11.06.2008 йилдаги 22-0704/9116-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 11.06.2008 йилдаги 22-0704/9116-сон
Кучга кириш санаси
11.06.2008
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар зарар жабрланувчининг илтимоси ёки розилиги билан етказилган бўлса, зарар етказган шахснинг ҳаракатлари эса жамиятнинг ахлоқий тамойилларини бузмаса, зарарни тўлаш рад этилиши мумкин
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар — «Жуман қозоқ ўғиллари» фермер хўжалиги жавобгар — Гурлан туман «Деҳқонобод ММТП»га нисбатан хўжалик судига мурожаат қилиб, 8235800 сўм моддий зарар ва 2230000 сўм маънавий зарар, жами 10466800 сўм ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъвонинг 8235800 сўм моддий зарар ундириш қисми рад этилиб, 2230000 сўм маънавий зарар ундириш қисми бўйича иш юритиш тугатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг 2008 йил 12 мартдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати, кассация шикоятида келтирилган важларни ва иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Гурлан туман ҳокимининг 2004 йил 15-мартдаги 81-сонли қарорига асосан «Жуман қозоқ ўғиллари» фермер хўжалигига тупроқ харитаси бўйича ўртача 45 балл-бонитетга эга бўлган жами 37,3 гектар, шундан 33 гектар экин ер майдони пахта ва ғаллачилик маҳсулотлари етиштириш учун ижарага берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 11 мартдаги «Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган қонунлар ижросини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 3406-ПФ-сонли Фармони талабларидан келиб чиққан ҳолда «Жуман қозоқ ўғиллари» фермер хўжалиги томонидан 2007 йил ҳосили учун давлат буюртмаси бўйича етиштириладиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тайёрлов идораларига контрактация шартномасига асосан етиштириш ва топшириш мониторинг тартибида ўрганилганда қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги маълум бўлган. Яъни, «Жуман қозоқ ўғиллари» фермер хўжалиги фаолияти пахта-ғаллачилик бўлса-да, 2007 йил учун пахта хом ашёсини давлатга топшириш бўйича контрактация шартномаси тузмасдан, қишлоқ хўжалиги экинлари экишга қасддан тайёрламасдан келган. Фермер хўжалиги ерларнинг шўрини ювиб, ўз вақтида экин экишга тайёрлаши лозим бўлса-да, ушбу зарурий агротехник тадбирларни қасддан амалга оширмасдан, ер майдонларини қаровсиз қолдирган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу боис, тумандаги «Деҳқонобод ММТП» томонидан «Жуман қозоқ ўғиллари» фермер хўжалигига қарашли ерлар чигит экишга таиёрланиб, 32 гектар ерга чигит экилган. Чигит униб чиққандан кейин ҳам фермер хўжалиги ғўза ниҳолларини парваришлаш юзасидан агротехник тадбирларни амалга оширмаган. Натижада «Деҳқонобод ММТП» ходимлари томонидан фермер хўжалигининг 32 гектар еридаги ғўза ниҳоллари парваришланган ва пахта ҳомашёси етказиб бериш юзасидан контрактация шартномаси тузилиб, шартнома мажбуриятлари ортиғи билан бажарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Жуман қозоқ ўғиллари» фермер хўжалигига ажратилган 37,3 гектар, шундан 33 гектар экин ер майдонига экилган пахта қаровсиз ётганлиги сабабли тумандаги махсус комиссия хулосаси ва билдиргисига асосан ғўза ниҳолларини парваришлаш учун ер майдонини «Деҳқонобод ММТП» ихтиёрига ўтказиб бериш сўралган ва туман ҳокимлигининг розилиги олинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фермер хўжалиги даъво аризасида ўзи шу майдонга пахта экиб, даромад олиши мумкинлигини билдириб, «Деҳқонобод ММТП» дан 8235800 сўм моддий зарар ва 2230000 сўм маънавий зарар, жами 10466800 сўм ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 985-моддасининг 1-бандига кўра, ғайриқонуний ҳаракат туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим. Зарар етказган шахс, агар зарар ўз айби билан етказилмаганини исботласа, зарарни тўлашдан озод қилинади. Қонуний ҳаракатлар туфайли етказилган зарар қонунда назарда тутилган ҳолларда тўланиши лозим. Агар зарар жабрланувчининг илтимоси ёки розилиги билан етказилган бўлса, зарар етказган шахснинг ҳаракатлари эса жамиятнинг ахлоқий тамойилларини бузмаса, зарарни тўлаш рад этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фермер хўжалиги томонидан пахта ёки буғдой етказиш юзасидан шартнома тузилмаганлиги ва агротехник тадбирлар амалга оширилмасдан, ер майдони қаровсиз қолдирилганлиги сабабли ушбу ер майдонидан жавобгар туман ҳокимининг розилиги билан фойдаланган. Шунинг учун даъвогарнинг моддий зарарни ундириш тўғрисидаги талаби асоссиздир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 86-моддасининг 1-бандига асосан низо хўжалик судига тегишли бўлмаса, иш юритиш тугатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлар томонидан даъвони рад этиш ҳамда даъво талабларининг маънавий зарар ундириш қисми бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида тўғри хулосага келинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 11 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-0704/9116-сон