20.11.2015 йилдаги ПҚ-2435-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича 2016 — 2020 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этиб ўтилсинки, Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009 — 2014 йилларга мўлжалланган Давлат дастурининг амалга оширилиши натижасида республика минтақаларида замонавий ўқув ускуналари ва мусиқа асбоблари билан жиҳозланган 278 та болалар мусиқа ва санъат мактаблари ишга туширилди. Натижада 2008 йилга нисбатан болалар мусиқа ва санъат мактабларининг қуввати 1,2 баробарга, ўқитувчилар таркиби — 1,3 баробарга, ўқувчилар сони 1,5 баробарга ортди. Мазкур давр мобайнида республиканинг ёш истеъдодли мусиқачилари ва ижрочилари томонидан ижро маҳорати бўйича нуфузли халқаро танловларда 441 совринли ўринлар қўлга киритилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болалар мусиқа ва санъат мактабларини қуриш ва ҳудудий жиҳатдан мақбул жойлаштириш бўйича бошланган ишларни мантиқий давом эттириш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг умумий ўрта таълими ва уларни ҳар томонлама маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг бир-бирига боғланган яхлит тизимини шакллантириш, болаларнинг ижодий салоҳиятини янада кенг очиб бериш, мусиқа ва санъатнинг бошқа турларини чуқурроқ тушуниши ҳамда уларга нисбатан меҳр-муҳаббат уйғотиш, мусиқа ва тасвирий санъат соҳаларида жаҳон буюк меросини ўрганиб билишлари учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 Қуйидагиларни ўз ичига олган Болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича 2016 — 2020 йилларга мўлжалланган Давлат дастури:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 — 2020 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида болалар мусиқа ва санъат мактабларини янгитдан қуриш, мукаммал реконструкция қилиш ва жиҳозлашнинг асосий параметрлари 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 — 2020 йилларда болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар комплекси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича 2016 — 2020 йилларга мўлжалланган Давлат дастурининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини янги сифатли мазмун билан бойитиш, уларни болаларнинг умумий ўрта таълими ва маънавий-ахлоқий тарбияси бутун тизимининг ажралмас таркибий қисми сифатида шакллантириш, маълум бир асбобни чалиш техникасини эгаллаш билан бир қаторда, жаҳон мумтоз мусиқасини, дунёга танилган буюк бастакорлар ва рассомларнинг ижодини чуқур ўрганиш, ўқувчиларнинг мусиқий ва умумий маданиятини ошириш, болаларда бутун умри давомида ҳамроҳ бўладиган мусиқа ҳамда санъатнинг бошқа турларига қизиқишни кучайтириш ва муҳаббатни ҳар томонлама сингдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болалар мусиқа ва санъат мактабларини намунавий лойиҳалар бўйича янгитдан қуриш ва мукаммал реконструкция қилиш орқали уларнинг тармоғини янада ривожлантириш, умум таълим мактаблари жойлашувини ҳисобга олган ҳолда аҳоли зич яшайдиган массив ва қишлоқларда оқилона ва қулай жойлаштирилишини назарда тутган ҳолда республиканинг барча минтақаларида, шу жумладан қишлоқ жойларда уларни мақбул ҳудудий жойлаштириш ва бунинг асосида мусиқа ҳамда санъатнинг бошқа турлари билан шуғулланишни истаётган болаларни янада тўлиқ қамраб олишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болалар мусиқа ва санъат мактабларида бутун ўқув-тарбия жараёнини тубдан яхшилаш, илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда янги ўқув дастурлари ва ўқитиш методикаларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш, мукаммал ўқув-педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш ҳамда фойдаланиш самарадорлигини ошириш, уларни янги авлод замонавий ўқув ускуналари ва анжомлари, шу жумладан мультимедия шаклидаги ўқув адабиёти ва методик қўлланмалар, маҳаллий ва хорижий композиторлар ижодига доир нота тўпламлари ва клавирлар, шунингдек сифатли кўргазмали материаллар билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Давлат консерваторияси, Глиэр номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи ҳамда минтақалардаги мусиқа ва санъат касб-ҳунар коллежлари имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқитувчилари, концертмейстерлари ва созловчиларини тайёрлаш ва малакасини узлуксиз ошириш тизимини такомиллаштириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Болалар мусиқа ва санъат мактабларини қуриш, мукаммал реконструкция қилиш ва жиҳозлашни молиялаштириш манбалари қуйидагилардан иборат:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 майдаги ПФ–5043-сонли Фармонига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 354-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 августдаги ПҚ-3242-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 923-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиёзли хорижий кредитлар ва грантлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг хайрия қўйилмалари, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минтақаларда янги болалар мусиқа ва санъат мактабларини қуриш фақат уларни ҳудудий жойлаштиришнинг ишлаб чиқилган схемаларига мувофиқ, тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болалар мусиқа ва санъат мактабларини қуриш ва мукаммал реконструкция қилишни ташкиллаштириш бўйича буюртмачи вазифаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси зиммасига юклатилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болалар мусиқа ва санъат мактабларини жиҳозлаш бўйича буюртмачи вазифаси Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги зиммасига юклатилади;
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 майдаги ПФ–5043-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 354-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болалар мусиқа ва санъат мактабларини янгитдан қуриш учун шаҳарлар ва туманларда ер участкаларини танлаш умумтаълим мактаблари яқин бўлган аҳоли зич яшайдиган массив ва қишлоқларда оқилона ва қулай жойлаштирилишини назарда тутган ҳолда амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги қурилган ва мукаммал реконструкция қилинган болалар мусиқа ва санъат мактаблари объектларини фойдаланиш учун қабул қилиш 4-иловага мувофиқ таркибдаги Давлат комиссияси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси болалар мусиқа ва санъат мактабларининг янги қурилиши ва мукаммал реконструкция қилинишини тасдиқланган намунавий лойиҳалар ва лойиҳа ечимларига қатъий мувофиқ ҳолда амалга ошириш талабларининг сўзсиз бажарилиши, шунингдек бажарилаётган қурилиш-монтаж ишлари сифати, қурилиш меъёрлари ва қоидаларига риоя қилиниши устидан архитектура- қурилиш назоратини ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси бир ой муддатда 2016 йил учун болалар мусиқа ва санъат мактабларини янгитдан қуриш ва мукаммал реконструкция қилиш объектлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, Қурилиш-пудрат ташкилотлари рўйхатига кирган ташкилотларни жалб қилган ҳолда пудратчиларни саралаб олиш бўйича танлов тендер савдоларини ўтказиш, танлов савдолари ғолиблари билан пудрат шартномалари тузишни таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳар йили Инвестиция дастури лойиҳаси ва қурилишнинг манзилли рўйхатини шакллантиришда Давлат дастурида назарда тутилган 2016 — 2020 йилларда болалар мусиқа ва санъат мактабларини янгитдан қуриш ва мукаммал реконструкция қилишнинг асосий параметрларини ҳисобга олсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 майдаги ПФ–5043-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 354-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича Болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича 2016 — 2020 йилларга мўлжалланган Давлат дастури доирасида болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун олиб кириладиган мусиқа асбоблари ва махсус ускуналар 2021 йилнинг 1 январигача божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 20 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-2435-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 20 ноябрдаги ПҚ-2435-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 — 2020 йилларда болалар мусиқа ва санъат мактабларини янгитдан қуриш, мукаммал реконструкция қилиш ва жиҳозлашнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АСОСИЙ ПАРАМЕТРЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

