажариш топширилган консуллик жойлашган давлатдаги дипломатик ваколатхона дипломатик ходимлари аъзоси дипломатик имтиёзлар ва дахлсизлик ҳуқуқларидан фойдаланишни давом эттираверади.
8- модда
Келиш, кетиш ва консуллик муассасасининг бошқа хизматчилари статусига дахлдор бўлган ўзгаришлар тўғрисида хабар бериш
Келиш, кетиш ва консуллик муассасасининг бошқа хизматчилари статусига дахлдор бўлган ўзгаришлар тўғрисида хабар бериш
1. Консулликка ваколат берган давлат консуллик жойлашган давлатнинг Ташқи ишлар вазирлигига консуллик муассасаси бошлиғидан ташқари консуллик муассасасидаги барча хизматчиларнинг тўлиқ исми, фамилияси, фуқаролиги, мансаби, келиш ва тамомила кетиш вақти, консуллик жойлашган давлатдаги шахсий адреслари, шунингдек уларнинг статусидаги ўзгаришлар тўғрисида маълум қилади.
2. Бундан ташқари, маҳаллий маъмурларга:
а) оила аъзоларининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш билан уларнинг келиши ва кетиши тўғрисида;
б) хусусий уй хизматчиларининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш билан уларнинг келиши ва кетиши тўғрисида;
в) консуллик жойлашган давлат фуқаролари бўлиб, консуллик муассасаси ходими, хизмат кўрсатиш хизматчиси ва хусусий уй хизматчиси сифатида ишга олинган шахсларни ёллаш ёки бўшатиш тўғрисида зарур маълумотлар берилади.
9-модда
Консуллик муассасаси хизматчилари вазифаларини тўхтатиш
Консуллик муассасаси хизматчилари вазифаларини тўхтатиш
1. Консуллик муассасаси хизматчиларининг вазифалари қуйидаги ҳолларда тўхтатилади:
а) консулликка ваколат берган давлат консуллик жойлашган давлатни консуллик муассасаси хизматчилари ўз вазифаларини тўхтатишлари тўғрисида хабардор қилиши билан;
б) экзекватура ёки бошқа шаклдаги рухсатномани олиб қўйиш билан;
в) консуллик жойлашган давлат исталган вақтда, ўз қарорини асослашга мажбур бўлмаган ҳолда, консулликка ваколат берган давлатни у ёки бу консуллик мансабдор шахси «persona non grata» эканлиги ёки, консуллик муассасасининг исталган ходими ёки хизмат кўрсатиш хизматчиси номақбул эканлиги тўғрисида хабардор қилиши мумкин. Бундай ҳолда консулликка ваколат берган давлат энг қисқа муддатда ушбу консуллик мансабдор шахсини, ёхуд консуллик муассасаси ходими ёки хизмат кўрсатиш хизматчисини, агар улар консулликка ваколат берган давлат фуқаролари бўлсалар, чақириб олиши керак.
Агар консуллик муассасаси ходими ёки хизмат кўрсатиш хизматчиси консулликка ваколат берган давлат фуқароси бўлмаса, бу давлат уларнинг хизмат вазифаларини бажаришларини дарҳол тўхтатади.
2. Фақат консуллик жойлашган давлат рухсати билан консуллик жойлашган давлат ҳудудида консуллик мансабдор шахсининг оила аъзоси яшаши, хусусий уй ишчиси эса ишлаши мумкин. Консуллик жойлашган давлат, ўз қарорини асослашга мажбур бўлмаган ҳолда, исталган вақтда бу рухсатни бекор қилиши мумкин. Бу ҳолда консулликка ваколат берган давлат юқоридаги абзацда баён этилган шартлар бўйича ҳаракат қилиши керак.
3. Консуллик алоқалари тўғрисида 1963 йилнинг 24 апрелидаги Вена Конвенциясининг 23 моддаси кўзда тутган чоралар «persona non grata» деб эълон қилинган консуллик мансабдор шахсига нисбатан қўлланилади.
10-модда
Шахсий гувоҳнома
Шахсий гувоҳнома
1. Консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли маъмурлари, ўз қоидаларидан келиб чиқиб, консуллик мансабдор шахсларининг ҳар бирига унинг шахсини ва мансабини тасдиқловчи ҳужжатни бепул берадилар.
2. Консуллик муассасаси ходимлари, хизмат кўрсатиш хизматчилари, хусусий уй хизматчилари консуллик жойлашган давлатнинг фуқаролари бўлмаган тақдирдагина ушбу модданинг 1-банди қоидаси уларга ҳам татбиқ этилади.
11-модда
Дипломатик ваколатхона томонидан консуллик вазифаларини амалга ошириш
Дипломатик ваколатхона томонидан консуллик вазифаларини амалга ошириш
1. Консулликка ваколат берган давлат дипломатик ваколатхонанинг консуллик жойлашган давлатда аккредитация қилинган бир ёки бир неча аъзоларига консуллик вазифаларини амалга оширишни топшириши мумкин. Бу шахслар тўғрисидаги маълумотлар консуллик жойлашган давлатнинг ташки ишлар вазирлигига хабар қилинади.
2. Дипломатик ваколатхона хизматчилари томонидан ушбу модданинг 1-бандида кўзда тутилган консуллик вазифаларини амалга ошириш уларнинг дипломатик статусига берилган имтиёз ва иммунитетларига таъсир қилмайди.
III Қисм
Имтиёзлар ва иммунитетлар
Имтиёзлар ва иммунитетлар
12-модда
Консуллик муассасаси ва консуллик мансабдор шахсларнинг консуллик вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлган имтиёзлари
Консуллик муассасаси ва консуллик мансабдор шахсларнинг консуллик вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлган имтиёзлари
Консуллик жойлашган давлат консуллик вазифаларини бажаришда зарур бўлган турли хил ёрдам кўрсатади ва консуллик мансабдор шахслари ўз расмий мажбуриятларини бажара олишлари ва ушбу Конвенция бўйича ҳуқуқ, имтиёз ва иммунитетлардан фойдалана олишлари учун тегишли чораларни кўради.
13-модда
Иморатлар ва турар жой биноларига эга бўлиш
Иморатлар ва турар жой биноларига эга бўлиш
1. Консуллик жойлашган давлат ўз қонун-қоидаларига мос равишда консулликка ваколат берган давлатнинг консуллик муассасасига унга зарур бўлган иморатлар ёки уларнинг қисмларига эга бўлиш ёки ижарага олиш, қуриш мақсадларида олинган ер майдонларида иморатлар қуриш ёки мавжуд иморатларни таъмирлаш, шунингдек уларни хусусийлаштиришга кўмаклашади.
2. Консуллик жойлашган давлат шунингдек консуллик муассасасига унинг хизматчилари учун тўғри келадиган турар жой биноларини олишга кўмаклашади.
3. Иморатларни қуришда ёки мавжуд иморатларни таъмирлашда консулликка ваколат берган давлат шаҳар қурилиши бўйича қонунчиликка ёки амалдаги бошқа чеклашларга амал қилиш заруриятидан озод қилинмайди.
14-модда
Давлат байроғи ва гербини ишлатиш
Давлат байроғи ва гербини ишлатиш
1. Консулликка ваколат берган давлат ушбу модда қоидаларига мувофиқ ўз давлат байроғи ва гербини консуллик жойлашган давлатда ишлатиш ҳуқуқига эга.
2. Консулликка ваколат берган давлатнинг миллий байроғи консуллик биноси ва консуллик муассасаси бошлиғи қароргоҳида кўтарилиши, давлат герби эса консуллик муассасасига кираверишда эшик пештоқига ўрнатилиши мумкин. Давлат байроғи шунингдек хизмат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлганида консуллик муассасаси бошлиғининг транспорт воситасига ўрнатилиши мумкин.
