Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
«Фермер хўжаликларининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 4 январда 1295-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 1 ноябрдаги 117 ва 242-B-1-сон «Фермер хўжаликларининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1295-1, 2004 йил 16 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й.,45-46-сон, 477-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзагросуғурта» акциядорлик жамияти ва Ўзбекистон Фермерлари кенгаши билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 28 декабрь,
110-сон
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 28 декабрь,
242-в-2-сон
Келишилган:
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Ш. ТЕШАЕВ
2015 йил 28 декабрь
«Ўзагросуғурта» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Ф. КАРИМОВ
2015 йил 28 декабрь
Ўзбекистон Фермерлари кенгаши раиси С. ТУРДИЕВ
2015 йил 28 декабрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 1-сон, 8-модда)