Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 05.05.2008 йилдаги ПҚ-860-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФАРҒОНА ВА ҚЎҚОН ШАҲАРЛАРИНИ 2008 — 2012 ЙИЛЛАРДА РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ, ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА ИЖТИМОИЙ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона ва Қўқон шаҳарлари ижтимоий инфратузилмаси ҳамда муҳандислик-коммуникациялари тармоғи фаолияти даражаси ва сифатини янада ошириш, жадал ва барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни шакллантириш, янги иш ўринлари барпо этиш, аҳоли бандлигини ошириш ва турмуш шароитини яхшилаш, шунингдек, шаҳар қурилишининг замонавий талабларига мос равишда ушбу шаҳарларнинг ташқи кўринишини тубдан ўзгартириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Фарғона вилояти, Фарғона ва Қўқон шаҳарлари ҳокимликлари манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилган Фарғона ва Қўқон шаҳарларини 2008 — 2012 йилларда реконструкция қилиш, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар Дастури 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги Фарғона ва Қўқон шаҳарларини 2008 — 2012 йилларда реконструкция қилиш, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар Дастурига киритилган лойиҳаларни тўлиқ ва ўз вақтида молиялаштирилиши устидан тизимли назоратни ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси Фарғона ва Қўқон шаҳарларида қурилаётган ва реконструкция қилинаётган объектлар лойиҳа-смета ҳужжатларини белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш ҳамда амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишлари сифати устидан давлат назоратини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Фарғона вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» институти ҳамда ваколатли органлар билан келишган ҳолда Фарғона ва Қўқон шаҳарларини ривожлантириш Бош режасини, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Фарғона вилояти (Ғофуров), Фарғона (Нуралиев) ва Қўқон (Каримов) шаҳарлари ҳокимлари зиммасига белгиланган тартибда лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизаси ва тасдиқланиши ўтказилганидан сўнг, тасдиқланган Дастурларга киритилган Фарғона ҳамда Қўқон шаҳарларида қурилаётган объектлар бўйича амалга ошириладиган қурилиш-монтаж ишларини ўз вақтида молиялаш ва маблағлардан қатъий мақсадли ҳамда самарали фойдаланиш устидан шахсий жавобгарлик юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ҳомийлик ва грант маблағлари ҳисобидан Фарғона ва Қўқон шаҳарлари соғлиқни сақлаш муассасалари учун асбоб-ускуналар ва жиҳозлар, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси тасдиқланган рўйхат бўйича Қўқон шаҳрида «Ёшлар хиёбони» мажмуасини қуриш ва жиҳозлаш учун хориждан келтириладиган махсус автотранспорт воситалари, машиналар истисно тариқасида божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, божхона имтиёзлари берилиши натижасида бўшайдиган маблағлар мақсадли йўналишда ушбу Қарорда тасдиқланган Фарғона ва Қўқон шаҳарларини 2008 — 2012 йилларда реконструкция қилиш, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар Дастурини қўшимча молиялашга йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 5 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-860-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 й., 5-сон, 263-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 17-сон, 130-модда)