Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кўмиталарининг 2005 йилга мўлжалланган қонунчилик ва назорат фаолияти режаси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталарининг 2005 йилга мўлжалланган қонунчилик ва назорат фаолияти режаси тасдиқлансин (илова қилинади).
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси М. ШАРИФХЎЖАЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 24 февраль,
17-I-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталарининг 2005 йилга мўлжалланган қонунчилик ва назорат фаолияти
РЕЖАСИ
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
Қонунчилик фаолияти
Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси томонидан Сенатга маъқуллаш учун юборилган қонунлар юзасидан Қўмита ваколатлари доирасида хулосалар тайёрлаш.
|
Келиб тушишига қараб |
Назорат фаолияти
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2004 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи.
|
I ярим йиллик |
2. «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги ҳамда «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг Сирдарё вилоятида ижро этилиши ҳақида.
|
I ярим йиллик |
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг лойиҳаси юзасидан хулосалар ва таклифлар тайёрлаш.
|
II ярим йиллик |
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
Қонунчилик фаолияти
Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси томонидан Сенатга маъқуллаш учун юборилган қонунлар юзасидан Қўмита ваколатлари доирасида хулосалар тайёрлаш.
|
Келиб тушишига қараб |
Назорат фаолияти
1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг Ўзбекистон Республикаси прокуратурасининг 2004 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи.
|
I ярим йиллик |
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил августдаги Қарори билан тасдиқланган Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастурининг Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ижро этилиши тўғрисида.
|
I ярим йиллик |
3. «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти тизимида ижро этилиши ҳақида.
|
II ярим йиллик |
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси
Қонунчилик фаолияти
Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси томонидан Сенатга маъқуллаш учун юборилган қонунлар юзасидан Қўмита ваколатлари доирасида хулосалар тайёрлаш.
|
Келиб тушишига қараб |
Назорат фаолияти
1. «Фуқаро муҳофазаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан ижро этилиши ҳақида.
|
I ярим йиллик |
2. «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ижро этилиши ҳақида.
|
II ярим йиллик |
Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси
Қонунчилик фаолияти
Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси томонидан Сенатга маъқуллаш учун юборилган қонунлар юзасидан Қўмита ваколатлари доирасида хулосалар тайёрлаш.
|
Келиб тушишига қараб |
Икки томонлама ва кўп томонлама халқаро шартномалар, битимлар ва конвенцияларни ратификация, шунингдек денонсация қилиш тўғрисидаги, Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасидан Сенатга келган қонунлар юзасидан хулосалар тайёрлаш.
|
Келиб тушишига қараб |
Назорат фаолияти
1. «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ижро этилиши ҳақида (Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси билан биргаликда).
|
I ярим йиллик |
2. Ўзбекистон Республикаси билан Европа Иттифоқи, шунингдек унга аъзо давлатлар ўртасидаги Шерикчилик ва ҳамкоркорлик тўғрисидаги битимнинг қонунчилик соҳасидаги ҳамкорликка доир қисмининг давлат бошқарув органлари томонидан ижро этилиши ҳақида (Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси билан биргаликда).
|
II ярим йиллик |
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси
Қонунчилик фаолияти
Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси томонидан Сенатга маъқуллаш учун юборилган қонунлар юзасидан Қўмита ваколатлари доирасида хулосалар тайёрлаш.
|
Келиб тушишига қараб |
Назорат фаолияти
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 29 августдаги Қарори билан тасдиқланган Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ижро этилиши ҳақида.
|
I ярим йиллик |
2. «Давлат тили ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ижро этилиши тўғрисида.
|
II ярим йиллик |
Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси
Қонунчилик фаолияти
Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси томонидан Сенатга маъқуллаш учун юборилган қонунлар юзасидан Қўмита ваколатлари доирасида хулосалар тайёрлаш.
|
Келиб тушишига қараб |
Назорат фаолияти
1. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2004 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи.
|
I ярим йиллик |
2. «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан ижро этилиши ҳақида.
|
I ярим йиллик |
3. «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Зарафшон ҳавзаси бошқармаси тизимида ижро этилиши ҳақида.
|
II ярим йиллик |
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 й., 2-сон, 85-модда)