21.11.2005 йилдаги 92-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари билан ҳамкорлик ҳаракатлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари билан ҳамкорлик ҳаракатларининг ташкилий-ҳуқуқий механизмини шакллантириш ҳамда такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари билан ҳамкорлик ҳаракатларининг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари комплекси тасдиқлансин (иловага биноан).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўртинчи ялпи мажлиси тасдиғига киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси ўринбосари Ф. МУҲИТДИНОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 21 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
92-I-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2005 йил 21 ноябрдаги 92-I-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари билан ҳамкорлик ҳаракатларининг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ КОМПЛЕКСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Масъул

ижрочилар

1.

Сенатнинг халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари билан ҳамкорлик ҳаракатларининг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини назарда тутувчи қуйидаги ҳужжатларни қонунчилик ҳокимияти ислоҳотларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва такомиллаштириш (келишувга биноан):

1) халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг намунавий регламентини;

2) халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг доимий комиссиялари ҳақидаги намунавий низомни;

3) халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари фаолиятини ташкил этишга доир тавсияномаларни.

Сенат Кенгашининг Қарори

(келишувга биноан)

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

2.

Сенатнинг назорат қилиш соҳасидаги ваколатларини амалга ошириш учун шакллантирилган ишчи гуруҳлари фаолиятида иштирок этишга жойлардаги сенаторларни ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари депутатларини жалб этиш

Режага мувофиқ (келишувга биноан)

Сенат қўмиталари

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг дастурий нутқ ва маърузаларига мувофиқ чора-тадбирлар ишлаб чиқишга бағишлаб Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ўтказаётган мажлисларда Сенат аъзоларининг иштирок этиши

Режага мувофиқ

Сенат қўмиталари

4.

Олий Мажлис Сенатининг қарорларини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига юбориш

Қабул қилинишига қараб

Сенат Девони

5.

Сенат қўмиталарининг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидан, халқ депутатлари вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар Кенгашларидан уларнинг ташкилий-ҳуқуқий фаолияти тўғрисида ахборотлар олиши, шунингдек уларга Сенатнинг ҳамда Сенат қўмиталарининг фаолияти тўғрисидаги ахборот материалларини юбориши

Заруратга қараб

Сенат қўмиталари

6.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг мажлисларида Сенат аъзоларининг сўзга чиқиши ҳамда уларнинг маҳаллий оммавий ахборот воситаларида чиқиши

Мунтазам равишда

Сенат қўмиталари

7.

Сенатда доимий асосда ишлаётган сенаторларнинг минтақаларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ялпи мажлисларида қабул қилинган қарорларни тушунтириш мақсадида учрашувлар ташкил этиш, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, маҳаллий Кенгашларнинг депутатлари билан учрашувлар ташкил этиш учун бориши

Режага мувофиқ

Сенат қўмиталари

8.

Сенатнинг илмий-амалий семинарлар, тренинглар, давра суҳбатларни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва маҳаллий Кенгашлар билан биргаликда ўтказиши

Режага мувофиқ

Сенат қўмиталари

9.

Сенат аъзолари томонидан фуқароларнинг қабул қилиниши

Сенат Регламентига мувофиқ

Сенаторлар

(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 й., 11-сон, 407-модда)