Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери билан биргаликда 2014 йилда Қонунчилик палатаси мажлисларига раҳбарликни амалга ошириш (ишчи раёсати) жадвали тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламентининг 62-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Илова қилинаётган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери билан биргаликда 2014 йилда Қонунчилик палатаси мажлисларига раҳбарликни амалга ошириш (ишчи раёсати) жадвали тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2013 йил 9 январдаги 595-II-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 1, 19-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Д. ТОШМУҲАМЕДОВА
Тошкент ш.,
2014 йил 13 январь,
826-II-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2014 йил 13 январдаги 826-II-сонли қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
ТАСДИҚЛАНГАН
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери билан биргаликда 2014 йилда Қонунчилик палатаси мажлисларига раҳбарликни амалга ошириш (ишчи Раёсати)
ЖАДВАЛИ
|
Т/р |
Ой |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари |
|
1. |
Январь Февраль |
Турсунов С.Т. Вафоев У.Н. |
|
2. |
Март Апрель |
Муҳаммадиев У.Н. Алихонов Б.Б. |
|
3. |
Май Июнь |
Ёқубов Б.С. Турсунов С.Т. |
|
4. |
Июль Август |
Вафоев У.Н. Муҳаммадиев У.Н. |
|
5. |
Сентябрь Октябрь |
Алихонов Б.Б. Ёқубов Б.С. |
|
6. |
Ноябрь Декабрь |
Турсунов С.Т. Вафоев У.Н. |
Изоҳ: жадвалда кўрсатилган Спикер ўринбосарларидан бири ҳозир бўлмаганда (хизмат сафари, бетоблик, меҳнат таътили ва бошқа шу кабилар), шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартибига киритилган масалалардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери ишчи Раёсатининг иш жадвалига ўзгаришлар киритиши мумкин.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 й., 1-сон, 20-модда)