28.05.2015 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Корея Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Ҳайдовчилик гувоҳномаларини ўзаро тан олиш ва алмаштириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Корея Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки давлат ҳудудида йўл ҳаракатини енгиллаштиришдан манфаатдор бўлган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида ва Корея Республикасида берилган ҳайдовчилик гувоҳномаларини ўзаро тан олиш ва алмаштиришни таъминлаш истагида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
куйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлардан бирининг ваколатли органи қуйидаги талабларга мос келадиган бошқа Томон давлати фуқароларига ўз давлати ҳудудида транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини беради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(a) Корея Республикаси фуқаролари учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) Корея Республикаси ваколатли органлари томонидан берилган амалдаги Корея ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлса; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш учун рухсат этилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) Ўзбекистон Республикаси ваколатли органи томонидан берилган амалдаги Ўзбекистон ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлса; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) Корея Республикаси ҳудудида «хорижий фуқарони рўйхатга олиш картаси»га эга бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Корея ҳайдовчилик гувоҳномаси, башарти Корея Республикаси ваколатли органи томонидан қўйилган апостиль ҳамда Ўзбекистон Республикасидаги нотариал идора томонидан тасдиқланган ўзбек тилидаги таржимаси бўлган тақдирда, унинг эгасидан транспорт воситасини бошқариш қобилияти бўйича назарий ва амалий имтиҳонларни топшириш талаб этилмасдан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Ўзбекистон ҳайдовчилик гувоҳномаси билан тенг равишда амал қилади деб тан олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон ҳайдовчилик гувоҳномаси, унинг эгасидан транспорт воситасини бошқариш қобилияти бўйича назарий ва амалий имтиҳонларни топшириш талаб этилмасдан, Корея Республикаси ваколатли органи томонидан тан олинади ва Корея ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳайдовчилик курси иштирокчиси ёки ўрганувчи-ҳайдовчи ҳисобланган Корея Республикаси фуқароларига берилган вақтинчалик ҳайдовчилик гувоҳномалари ушбу Битимга мувофиқ ўзаро тан олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Томонларнинг ваколатли органлари тарафидан бериладиган ҳайдовчилик гувоҳномалари тоифаларининг эквивалентлиги ушбу Битим иловасида кўрсатилган жадвалга мувофиқ аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур модда қоидалари ушбу Битимда назарда тутилган ҳайдовчиларнинг ёши, соғлиғи ва руҳий ҳолати билан боғлиқ бўлган транспорт воситасини бошқариш бўйича ҳар бир Томон давлати миллий қонунчилигидаги чекловларга дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Корея Республикасининг ваколатли органи ўз ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириб беришни сўраб мурожаат қилган шахсдан қуйидагиларни талаб қилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(a) Ўзбекистон Республикаси ваколатли органи томонидан берилган ҳайдовчилик гувоҳномасининг асл нусхаси ҳамда унинг корейс ёки инглиз тилидаги тасдиқланган таржимасини топшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) тегишли ҳайдовчилик гувоҳномасига мос турдаги транспорт воситаларини бошқариш учун мурожаат қилувчининг соғлиғи ва руҳий ҳолатини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(c) Корея Республикаси миллий қонунчилигида белгиланган бошқа ҳар қандай ҳужжатларни тақдим қилиш ва тўловларни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Корея Республикасининг ваколатли органи, башарти мурожаат қилувчининг соғлиғи ёки руҳий ҳолати тегишли ҳайдовчилик гувоҳномаси учун талаб қилинадиган даражага мос келмаса, ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришни рад этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимни амалга оширишда ҳар бир Томон ҳайдовчиларни рўйхатга олишга доир ўз давлати миллий қонунчилигини қўллайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 1-моддада назарда тутилган ҳайдовчилик гувоҳномаларининг амалда эканлиги ёки ҳақиқийлигига шубҳа бўлган тақдирда, бир Томон ваколатли органи бошқа Томон ваколатли органидан ушбу ҳайдовчилик гувоҳномасининг амалдалиги ёки ҳақиқийлигини тасдиқлашини сўраши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўров қабул қилинганидан сўнг, қабул қилувчи Томоннинг ваколатли органи ҳайдовчилик гувоҳномасининг амалдалиги ёки ҳақиқийлигига