3. Ушбу модда кўзда тутган ҳуқуқдан фойдаланишда консуллик жойлашган давлатнинг қонун-қоидалари ва урф-одатлари эътиборга олиниши керак.
15-модда
Консуллик биноларининг дахлсизлиги
Консуллик биноларининг дахлсизлиги
1. Консуллик бинолари дахлсиздир. Консуллик жойлашган давлат маъмурлари консуллик биноларига фақатгина консуллик муассасаси бошлиғи ёки консулликка ваколат берган давлат дипломатик ваколатхонаси бошлиғи ёки улардан бири томонидан тайинланган шахснинг розилиги билан киришлари мумкин. Ёнғин ёки тезкорлик билан сақлаш чораларини кўришни талаб этадиган бошқа табиий офат ҳолида консуллик муассасаси бошлиғининг бундай розилиги энг қисқа муддатда берилади.
2. Консуллик жойлашган давлат зиммасида консуллик биноларини ҳар қандай бостириб киришлар ёки зарар етказишдан ҳимоя қилиш ва консуллик муассасаси тинчлигини ҳар қандай бузиш ёки унинг шаънини ҳақоратлашнинг олдини олиш махсус мажбурияти ётади.
3. Консуллик бинолари, улардаги мебель ва консуллик муассасасининг бошқа хусусий мулки ва ҳаракат воситалари ҳар қандай тинтув, реквизиция, ҳибсга олиш ва ижро ҳаракатларидан дахлсиздир.
16-модда
Консуллик архивлари ва ҳужжатларининг даҳлсизлиги
Консуллик архивлари ва ҳужжатларининг даҳлсизлиги
Консуллик архивлари ва ҳужжатлари ҳар қачон ва уларнинг қаерда бўлишидан қатъий назар дахлсиздир.
17-модда
Алоқалар эркинлиги
Алоқалар эркинлиги
1. Консуллик жойлашган давлат барча расмий мақсадлар учун консуллик муассасасининг алоқалар эркинлигига рухсат беради ва уни ҳимоя қилади. Консуллик муассасаси консулликка ваколат берган давлатнинг ҳукумати, дипломатик ваколатхоналари ва бошқа консуллик муассасалари билан алоқа қилишда, уларнинг қаерда жойлашганидан қатъий назар, барча мос келадиган воситалар, жумладан дипломатик ва консуллик курьерларидан, дипломатик ёки консуллик вализаларидан, кодланган ёки шифрланган депешалардан фойдаланиши мумкин. Бироқ консуллик муассасаси фақатгина консуллик жойлашган давлатнинг розилиги билан радиоузатгични ўрнатиши ва ундан фойдаланиши мумкин. Консуллик муассасаси одатдаги алоқа воситаларидан фойдаланганида унга консулликка ваколат берган давлат дипломатик ваколатхонасига нисбатан амал қилувчи тарифлар қўлланилади.
2. Консуллик муассасасининг расмий корреспонденцияси дахлсиздир. Расмий корреспонденция деганда консуллик муассасаси ва унинг вазифаларига тегишли бўлган барча корреспонденция тушунилади.
3. Консуллик вализасини ташкил қилувчи жойлар уларнинг характерини кўрсатувчи ташқи белгиларга эга бўлса ва фақатгина расмий корреспонденция, расмий фойдаланиш учун мўлжалланган ҳужжатлар ёки ашёларни ўз ичига олиши мумкин бўлганида консуллик вализаси очилиши ҳам, ушлаб қолиниши ҳам, уни жўнатиш жойига қайтариб юборилиши ҳам мумкин эмас.
Консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли маъмурлари, улар вализа расмий корреспонденция ёки расмий фойдаланиш учун мўлжалланган ҳужжатлар ва ашёлардан бошқа бирор нарсани ўз ичига олади деб ўйлашга жиддий асослари бўлса, уларнинг иштирокида консулликка ваколат берган давлатнинг ваколатли вакили томонидан уни очишни талаб қилишлари мумкин. Агар бу талаб рад қилинса, вализа уни жўнатиш жойига қайтариб юборилиши керак.
4. Консуллик вализаси рухсат этилган кириш пунктига бораётган кема капитани ёки ҳаво кемаси командирига топширилиши мумкин. Бу капитан ёки командир вализани ташкил этган жойларнинг сони кўрсатилган расмий ҳужжат билан таъминлади. У консуллик курьери бўлиб ҳисобланмайди. Консуллик муассасаси хизматчиси кема капитани ёки ҳаво кемаси командиридан консуллик вализасини бевосита ва тўсиқсиз қабул қилиб олиши, ёки шу йўсинда унга вализани топшириши мумкин.
5. Консулликка ваколат берган давлатнинг консуллик курьери унинг мансаби ва консуллик вализасини ташкил этган жойларнинг сони кўрсатилган расмий ҳужжат билан таъминланганида консуллик жойлашган давлатда дипломатик курьер каби имтиёз ва иммунитетлардан фойдаланиши мумкин. Фақатгина консулликка ваколат берган давлатнинг фуқароси консуллик курьери бўлиши мумкин. Бу қоида унга топширилган консуллик вализасини белгиланган жойга етказиб бериш дақиқасидан бошлаб ҳуқуқ, имтиёз ва иммунитетлари тугайдиган, «аd hос» консуллик курьерларига ҳам татбиқ этилади.
18-модда
Консуллик мансабдор шахсларини ҳимоя қилиш
Консуллик мансабдор шахсларини ҳимоя қилиш
Консуллик жойлашган давлат консуллик муассасаси мансабдор шахсларига лозим бўлган ҳурмат билан қараши ва уларнинг шахси, эркинлиги ва шаънига қандай бўлмасин тажовузларнинг олдини олиш учун барча тегишли чораларни кўриши зарур.
19-модда
Консуллик мансабдор шахсларининг шахсий дахлсизлиги
Консуллик мансабдор шахсларининг шахсий дахлсизлиги
1. Консуллик мансабдор шахслари ҳибсга олиниши ёки ушланиши мумкин эмас. Оғир жиноят қилиш ва ваколатли суд маъмурлари қарори бўлган ҳоллар бундан мустаснодир.
2. Ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган ҳолатдан бошқа ҳолларда консуллик мансабдор шахслари ҳибсга олиниши ва, суднинг шикоятга йўл қўймайдиган қарори бўлмаса, уларнинг шахсий эркинлиги ҳар қандай кўринишда чекланиши мумкин эмас.
3. Агар консуллик мансабдор шахсига нисбатан жиноий иш қўзғатилган бўлса, бу шахс ваколатли маъмурлар олдида ҳозир бўлмоғи лозим. Шунга қарамай, бу шахснинг ўз консуллик вазифаларини бажаришига имкони борича халақит бермаслик учун, ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган ҳолатдан бошқа ҳолларда, ишни олиб боришда унга консулликнинг расмий ҳолати талаб этадиган ҳурмат кўрсатилмоғи лозим. Ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган ҳолатларда консуллик мансабдор шахси ҳибсга олиниши керак бўлса, унга нисбатан суд иши энг қисқа муддатларда олиб борилиши керак.
4. Консуллик мансабдор шахси ҳибсга олинган ёки ушланган ёки унга нисбатан суд муҳокамаси ўтказилган ҳолда консуллик жойлашган давлат энг қисқа вақт ичида консуллик мансабдор шахси қарашли бўлган консуллик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасини бу тўғрида хабардор қилиши керак.
20-модда
Юрисдикциядан иммунитет
Юрисдикциядан иммунитет
1. Консуллик мансабдор шахслари ва консуллик муассасаси ходимлари, шунингдек уларнинг оила аъзолари, агар улар консуллик жойлашган давлат фуқаролари ёки унда доимий яшайдиган шахслар бўлмасалар, консуллик жойлашган давлат ҳокимият органларининг жиноий, фуқаролик ва маъмурий юрисдикциясининг иммунитетидан фойдаланадилар.
2. Бироқ ушбу модданинг 1-банди қоидалари қуйидаги фуқаролик даъволарига тааллуқли бўлмайди:
а) консуллик мансабдор шахси ёки консуллик муассасаси ходими томонидан тузилган, у бўйича консулликка ваколат берган давлат вакили сифатида у бевосита ёки билвосита ўз зиммасига мажбуриятлар олмаган шартномадан келиб чиқувчи даъво;
б) йўл-транспорт воситаси, кема ёки учиш аппарати келтириб чиқарган бахтсиз ҳодиса натижасида консуллик жойлашган давлатда келтирилган зарар учун учинчи томон даъвоси.
21-модда
Гувоҳлик кўрсатмаларини бериш мажбурияти
Гувоҳлик кўрсатмаларини бериш мажбурияти
1. Консуллик муассасаси хизматчилари суд ва маъмурий ишларни кўриб чиқишда гувоҳлик кўрсатмалари бериш учун чақиртирилишлари мумкин. Консуллик муассасаси ходими ёки хизмат кўрсатиш хизматчиси, ушбу модданинг учинчи бандида кўрсатилган ҳоллардан ташқари, гувоҳлик кўрсатмалари беришдан бош тортиши мумкин эмас. Агар консуллик мансабдор шахси гувоҳлик кўрсатмалари беришдан бош тортса, унга ҳеч қандай мажбурий чоралар ёки бошқа санкциялар қўлланилиши мумкин эмас.
2. Консуллик мансабдор шахсининг гувоҳлик кўрсатмалари беришини талаб этаётган маъмурлар у ўз вазифаларини бажаришига ҳалал бермасликлари керак. Бу маъмурлар имкони борича ушбу консуллик мансабдор шахсининг турар жойида ёки консуллик муассасасида кўрсатмаларини эшитишлари ёки ёзма кўрсатмаларини қабул қилишлари мумкин.
3. Консуллик муассасасининг хизматчилари ўз вазифаларини бажаришга тааллуқли бўлган кўрсатмалар бериш ёки бунга тегишли бўлган расмий корреспонденция ёки ҳужжатларни тақдим этишга мажбур эмаслар. Улар шунингдек консулликка ваколат берган давлатнинг миллий қонунчилиги бўйича экспертлар сифатида гувоҳлик кўрсатмалари беришдан воз кечишга ҳақлидирлар.
22-модда
Имтиёз ва иммунитетлардан воз кечиш
Имтиёз ва иммунитетлардан воз кечиш
1. Консулликка ваколат берган давлат 19, 20 ва 21-моддаларда кўзда тутилган имтиёз ва иммунитетлардан воз кечиши мумкин. Воз кечиш аниқ ифодаланган ва консуллик жойлашган давлатга ёзма равишда маълум қилинган бўлиши керак.
2. 20-моддага асосан юрисдикциядан иммунитетдан фойдаланиши мумкин бўлган ҳолда, консуллик мансабдор шахси ёки ходими томонидан иш қўзғатилиши уни асосий даъво билан боғлиқ бўлган бирор-бир қарши даъвога нисбатан юрисдикциядан иммунитетга таяниш ҳуқуқидан маҳрум этади.
3. Фуқаролик ёки маъмурий ишлар бўйича юрисдикциядан иммунитетдан воз кечиш суд қарорини ижро этишга нисбатан иммунитетдан воз кечишни англатмайди. Бундай ҳаракатларга нисбатан алоҳида воз кечиш зарур.
23-модда
Юридик ва шахсий мажбуриятлардан озод этиш
Юридик ва шахсий мажбуриятлардан озод этиш
Консуллик жойлашган давлат консуллик муассасаси хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларини, характеридан қатъий назар, барча шахсий ва ижтимоий мажбуриятлардан, реквизиция , ҳарбий оғир солиқлар ва қўноқ сингари ҳарбий мажбуриятлардан озод этади.
24-модда
Чет эллик фуқаролар сифатида қайд этиш ва истиқомат қилишга рухсат олишдан озод этиш
Чет эллик фуқаролар сифатида қайд этиш ва истиқомат қилишга рухсат олишдан озод этиш
Консуллик мансабдор шахслари ва консуллик муассасаси ходимлари, шунингдек улар билан бирга яшовчи уларнинг оила аъзолари чет эллик фуқароларни қайд этиш ва истиқомат қилишга рухсат олиш бўйича консуллик жойлашган давлат қонун-қоидаларида кўзда тутилган ҳар қандай мажбуриятларни бажаришдан озод этиладилар.
25-модда
Меҳнат фаолиятига рухсат олиш бўйича мажбуриятлардан озод этиш
Меҳнат фаолиятига рухсат олиш бўйича мажбуриятлардан озод этиш
Консулликка ваколат берган давлат фуқаролари бўлган консуллик муассасаси хизматчилари консуллик жойлашган давлатнинг чет элликларни ишга ёллаш бўйича қонун-қоидаларида кўзда тутилган консулликка ваколат берган давлат учун ишларини бажаришда меҳнат фаолиятига рухсат олиш бўйича мажбуриятлардан озод этилади.
26-модда
Социал таъминотга тегишли қоидаларга амал қилишдан озод этиш
Социал таъминотга тегишли қоидаларга амал қилишдан озод этиш
1. Ушбу модданинг 3-бандида кўзда тутилган ҳоллардан ташқари, консуллик муассасаси хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари консулликка ваколат берган давлат учун ишларни бажаришда консуллик жойлашган давлатда амалда бўлган социал таъминот тўғрисидаги қоидаларга амал қилишдан озод этиладилар.
2. Ушбу модданинг 1-бандида кўзда тутилган озод этиш фақатгина консуллик муассасаси хизматчиларининг хизматида бўлган хусусий уй ишчиларига ҳам тааллуқли бўлади, агар:
а) улар консуллик жойлашган давлат фуқаролари бўлмаса ёки унда доимий яшамаса;
в) уларга нисбатан консулликка ваколат берган давлат ёки учинчи давлатда амал қилувчи социал таъминот тўғрисидаги қоидалар қўлланилса.
3. Ушбу модданинг 2-параграфида кўзда тутилган озод этишга тааллуқли бўлмаган шахсни ёлловчи консуллик муассасаси хизматчилари консуллик жойлашган давлатда амал қилувчи социал таъминот тўғрисидаги қонунлар билан ишга ёлловчилар зиммасига юклатиладиган мажбуриятларга амал қилишлари керак.
4. Ушбу модданинг 1 ва 2-бандларида кўзда тутилган озод этиш консуллик жойлашган давлат қонунчилиги рухсат берганида консулликка ваколат берган давлат социал таъминоти системасида ўз хоҳиши билан иштирок этишни истисно этмайди.
27-модда
Солиқлардан озод этиш
Солиқлардан озод этиш
1. Консуллик мансабдор шахслари ва консуллик муассасаси ходимлари, шунингдек уларнинг оила аъзолари барча шахсий, мулкий, давлат, ноҳия ва муниципал солиқ ва йиғимлардан озод этиладилар. Қуйидагилар бундан истисно:
а) одатда товар ёки хизмат қийматига кирадиган билвосита солиқлар;
б) 28-модданинг қоидалари кўзда тутган ажратишлар билан консуллик жойлашган давлат ҳудудида жойлашган хусусий кўчмас мулкка солиқ ва йиғимлар;
в) ушбу модданинг 4 б-бандида кўзда тутилган ажратишлар билан консуллик жойлашган давлат томонидан мерос мулкнинг ворислиги ёки ўтишига солинадиган солиқлар;
г) консуллик жойлашган давлатдаги манбалардан олинадиган ҳар қандай хусусий даромадларга солиқ ва йиғимлар;
д) бажарилган конкрет хизмат кўрсатиш турлари учун солиқ ва йиғимлар;
е) 28-модданинг қоидаларида кўзда тутилган қайд этиш, суд божлари, ипотека ва гербли йиғимлар.
