Ҳужжат кучини йўқотган 27.10.2017 05.02.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2761
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг буйруғи, 05.02.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2761
Кучга кириш санаси
08.02.2016
Ҳужжат кучини йўқотган 27.10.2017
Ҳужжат 08.02.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт ҳакамлари ва спорт ҳакамларининг малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 5 февралда 2761-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 2017 йил 2 октябрдаги 9-мҳ-сонли «Спорт ҳакамлари ва спорт ҳакамларининг малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2761-1, 27.10.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонунига асосан буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Спорт ҳакамлари ва спорт ҳакамларининг малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2011 йил 23 декабрдаги 1165-сонли «Спорт ҳакамлари ва спорт ҳаками тоифалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2324, 2012 йил 6 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 6-сон, 66-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Б. АХМЕДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 6 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-сон

Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2016 йил 6 январдаги 27-сонли буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт ҳакамлари ва спорт ҳакамларининг малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, спорт ҳакамларининг вазифаларини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, спорт ҳакамларининг малака тоифаларини бериш тартибини ҳамда малака тоифаларини бериш учун бажарилиши зарур бўлган талабларни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли органлар — Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бошқармалари ҳамда Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт ҳаками — спорт тури қоидаларига ҳамда спорт мусобақаси тўғрисидаги низомга (регламентга) риоя этилишини таъминлаш учун жисмоний тарбия ёки спорт тадбири ташкилотчиси томонидан ваколат берилган, махсус тайёргарликдан ўтган ва тегишли малака тоифасини олган жисмоний шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт тури — жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги фаолият тури бўлиб, у инсоннинг спорт мусобақаларига ўзига хос тарзда тайёргарлик кўриши билан ажралиб туради, спорт мусобақаларини ўтказиш ва уларда иштирок этишга доир талаблар, тартиб ва шартлар белгиланадиган қоидаларга, низомга (регламентга) эга бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт ҳаками малака тоифаси (бундан буён матнда малака тоифаси деб юритилади) — спорт тури бўйича спорт ҳакамининг малакавий даражаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Спорт ҳакамларига қонун ҳужжатларига асосан илгари берилган малака тоифалари Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Халқаро тоифали спорт бўйича ҳакам» малака тоифаси — «Халқаро тоифали спорт ҳаками» малака тоифасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Миллий тоифали спорт бўйича ҳакам» малака тоифаси — «Миллий тоифали спорт ҳаками» малака тоифасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Олий тоифали спорт бўйича ҳакам» малака тоифаси — «Биринчи тоифали спорт ҳаками» малака тоифасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«I тоифали спорт бўйича ҳакам» малака тоифаси — «Иккинчи тоифали спорт ҳаками» малака тоифасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Спорт бўйича ҳакам» малака тоифаси — «Учинчи тоифали спорт ҳаками» малака тоифасига тенглаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Спорт ҳаками. Спорт ҳакамининг вазифалари ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Спорт ҳаками махсус тайёргарликдан ўтган ва тегишли малака тоифасини олган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Спорт ҳаками ҳакамлик фаолиятини жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари, (спорт-техника ташкилотлари, жисмоний тарбия-спорт жамиятлари, спорт клублари, спорт тайёргарлиги марказлари), спорт федерациялари (уюшмалари) (жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари), спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантирувчи ташкилотлар, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолиятни амалга оширувчи таълим муассасалари, ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасаларида ёки халқаро спорт ташкилотларида амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар спорт ҳакамининг вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт мусобақаларини халқаро спорт ташкилотлари томонидан тасдиқланган қоидаларга, спорт тури қоидаларига ҳамда спорт мусобақаси тўғрисидаги низомга (регламентга) мувофиқ юқори даражада ташкиллаштириш ва уларда ҳакамлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт мусобақаларида халқаро спорт ташкилотлари томонидан тасдиқланган қоидаларга, спорт тури қоидаларига ҳамда спорт мусобақаси тўғрисидаги низомга (регламентга) риоя этилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини жисмоний тарбия машғулотларига жалб этиш ва аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт тури бўйича спорт ҳаками касбига ёш мутахассисларни жалб қилиш ва уларнинг бу борадаги малакасини оширишда қатнашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар спорт ҳакамининг ҳуқуқлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт мусобақаларида ҳакамлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт ҳаками малака тоифасига эга бўлиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт ҳаками малака тоифасини ошириб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт ҳаками қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Спорт мусобақаларида фаол иштирок этганлиги ва холисона ҳакамлик қилганлиги учун спорт ҳакамлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт мусобақалари ташкилотчиси томонидан сертификатлар, дипломлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли орган томонидан йилнинг энг яхши спорт ҳаками сифатида тан олиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолият юритаётган ташкилоти томонидан спорт ҳаками малака тоифасини (навбатдаги спорт ҳаками малака тоифасини) олишга тавсия этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қуйидагилар спорт ҳакамининг мажбуриятлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли спорт тури бўйича халқаро спорт ташкилотлари томонидан тасдиқланган қоидалар, спорт тури қоидалари ҳамда спорт мусобақаси тўғрисидаги низомларни (регламентларни) билиш ва уларнинг талабларига қатъий риоя этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт мусобақаларини юқори даражада ўтказишга кўмаклашиш ва спорт мусобақасини ўтказиш даврида юзага келган масалаларга холисона ёндашиш ҳамда уларга ўз вақтида баҳо бериш ва ечимини топиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори маданиятни ва ҳамжиҳатликни намуна қилиб кўрсатиш, шунингдек қўполлик, тартибсизлик, иштирокчилар (спортчилар, тренерлар, вакиллар, томошабинлар) томонидан спорт турлари қоидалари ва умумэътироф этилган ахлоқ этикаси қоидалари бузилишининг олдини олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт тури бўйича спорт ҳакамига қонун ҳужжатларида бошқа мажбуриятлар ҳам белгиланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Спорт ҳаками ўз вазифаларини ва мажбуриятларини лозим даражада бажармаганда ёки умуман бажармаганда унга нисбатан қуйидаги таъсир чоралари қўлланилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт мусобақаси ҳакамлигидан четлаштириш (спорт мусобақалари ташкилотчиси томонидан);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт ҳаками малака тоифасини пасайтириш ёки ундан маҳрум этиш ҳақида огоҳлантириш (ваколатли орган томонидан);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт ҳаками малака тоифасини пасайтириш (ваколатли орган томонидан);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт ҳаками малака тоифасидан маҳрум этиш (ваколатли орган томонидан).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт ҳакамига нисбатан қўлланилган таъсир чоралари спорт ҳаками китобчасида қайд этиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Спорт ҳаками ўз вазифалари ва мажбуриятларини лозим даражада бажармаганда ёки умуман бажармаганда тегишли ташкилотлар (спорт мусобақалари ташкилотчиси, спорт ҳаками фаолият юритаётган ташкилот) тақдимномасига асосан унинг ҳаракатлари спорт ҳакамлари ҳайъатларида ёки спорт федерациялари (уюшмалари)да кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Спорт ҳаками малака тоифасини бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Спорт ҳакамига спорт турлари реестрига киритилган спорт турлари бўйича қуйидаги малака тоифалари берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Халқаро тоифали спорт ҳаками»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Миллий тоифали спорт ҳаками»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Биринчи тоифали спорт ҳаками»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Иккинчи тоифали спорт ҳаками»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Учинчи тоифали спорт ҳаками»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Спорт бўйича ҳакам».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Халқаро тоифали спорт ҳаками» малака тоифаси спорт тури бўйича тегишли халқаро спорт ташкилоти томонидан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. «Миллий тоифали спорт ҳаками» ва «Биринчи тоифали спорт ҳаками» малака тоифалари Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спортнинг техник ва амалий турлари бўйича «Миллий тоифали спорт ҳаками» ва «Биринчи тоифали спорт ҳаками» малака тоифалари Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши томонидан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. «Иккинчи тоифали спорт ҳаками», «Учинчи тоифали спорт ҳаками» ва «Спорт бўйича ҳаками» малака тоифалари Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бошқармалари томонидан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спортнинг техник ва амалий турлари бўйича «Иккинчи тоифали спорт ҳаками», «Учинчи тоифали спорт ҳаками» ва «Спорт бўйича ҳакам» малака тоифалари Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари томонидан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Малака тоифаси «Спорт бўйича ҳакам» малака тоифасидан бошлаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. «Спорт бўйича ҳакам» малака тоифасига эга бўлган шахсга навбатдаги малака тоифаси берилади. Бунда «Спорт бўйича ҳакам» малака тоифасига эга бўлмаган шахсга «Учинчи тоифали спорт ҳаками» малака тоифасини, «Учинчи тоифали спорт ҳаками» малака тоифасига эга бўлмаган шахсга «Иккинчи тоифали спорт ҳаками» малака