бирлик

Жойи ва қурилиш тури

Жами

Шундан:

2016 йил

2017 йил

2018 йил

2019 йил

2020 йил

Республика бўйича жами

98

18

20

20

20

20

шундан:

янги қурилиш

40

7

8

8

9

8

мукаммал реконструкция

58

11

12

12

11

12

Қорақалпоғистон Республикаси

4

1

1

1

1

шундан:

янги қурилиш

4

1

1

1

1

мукаммал реконструкция

Андижон вилояти

10

2

2

2

2

2

шундан:

янги қурилиш

4

1

1

1

1

мукаммал реконструкция

6

1

2

1

1

1

Бухоро вилояти

4

1

1

1

1

шундан:

янги қурилиш

3

1

1

1

мукаммал реконструкция

1

1

Жиззах вилояти

3

1

1

1

шундан:

янги қурилиш

мукаммал реконструкция

3

1

1

1

Қашқадарё вилояти

13

2

3

3

3

2

шундан:

янги қурилиш

4

1

1

1

1

мукаммал реконструкция

9

1

2

2

2

2

Навоий вилояти

2

1

1

шундан:

янги қурилиш

мукаммал реконструкция

2

1

1

Наманган вилояти

12

2

3

3

2

2

шундан:

янги қурилиш

4

1

1

1

1

мукаммал реконструкция

8

2

2

2

1

1

Самарқанд вилояти

15

2

3

3

4

3

шундан:

янги қурилиш

6

1

2

1

1

1

мукаммал реконструкция

9

1

1

2

3

2

Сурхондарё вилояти

11

2

2

2

2

3

шундан:

янги қурилиш

6

1

1

1

1

2

мукаммал реконструкция

5

1

1

1

1

1

Сирдарё вилояти

1

1

шундан:

янги қурилиш

1

1

мукаммал реконструкция

Тошкент вилояти

4

1

1

1

1

шундан:

янги қурилиш

1

1

мукаммал реконструкция

3

1

1

1

Фарғона вилояти

10

2

2

2

2

2

шундан:

янги қурилиш

4

1

1

1

1

мукаммал реконструкция

6

1

1

1

1

2

Хоразм вилояти

7

1

1

2

1

2

шундан:

янги қурилиш

1

1

мукаммал реконструкция

6

1

1

2

1

1

Тошкент шаҳри

2

1

1

шундан:

янги қурилиш

2

1

1

мукаммал реконструкция

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 20 ноябрдаги ПҚ-2435-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 — 2020 йилларда болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧОРА-ТАДБИРЛАР КОМПЛЕКСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар

Ижро муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Болалар мусиқа ва санъат мактабларини республиканинг барча ҳудудларида, шу жумладан қишлоқ жойларда уларни кейинчалик қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш асосида ҳудудий жойлаштирилишини такомиллаштириш

1.

14,7 минг ўқув жойларига эга 98 та қўшимча болалар мусиқа ва санъат мактабларини қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш.

2016 2020 йй.

Маданият вазирлиги, Давархитектқурилиш,
Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2.

Болалар мусиқа ва санъат мактабларини қуриш ва мукаммал реконструкция қилиш манзилли дастурига киритиладиган объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, пудратчиларни танлаш бўйича савдо тендерларини ўз вақтида ўтказишни таъминлаш, бунда Қурилиш-пудрат ташкилотлар рўйхатига кирган ташкилотларни жалб қилиш.

Ҳар йили 1 декабрга қадар қурилиш йили бошланишидан олдин

Давархитектқурилиш,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

3.

Болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича 2016 — 2020 йилларга мўлжалланган Давлат дастурига мувофиқ болалар мусиқа ва санъат мактабларини янгидан қуриш ва мукаммал реконструкция қилиш ҳудудий манзилли дастурларини ишлаб чиқиш.

Манзилли дастурларни ишлаб чиқишда болалар мусиқа ва санъат мактабларини янгидан қуришга зич бўлган шаҳар ва туманларда ер участкаларини танлашни, аҳоли зич яшайдиган массив ва қишлоқларда оқилона ва қулай жойлаштирилишини назарда тутган ҳолда амалга ошириш ҳамда умумтаълим мактаблари яқинига жойлаштириш.

Ҳар йили
1 июнга қадар қурилиш йили бошланишидан олдин

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги

4.

Болалар мусиқа ва санъат мактабларини қуриш ва мукаммал реконструкция қилиш объектларида қурилиш-монтаж ишларини олиб боришда намунавий лойиҳалар талаблари ҳамда тасдиқланган қурилиш меъёр ва қоидаларига риоя этилишини таъминлаш.

2016 — 2020 йй.

Давархитектқурилиш

5.

Қурилиши якунланган ва мукаммал реконструкция қилинган болалар мусиқа ва санъат мактабларини ўз вақтида ва сифатли қабул қилинишини таъминлаш.

