Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки депозит сертификатлари тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 12 январда 1858-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 19 июндаги 11-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3520, 19.06.2024 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 14 августдаги 17/3-сон қарори (рўйхат рақами 1858, 2008 йил 23 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 39-сон, 397-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки депозит сертификатлари тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 28 декабрь,
35/8-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 28 декабрдаги 35/8-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки депозит сертификатлари тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки депозит сертификатларини чиқариш, жойлаштириш, уларнинг муомалада бўлиш ва ҳақини тўлаш тартибини белгилайди.».
2. 8-банддаги «депозитарийларда» деган сўз «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида ёки инвестиция воситачиларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 14-банддаги «депозитарийдаги ҳисобварақлардан» деган сўзлар «депо ҳисобварағидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази билан келишилган.
Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директори Б. АТАХАНОВ
2015 йил 28 декабрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 2-сон, 15-модда)