тоифасини, «Иккинчи тоифали спорт ҳаками» малака тоифасига эга бўлмаган шахсга «Биринчи тоифали спорт ҳаками» малака тоифасини, «Биринчи тоифали спорт ҳаками» малака тоифасига эга бўлмаган шахсга «Миллий тоифали спорт ҳаками» малака тоифасини бериш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. «Спорт бўйича ҳакам» малака тоифаси махсус тайёргарликдан ўтган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказилган спорт мусобақаларида ҳакамлик қилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. «Учинчи тоифали спорт ҳаками» малака тоифаси «Спорт бўйича ҳакам» малака тоифасига эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказилган спорт мусобақаларида ҳакамлик қилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига берилади. Бунда «Спорт бўйича ҳакам» малака тоифаси берилганига камида 1 йил ўтган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. «Иккинчи тоифали спорт ҳаками» малака тоифаси «Учинчи тоифали спорт ҳаками» малака тоифасига эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказилган спорт мусобақаларида ҳакамлик қилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига берилади. Бунда «Учинчи тоифали спорт ҳаками» малака тоифаси берилганига камида 2 йил ўтган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. «Биринчи тоифали спорт ҳаками» малака тоифаси «Иккинчи тоифали спорт ҳаками» малака тоифасига эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказилган спорт мусобақаларида, шу жумладан расмий спорт мусобақаларида (Ўзбекистон Республикаси чемпионати, кубоги ёки биринчилиги мақомига ва номига эга бўлган спорт мусобақаларида) ҳакамлик қилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига берилади. Бунда «Иккинчи тоифали спорт ҳаками» малака тоифаси берилганига камида 2 йил ўтган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. «Миллий тоифали спорт ҳаками» малака тоифаси «Биринчи тоифали спорт ҳаками» малака тоифасига эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказилган спорт мусобақаларида, шу жумладан расмий спорт мусобақаларида (Ўзбекистон Республикаси чемпионати, кубоги ёки биринчилиги мақомига ва номига эга бўлган спорт мусобақаларида) ҳакамлик қилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига берилади. Бунда «Биринчи тоифали спорт ҳаками» малака тоифаси берилганига камида 3 йил ўтган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Малака тоифасини олиш учун бажарилиши лозим бўлган талаблар (нормалар) талабгор томонидан бажарилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Малака тоифасини (навбатдаги малака тоифасини) олиш истагини билдирган шахслар (бундан буён матнда талабгор деб юритилади) тегишли ваколатли органга фаолият юритаётган ташкилоти орқали мурожаат этишга ҳақли. Бунда талабгор фаолият юритаётган ташкилот томонидан тегишли ваколатли органга талабгорга малака тоифасини (навбатдаги малака тоифасини) бериш бўйича тақдимнома юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Спорт бўйича ҳакам» малака тоифасини бериш бўйича тақдимномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорнинг фуқаролик паспорти нусхаси;

талабгорнинг 3 х 4 см ўлчамдаги рангли фотосурати (4 дона);

талабгорга нисбатан тавсифнома (талабгор фаолият юритаётган ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ҳолда);

талабгор томонидан «Спорт бўйича ҳакам» малака тоифасини олиш учун бажарилиши лозим бўлган талаблар (нормалар) бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навбатдаги малака тоифасини бериш бўйича тақдимномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорнинг фуқаролик паспорти нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорнинг 3 х 4 см ўлчамдаги рангли фотосурати (4 дона);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорга нисбатан тавсифнома (талабгор фаолият юритаётган ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ҳолда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт ҳаками китобчасининг (ҳар бир бетидан) нусхаси (талабгор фаолият юритаётган ташкилот томонидан тасдиқланган ҳолда) (агар аввал берилган бўлса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор томонидан тегишли малака тоифасини олиш учун бажарилиши лозим бўлган талаблар (нормалар) бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (агар унга аввал спорт ҳаками китобчаси берилмаган бўлса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт ҳаками гувоҳномаси (агар аввал берилган бўлса) нусхаси ёхуд спорт ҳаками малака тоифасига эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Малака тоифасини (навбатдаги малака тоифасини) бериш бўйича тақдимнома ваколатли орган томонидан тузилган Малака тоифаларини бериш комиссияси (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) мажлисларида 3 кун ичида кўриб чиқилади ва натижаси бўйича талабгорга малака тоифасини (навбатдаги малака тоифасини) бериш ёки беришни рад этиш бўйича қарор қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Комиссия тегишли ваколатли органнинг қарори билан бир йилга тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия камида 7 нафар аъзодан иборат бўлади ва унинг таркибига ваколатли органнинг раҳбари ёки унинг ўринбосари (комиссия раиси), ваколатли органнинг тегишли таркибий тузилмаси масъул ходими (комиссия котиби), шунингдек тегишли спорт тури бўйича спорт федерациялари (уюшмалари), жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолиятни амалга оширувчи таълим муассасалари, ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасалари ҳамда спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантирувчи ташкилотларининг спорт соҳасидаги мутахассислари келишув асосида киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳолларда, комиссия иш фаолиятига бошқа ташкилотларнинг мутахассислари келишув асосида таклиф этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Комиссия мажлисида кўриб чиқиш учун тегишли ҳужжатларни тайёрлаш, комиссия мажлисини ташкиллаштириш ва мажлисда комиссия аъзоларининг ҳозир бўлишини таъминлаш комиссия котибига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдимномага илова қилинган ҳужжатларда камчилик аниқланган тақдирда, комиссия котиби талабгорни бу ҳақда хабардор қилиб, ишчи тартибда камчиликларни бартараф қилиш чораларини кўриши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Комиссиясининг мажлислари ҳар чоракда бир марта ўтказилади. Комиссиянинг навбатдан ташқари мажлислари зарурат бўлган тақдирда, комиссия раиси томонидан чақирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Комиссия мажлиси унда комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми, шу жумладан комиссия раиси қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади. Комиссия қарорлари унинг аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овоз бериш очиқ усулда ўтказилади. Комиссиянинг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади. Овозлар тенг бўлганда Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Комиссия қарори баённома билан расмийлаштирилади ва комиссия раиси ҳамда аъзолари томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия қарорига рози бўлмаган комиссия аъзоси ўз мулоҳазасини ёзма равишда баён қилиб комиссия қарорига илова қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия қарори имзоланган куни у ваколатли органнинг тегишли таркибий тузилмасига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ваколатли орган комиссия қарорига асосан талабгорга малака тоифасини (навбатдаги малака тоифасини) беради ёки бериш рад этилганлиги ҳақида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Спорт бўйича ҳакам» малака тоифаси берилганда талабгорга малака тоифасига хос спорт ҳаками гувоҳномаси ҳамда спорт ҳаками китобчаси расмийлаштириб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навбатдаги малака тоифаси берилганда талабгорга малака тоифасига хос спорт ҳаками гувоҳномаси берилади. Агар талабгорда спорт ҳаками малака тоифаси бўла туриб спорт ҳаками китобчаси бўлмаса (аввал берилмаган бўлса), унга бир йўла спорт ҳаками китобчаси ҳам расмийлаштириб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли орган талабгорга спорт ҳаками гувоҳномасини (спорт ҳаками китобчасини) комиссия қарори чиқарилган кундан бошлаб 5 кун ичида расмийлаштириб бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия қарорида талабгорга малака тоифасини (навбатдаги малака тоифасини) бериш рад этилган тақдирда, ваколатли орган бу ҳақда талабгорни комиссия қарори чиқарилган кундан бошлаб 3 кун ичида хабардор қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Спорт ҳаками гувоҳномаси ва спорт ҳаками китобчаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Спорт ҳаками гувоҳномаси спорт ҳакамининг тегишли малака тоифасига эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Спорт ҳаками гувоҳномасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гувоҳномани берган ташкилот номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гувоҳноманинг серияси ва тартиб рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт ҳакамининг Ф.И.О.;

спорт ҳакамининг фотосурати;

спорт тури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт ҳакамига берилган малака тоифаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака тоифаси берилган сана;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака тоифасини бериш учун асос бўлган ҳужжатнинг қабул қилинган санаси ва сони кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳнома ваколатли орган раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланган, имзо эса, ваколатли орган муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Спорт ҳаками китобчаси спорт ҳаками ҳақида, шунингдек унинг ҳакамлик фаолияти давомида амалга оширган ишлари ва эришган ютуқлари ҳақидаги маълумотларни қайд этиб бориш учун бериладиган ҳужжат ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Спорт ҳаками китобчасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
китобчани берган ташкилот номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт ҳакамининг Ф.И.О.;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт ҳакамининг фотосурати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
китобча берилган сана;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт ҳакамига берилган малака тоифалари (малака тоифасини бериш учун асос бўлган ҳужжатнинг қабул қилинган санаси ва сони);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт ҳакамининг ҳакам сифатида қатнашган мусобақалари ҳақида маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт ҳаками томонидан малака тоифасини (навбатдаги малака тоифасини) олиш учун бажариши зарур бўлган талаблар (нормалар)ни бажарганлиги ҳақида маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт ҳакамига нисбатан қўлланилган таъсир чоралари ҳақида маълумот кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Малака тоифасини олиш учун бажарилиши лозим бўлган талаблар (нормалар)ни тузиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Малака тоифасини олиш учун бажарилиши лозим бўлган талаблар (нормалар) тегишли спорт федерациялари (уюшмалари) томонидан спорт турлари реестрига киритилган спорт турлари бўйича Олимпия (паралимпия, сурдлимпия) ўйинлари ўтказилиш даврийлигини инобатга олган ҳолда 4 йилга тузилади ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигига тақдим этилади. Спортнинг техник ва амалий турлари бўйича малака тоифасини олиш учун бажарилиши лозим бўлган талаблар (нормалар) Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши томонидан тузилади ва Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Малака тоифасини олиш учун бажарилиши лозим бўлган талаблар (нормалар)да белгиланган тартибда спорт турлари реестрига киритилган ҳар бир спорт тури (спорт тури гуруҳи) бўйича алоҳида-алоҳида ва бериладиган малака тоифалари бўйича алоҳида-алоҳида тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Малака тоифасини олиш учун бажарилиши лозим бўлган талаблар (нормалар) мазкур Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига зид бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Спорт ҳакамининг малака тоифасини пасайтириш ёки уни малака тоифасидан маҳрум этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Спорт ҳаками ўз вазифалари ва мажбуриятларини лозим даражада бажармаганда ёки умуман бажармаганда ва унинг ҳаракатлари спорт ҳакамлари ҳайъатларида ёки спорт федерациялари (уюшмалари)да кўриб чиқилиши натижасида унинг малака тоифасини пасайтириш ёхуд уни малака тоифасидан маҳрум этиш бўйича қарор қабул қилинганда, спорт ҳакамлари ҳайъатлари ёки спорт федерациялари (уюшмалари) томонидан ваколатли органга спорт ҳакамининг малака тоифасини пасайтириш ёхуд уни малака тоифасидан маҳрум этиш бўйича тақдимнома киритилади. Тақдимномада спорт ҳакамининг ҳаракатлари тўлиқ ва асосли баён этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Тақдимнома комиссиянинг навбатдаги мажлисида мазмунан кўриб чиқилади ва натижаси бўйича комиссия томонидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт ҳакамининг малака тоифасини пасайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт ҳакамини малака тоифасидан маҳрум этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт ҳакамининг малака тоифасини пасайтириш ёки уни малака тоифасидан маҳрум этиш ҳақида огоҳлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдимномани рад этиш ҳақида қарор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Ваколатли орган комиссия қарори чиқарилган кундан бошлаб 3 кун ичида спорт ҳакамини ва тақдимномани юборган ташкилотни бу ҳақда хабардор қилади. Бунда комиссия томонидан тақдимнома рад этилган тақдирда фақат уни юборган ташкилот хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака тоифаси пасайтирилган (малака тоифасидан маҳрум этилган) спорт ҳаками унга аввал берилган спорт ҳаками гувоҳномасини ваколатли органга топшириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака тоифаси пасайтирилган спорт ҳакамига тегишли малака тоифасига хос спорт ҳаками гувоҳномаси берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Спорт ҳаками малака тоифасидан маҳрум этилганда ёки унинг малака тоифаси пасайтирилганда у мазкур Низомда белгиланган тартибда малака тоифасини (навбатдаги малака тоифаси) қайта олиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Спорт ҳакамларининг ҳисобини юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Малака тоифасига эга бўлган спорт ҳакамлари тегишлича ваколатли органлар томонидан уларда юритиладиган спорт ҳакамларини ҳисобга олиш журналида ҳисобга олиб борилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Спорт ҳакамларини ҳисобга олиш журналида спорт ҳаками ҳақидаги қуйидаги маълумотлар киритилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт ҳакамининг Ф.И.О.;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт ҳакамининг яшаш жойи ва телефон рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт ҳакамига берилган малака тоифалари (малака тоифаси берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг санаси ва рақами);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт ҳакамига берилган гувоҳнома рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт ҳакамига расмийлаштирилган жилднинг тартиб рақами.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Ваколатли орган томонидан ҳар бир спорт ҳаками бўйича алоҳида жилд юритилади. Ушбу жилдда спорт ҳакамига оид барча ҳужжатлар жамлаб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Комиссия қароридан норози бўлган шахслар бўйсунув тартибида юқори турувчи ваколатли органга ёхуд бевосита судга шикоят қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 30 декабрь

Мудофаа вазири Қ. БЕРДИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 30 декабрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазири А. АХМЕДБАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 30 декабрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 30 декабрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши раиси Р. НИЯЗОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 30 декабрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 5-сон, 51-модда)