2016 — 2020 йй.

Янги қурилган ва мукаммал реконструкция қилинган болалар мусиқа ва санъат мактаблари объектларини фойдаланиш учун қабул қилиш давлат комиссияси, Маданият вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

II. Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, уларни замонавий ўқув ускуналари ва анжомлари, янги авлод ўқув адабиёти ва методик қўлланмалар, маҳаллий ва хорижий бастакорлар ижодига доир нота тўпламлари, шунингдек, сифатли кўргазмали материаллар билан таъминлаш

6.

Янгидан қурилаётган ва мукаммал реконструкция қилинаётган болалар мусиқа ва санъат мактабларини 28,2 мингта ўқув ускуналари ва анжомлари, 11,7 минг мусиқа асбоблари ва 57,2 мингта компьютер ва бошқа оргтехника ва мебель билан жиҳозлаш.

2016 — 2020 йй.

Маданият вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,

Бюджетдан ташқари умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси

7.

Мусиқа ва санъат соҳасида етакчи профессор-ўқитувчилар таркибини жалб қилган ҳолда болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари учун янги авлод китоблари ва ўқув қўлланмалари, нота тўпламларини яратиш.

2016 — 2020 йй.

Маданият вазирлиги,

Ўзбекистон бастакорлар уюшмаси,

Ўзбекистон Бадиий академияси,
Ўзбекистон Давлат консерваторияси

8.

Такомиллаштирилган ўқув дастурлари асосида болалар мусиқа ва санъат мактабларини 176, 6 минг нусхада 72 номдаги янги авлод дарслик ва ўқув қўлланмалари, 236,0 минг нота тўпламлари, 15,8 мингта кўргазма материаллари ва 3,8 мингта мультимедиа воситалари билан босқичма-босқич таъминлаш дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Ишлаб чиқиш

2015 йил IV чорак,

20152020 йй.

Халқ таълими вазирлиги,

Маданият вазирлиги,
Молия вазирлиги,

Ўзбекистон Бадиий академияси

9.

Чет давлатлардан жаҳон мумтоз мусиқасининг ўқув қўлланмалари ва нота тўпламларини сотиб олиш, улар билан болалар мусиқа ва санъат мактабларини таъминлаш.

2016 — 2020 йй.

Маданият вазирлиги,

Молия вазирлиги

10.

Миллий мусиқа санъатининг тарихий меросини ўрганиш учун болалар мусиқа ва санъат мактабларини миллий мумтоз мусиқа асарлари ёзувлари тўпламлари билан таъминлаш.

2016 — 2020 йй.

Маданият вазирлиги,

Ўзбекистон бастакорлар уюшмаси,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

11.

Республика ихтисослаштирилган мусиқа ва санъат академик лицейининг моддий-техника базасини хатловдан ўтказиш ва уни замонавий мусиқа асбоблари ва анжомлари билан жиҳозлаш.

2016 йил

1 сентябргача

Халқ таълими вазирлиги, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси,

Бюджетдан ташқари умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси

12.

Давлат дастурига киритилган болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш шу жумладан жиҳозлаш учун имтиёзли шартларда хорижий кредитларни ва грантларни жалб қилиш ишларини фаоллаштириш.

доимий

Маданият вазирлиги,

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги

III. Болалар мусиқа ва санъат мактабларида жаҳон мумтоз мусиқасини чуқур ўрганишга йўналтирилган ўқув дастурлари ва дарс ўтиш методикасини тубдан яхшилаш, ўқувчиларнинг мусиқий ва умумий маданиятини ошириш, таълим жараёнига ривожланган ўқув-педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш

13.

Болалар мусиқа ва санъат мактаблари тўғрисидаги низомнинг янги таҳририни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2015 йил
IV чорак

Халқ таълими вазирлиги,

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Адлия вазирлиги

14.

2015 йил охиригача илғор хорижий тажрибани, ривожланган ўқув-педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда болалар мусиқа ва санъат мактабларининг такомиллашган ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда 2016-2017 ўқув йилида апробациядан ўтказиш.

