Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 10 декабрда 2738-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 29 ноябрдаги 89, 2016-36-сонли «Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2845, 01.12.2016 й.) асосан 2017 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 23 декабрдаги 327-сон «Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни жорий этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар қайта кўриб чиқилиб, улар иловага мувофиқ миқдорларда белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2014 йил 5 декабрдаги 80, 2014-36-сон «Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2632, 2014 йил 9 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 50-сон, 599-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарор 2016 йил 1 январдан кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 3 декабрь,
102-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 3 декабрь,
2015-34-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2015 йил 3 декабрдаги 102, 2015-34-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Алкоголли маҳсулотлар*учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана
нархлар
|
Сотилаётган товарнинг номи |
Ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг |
Энг кам чакана нарх |
|
Вино, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида |
4500 |
5400 |
|
Коньяк, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида |
13900 |
16700 |
|
Ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида |
10500 |
12600 |
* Пиводан ташқари
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 49-сон, 615-модда)