Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ КАТТА ВА АЛОҲИДА МУҲИМ СУВ ХЎЖАЛИГИ ОБЪЕКТЛАРИНИНГ ТЕХНИК ҲОЛАТИНИ ҲАМДА БЕХАТАР ИШЛАШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ («ДАВСУВХЎЖАЛИКНАЗОРАТ» ИНСПЕКЦИЯСИ)НИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 августдаги 525-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини тартибга солувчи айрим қонунчилик ҳужжатларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси («Давсувхўжаликназорат»)ни ташкил қилиш тўғрисида»ги Фармонини рўёбга чиқариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари рўйхати 1-илова* га мувофиқ;
* 1-илова берилмайди.
«Давсувхўжаликназорат» инспекцияси тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ;
«Давсувхўжаликназорат» инспекцияси ходимларининг чекланган сони 9 кишидан иборат бўлган бошқарув аппарати, шунингдек, 13 кишидан (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) иборат бўлган вилоят бўлинмалари тузилмаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилансинки, «Давсувхўжаликназорат» инспекцияси раиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан, инспекторлар эса — «Давсувхўжаликназорат» инспекцияси раиси томонидан тайинланади.
Мақоми ва меҳнатга ҳақ тўлаш шарт-шароитлари бўйича:
«Давсувхўжаликназорат» инспекцияси раиси вазирга;
бошқарув аппаратининг катта мутахассислари — вазирлик ва идора мустақил бошқармаси ва бўлими бошлиқларига, мутахассислари — бошқарма бўлими бошлиқларига;
«Давсувхўжаликназорат» инспекциясининг вилоят инспекторлари — вилоят ҳокимликларининг тегишли мустақил бўлимлари раҳбарларига тенглаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили «Ўздавсувхўжаликназорат» инспекцияси ва унинг вилоят бўлинмалари аппарати харажатларига ҳамда ташкилий техника ва бошқа зарур материаллар харид қилиш учун бюджет маблағлари ва хизматда фойдаланиш учун битта енгил автомашинага лимит ажратишни назарда тутсин.
4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Давсувхўжаликназорат» инспекцияси аппаратини жойлаштириш учун 10 кун муддатда жой ажратсин.
5. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ҳукумат алоқаси хизмати «Давсувхўжаликназорат» инспекциясини телефон алоқаси, шу жумладан, ҳукумат, шаҳар ва халқаро телефон алоқаси билан таъминласинлар.
6. «Давсувхўжаликназорат» инспекцияси икки ой муддатда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси ва бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини пухта хатловдан ўтказсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б.М. Олимжонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 30 март,
143-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидротехника иншоотларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси («Давсувхўжаликназорат» инспекцияси) тўғрисида
(2-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 ноябрдаги 499-сонли қарори таҳририда — ЎР ҲҚТ, 1999 й., 11-сон, 66-модда)
НИЗОМ
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидротехника иншоотларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда «Давсувхўжаликназорат» инспекцияси деб аталади) гидротехника иншоотларининг техник ҳолати ишончлилигини ҳамда бехатар ишлашини таъминлаш бўйича тегишли вазирликлар ва идоралар фаолияти устидан назоратни амалга оширувчи давлат органи ҳисобланади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 ноябрдаги 499-сонли қарори таҳририда — ЎР ҲҚТ, 1999 й., 11-сон, 66-модда)
2. «Давсувхўжаликназорат» инспекцияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига амал қилади.
II. АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Қуйидагилар:
гидротехника иншоотларининг, шу жумладан вилоятлараро сув чиқариш трактлари ва коллекторларининг техник ҳолати ва бехатар ишлаши;
катта ва ягона иншоотларнинг техник қайта жиҳозланиши ва уларнинг асбоб-ускуналари янгиланиши;
гидротехника иншоотларининг қурилиши ва реконструкция қилинишини лойиҳалашнинг аҳволи;
гидротехника иншоотларининг ишончли қўриқланишини ташкил этиш устидан назоратни амалга ошириш «Давсувхўжаликназорат» инспекциясининг асосий вазифалари ҳисобланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 ноябрдаги 499-сонли қарори таҳририда — ЎР ҲҚТ, 1999 й., 11-сон, 66-модда)
4. «Давсувхўжаликназорат» инспекцияси ваколатли органларга сув муҳофазаси зоналарини, сув омборлари, дарёлар, каналлар ва коллекторларнинг қирғоқларини белгилаш бўйича ишларни ташкил этишда кўмаклашади ҳамда ушбу зоналар ва қирғоқларга қуйиладиган талабларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади.