2. Консулликка ваколат берган давлат фуқаролари бўлган консуллик муассасаси хизматчилари ва хусусий уй хизматчилари ўз хизмат вазифаларини бажарганлари учун олинадиган маошга солиқ ва йиғимлардан озод этиладилар.
3. Консуллик муассасаси консуллик жойлашган давлат фуқаролари бўлган консуллик муассасаси хизматчилари ва хусусий уй хизматчиларига даромад солиғи солишга тегишли консуллик жойлашган давлатнинг қонун-қоидалари кўзда тутган мажбуриятларга амал қилиши керак.
4. Консуллик муассасаси хизматчиси ёки унинг оила аъзоси ўлиб қолган тақдирда консуллик жойлашган давлат:
а) консуллик жойлашган давлатда олинган ва ушбу шахснинг ўлишига қадар олиб чиқилиши тақиқланган мулкдан ташқари, ўлган шахсга тегишли қўзғатиш мумкин бўлган мулкни олиб чиқишга рухсат беради;
б) ўлган шахснинг фақатгина консуллик муассасаси хизматчиси ёки унинг оила аъзоси сифатида консуллик жойлашган давлатда бўлиши билан боғлиқ бўлган ҳолда бу давлатда жойлашган қўзғатиш мумкин бўлган мулк, мерос ва мерос мулкнинг ўтишига ҳеч қандай давлат, ноҳия ва муниципал солиқлар солмайди.
28-модда
Консуллик бинолари ва қўзғатиш мумкин бўлган мулкнинг баъзи турларига солиқ солишдан озод этиш
Консуллик бинолари ва қўзғатиш мумкин бўлган мулкнинг баъзи турларига солиқ солишдан озод этиш
1. Эгаси ёки ижарага олувчиси консулликка ваколат берган давлат бўлган консуллик бинолари ва консуллик муассасаси бошлиғининг қароргоҳи бажарилган конкрет хизмат кўрсатиш турларидан ташқари барча давлат, район ва муниципал солиқ ва йиғимлардан озод этилади. Бу озод этиш кўрсатилган кўчмас мулкни олиш билан боғлиқ бўлган битим ва юридик расмиятчиликларга ҳам татбиқ этилади.
2. Ушбу модданинг 1-бандида кўзда тутилган солиқ солишдан озод этиш консуллик жойлашган давлатнинг қонун-қоидаларига биноан консулликка ваколат берган давлат билан шартнома тузган шахсга солинадиган солиқ ва йиғимларга татбиқ этилмайди.
3. Ушбу модданинг 1 ва 2-бандлари қоидалари, шунингдек эгаси консулликка ваколат берган давлат бўлган ва фақатгина консуллик муассасаси эҳтиёжлари учун ишлатилган қўзғатиш мумкин бўлган мулкка ҳам татбиқ этилади.
29-модда
Божхона тўловлари ва текширувидан озод этиш
Божхона тўловлари ва текширувидан озод этиш
1. Консуллик жойлашган давлат, унда қабул қилинган қонун-қоидалар бўйича, қуйида кўрсатилган ашёларни олиб киришга рухсат этади ва, омбор йиғимлари, ташиш ва шу хилдаги хизматлар учун йиғимлардан ташқари, барча божхона тўловлари, солиқлари ва бошқа шу сингари йиғимлардан озод этади:
а) консуллик муассасасининг хизмат мақсадлари учун мўлжалланган ашёлар;
б) консуллик мансабдор шахси, шунингдек унинг оила аъзоларининг шахсий фойдаланиши учун мўлжалланган ашёлар, жумладан анжомлар. Истеъмол ашёлари манфаатдор шахсларнинг бевосита шахсий фойдаланиши учун зарур бўлган миқдордан ошмаслиги керак.
2. Консулликка ваколат берган давлат фуқаролари бўлган консуллик муассасаси ходимлари улар яшашининг биринчи олти ойи мобайнида олиб кирилган ашёларга нисбатан ушбу модданинг 1-бандида кўзда тутилган имтиёзлар ва озод этишлардан фойдаланадилар.
3. «Ашёлар» таърифи, шунингдек транспорт воситаларига ҳам тааллуқли бўлади.
4. Консуллик муассасаси мансабдор шахслари ва уларнинг оила аъзоларининг шахсий йўловчи юклари божхона текширувидан озод этилади. У фақат унда ушбу модданинг 1 б-бандида айтиб ўтилган ажратишлар тааллуқли бўлмаган ёки консуллик жойлашган давлат қонун-қоидалари билан олиб кирилиши ва олиб чиқилиши тақиқланган ёки консуллик жойлашган давлат карантин қоидалари билан ашёлар бор дейишга жиддий асослар бўлганидагина текширилиши мумкин.
Бундай текширув фақат консуллик муассасаси мансабдор шахси ёки унинг оила аъзоси иштирокида ўтказилади.
30-модда
Ҳаракат қилиш эркинлиги
Ҳаракат қилиш эркинлиги
Консуллик жойлашган давлатнинг, давлат хавфсизлиги мулоҳазаларига кўра, ҳудудларига кириш тақиқланган ёки чекланган туманлар ҳақидаги қонун-қоидаларига зид келмаганлиги туфайли, консуллик жойлашган давлат ўзаро келишув асосида ўз ҳудуди доираларида консуллик муассасаси барча хизматчилари ва улар оила аъзоларининг кўчиш ва ҳаракат эркинлигини таъминлайди.
31-модда
Транспорт воситаларини суғурта қилиш
Транспорт воситаларини суғурта қилиш
Консулликка ваколат берган давлатнинг хусусий мулки бўлган, консуллик муассасаси фойдаланиши учун мўлжалланган транспорт воситалари ва консуллик муассасаси хизматчиларига мансуб бўлган транспорт воситалари суғурта қилиниши зарур. Бу масалада консуллик муассасаси консуллик жойлашган давлат ташқи ишлар вазирлигининг қўлланмаларига амал қилади.
32-модда
Имтиёз ва иммунитетлар тўғрисидаги масалага тегишли баъзи қоидалар
Имтиёз ва иммунитетлар тўғрисидаги масалага тегишли баъзи қоидалар
1. Консуллик жойлашган давлат фуқаролари бўлган консуллик муассасаси ходимларига, уларнинг ҳаракатлари уларнинг вазифаларини бажариш учун қилинган ва фақатгина 21-модданинг 3-параграфида айтиб ўтилган иммунитетлардан фойдаланилган ҳоллардан ташқари, ушбу давлатнинг юрисдикцияси татбиқ этилади.
2. Консуллик муассасаси хизматчисининг оила аъзолари консуллик жойлашган давлат фуқаролари бўлмасалар, бу давлат ҳудудида доимий яшамасалар ва бу давлатда даромад келтирадиган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмасалар, улар ушбу Конвенция кўзда тутган имтиёз ва иммунитетлардан фойдаланадилар.
3. Шундай бўлса ҳам, консуллик жойлашган давлат ўз юрисдикциясини ушбу модданинг 1-параграфида кўрсатилган шахсларга нисбатан консуллик муассасаси вазифаларини бажаришда ҳаддан ташқари халал бермайдиган ҳолда амалга ошириши керак.
IV Қисм
Консуллик вазифалари
Консуллик вазифалари
33-модда
Вазифалар ҳажми
Вазифалар ҳажми
Консуллик мансабдор шахси:
а) томонлар қонунчилигига мувофиқ консуллик жойлашган давлатда консулликка ваколат берган давлат ва унинг фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилади;
б) савдо, иқтисодий, маданий, илмий-техника ва туристик алоқаларнинг ривожланишига, шунингдек Аҳдлашувчи Томонлар орасидаги дўстона муносабатларнинг мустаҳкамланишига кўмаклашади;
в) консуллик жойлашган давлатда барча қонуний йўллар билан савдо, иқтисодий, маданий, илмий ҳаётнинг ва туризм соҳасидаги аҳвол ва ривожланиш тўғрисида маълумот олади ва улар тўғрисида консулликка ваколат берган давлат ҳукуматини, шунингдек манфаатдор шахсларни хабардор қилади.
