21.01.2016 йилдаги 14-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шифокорларни мунтазам аттестациядан ўтказиш ва олий тиббиёт таълим муассасаларига қабул квоталарини белгилаш тизимини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада ошириш, тиббиёт ташкилотларини чуқур назарий билим ва амалий кўникмаларга эга юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш, шунингдек республика соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари билан боғлиқ ҳолда йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича муайян мутахассисларга бўлган реал эҳтиёждан келиб чиқиб, олий тиббиёт таълим муассасаларига қабул квоталарини тизимли асосда белгилаш ишларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар тиббиёт кадрларини тайёрлаш ва малакасини оширишнинг амалдаги тизимини янада такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими тиббиёт ташкилотлари шифокорларини эгаллаб турган лавозимига мувофиқлиги юзасидан мунтазам аттестациядан ўтказиш тизимини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли, айниқса, қишлоқ аҳолисининг малакали тиббий ёрдамга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қаноатлантирадиган шарт-шароитлар яратиш, шифокорларни ихтисослашув йўналишлари бўйича узлуксиз профессионал ривожлантириш жараёнини жорий қилиш имконини берадиган муҳитни яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимининг йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича реал эҳтиёжига мувофиқ олий тиббиёт таълим муассасаларига қабул квоталарини белгилаш тартибини янада такомиллаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими тиббиёт ташкилотлари шифокорларини эгаллаб турган лавозимига мувофиқлиги юзасидан мунтазам аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий тиббиёт муассасаларига қабул квотасини белгилаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими тиббиёт ташкилотларида фаолият юритаётган шифокорларни эгаллаб турган лавозимига мувофиқлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш (кейинги ўринларда шифокорларни аттестациядан ўтказиш деб аталади) мажбурий бўлиб, беш йилда бир марта ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шифокорлар аттестациядан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этиладиган шифокорларни мунтазам аттестациядан ўтказиш бўйича аттестация комиссиялари (кейинги ўринда аттестация комиссияси деб аталади) томонидан ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли мутахассислик бўйича белгиланган тартибда берилган, амалдаги малака тоифасига эга бўлган шифокорлар аттестациядан ўтказилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар аттестация комиссияларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шифокорларни шифокорлик мутахассисликларининг тегишли йўналишлари бўйича мунтазам аттестациядан ўтказиш, шу жумладан уларнинг профессионал тайёргарлиги ва малакасини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими тиббиёт ташкилотларининг кадрлар таркибини тегишли йўналишлар бўйича мутахассислар билан мустаҳкамлашга доир таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шифокорларнинг тегишли йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича малакаси ва профессионал даражасини мунтазам ошириш тизимини яратишга оид таклифлар ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш параметрларини шакллантириш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 23 июндаги ПҚ-2360-сон қарорига мувофиқ йўналишлар, мутахассисликлар бўйича олий тиббий маълумотга эга кадрларга бўлган эҳтиёж олий тиббиёт таълим муассасаларига йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича қабул қилишнинг кейинчалик битирувчиларни ишга жойлаштириш билан боғлиқ ҳолдаги баланс ҳисоб-китобларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда тиббиёт кадрлари билан таъминланганлик ва истиқболда уларга бўлган реал эҳтиёжни ҳар йили баҳолаш асосида олий тиббиёт таълим муассасаларига бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича қабул квоталарини белгилашга доир таклифлар ишлаб чиқилишини;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда аниқ йўналишлар бўйича мутахассисларга бўлган реал эҳтиёждан келиб чиқиб, олий тиббиёт таълим муассасаларига қабул квоталарини белгилашга доир таклифларни ўз вақтида шакллантириш чора-тадбирлари амалга оширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.И. Икрамов ва Б.Ю. Ходиев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 21 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 3-сон, 26-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон)