24.01.2001 йилдаги 52-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.06.2002
Ҳужжат 24.01.2001 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
«Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 13 мартдаги 139-сон қарори билан тасдиқланган, Адвокатлик бюролари, ҳайъатлари, фирмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияларни бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, шунингдек «Фуқаролар ва юридик шахсларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ ишларни амалга ошириш» фаолият тури Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августдаги Қонуни билан мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар (ташкилотлар) шу жумладан хорижий ва қўшма корхоналар (ташкилотлар) фақат махсус рухсатнома (лицензия) асосида шуғулланишга ҳақли бўлган фаолият турлари рўйхатидан чиқарилганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: