06.07.2009 йилдаги 15-0807/32348-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 06.07.2009 йилдаги 15-0807/32348-сон
Кучга кириш санаси
06.07.2009
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс иштирокида кўриб чиқилади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекқишлоқхўжаликмашлизинг» акциядорлик-лизинг компанияси номидан Фарғона вилоят филиали «Олимжон Исомиддинов» фермер хўжалигига нисбатан хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 4394780 сўм лизинг тўловларидан бўлган асосий қарзни, 1757912 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2009 йил 16 январдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2009 йил 16 январдаги қарори билан «Олимжон Исомиддинов» фермер хўжалиги раҳбари Т. Исомиддинов маъмурий жавобгарликка тортилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация протестида 2009 йил 16 январдаги «Олимжон Исомиддинов» фермер хўжалиги раҳбари Т. Исомиддиновни маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақидаги қарорни бекор қилиш масаласи қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати кассация протестида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, кассация протестини қаноатлантиришни, маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақидаги қарорни бекор қилишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, «Ўзбекқишлоқхўжаликмашлизинг» АЛК Фарғона вилоят филиали ва «Олимжон Исомиддинов» фермер хўжалиги ўртасида ТТЗ-80.11 русумли трактор воситасини лизингга бериш тўғрисида 2006 йил 14 февралда 06/12-4-101-сонли тракторни сотиб олиш ҳуқуқини берувчи лизинг шартномаси тузилиб, «Олимжон Исомиддинов» фермер хўжалигига 1 дона ТТЗ-80.11 русумли трактор лизинг асосида топширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Унга кўра, ўзаро шартномавий муносабатларга киришганлиги сабабли қарздорлик ҳосил бўлганлиги, шартнома шартларига асосан жавобгар лизинг асосида олинган трактор воситаси учун ҳар ойда белгиланган жадвалга мувофиқ тўловларни тўлаб бориши лозим бўлгани ҳолда, жавобгар хўжалик раҳбари шартнома мажбуриятларини бузиб, тўлов муддатларини асоссиз равишда 1 йилдан ортиқ муддатга кечиктириб келгани учун суд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 4 мартдаги «Хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий ночорлиги ва шартнома мажбуриятларининг бажарилиши учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш тўғрисида»ги ПФ-1938-сонли Фармонига асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1761-моддаси талаблари асосида шартнома интизоми бузилганлиги сабабли «Олимжон Исомиддинов» фермер хўжалиги раҳбари Т. Исомиддиновга нисбатан маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида қарор чиқарилган ва унга энг кам иш ҳақининг икки баравари, яъни 5080 сўм миқдорида жарима солинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси МЖТК 315-моддасининг биринчи қисмида хўжалик судининг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишда қонун талаблари бузилишига йўл қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш МЖТКнинг 294-моддасига мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс иштирокида кўриб чиқилади. Мазкур шахсга ишни кўриб чиқиш жойи ва вақти ҳақида хабар қилинганлиги тўғрисида маълумотлар бўлган ва ундан ишни кўриб чиқишни кечиктириш хусусида ҳеч қандай илтимос тушмаган ҳоллардагина иш унинг иштирокисиз кўриб чиқилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди ишни кўриб чиқиш жойи ва вақти ҳақида ҳуқуқбузарни тегишли тартибда хабардор қилмасдан, ҳуқуқбузарнинг шахси, оилавий аҳволи, депутат этиб сайланганлиги каби ҳолатларни текширмасдан, маъмурий жазога тортган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Cуд маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 308-моддасига асосан баённома тузмаган, 2009 йил 16 январдаги суд мажлиси баённомаси хўжалик низосига оид бўлиб, унда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш кўриб чиқилганлиги, бирон бир шахснинг маъмурий жавобгарликка тортилаётганлиги ҳақида умуман сўз юритилмаган. Фақатгина ҳал қилув қарори ва қарорнинг хулоса қисми ўқиб эшиттирилганлиги, шикоят бериш тартиби ва муддатлари тушунтирилганлиги кўрсатилган, аммо мазкур қарор нима ҳақидалиги қайд этилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги 172-сонли қарорида суд мажлиси баённомасида мансабдор шахсга нисбатан жавобгарликка тортиш асослари аниқланганлиги ва бу асосларни тасдиқловчи далилий ҳужжатлар ҳақидаги маълумот ҳамда суд томонидан мансабдор шахсга нисбатан жавобгарлик қўлланилаётган ҳолатлар қайд этилиши ҳақида тушунтириш берилган. Баённома ва қарорда эса қачон, қандай ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги ёки бу ҳуқуқбузарлик қачон аниқланганлиги кўрсатилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди Т. Исомиддиновнинг айбдорлик даражасини, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ўрганмасдан уни маъмурий жаримага тортиш ҳақида барвақт хулосага келганлиги сабабли, судлов ҳайъати суднинг 2009 йил 16 январдаги қарорини бекор қилишни лозим деб ҳисоблайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси МЖТК 315-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида шикоят берган шахс давлат божи тўлашдан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 6 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-0807/32348-сон