2015 йил
IV чорак

Халқ таълими вазирлиги,

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги,

Ўзбекистон Бадиий академияси

15.

Апробация натижаларига кўра 2016-2017 ўқув йилида кўриб чиқилган ўқув дастурларини нашр қилиш, уларни болалар мусиқа ва санъат мактабларининг ўқув жараёни амалиётига жорий этиш.

2016 йил

1 сентябргача

Халқ таълими вазирлиги,

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги,

Ўзбекистон Бадиий академияси

16.

Ўқув режаларининг барча йўналишларини, шу жумладан мусиқа ва санъат соҳасида дарс беришнинг илғор хорижий тажрибаси асосида интенсив таълимни жорий этишни ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш

2015 йил
IV чорак

Халқ таълими вазирлиги,

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги

17.

Таълим сифати ва самарадорлигини ошириш талабларини ҳисобга олган ҳолда, болалар мусиқа ва санъат мактабларига тегишли қисми бўйича мактабдан ташқари таълимга қўйиладиган Давлат талабларини қайта кўриб чиқиш, такомиллаштириш ва тасдиқлаш.

2015 йил
IV чорак

Халқ таълими вазирлиги,

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги,

Ўзбекистон Бадиий академияси

18.

Такомиллашган ўқув дастурларини ҳисобга олган ҳолда замонавий педагогика технологияларини қўллаш асосида болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқитувчилари учун янги методик қўлланмаларни ишлаб чиқиш.

2016 йил

I чорак

Халқ таълими вазирлиги,

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси

19.

Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг мусиқа ва санъат йўналишлари бўйича ижодий ҳамкорлигини таъминлаш.

доимий

Маданият вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси

20.

Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ва республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейларининг иқтидорли ўқувчиларини жалб қилган ҳолда жаҳон ва миллий мумтоз санъат йўналишида ёш ижрочиларнинг халқаро танловларини ташкил қилиш.

икки йилда
бир марта

Маданият вазирлиги,

Ўзбекистон бастакорлар уюшмаси,

Молия вазирлиги

21.

Иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш, уларнинг иқтидори ва ижодий ютуқларини рағбатлантириш мақсадида ёш ижрочиларнинг республика танловларини мунтазам равишда ташкил этиш.

доимий

Маданият вазирлиги,

Ўзбекистон Бадиий академияси

22.

Ўқувчиларнинг ижрочилик маҳоратини оширишни рағбатлантириш ва ўзини ўстиришни қўллаш мақсадида таниқли маҳаллий ва хорижий мусиқа ва санъат арбобларини жалб қилган ҳолда доимий маҳорат дарсларини ташкил қилиш учун ҳар бир ҳудудда биттадан базавий болалар мусиқа ва санъат мактабларини белгилаш.

доимий

Маданият вазирлиги,

Ўзбекистон Бадиий академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

IV. Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқитувчилари, концертмейстерлари ва созловчиларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини узлуксиз ошириш тизимини такомиллаштириш

23.

Р. Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи ва ҳудудлардаги мусиқа ва санъат коллежлари негизида болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқитувчилари, концертмейстерлари ва созловчиларининг малакасини ошириш курсларини ташкил қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.

2016 йил
I чорак

Халқ таълими вазирлиги,

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги

24.

Ҳар йили болалар мусиқа ва санъат мактабларининг қарийб 2 мингта ўқитувчи ва концертмейстерларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш.

2016 йилдан бошлаб ҳар йили

Маданият вазирлиги,

Молия вазирлиги

25.

2016/2017 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили болалар мусиқа ва санъат мактаблари учун педагогик кадрларни тайёрлаш йўналиши бўйича Ўзбекистон Давлат консерваторияси, Миллий рассомчилик ва дизайн институти, Давлат санъат ва маданият институти, Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабига қабул квоталарини белгилаш.

2015 йилдан бошлаб ҳар йили декабрда

Иқтисодиёт вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги

26.

Ўзбекистон Давлат консерваторияси, Миллий рассомчилик ва дизайн институти, Давлат санъат ва маданият институти, Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабида болалар мусиқа ва санъат мактаблари учун педагогик кадрларни тайёрлаш бўйича махсус кафедраларни ташкил қилиш.

