23.11.2015 йилдаги 335-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатадиган ягона марказларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 28 сентябрдаги ПҚ-2412-сон қарори амалга оширилишини таъминлаш, шунингдек «ягона дарча» тамойили бўйича тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатадиган ягона марказларни (кейинги ўринларда «ягона дарча» маркази деб аталади) замонавий ташкилий техника ва компьютер ускуналари билан қўшимча равишда жиҳозлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатасининг зарур замонавий ташкилий техника ва компьютер ускуналарини марказлаштирилган тарзда харид қилиш йўли билан «ягона дарча» марказларини қўшимча равишда жиҳозлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Тендер савдолари ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 14 сентябрдаги 264-сон қарори билан ташкил этилган Ахборот технологияларини ва коммуникацияларни ривожлантириш соҳасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилиш бўйича идоралараро тендер комиссияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ягона дарча» марказларини қўшимча равишда жиҳозлаш учун замонавий ташкилий техника ва компьютер ускуналари етказиб берувчиларни аниқлаш бўйича энг яхши таклифларни, истисно тариқасида, ўн кун муддатда танлаб олсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харид қилинадиган ташкилий техника ва компьютер ускуналари белгиланган минимал талабларга мувофиқлиги юзасидан қатъий назоратни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўтказилган танлов натижалари бўйича «ягона дарча» марказларини қўшимча равишда жиҳозлаш учун 1-иловага* мувофиқ таркибда ва миқдорда замонавий ташкилий техника ва компьютер ускуналари харид қилишга етказиб берувчилар билан шартномалар тузилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган минимал талабларни ҳисобга олган ҳолда «ягона дарча» марказлари 2015 йил охиригача зарур мебель, инвентарь ва бошқа асбоб-ускуналар билан қўшимча равишда жиҳозланишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Минтақалар бўйича «ягона дарча» марказларини қўшимча равишда жиҳозлаш учун замонавий ташкилий техника ва компьютер ускунасини харид қилишни молиялаштириш манбалари 2-иловага* мувофиқ белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ваколатли банк билан биргаликда «ягона дарча» марказларини қўшимча равишда жиҳозлаш учун замонавий ташкилий техника ва компьютер ускуналари харид қилиш учун маблағлар белгиланган тартибда конвертация қилинишини таъминлаш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 23 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
335-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 47-сон, 598-модда)