28.05.1996 йилдаги -сон
 LexUZ шарҳи
Жазони ўташ учун ҳукм қилинган шахс ўтказилган Томоннинг ваколатли муассасаси мазкур Шартноманинг 6-моддасига мувофиқ қабул қилинган ҳукмни ижро этиш тўғрисидаги суд қарори ҳақида суд ҳукм чиқарган Томоннинг ваколатли муассасасини хабардор қилади.
4. Ҳаво кемасини режалаштирилмаган қўндириш ҳолларида, ҳудуди устидан парвоз амалга оширилаётган Томон бошқа Томоннинг маҳкумни кузатиб кетаётган вакилларининг илтимосига кўра ушбу шахсни мазкур модданинг 1-бандига мувофиқ бериладиган транзит ташиш тўғрисида илтимоснома олгунга назар 72 соат давомида қамоқда сақлаб турадилар. Бундай илтимос матн узатишнинг техник воситалари, жумладан, телеграф, телекс, телефакс, электрон почта ёрдамида берилиши мумкин.
2. Мазкур модданинг 1-бандида кўзда тутилган ҳолларда ҳукмни ижро этувчи Томоннинг ваколатли органлари вакилларига, ўз хизмат вазифаларини бажараётган вақтларида, ҳукм чиқарувчи Томон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг ҳуқуқий мақомлари қўлланилади. Шунга мувофиқ улар ўз давлати ва ўзлари турган давлатнинг ҳуқуқий муҳофазасидан фойдаланадилар, шахсий дахлсизликка, табелдаги ўқотар қуролини ва махсус воситаларни сақлаш, тақиб юриш ва қўллаш ҳуқуқига эга бўладилар ҳамда ўз давлати ва ўзлари турган давлатнинг норматив ҳужжатларига мувофиқ ўз вазифаларини бажарадилар.
3. Мазкур модданинг 2-бандида эслатилган ваколатли органлар вакиллари томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги ишлар тергов қилинаётганда ўзлари фуқаролари бўлган Томон бошқа Томонга зарур ёрдам кўрсатади ва кўмаклашади. Ҳуқуқбузарларни жисмоний таъқиб қилиш бундай ҳолларда илтимосга биноан Томонларнинг қонунига ва мазкур Шартноманинг қоидаларига мувофиқ ўзлари фуқаролари ҳисобланган Томонга берилиши мумкин.
4. Мазкур модданинг 1-бандида назарда тутилган ваколатли органлар вакилларининг табелдаги ўқотар қуроли, унга ўқ-дорилар ва махсус воситалар ва якка тартибдаги ҳимоя воситалари ҳукм чиқарувчи Томон ҳудудига рўйхатлар (пропускалар) бўйича қўйилади, уларнинг шакли ва мазмуни иккала Томон билан келишиб олинган бўлиши керак, ва улар яна албатта қайтариб олиб кетилиши керак. Қуроллар, ўқ-дорилар, махсус воситалар ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларини олиб чиқиб кетиш ваколатли органлар вакиллари ҳукм чиқарувчи Томон ҳудудига киришларида божхона органлари томонидан тасдиқланган эслатиб ўтилган рўйхатлар (пропускалар) асосида амалга оширилади.
5. Мазкур модданинг қоидалари ҳукм қилинган шахслар Томонларнинг ҳудудлари орқали транзит билан олиб ўтилаётган ҳолларда қўлланилади. Мазкур Шартноманинг 13-моддаси 4-бандида назарда тутилган Томонларнинг ўтказилган ҳукм қилинган шахсни кузатиб борувчи вакилларида ўқотиш қуроли, ўқ-дорилар, махсус воситалар ва якка тартибдаги ҳимоя воситалари борлиги тўғрисида мазкур Шартноманинг 13-моддаси 1 ва 4-бандларига мувофиқ тақдим этилган транзит ташиш тўғрисидаги илтимосномада хабар қилинади. Бундай илтимоснома олингунга қадар қуроллар, ўқ-дорилар, махсус воситалар ва якка тартибдаги ҳимоя воситалари сўралаётган Томоннинг ваколатли органларига сақлаш учун топширилган бўлиши керак.