2016 — 2020 йй.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Маданият вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги

27.

Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқитувчиларига қўйиладиган малака талабларини янада такомиллаштириш.

2015 йил
IV чорак

Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги

28.

Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг ўқитувчи ва концертмейстерларнинг такомиллаштирилган малака талабларидан келиб чиққан ҳолда болалар мусиқа ва санъат мактаблари учун кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларининг ўқув режа ва дастурларини қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.

2016 йил

I чорак

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги,

Ўзбекистон Бадиий академияси,
Халқ таълими вазирлиги

V. Ўқувчилар қамровини янада кенгайтириш ва болалар мусиқа ва санъат мактаблари қувватларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, барча қатламдаги аҳолининг иқтидорли фарзандларини ижод билан шуғулланишга қўшимча қулай шарт-шароитлар яратишга йўналтирилган таълим тўлови тизимини такомиллаштириш

29.

Болалар мусиқа ва санъат мактабларида умумтаълим мактабларнинг ўқувчиларини ўқитиш қамровини республиканинг бутун ҳудудлари бўйича камида 1,3 баробарга ошириш.

2016 — 2020 йй.

Маданият вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги

30.

Мусиқа ва санъат мактабларида ўқитишнинг дифференциялашган тўлов тизимини жорий этиш, жумладан мусиқа йўналишлари бўйича Тошкент шаҳрида энг кам иш ҳақининг 75 фоизигача, вилоят марказларида 50 фоизгача, Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа аҳоли зич жойлашган пунктларда 30 фоизгача, санъат йўналиши бўйича тегишлича энг кам иш ҳақининг 50 фоиз, 30 фоиз ва 20 фоизигача тушириш.

Халқаро (1 — 3 ўринлар) ва республика (1-ўрин) танловлари ғолибларини йиллик тўловларни тўлашдан озод қилиш, бир оиладан 2 ёки ундан ортиқ болалар ўқиганда ҳар бир боланинг ўқишига белгиланган сумманинг 70 фоиз миқдорида тўлов белгилаш.

2015 йил
IV чорак

Халқ таълими вазирлиги,

Маданият ва спорт вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Адлия вазирлиги

31.

Болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқувчилар ўқишига тўланадиган тўлов тизимига киритилган ўзгаришлар ва имтиёзлар ҳақидаги маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш ва аҳолининг кенг қатламига етказиш.

2015-2016 йй.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги,

Халқ таълими вазирлиги

32.

Болаларни мусиқа ва санъатга қизиқишини ошириш мақсадида оммавий ахборот воситаларида мусиқа ва санъат билан шуғулланишнинг ўсиб келаётган авлодни ҳар томонлама ва юқори заковатли ривожланишига ижобий таъсирини, мусиқа ва санъат мактабларида болаларни ўқитиш учун яратилган қулай шарт-шароитларни, ўқувчиларнинг ижодий ютуқларини, айниқса халқаро танловлардаги ютуқларини кенг тарғиб қилиш.

доимий

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Маданият вазирлиги

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 августдаги ПФ-5158-сонли Фармони таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 20 ноябрдаги ПҚ-2435-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги қурилган ва мукаммал реконструкция қилинган болалар мусиқа ва санъат мактаблари объектларини фойдаланиш учун қабул қилиш Давлат комиссияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

М.М. Муратов

маданият вазири, комиссия раиси

М.И. Шодиев

«Давархитектқурилиш» қўмитаси раиси ўринбосари, комиссия раиси ўринбосари

Д.Р. Турдиев

иқтисодиёт вазири ўринбосари

Ж.А. Қўчқоров

молия вазири ўринбосари

Б.Н. Курбанов

ички ишлар вазири ўринбосари

С.С. Сайдалиев

соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи

А.Т. Азизов

«ТошуйжойЛИТИ» АЖ директори

лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг капитал қурилиш масалалари бўйича ўринбосарлари, ҳудудий маданият бошқармалари, халқ таълими ва Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси филиалларининг раҳбарлари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтганда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 47-сон, 594-модда; 2017 й., 20-сон, 354-модда, 35-сон, 923-модда)