5. «Давсувхўжаликназорат» инспекцияси республиканинг тегишли вазирликлари ва идоралари билан биргаликда Марказий Осиё давлатлари билан давлатлараро ҳамда чегара бўйи сув объектларидан фойдаланиш масалаларини ҳал қилишда қатнашади.
III. ФУНКЦИЯЛАРИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Юкланган вазифаларга мувофиқ «Давсувхўжаликназорат» инспекцияси қуйидаги функцияларни бажаради;
тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда гидротехника иншоотларининг техник ҳолати ҳамда бехатар ишлаши билан боғлиқ ҳодисаларнинг олдини олишга доир таклифларни ишлаб чиқиш;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда гидротехника иншоотларининг техник ҳолатининг ишончлилиги ҳамда бехатар ишлашини экспертизадан ўтказиш;
гидротехника иншоотларининг техник ва хавфсизлик ҳолатининг ишончлилиги билан боғлиқ идоралараро ва давлатлараро комиссиялар ишида қатнашиш;
гидротехника иншоотларининг фаолияти билан боғлиқ ҳукумат ёки бошқа давлат органларининг қарорлари лойиҳаларини тайёрлашда ва уларни кўриб чиқишда қатнашиш;
гидротехника иншоотларининг бехатарлиги қоидаларини ишлаб чиқишни ва тасдиқлашни ташкил этиш, катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг бехатарлиги мезонларини тасдиқлаш;
гидротехника иншоотларини жойлаштиришда, гидротехника иншоотларини лойиҳалаш учун топшириқларни келишишда, уларни қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаларини келишишда, Гидротехника иншоотларини қуриш сифатини назорат қилишда, уларни фойдаланишга қабул қилишда, шунингдек гидротехника иншоотларидан фойдаланиш қоидаларини келишишда қатнашиш;
хўжалик юритиш ва бошқа фаолиятни амалга ошириш учун гидротехника иншоотлари ҳудудлари, дарёлар ўзанлари ва уларга туташ тўғоннинг қуйи ва юқори ҳудудлари (сув муҳофазаси зоналарида ер участкалари бериш бундан мустасно)дан фойдаланишни келишиш;
гидротехника иншоотларининг бехатарлиги соҳасида ҳуқуқий норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашиш;
гидротехника иншоотларининг ҳолатини ҳамда улар ҳолатининг гидротехника иншоотлари хавфсизлиги декларациясига мувофиқлигини текширишни ташкил этади;
гидротехника иншоотларининг қўриқланишини ташкил этиш устидан назоратни амалга оширади;
гидротехника иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаларини экспертиза қилишда иштирок этади;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 ноябрдаги 499-сонли қарори таҳририда — ЎР ҲҚТ, 1999 й., 11-сон, 66-модда)
IV. ҲУҚУҚЛАРИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. «Давсувхўжаликназорат» инспекцияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўз функцияларини ва олдига қўйилган вазифаларни амалга ошириш учун тегишли вазирликлар ва идораларнинг мутахассисларини жалб қилиш;
гидротехника иншоотларига тўсиқсиз кириш, катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг бехатарлиги ва техник назоратни ташкил этиш масалаларига доир материаллар билан танишиб чиқиш;
ўз ваколати доирасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда гидротехника иншоотларидан фойдаланилиши, унинг техник ва хавфсизлик ҳолати устидан назоратни амалга ошириш учун вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ишини текшириш. Кўрсатиб ўтилган текширишларга тегишли вазирликлар, идоралар, корхоналарнинг вакиллари ҳамда буюртмачининг вакиллари жалб этилиши мумкин. Зарур ҳолларда, «Давсувхўжаликназорат» инспекциясининг топшириғига кўра текширишлар ушбу вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар томонидан ўтказилиши мумкин;
гидротехника иншоотларининг техник ҳолатининг ишончлилиги, улардан фойдаланиш ва уларнинг бехатарлигини таъминлаш билан боғлиқ масалалар бўйича вазирликлар ва идоралар, шунингдек, корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларининг маърузаларини, ахборотларини эшитиш;
тегишли вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлардан гидротехника иншоотларининг техник ҳолатининг ишончлилиги, улардан фойдаланиш ва уларнинг бехатарлигини таъминлаш билан боғлиқ масалалар бўйича меъёрий ҳужжатлар, чора-тадбирлар режалари, буйруқлар, йўриқномалар, ҳужжатлар, маълумотлар ва материалларни талаб қилиш ва олиш;
