10.02.2010 йилдаги 15-0906/5594-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 10.02.2010 йилдаги 15-0906/5594-сон
Кучга кириш санаси
10.02.2010
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида ишнинг хўжалик суди томонидан аниқланган ҳолатлари, хўжалик судининг бу ҳолатлар тўғрисидаги хулосаларига асос бўлган далиллар ва хўжалик суди у ёки бу далилларни рад қилишига ҳамда ишда иштирок этувчи шахслар асос қилиб келтирган қонун ҳужжатларини қўлламаслигига сабаб бўлган важ, шунингдек суд ҳал қилув қарорини қабул қилишида таянган қонун ҳужжатлари кўрсатилиши лозим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Илҳом» хусусий фирмаси Қўқон шаҳар ҳокимлигига нисбатан хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ҳокимият зиммасига бузиб ташланган савдо дўкони ўрнига бозор ҳудидидан тенг қийматли савдо дўконини (256,4 кв.м.) хусусий мулк сифатида ажратиб бериш, ажратиб берилган савдо дўкони жойлашган ер участкасини «Илҳом» хусусий фирмасининг хусусий мулки сифатида расмийлаштириш мажбуриятини юклашни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2009 йил 7 майдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган. Қўқон шаҳар ҳокимлиги зиммасига Қўқон шаҳридаги «Илҳом» хусусий фирмасига Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси Фарғона вилоят бошқармасининг 1996 йил 12 июндаги 876/110-3ер буйруғи, 000803-сонли давлат ордери билан хусусий мулк сифатида берилган савдо дўкони ҳамда 003015-сонли давлат ордери билан хусусий мулк сифатида берилган 256,4 кв.м. ер майдони бузиб ташланган савдо дўкони ўрнига тенг қийматида савдо дўкони ва 256,4 кв.м. ер майдони ажратиб бериш ва расмийлаштириш мажбурияти юклатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди 2009 йил 19 июнда ҳал қилув қароридаги хатони тузатиш тўғрисида қуйидаги мазмунда ажрим чиқарган: «Ҳал қилув қарори хулоса қисмининг 2-қисмига қуйидаги даъво талаблари киритилсин: «Жавобгар — Қўқон шаҳар ҳокимлиги зиммасига ноқонуний бузиб ташланган савдо дўкони ўрнига Қўқон шаҳар деҳқон бозори ҳудудидан даъвогар — «Илҳом» хусусий фирмасига тенг қийматли савдо дўконини (256,4 кв.м.) хусусий мулк сифатида ажратиб бериш мажбурияти юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар — Қўқон шаҳар ҳокимлиги зиммасига ажратиб берилган савдо дўкони жойлашган ер участкасини даъвогар — «Илҳом» хусусий фирмасининг хусусий мулки сифатида расмийлаштириш мажбурияти юклатилсин», деб ўқилиши ҳақида тарафларга тушунтирилсин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация протестида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юбориш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати кассация шикояти ва протестида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юборишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишдаги ҳужжатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 5 майдаги «Фарғона ва Қўқон шаҳарларини 2008 — 2012 йилларда реконструкция қилиш, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар Дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги 860-сонли қарори асосида Қўқон шаҳар ҳокимининг 2008 йил 8 майдаги 216-сонли қарори қабул қилинган. Ушбу қарор асосида даъвогарга тегишли бўлган савдо дўкони бузилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар унга тегишли бўлган савдо дўкони ноқонуний бузилганлигини билдириб, хўжалик судига даъво аризаси тақдим этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 138-моддасининг бешинчи қисмига кўра, ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида ишнинг хўжалик суди томонидан аниқланган ҳолатлари, хўжалик судининг бу ҳолатлар тўғрисидаги хулосаларига асос бўлган далиллар ва хўжалик суди у ёки бу далилларни рад қилишига ҳамда ишда иштирок этувчи шахслар асос қилиб келтирган қонун ҳужжатларини қўлламаслигига сабаб бўлган важ, шунингдек суд ҳал қилув қарорини қабул қилишида таянган қонун ҳужжатлари кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорида Қўқон шаҳар деҳқон бозори ҳудудидан савдо дўкони ажратиш мажбуриятини Қўқон шаҳар ҳокимлиги зиммасига юклашда Қўқон шаҳар деҳқон бозорининг алоҳида юридик шахс эканлиги, унинг мазкур ҳудуддан савдо дўкони ажратилишида манфаатдорлигига эътибор бермаган. Қўқон шаҳар деҳқон бозоридан савдо дўкони ажратиш Қўқон шаҳар ҳокимининг ваколат доирасига кириш-кирмаслигини ўрганмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўқон шаҳар деҳқон бозорини ишга жалб қилиш масаласи ҳал этилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўқон шаҳар ҳокимининг 2008 йил 21 апрелдаги 200-сонли қарори асосида ташкил этилган деҳқон бозорини мукаммал реконструкция қилиш муносабати билан бозорнинг тасдиқланган бош режасига асосан бузилишга тушган савдо расталари, шохобчалари ва бошқа бино-иншоотларни бузишни ташкил этиш комиссияси томонидан «Илҳом» хусусий фирмасининг бузилган савдо дўкони инвентаризация қилинган ёки қилинмаганлиги ўрганилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди ушбу комиссия раиси ва аъзоларини суд мажлисида гувоҳ сифатида ишга жалб қилиш чораларини кўрмаган, бузилган савдо дўкони ўрнига шаҳар ҳокимлиги томонидан ер участкаси ажратилган ёки ажратилмаганлиги ҳолатига аниқлик киритмасдан, даъвони қаноатлантириш тўғрисида барвақт хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 86-моддасининг биринчи қисмида ерлар олиб қўйилганда ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачиларига ва мулкдорларга етказилган зарарнинг ўрни (шу жумладан бой берилган фойда) тўла ҳажмда қопланиши кераклиги белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди «Илҳом» хусусий фирмасига етказилган зарарлар миқдорини шаҳар ҳокимлиги томонидан тузилган комиссия аниқлаган ёки аниқламаганлигини ўрганмаган. Комиссиядан бузилган бино-иншоотларга етказилган зарар қийматини аниқлаш жадвалини талаб қилиб олмаган ва ушбу ҳужжатларни ўрганмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баён этилганларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикоятини ва протестни қаноатлантириб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди юқоридаги камчиликларни бартараф этиб, ишдаги тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, тарафлардан иш учун аҳамиятли бўлган ҳужжатларни талаб қилиб олиб, Қўқон шаҳар деҳқон бозорини ишга жалб қилиш масаласини ҳал этиб, тарафларнинг важларига, ишдаги ва тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 10 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-0906/5594-сон