Ҳужжат кучини йўқотган 07.04.2021 24.03.1999 йилдаги ПФ-2272-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 07.04.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ КАТТА ВА АЛОҲИДА МУҲИМ СУВ ХЎЖАЛИГИ ОБЪЕКТЛАРИНИНГ ТЕХНИК ҲОЛАТИНИ ҲАМДА БЕХАТАР ИШЛАШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ («ДАВСУВХЎЖАЛИКНАЗОРАТ»)НИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги ПФ-6200-сонли «Сув ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат бошқаруви ва назорат тизимини янада такомиллаштириш ҳамда сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ хўжалигининг фаолият кўрсатиши, қишлоқ хўжалиги экинларидан барқарор ҳосил олиниши катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг ишончли ҳамда бехатар ишлашига боғлиқдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мана шундай шарт-шароитларни таъминлаш бундай объектларнинг техник ҳолати устидан назорат кучайтирилишини, турли вазирликлар ва идоралар фаолияти мувофиқлаштирилишини, Марказий Осиё давлатларидаги сув хўжалиги ташкилотларининг баҳамжиҳат ҳаракат қилишларини тақозо этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг ишончли техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси (бундан бу ёғига «Давсувхўжаликназорат») ташкил қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, «Давсувхўжаликназорат» давлат назорат органи ҳисобланиб, қуйидаги асосий вазифаларнинг ҳал этилишини таъминлайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларидан фойдаланишда уларнинг ишончли техник ҳолатини таъминлаш устидан назоратни амалга ошириш ҳамда бехатар ишлашини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг бехатарлиги мезонлари ҳамда қоидаларини ишлаб чиқишни ташкил қилиш ва тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари техник ҳолатининг ишончлилиги ҳамда бехатар ишлашини экспертизадан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли вазирликлар ва идоралар билан бирга катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолати ҳамда бехатар ишлаши билан боғлиқ ҳодисаларнинг олдини олишга доир таклифларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларини қуриш ҳамда қайта қуриш лойиҳаларини экспертизадан ўтказишни ташкил этиш, уларни барпо этиш сифати ва фойдаланишга қабул қилиниши устидан назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг ишончли муҳофазаси ташкил этилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда катта ва алоҳида муҳим давлатлараро ҳамда чегара бўйи сув хўжалиги объектларидан пухта ва бехатар фойдаланиш масалаларининг Марказий Осиё давлатлари билан бартараф этилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларидан фойдаланишда уларнинг ишончли техник ҳолатини ошириш масалаларини кўриб чиқиш ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки, «Давсувхўжаликназорат»нинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар уюшмалар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ижро этиш учун мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамаси 10 кун муддатда ушбу Фармонни бажариш юзасидан қарор қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил 24 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-2272-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 3-сон, 76-модда)