34-модда
Консуллик жойлашган давлат маъмурлари билан алоқалар
Консуллик жойлашган давлат маъмурлари билан алоқалар
1. Ўз консуллик вазифаларини амалга оширишда консуллик мансабдор шахси:
а) ўз консуллик округининг ваколатли маъмурларига;
б) консуллик жойлашган давлат қонун-қоидалари ва урф-одатлари ёки тегишли халқаро битимлар йўл қўядиган даражада консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли марказий давлат органларига мурожаат қилиши мумкин.
35-модда
Консуллик жойлашган давлат маъмурлари олдида консулликка ваколат берган давлат фуқароларига вакиллик
Консуллик жойлашган давлат маъмурлари олдида консулликка ваколат берган давлат фуқароларига вакиллик
1. Консуллик мансабдор шахси консуллик жойлашган давлат қонунчилиги бўйича консуллик жойлашган давлат судлари ва бошқа маъмурлари олдида консулликка ваколат берган давлат фуқароларига, агар улар йўқ бўлсалар ёки ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қодир бўлмасалар, тегишли вакиллик қилишни таъминлаш учун зарур чораларни кўриш ҳуқуқига эга.
2. Ушбу модданинг 1-бандида кўзда тутилган вакиллик, вакиллик қилинаётганлар ўз ваколатли шахсларини тайинлаганларида ёки ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни ўз зиммаларига олганларида, тўхтатилади.
36-модда
Фуқароларни қайд этиш, паспорт ва визалар бериш
Фуқароларни қайд этиш, паспорт ва визалар бериш
Консуллик мансабдор шахси:
а) консулликка ваколат берган давлат фуқароларини ҳисобга олади;
б) консулликка ваколат берган давлат фуқароларининг консулликка ваколат берган давлат фуқаролиги масалалари бўйича аризаларини қабул қилади ва бу масалалар бўйича ҳужжатлар беради;
в) консулликка ваколат берган давлат фуқароларига паспортлар ва йўл ҳужжатларини беради, узайтиради, ўзгаришлар киритади ва бекор қилади;
г) консуллик жойлашган давлат ва учинчи давлатлар фуқароларига визалар беради.
37-модда
Фуқаролик ҳолати актларини бажариш бўйича вазифалар
Фуқаролик ҳолати актларини бажариш бўйича вазифалар
1. Консуллик мансабдор шахси консуллик жойлашган давлат қонун-қоидалари рухсат этган доираларда қуйидаги ҳаракатларни бажаради:
а) консулликка ваколат берган давлат фуқароларининг туғилиши ва ўлими актларини тузади ва қайд этади;
б) никоҳдан ўтувчи иккала шахс консулликка ваколат берган давлат фуқаролари бўлган ҳолларда никоҳдан ўтказади ва тегишли ҳужжатлар беради, консуллик жойлашган давлат қонунчилиги кўзда тутган доираларда консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли маъмурларини консуллик муассасасида никоҳлар қайд этилганлиги тўғрисида хабардор қилади;
в) эр-хотинлардан ҳеч бўлмаганда биттаси консулликка ваколат берган давлат фуқароси бўлган тақдирда консуллик жойлашган давлат қонунчилиги рухсат этган доираларда никоҳларни қайд этади ва бекор қилади;
г) консулликка ваколат берган давлат фуқароларининг оилавий муносабатларига тегишли аризаларни қабул қилади.
2. Ушбу модданинг 1-банди қоидалари манфаатдор шахсларни консуллик жойлашган давлат қонунчилиги кўзда тутган расмиятчиликларга амал қилиш мажбуриятларидан озод этмайди.
3. Консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли маъмурлари кечиктирмай ва бож солмасдан консуллик муассасасига хизмат мақсадларида сўралган консулликка ваколат берган давлат фуқароларининг фуқаролик ҳолати актларини қайд этиш рўйхатининг нусхаларини юборади.
38-модда
Нотариал вазифалар
Нотариал вазифалар
1. Консуллик мансабдор шахси:
а) консулликка ваколат берган давлат фуқароларининг ҳар қандай аризаларини қабул қилади, расмийлаштиради ва тасдиқлайди;
б) консулликка ваколат берган давлат фуқароларининг васиятномалари ва бошқа ҳужжатларини, шунингдек аризаларни расмийлаштиради, тасдиқлайди ва сақлашга қабул қилади;
в) консулликка ваколат берган давлат фуқаролари ўртасида тузилган битимларни расмийлаштиради, тасдиқлайди ва сақлайди. Ушбу қоида кўчмас мулкка битимдан келиб чиқадиган ҳуқуқларни топшириш ёки бекор қилишни ўрнатиш ҳолларини истисно этади;
г) консулликка ваколат берган давлат фуқароларининг ҳужжатларидаги имзоларнинг аслига тўғри эканлигини тасдиқлайди;
д) консулликка ваколат берган давлат ёки консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли маъмурлари томонидан берилган барча ҳужжатларни таржима қилади ва легаллаштиради, шунингдек бундай ҳужжатларнинг таржима ва нусхаларини тасдиқлайди;
е) консулликка ваколат берган давлат қонунчилигига биноан бошқа нотариал ҳаракатларни ҳам бажаради.
2. Консуллик жойлашган давлат консуллик мансабдор шахси томонидан тузилган ва тасдиқланган, ушбу модданинг 1-бандида санаб ўтилган ҳужжатлар консуллик жойлашган давлат муассасаларида шу давлатнинг ваколатли маъмурлари томонидан тузилган ва тасдиқланган ҳужжатлардек юридик аҳамиятга ва далил бўла оладиган кучга эга бўлади, агар бу тартиб ушбу давлатнинг қонунчилигига зид келмаса.
39-модда
Хусусий мулкни сақлашга қабул қилиш
Хусусий мулкни сақлашга қабул қилиш
1. Консуллик мансабдор шахси консулликка ваколат берган давлат фуқароларининг ҳужжат, пул, қимматбаҳо буюмлар ва бошқа хусусий мулкини сақлашга қабул қилиши мумкин, агар бу консуллик жойлашган давлат қонунчилигига зид келмаса.
Бундай ҳужжат, пул, қимматбаҳо буюмлар ва бошқа хусусий мулк фақатгина консуллик жойлашган давлат қонунчилигига риоя қилинган ҳолда бу давлатдан олиб чиқилиши мумкин.
2. Консуллик мансабдор шахси шу йўсинда консуллик ваколат берган давлат фуқароларининг консуллик жойлашган давлатда бўлганларида йўқотилган мулкни эгасига топшириш мақсадида қабул қилиши мумкин.
40-модда
Васийлик ва ҳомийлик
Васийлик ва ҳомийлик
1. Консуллик жойлашган давлат маъмурлари тегишли консуллик муассасасига консуллик жойлашган давлатда доимий ёки вақтинча яшовчи консулликка ваколат берган давлат фуқароси учун васий ёки ҳомий тайинлаш зарур бўлган ҳар қандай ҳол тўғрисида маълум бўлиши билан хабар беради.
2. Ушбу Конвенция 35-моддасининг қоидалари вояга етмаган ёки тўла муомалага лаёқатли бўлмаган бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қўлланилади.
3. Консуллик мансабдор шахси консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли маъмурлари олдида васий ёки ҳомийни тайинлаш ва, жумладан, бу вазифаларни бажариш учун номзодларни кўрсатиш ташаббуси билан чиқиши мумкин.
4. Вояга етмаган ёки тўла муомалага лаёқатли бўлмаган бошқа шахслар уларга тегишли бўлган мулкни бошқара олмаган ҳолда консуллик мансабдор шахси ҳомий тайинлашни таъминлаш ёки консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли маъмурларидан шу мақсадларда зарур чоралар кўришни сўраши мумкин.
5. Консуллик мансабдор шахси консуллик жойлашган давлат қонунчилигига мос равишда консулликка ваколат берган давлатнинг консуллик жойлашган давлатда доимий яшовчи вояга етмаган фуқароси тўғрисида ғамхўрлик қилиши мумкин.
41-модда
Консулликка ваколат берган давлат фуқаролари билан алоқа ва мулоқотлар
Консулликка ваколат берган давлат фуқаролари билан алоқа ва мулоқотлар
1. Консуллик мансабдор шахси консулликка ваколат берган давлат фуқаролари билан алоқа қилиши, уларнинг консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли давлат органлари билан алоқаларида уларга ҳар тарафлама кўмаклашиши ва шунингдек уларни адвокат, таржимон ва шу мақсадларда бошқа шахслар билан таъминлаши мумкин.
2. Консуллик жойлашган давлат консулликка ваколат берган давлат фуқароларининг консуллик муассасаси билан ёзма алоқалари ва уларнинг консуллик биноларига киришини чекламайди.
3. Консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли маъмурлари консуллик мансабдор шахсига консулликка ваколат берган давлат фуқаролари тўғрисида ахборот олиш, улар билан алоқа ўрнатиш ва улар билан суҳбат ўтказишга кўмаклашади.
42-модда
Эркинлиги масаласида чеклашга учраган фуқаролар билан алоқалар
Эркинлиги масаласида чеклашга учраган фуқаролар билан алоқалар
1. Консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли маъмурлари консуллик муассасасини энг қисқа муддатда, лекин беш кундан кечиктирмай тегишли консуллик округи доирасида консулликка ваколат берган давлат фуқароси ушланганлиги, ҳибсга олинганлиги ёки бошқа шаклда озодликдан маҳрум этилганлиги тўғрисида хабардор қилади. Шу билан бир вақтда консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли маъмурлари ушбу шахс томонидан консуллик муассасасига юборилган ҳар қандай хабарни кечиктирмай етказади. Кўрсатилган маъмурлар манфаатдор шахсларга ушбу моддага мувофиқ уларнинг ҳуқуқларини билдиради.
2. Консуллик мансабдор шахси ҳибсга олинган, ушланган ёки бошқа шаклда озодликдан маҳрум этилган консулликка ваколат берган давлат фуқаросини бориб кўриш, у билан оғзаки ёки ёзма алоқа қилиш, шунингдек унга қонуний манфаатларини ёқлашга кўмаклашиш ҳуқуқига эга.
У шунингдек озодликдан маҳрум этиш жойларидаги жазо ўтаётган консулликка ваколат берган давлатнинг ҳар қандай фуқаросини бориб кўриш ҳуқуқига эга.
Консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли маъмурлари консуллик мансабдор шахсига юқорида кўрсатилган шахсларни улар ушлангани, ҳибсга олингани ёки бошқа шаклда озодликдан маҳрум этилганидан кейин етти кундан кечиктирмай бориб кўришга рухсат беради.
Кейинчалик бундай ҳуқуқлар оқилона ва даврий асосда берилади.
3. Ушбу моддада кўрсатилган ҳуқуқлар консуллик жойлашган давлат қонун-қоидалари бўйича, бироқ айтиб ўтилган қонун-қоидалар бу ҳуқуқларни бекор қилмаслиги шарти билан, амалга оширилиши керак.
43-модда
Фуқаролар томонидан кўрсатмалар берилиши ва уларни хабардор қилиш
Фуқаролар томонидан кўрсатмалар берилиши ва уларни хабардор қилиш
Консуллик мансабдор шахси консулликка ваколат берган давлат ваколатли маъмурларининг сўрови бўйича томон, гувоҳ ва эксперт сифатида ўз фуқароларидан хоҳишига биноан ёзма равишда кўрсатмалар ва аризалар олиш, шунингдек уларни суд ва бошқа ҳужжатлар тўғрисида хабардор қилиш ҳуқуқига эга ва ваколатли. Бу ҳаракатларни бажаришда мажбурлов чораларини қўллаш ёки улар билан қўрқитиш тақиқланади.
44-модда
Йўл-транспорт ҳодисалари
Йўл-транспорт ҳодисалари
Консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли маъмурлари консуллик мансабдор шахсини консулликка ваколат берган давлат фуқароларининг ўлими ёки оғир жароҳатланишига олиб келган йўл-транспорт ҳодисаларининг барча ҳоллари тўғрисида дарҳол хабардор қилади.
45-модда
Фуқаронинг ўлими
Фуқаронинг ўлими
Консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли маъмурлари консуллик муассасасига консулликка ваколат берган давлат фуқаросининг ўлими тўғрисида дарҳол хабар беради ва ўлими тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхасини божсиз юборади.
46-модда
Ворислик ва ҳимоя чоралари
Ворислик ва ҳимоя чоралари
1. Консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли маъмурлари консуллик мансабдор шахсини консулликка ваколат берган давлат фуқаросининг ўлими натижасида очилган, мерос ёки мерос қолдирувчининг фуқаролигидан қатъий назар консуллик ваколат берган давлат фуқароси меросхўр, ҳуқуқни қабул қилувчи ёки рад жавоби олувчиси бўлган мероснинг очилиши тўғрисида дарҳол хабардор қилиши керак.
2. Консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли маъмурлари шу мамлакатнинг меросини ҳимоя қилишга қаратилган қонунчилик бўйича зарур чораларни кўради ва ўлган шахс томонидан васият тузилган бўлса, унинг нусхасини консуллик мансабдор шахсига юборади, шунингдек қонуний ворислар, уларнинг яшаш жойи, давлат суғуртаси, рента ва суғурта полислари бўйича тўловлардан пул даромадларини ҳисобга олган ҳолда мерос мулкининг қиймати ва таркиби тўғрисидаги уларда бўлган барча ахборотни маълум қиладилар.
3. Консуллик мансабдор шахси қуйидаги расмиятчиликлар бажарилишини талаб қилиши мумкин:
а) мерос мулкини сақлаш, муҳрлаш ва муҳрланганни очиш, мерос мулкини сақлаш учун зарур чораларни кўриш, жумладан мулк бошқарувчисини тайинлаш ва барча расмиятчиликларда унинг иштироки;
б) меросни ташкил этувчи мулкни сотиш шунингдек ўз иштирокини таъминлаш мақсадида бу сотишнинг белгиланган вақти тўғрисида хабардор қилиш.
4. Ворислик тўғрисидаги ишнинг ёки расмий расмиятчиликларнинг тугаши билан консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли маъмурлари бу тўғрида консуллик мансабдор шахсини дарҳол хабардор қиладилар ва қарз, солиқ ва йиғимлар тўланганидан сўнг унга уч ойлик муддат ичида манфаатдор шахсларга тегишли бўлган мерос мулкини ёки унинг қисмларини топширадилар.
5. Агар мерос мулкининг қиймати катта бўлмаса, консуллик мансабдор шахси унга ушбу мулкни топширишни талаб қилиши мумкин. Бу ҳолда у манфаатдор шахсларга бундай мулкни топшириш ҳуқуқига эга.
6. Консуллик мансабдор шахси консулликка ваколат берган давлатнинг консуллик жойлашган давлатда доимий яшамайдиган фуқароларига тегишли бўлган мулкнинг тегишли қисмини, меросни, компенсациялар, нафақалар, ижтимоий суғурта, суғурта полислари бўйича тўлов ва тўланмаган маошни уларнинг манфаатдор шахсларга топшириш учун қабул қилиш ҳуқуқига эга.
7. Ушбу модданинг 4, 5, 6 бандларига биноан мулк ва кредитларни консулликка ваколат берган давлатга топшириш фақатгина консуллик жойлашган давлат қонунчилигига биноан амалга оширилади.
47-модда
Консулликка ваколат берган давлатнинг консуллик жойлашган давлатда доимий яшамайдиган фуқаросининг ўлими
Консулликка ваколат берган давлатнинг консуллик жойлашган давлатда доимий яшамайдиган фуқаросининг ўлими
1. Консулликка ваколат берган давлатнинг консуллик жойлашган давлатда доимий яшамайдиган фуқароси ушбу давлатда вақтинча яшаётган даврда ўлган ҳолда унинг мулки ҳимоя остига олинади ва консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли маъмурлари томонидан алоҳида маросимсиз консулликка ваколат берган давлатнинг консуллик мансабдор шахсига топширилади. Консуллик мансабдор шахси ўлган шахс томонидан топширилган мулк қиймати доирасида ушбу давлатда бўлган вақтда аввал олган қарзларини тўлайди.
2. 46-модданинг 7-банди қоидаси шунингдек ушбу модданинг биринчи бандида айтиб ўтилган мулкка ҳам татбиқ этилади.
48-модда
Кемаларга ёрдам кўрсатиш
Кемаларга ёрдам кўрсатиш
1. Консуллик мансабдор шахси консулликка ваколат берган давлат кемаларига ҳамда шу кемаларнинг экипажларига, улар консуллик жойлашган давлатнинг ҳудудий ва ички сув ҳавзаларида, жумладан портларида бўлганларида, ҳар қандай ёрдам бериш ҳуқуқига эга.
Консуллик мансабдор шахси шунингдек консулликка ваколат берган давлат кемаларида ва уларнинг экипажига нисбатан назорат қилиш ва инспекция ҳуқуқига эга.
2. Капитан ёки экипажнинг исталган аъзоси ўз консуллик муассасаси билан эркин алоқа қилиши мумкин.
3. Консуллик жойлашган давлат ваколатли маъмурлари консуллик мансабдор шахси консулликка ваколат берган давлат қонун-қоидаларига биноан ушбу давлат кемалари ва уларнинг экипажларига нисбатан кўрадиган чоралар билан ҳисоблашишлари керак. Бу вазифаларни амалга оширишда консуллик мансабдор шахси консуллик жойлашган давлат ваколатли маъмурларига кўмак сўраб мурожаат қилиши мумкин.
49-модда
Консуллик мансабдор шахсларининг кемалар ва уларнинг экипажларига нисбатан ваколатлари
Консуллик мансабдор шахсларининг кемалар ва уларнинг экипажларига нисбатан ваколатлари
Консуллик мансабдор шахси консулликка ваколат берган давлат қонунчилигига мувофиқ денгиз қатнови билан боғлиқ бўлган ҳар қандай қуйидаги ҳаракатларни, агар улар консуллик жойлашган давлат қонун-қоидаларига зид келмаса, бажариши мумкин:
а) кеманинг миллий мансублиги, хусусий мулк ҳуқуқи ва унга нисбатан шунга ўхшаш ҳуқуқлар, шунингдек унинг аҳволи ва эксплуатациясига тегишли ҳар қандай ҳужжатларни қабул қилиш, расмийлаштириш ёки тасдиқлаш;
б) капитан ва экипажнинг бошқа аъзоларини сўроқ қилиш, кема ҳужжатларини текшириш, олиш ва тасдиқлаш, кема, юк ва унинг бориш йўлига тегишли декларацияларни қабул қилиш, шунингдек кеманинг портга кириши , чиқиши ва унда бўлишига кўмаклашиш;
в) капитан ва экипажнинг бошқа аъзоларини касалхонага ётқизиш, шунингдек бундай шахсларнинг Ватанига қайтиши учун барча зарурий чораларни кўриш;
г) капитан ёки экипажнинг исталган аъзосига консуллик жойлашган давлатнинг суд ва бошқа маъмурлари билан алоқа қилишларида ёрдам бериш ва шу мақсадда уларга зарурий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, уларни таржимон ва бошқа шахслар билан таъминлаш.
50-модда
Кемада содир этилган жиноий ҳаракатларга нисбатан юрисдикция
Кемада содир этилган жиноий ҳаракатларга нисбатан юрисдикция
1. Консуллик жойлашган давлатнинг судлари ва бошқа ваколатли маъмурлари фақатгина қуйидаги ҳолларда консулликка ваколат берган давлат кемасида содир этилган жиноий ҳаракатларга нисбатан мажбурий чораларни қўллашлари мумкин:
а) консуллик жойлашган давлат фуқароси томонидан ёки унга қарши содир этилган жиноий ҳаракатлар, ёхуд экипаж аъзоси бўлмаган шахс томонидан ёки унга қарши содир этилган жиноий ҳаракатлар;
б) консуллик жойлашган давлатнинг ҳудудий ёки ички сув ҳавзалари, ёхуд порти тартиби ёки хавфсизлигини бузувчи жиноий ҳаракатлар;
в) консуллик жойлашган давлатнинг соғлиқни сақлаш, денгизда хавфсизликни таъминлаш, паспорт, божхона назорати, акваторийни нефть билан ифлослантириш, контрабандага тегишли қонун-қоидаларни бузувчи жиноий ҳаракатлар.
2. Бироқ, консуллик жойлашган давлатнинг суд ва бошқа ваколатли маъмурлари консуллик мансабдор шахсининг талабига кўра ёки розилиги билан консулликка ваколат берган давлат кемаларига нисбатан ўз юрисдикциясини ишлатиши мумкин.
51-модда
Консуллик жойлашган давлат ваколатли органларининг кемани бориб кўришлари
Консуллик жойлашган давлат ваколатли органларининг кемани бориб кўришлари
1. Консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли органлари консулликка ваколат берган давлат кемасида кема капитани, экипаж аъзолари, ушбу кема пассажири ёки консуллик жойлашган давлат фуқароси бўлмаган бошқа шахсни бориб кўриш, ҳибсга олиш ёки ушлаш ёки кемада бўлган мулкка банд солиш ниятида бўлсалар, улар консуллик мансабдор шахсига кемада бўлиш имконини бериш учун бу тўғрида консуллик муассасасига аввалдан хабар беришлари керак. Бу ҳолда хабарномада кемани бориб кўришнинг маълум вақти кўрсатилган бўлиши керак. Агар консуллик мансабдор шахси ёки унинг вакили у ерда бўлмаганида, у айтиб ўтилган маъмурларга мурожаат қилиб, бўлиб ўтганлар тўғрисидаги барча бор ахборотни беришни илтимос қилиши мумкин. Бу қоидалар шунингдек консуллик жойлашган давлат вакиллари томонидан капитан ёки экипаж аъзосини сўроқ қилиш ҳолларига ҳам тегишлидир.
2. Қолдириб бўлмайдиган ҳолларда ёки текшириш кема капитанининг талабига кўра олиб борилган бўлса,консуллик мансабдор шахси текшириш натижалари тўғрисида имкони борича энг қисқа вақтда хабардор қилиниши керак.
Шунингдек консуллик мансабдор шахсининг талабига кўра, у бўлмаган вақтда ўтказилган текшириш тўғрисида ҳам хабардор қилиниши керак.
52-модда
Истисно ҳоллари
Истисно ҳоллари
48, 49, 51-моддаларнинг қоидалари божхона қонун-қоидалари, карантин чораларига, шунингдек соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни ифлослантиришга тегишли бўлган бошқа давлат назорат чоралари, товарлар хавфсизлигини таъминлаш ва чет элликларнинг кириш ҳуқуқи бўйича полиция ва порт чораларига нисбатан консуллик жойлашган давлатга қарши ишлатилиши мумкин эмас.
53-модда
Кема ҳалокати ёки аварияси
Кема ҳалокати ёки аварияси
1. Консулликка ваколат берган давлат кемаси консуллик жойлашган давлатнинг ҳудудий ёки ички сув ҳавзаларида ҳалокатга учраса, унга зиён етса, саёз жойга тушиб қолса, қирғоққа чиқариб ташланса ёки бирон бошқа аварияга учраса, ушбу давлатнинг ваколатли маъмурлари дарҳол консуллик мансабдор шахсига бу тўғрида ва кеманинг, пассажирлар, экипаж, шунингдек уларнинг мулк ва юкларини қутқариш ва ҳимоя қилиш бўйича кўриб бўлинган чоралар тўғрисида маълум қиладилар.
2. Консуллик жойлашган давлатнинг ваколатли маъмурлари ушбу модданинг 1-бандига кўра консуллик мансабдор шахсига унинг илтимосига биноан чоралар кўришда барча зарурий ёрдамни кўрсатадилар.
3. Ҳалокатга учраган кема, ҳужжатлар, унинг экипажи ашёлар ва юк консуллик жойлашган давлат қирғоғида ёки қирғоқ яқинида топилган бўлса, ёхуд ушбу мамлакат портида бўлса, ва агар кема капитани, унинг ёрдамчиси, кема эгаси ва суғурта компанияларининг вакиллари бунда бўлмаганларида ва кўрсатилган мулкни сақлашни таъминлаш ёки келгусида уни етказиш жойини аниқлаш бўйича чоралар кўра олмасалар, кема эгаси бўлган ҳолда ўша мақсадларда кўриши мумкин бўлган чораларни консуллик мансабдор шахси кўришга ваколатлидир.
4. Консуллик мансабдор шахси ушбу модданинг 3-банди кўзда тутган, ҳалокатга, аварияга учраган ёки саёз жойга тушиб қолган кеманинг миллий мансублигидан қатъий назар кема мулки ва унинг консулликка ваколат берган давлат фуқаросиники бўлган юкига тегишли барча чораларни қўллаши мумкин, агар кўрсатилган мулк консуллик жойлашган давлат қирғоғида, қирғоқ яқинида топилган ёки портида бўлса. Консуллик жойлашган давлат ваколатли маъмурлари бундай мулкнинг борлиги тўғрисида консуллик мансабдор шахсини дарҳол хабардор қилишлари керак.
5. Аварияга учраган кеманинг ускуна, юк ва озиқ-овқатлари консуллик жойлашган давлатда ишлатиш ва истеъмол қилиш учун мўлжалланмаган бўлса, консуллик жойлашган давлатда уларга божхона солиқлари ва йиғимлари солинмайди.
54-модда
Кема экипажи аъзосининг ўлими ёки йўқолиши
Кема экипажи аъзосининг ўлими ёки йўқолиши
1. Консулликка ваколат берган давлатга тегишли бўлган кема экипажи аъзоси кема ёки консуллик жойлашган давлат ҳудудида ўлган ёки йўқолган ҳолда ёлғиз кема капитани ёки унинг ўрнидаги шахс, шунингдек консулликка ваколат берган давлатнинг консуллик мансабдор шахсигина ўлган ёки йўқолган шахснинг шахсий ашёлари, қимматбаҳо буюмлари ва у қолдирган бошқа мулкнинг рўйхатини тузиш ва кўрсатилган мулк ва мероснинг ҳимояси ва келгуси тақдирини аниқлаш ҳуқуқига эгадирлар.
Бироқ ўлган ёки йўқолган шахс консуллик жойлашган давлат фуқароси бўлса, кема капитани ёки унинг ўрнидаги шахс, бундай рўйхатни ўлим ёки йўқолишни аниқлаш дақиқасида тузадилар. Бу рўйхатнинг нусхаси меросни ҳимоя қилиш бўйича ҳар томонлама чора кўришга ва, зарурият бўлганида,унинг тақдирини ҳал этишга ваколатли бўлган консуллик жойлашган давлат маъмурларига тақдим этилади. Бу маъмурлар консулликка ваколат берган давлат консуллик муассасасини улар томонидан кўрилаётган барча чоралар тўғрисида хабардор қилишлари керак.
2. Консуллик мансабдор шахси, ушбу модданинг 1-бандига биноан, меросга нисбатан ўз ваколатларини амалга оширишда консуллик жойлашган давлат қонунчилигига риоя қилиши керак.
55-модда
Ҳаво кемалари
Ҳаво кемалари
Ушбу Конвенция 48 — 54 моддаларининг қоидалари шунингдек консулликка ваколат берган давлатнинг ҳаво кемаларига ҳам имкони борича қўлланилади.
56-модда
Консуллик божлари ва йиғимлари
Консуллик божлари ва йиғимлари
1. Консуллик муассасаси консуллик жойлашган давлат ҳудудида консулликка ваколат берган давлат қонунчилигига биноан қилинган ҳаракатлар учун консуллик божлари ва йиғимларини ундириши мумкин.
2. Ушбу модданинг 1-бандига биноан консуллик ҳаракатлари учун олинган пул йиғиндиси консуллик жойлашган давлатда ҳар қандай солиқ ва йиғимлардан озод этилади.
V Қисм
Якунловчи қарорлар
Якунловчи қарорлар
57-модда
Бошқа консуллик вазифалари
Бошқа консуллик вазифалари
Консуллик мансабдор шахси консулликка ваколат берган давлат томонидан унга топширилган, консуллик жойлашган давлат томонидан тақиқланмаган ва амалга оширилишига консуллик жойлашган давлат қаршилик кўрсатмайдиган ҳар қандай бошқа консуллик вазифаларини ёки икки давлат ўртасида тузилган амалдаги халқаро битимларда айтиб ўтилган вазифаларни амалга ошириши мумкин.
58-модда
Консуллик жойлашган давлат қонун-қоидаларига риоя қилиш
Консуллик жойлашган давлат қонун-қоидаларига риоя қилиш
1. Иммунитет ва имтиёзларига зиён етказмаган ҳолда, ушбу Конвенция қоидаларига асосан иммунитет ва имтиёзларга эга бўлган барча шахслар консуллик жойлашган давлат қонун-қоидаларига риоя этишлари шарт. Улар, шунингдек, консуллик жойлашган давлатнинг ички ишларига аралашишдан ўзларини тутишлари шарт.
2. Консуллик биноларидан консуллик вазифаларини бажаришга мос келмайдиган мақсадларда сира фойдаланиш керак эмас.
59-модда
Конвенция қоидаларини юридик шахсларга қўллаш тартиби
Конвенция қоидаларини юридик шахсларга қўллаш тартиби
Ушбу Конвенциянинг консулликка ваколат берган давлат фуқароларига тегишли бўлган қоидалари шунингдек юридик шахсларга ҳам қўлланилади.
60-модда
Конвенциянинг ратификацияси ва кучга кириши
Конвенциянинг ратификацияси ва кучга кириши
1. Ушбу Конвенция ратификация қилинади ва ратификация ёрлиқлари билан алмашилганидан сўнг 30-куни кучга киради.
2. Ушбу Конвенция муддатсиз ҳисобланади. У Аҳдлашувчи Томонлардан исталганини хабардор қилиш йўли билан денонсация қилиниши мумкин. Бу ҳолда Конвенциянинг амал қилиши денонсация тўғрисида хабар қилинган кундан бошлаб олти ой ўтгач тўхтатилади.
Бунинг тасдиғи сифатида Аҳдлашувчи Томонларнинг Ваколатли вакиллари ушбу Конвенцияни имзоладилар ва уни муҳрладилар.
Анқарада шаҳрида, 1994 йил 23 июнида, икки нусхада, ҳар бири ўзбек ва турк тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
(имзолар)