Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 9 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2632]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2015 йил 3 декабрдаги 102, 2015-34-сонли «Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2738, 10.12.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 23 декабрдаги 327-сон «Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни жорий этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар қайта кўриб чиқилиб, улар иловага мувофиқ миқдорларда белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 6 декабрдаги 112, 2013-46-сон «Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2535, 2013 йил 10 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 50-сон, 655-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарор 2015 йил 1 январдан кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 5 декабрь,
80-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 5 декабрь,
2014-36-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2014 йил 5 декабрдаги 80, 2014-36-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Алкоголли маҳсулотлар* учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар
| Сотилаётган товарнинг номи | Ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи | Энг кам чакана нарх |
| Вино, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида | 3800 | 4600 |
| Коньяк, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида | 11100 | 13400 |
|
Ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида |
9000 | 10900 |
* Пиводан ташқари.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 50-сон, 599-модда)