доир ҳар қандай хато ва камчиликлар тўғрисида сўраётган Томоннинг ваколатли органини хабардор этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳар бир Томон бошқа Томон давлати фуқаросининг ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳақиқий эмаслиги ҳақида хабардор қилинса, у мазкур ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш ёки тан олишни рад этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ваколатли органининг сўровига асосан, Корея Республикаси ваколатли органи томонидан алмаштириш мақсадида олиб қўйилган ҳайдовчилик гувоҳномаларининг асл нусхалари дипломатик каналлар орқали Ўзбекистон Республикаси ваколатли органига юборилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар ушбу Битим кучга киришидан аввал дипломатик каналлар орқали бир-бирларига қуйидагиларни тақдим этадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(a) ўз ваколатли органларининг тўлиқ номи, манзили, телефон ва факс рақамлари, электрон почта манзили; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) ушбу Битим иловасида назарда тутилган амалдаги ҳайдовчилик гувоҳномалари намуналари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар ўз ҳайдовчилик гувоҳномаларидаги ҳар қандай ўзгаришлар ёки ушбу Битим ижросига дахл қиладиган миллий қонунчиликдаги ўзгариш ва қўшимчалар, шунингдек ўз ваколатли органларининг алоқа учун маълумотларидаги ҳар қандай ўзгаришлар тўғрисида бир-бирларини дипломатик каналлар орқали зудлик билан хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим доирасида Томонларнинг ваколатли органлари ўртасидаги алоқа ва дипломатик каналлар орқали ёзишмалар Томонларнинг давлат тилида амалга оширилиб, инглиз ёки рус тилидаги таржимаси илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим Томонлар иштирокчи ҳисобланган бошқа халқаро шартномалардан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битим ҳар бир Томоннинг амалдаги миллий қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Битимни талқин қилиш ёки амалга оширишда юзага келадиган ҳар қандай келишмовчиликлар Томонлар ўртасида маслаҳатлашувлар ўтказиш йўли билан дипломатик каналлар орқали ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларининг бажарилгани тўғрисида Томонларнинг охирги ёзма хабарномаси олингандан сўнг ўттизинчи (30) кундан бошлаб кучга киради. Битим номуайян муддатгача ўз кучида қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Томон дипломатик каналлар орқали бошқа Томонга ёзма хабарнома юбориш билан ушбу Битим амал қилишини тугатиши мумкин. Мазкур ҳолда Битим бошқа Томон хабарномани қабул қилганидан сўнг ўттизинчи (30) кундан бошлаб амал қилишдан тўхтайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Битимга Томонларнинг келишувига асосан ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Бундай ўзгартиш ва қўшимчалар Томонлар ўртасида ўзаро келишилган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларни эътироф этган ҳолда, ўз Ҳукуматлари томонидан тегишли ваколатларга эга бўлган қуйида имзо чекувчилар мазкур Битимни имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сеул шаҳрида 2015 йил 28 майда ҳар бири ўзбек, корейс ва инглиз тилларида бўлган икки асл нусхада имзоланди, бунда барча матнлар тенг аутентикдир. Талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келганда инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)

ИЛОВА

ЭКВИВАЛЕНТЛИК ЖАДВАЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1. Корея ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштирилиши мумкин бўлган Ўзбекистон ҳайдовчилик гувоҳномалари

Ўзбекистон ҳайдовчилик гувоҳномалари

Тегишли Корея ҳайдовчилик гувоҳномаси

«ВСЕ» тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси

Иккинчи оддий тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси (Second Class Ordinary Driverʼs License)

«BCDE» тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси

«BCD» тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси

«В» тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси

2. Ўзбекистон ҳайдовчилик гувоҳномалари билан тенг амалда бўлишини тан олиш мумкин бўлган Корея ҳайдовчилик гувоҳномалари

Корея ҳайдовчилик гувоҳномалари

Тегишли Ўзбекистон ҳайдовчилик гувоҳномаси

Биринчи махсус тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси (First Class Special Driver's License)

«В» тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси

Биринчи катта тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси (First Class Large Driver's License)

Биринчи оддий тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси (First Class Ordinary Driver's License)

Иккинчи оддий тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси (Second Class Ordinary Driver's 1 License)