1-ИЛОВА
|
Т/р |
Тадбир номи |
Ўтказиш муддати |
Масъул қўмита |
|
I. Конференциялар | |||
|
1. |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати демократик ҳокимият тизимида: қонунчилик фаолияти, парламент назорати, минтақалар билан функционал алоқалар |
2005 йилнинг III чораги |
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси |
|
2. |
Жаҳоннинг ривожланган мамлакатларида давлат ҳокимияти турли даражадаги органларининг ўзаро бир бирини тийиш ва мувозанатни сақлаш тизимининг ҳамда ўзаро ҳамкорлигининг қиёсий-ҳуқуқий таҳлили |
2005 йилнинг IV чораги |
Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси |
|
3. |
Ахборот эркинлигини таъминлаш — демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва аҳолининг сиёсий фаоллигини оширишнинг муҳим шарти |
2005 йилнинг IV чораги |
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси |
|
4. |
Хусусий тадбиркорлик соҳасидаги қонунларнинг ҳавола қилувчи нормалари ва идоравий норма ижодкорлигини такомиллаштириш муаммолари |
2006 йилнинг II чораги |
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси |
|
5. |
Халқаро терроризм, экстремизм, наркотажовуз таҳдиди ва минтақавий хавфсизликка нисбатан бошқа трансмиллий таҳдидларга қарши кураш муаммолари |
2006 йилнинг II чораги |
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси |
|
6. |
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш самарадорлигини қонунчилик йўли билан таъминлаш |
2006 йилнинг IV чораги |
Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси |
|
II. Семинарлар | |||
|
1. |
Юридик илм-фан аҳволи ва унинг амалиёт билан алоқаси |
2005 йилнинг III чораги |
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси |
|
2. |
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тизимида кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш аҳволи ҳамда қонун ҳужжатларининг шу соҳага доир қисмининг ижро этилиши |
2005 йилнинг IV чораги |
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси |
|
3. |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, халқ депутатлари Кенгашлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг минтақавий муаммоларни ҳал қилишдаги роли |
2006 йилнинг I чораги |
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси |
|
4. |
Минтақада хавфсизликни мустаҳкамлаш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий ташаббуслари ва Марказий Осиёда парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш |
2006 йилнинг I чораги |
Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси |
|
5. |
Ўзбекистоннинг сув ресурсларидан самарали фойдаланилишини таъминлаш: муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари |
2006 йилнинг I чораги |
Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси |
|
6. |
Иқтисодий санкцияларни қўлланишга доир қонун ҳужжатларини янада либераллаштириш: зарурият ва истиқболлар |
2006 йилнинг III чораги |
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси |
|
III. Давра суҳбатлари | |||
|
1. |
Фермер хўжаликларига хизмат кўрсатиш ва уларни моддий-техника ресурслари ҳамда техника билан таъминлаш юзасидан бозор инфратузилмасини шакллантиришни қонунчилик йўли билан таъминлаш масалалари |
2005 йилнинг III чораги |
Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси |
|
2. |
Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш — иқтисодий ислоҳотларнинг самарадорлигини таъминлашнинг муҳим омили |
2005 йилнинг IV чораги |
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси |
|
3. |
Оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада либераллаштиришнинг қонунчилик асослари |
2006 йилнинг II чораги |
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси |
|
4. |
Ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд тармоқларининг ўзаро алоқа ҳамда ҳамкорлиги: ўзаро бир-бирини тийиш ва мувозанатни сақлаш тизими |
2006 йилнинг III чораги |
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси |
|
5. |
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятида қонунчиликнинг таъминланиши: қонун ҳужжатлари ва амалиёт |
2006 йилнинг III чораги |
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси |
|
6. |
Халқаро парламентлараро ҳамкорлик ва Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг устувор йўналишларини илгари суриш |
2006 йилнинг IV чораги |
Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси |
2-ИЛОВА
|
Т/р |
Тадбир номи |
Амалга ошириш шакли |
Бажариш муддати |
Масъул ижрочилар |
|
1. |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталарининг ҳамда Сенат Девонининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунларини кўриб чиқишга қаратилган ишларини ташкил этишга доир тавсиялар тайёрлаш |
тарқатма материал |
2005 йилнинг III чораги |
Сенат қўмиталари |
|
2. |
Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳамда Сенат қўмиталари қарорларининг ижро этилиши устидан назоратни амалга оширишга доир тавсиялар тайёрлаш |
тарқатма материал |
2005 йилнинг III чораги |
Сенат қўмиталари |
|
3. |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қўмиталари томонидан конференциялар, давра суҳбатлари ва семинарлар ўтказишга тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказишга доир тавсиялар тайёрлаш |
тарқатма материал |
2005 йилнинг III чораги |
Сенат қўмиталари |
|
4. |
Ўзбекистон Республикаси қонунларини кўриб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарорларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби |
семинар-тренинг |
2005 йилнинг III чораги |
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси (Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Тошкент давлат юридик институти билан ҳамкорликда) |
|
5. |
Қонунчилик техникасининг замонавий усуллари |
семинар-тренинг |
2005 йилнинг III чораги |
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси, Адлия вазирлиги, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти |
|
6. |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг назорат қилиш соҳасидаги ваколатлари ва уларни амалга ошириш тартиби |
семинар-тренинг |
2005 йилнинг IV чораги |
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти |
|
7. |
Маҳаллий Кенгашлар депутатларини Сенатнинг минтақавий муаммоларни ҳал қилиш борасидаги фаолиятидан хабардор этиб бориш масалалари юзасидан Сенат аъзоларининг улар билан учрашувларини ўтказиш усуллари |
семинар-тренинг |
2005 йилнинг IV чораги |
Сенат қўмиталари, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти |
|
8. |
Халқаро нормаларнинг миллий қонун ҳужжатларига сингдирилишини таъминлаш |
семинар-тренинг |
2006 йилнинг I чораги |
Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси (Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Тошкент давлат юридик институти билан ҳамкорликда) |
|
9. |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати фаолиятида мамлакат илмий салоҳиятидан фойдаланиш масалалари |
семинар-тренинг |
2006 йилнинг I чораги |
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси (Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти билан ҳамкорликда) |
|
10. |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан минтақавий муаммоларни уларни ўрганиб чиқиш асосида умумдавлат манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ҳал қилиш механизмлари |
семинар-тренинг |
2006 йилнинг II чораги |
Сенат қўмиталари (Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти билан ҳамкорликда) |
|
11. |
Келишув тартиб-таомиллари |
семинар-тренинг |
2006 йилнинг II чораги |
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси (Тошкент давлат юридик институти билан ҳамкорликда) |
3-ИЛОВА
|
Т/р |
Чора-тадбирлар номи |
Амалга ошириш шакли |
Амалга ошириш муддати |
Масъул ижрочилар |
|
1. |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари билан ҳамкор ва мутаносиб фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий механизмини такомиллаштириш |
Қуйидагиларни ишлаб чиқиш: а) халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг намунавий Регламентини; б) халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг доимий комиссиялари ҳақидаги намунавий низомни; в) халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари фаолиятини ташкил этишга доир тавсияномаларни. |
2005 йилнинг III чораги |
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси |
|
2. |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталарининг мажлисларида минтақавий ривожланиш масалаларини кўриб чиқиш |
Ташкилий тадбирлар |
2005 йилнинг III чорагидан эътиборан |
Сенат қўмиталари |
|
3. |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталарининг сайёр мажлисларини ўтказиш |
Ташкилий тадбирлар |
2005 йилнинг III чорагидан эътиборан |
Сенат қўмиталари |
|
4. |
Сенат томонидан назорат қилиш соҳасидаги ваколатларнинг амалга оширилиши мақсадидан келиб чиқиб тузилган ишчи гуруҳлари фаолиятида иштирок этишга жойларда ишловчи сенаторларни, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари депутатларини жалб қилиш |
Ташкилий тадбирлар |
2005 йилнинг III чорагидан эътиборан мунтазам равишда |
Сенат қўмиталари |
|
5. |
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Сенатнинг ва Сенат қўмиталарининг қарорлари ижро этилишини таъминлаш мақсадида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қабул қилган қарорларни ўрганиш |
Ташкилий тадбирлар |
2005 йилнинг III чорагидан эътиборан мунтазам равишда |
Сенат қўмиталари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари |
|
6. |
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Сенатнинг ва Сенат қўмиталарининг қарорлари ижро этилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорлиги |
Тавсияномалар тайёрлаш ва ташкилий тадбирлар ўтказиш |
2006 йилнинг 1 чорагидан эътиборан |
Сенат қўмиталари |
|
7. |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталарининг мажлисларида айрим минтақавий муаммоларни муҳокама қилиш |
Ташкилий тадбирлар |
2005 йилнинг III чорагидан эътиборан |
Сенат қўмиталари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари |
|
8. |
Сенатда доимий асосда ишловчи сенаторларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ялпи мажлисларида қабул қиинган қарорларни тушунтириш мақсадида учрашувлар ўтказиш, шу жумладан маҳаллий Кенгашлар депутатлари билан учрашувлар уюштириш учун ҳудудларга бориши |
Ташкилий тадбирлар |
2005 йилнинг II чорагидан эътиборан |
Сенат қўмиталари |
|
9. |
Минтақавий муаммолар муҳокамасига бағишланган семинарлар, конференциялар ва давра суҳбатларида жойларда ишлаётган сенаторларнинг ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари доимий комиссиялари раисларининг иштирокини таъминлаш |
Ташкилий тадбирлар |
2005 йилнинг III чорагидан эътиборан |
Сенат қўмиталари |
|
10. |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари билан ахборот таъминоти йўналишидаги ҳамкорлиги |
Ахборот материалларини юбориб туриш ва умумлаштириб бориш |
Доимий равишда |
Сенат қўмиталари |
|
11. |
Сенаторларнинг оммавий ахборот воситаларида чиқишлари |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати фаолиятини ёритиш мақсадида телевидение ва радио орқали чиқиш, газеталар учун материаллар тайёрлаш |
Вақти-вақти билан |
Сенат қўмиталари |
|
12. |
Сенат аъзолари томонидан фуқаролар қабулини амалга ошириш |
Ташкилий тадбирлар |
Фуқаролар мурожаат этишига қараб |
Сенаторлар |