гидротехника иншоотларининг техник ҳолатининг ишончлилиги, улардан фойдаланиш ва уларнинг бехатарлигини таъминлаш бўйича ишлардаги аниқланган қоида бузишлар ва камчиликларни бартараф этиш тўғрисида ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича тегишли вазирликлар, идораларга, шунингдек, ташкилотлар ва корхоналарга бажарилиши шарт бўлган ёзма кўрсатмалар киритиш.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 ноябрдаги 499-сонли қарори таҳририда — ЎР ҲҚТ, 1999 й., 11-сон, 66-модда)
V. «ДАВСУВХЎЖАЛИКНАЗОРАТ» ИНСПЕКЦИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. «Давсувхўжаликназорат» инспекциясининг мансабдор шахслари гидротехника иншоотларига тўсиқсиз киришга, гидротехника иншоотларининг техник ҳолати ва бехатарлиги ва техник назоратни ташкил этиш масалаларига доир материаллар билан танишиб чиқишга ҳақлидирлар.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 ноябрдаги 499-сонли қарори таҳририда — ЎР ҲҚТ, 1999 й., 11-сон, 66-модда)
9. «Давсувхўжаликназорат» инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.
10. «Давсувхўжаликназорат» инспекциясига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган раис бошчилик қилади.
11. «Давсувхўжаликназорат» инспекцияси раиси:
«Давсувхўжаликназорат» инспекциясига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради, таркибий бўлинмалар ходимларининг «Давсувхўжаликназорат» инспекцияси фаолиятининг айрим йўналишларига раҳбарлик қилиш учун уларнинг жавобгарлик даражасини белгилайди;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари асосида ва уларни бажариш юзасидан ўз ваколати доирасида буйруқлар чиқаради;
зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг тегишли вазирликлари ва идоралари билан биргаликда қўшма буйруқлар ва йўриқномалар чиқаради.
12. «Давсувхўжаликназорат» инспекциясида йирик гидротехника ва бошқа муҳандислик иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги етакчи мутахассислардан иборат Эксперт кенгаши тузилади. «Давсувхўжаликназорат» инспекциясининг раиси лавозимига кўра Эксперт кенгашининг раиси ҳисобланади. Эксперт кенгашининг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишиб олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Эксперт кенгаши гидротехника иншоотларидан бехатар фойдаланиш ва уларнинг ишончли ишлашининг энг муҳим масалаларини кўриб чиқади, гидротехника иншоотларининг барқарор ва бехатар ишлаши учун уларни реконструкция қилиш ва қайта жиҳозлаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш юзасидан тавсияномалар беради.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 ноябрдаги 499-сонли қарори таҳририда — ЎР ҲҚТ, 1999 й., 11-сон, 66-модда)
Эксперт кенгашининг қарорлари, қоидага кўра, «Давсувхўжаликназорат» инспекцияси раисининг буйруқлари билан рўёбга чиқарилади.
Эксперт кенгаши мажлисларига айрим вазирликлар ва идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг манфаатларига тегишли масалаларни ҳал қилиш учун уларнинг вакиллари таклиф этилади.
13. «Давсувхўжаликназорат» инспекцияси тузилмаси ва ходимларининг сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
«Давсувхўжаликназорат» инспекциясининг штатлар жадвали унинг раиси томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. «Давсувхўжаликназорат» инспекциясининг инспекторлари гидротехника иншоотларининг техник ҳолати ва бехатар ишлаши устидан назорат ўрнатиш юзасидан жойларда ўз фаолиятларини «Давсувхўжаликназорат» инспекцияси томонидан тасдиқланган тадбирларга мувофиқ амалга оширадилар.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 ноябрдаги 499-сонли қарори таҳририда — ЎР ҲҚТ, 1999 й., 11-сон, 66-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ва бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси («Давсувхўжаликназорат» инспекцияси)нинг
ТУЗИЛМАСИ
Кейинги таҳрирга қаранг.