29.08.2002 йилдаги 393-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримовнинг иккинчи чақириқ Олий Мажлиснинг тўққизинчи сессиясидаги маърузаси юзасидан
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримовнинг Ўзбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштиришнинг, фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг асосий вазифалари, принциплари ва устуворликлари белгилаб берилган маърузасини тинглаб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мамлакатни ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ривожлантиришнинг мустақиллик йилларида эришилган натижалари Ўзбекистон танлаган очиқ демократик ва ҳуқуқий давлат барпо этиш, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантириш йўли халқимизнинг ҳозирги ҳамда келгуси авлоди учун улкан имкониятлар ва истиқболлар очганлигига яққол далолат эканлиги таъкидлаб ўтилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муқаррарлик касб этган демократик ўзгаришларнинг, фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришнинг маърузада белгиланган асосий принциплари ва устуворликлари Ўзбекистон Республикасининг жамият ва давлат қурилишини янгилаш ҳамда замонавийлаштиришга қаратилган изчил сиёсатнинг мантиқий давомидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримовнинг маърузасида демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, фуқаролик жамиятининг асосларини шакллантириш юзасидан, тинчлик ва осойишталикни, мамлакат тараққиётини таъминлашга, халқ фаровонлигини ривожланган демократик мамлакатлар даражасига кўтаришга доир ишлардаги белгилаб қўйилган муҳим вазифаларга эришиш бўйича илгари сурилган дастурий хулосалар давлат органлари ва жамоат бирлашмаларининг фаолиятига асос қилиб олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат бошлиғининг дастурий маърузасида кўрсатиб ўтилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида иловага биноан ишчи комиссияси тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятининг асосларини шакллантириш юзасидан қуйидаги муҳим йўналишлар бўйича қонунчилик таклифларини ишлаб чиқиш комиссиянинг асосий вазифаси деб ҳисоблансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сиёсий қурилиш, иқтисодиётни замонавийлаштириш, жамиятни маънавий янгилаш бўйича амалга оширилаётган барча ислоҳотларнинг негизи сифатида мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимизда хавфсизлик ва барқарорликни, миллатлараро, конфессиялараро тотувликни ва фуқаролар тотувлигини, мамлакатнинг ҳудудий яхлитлигини, чегаралари дахлсизлигини, фуқароларимизнинг тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш; экстремизм ва радикализмнинг ҳар қандай кўринишларига, шунингдек хавфсизликка бўладиган ички таҳдидларга, ўтмишдан қолган иллатлар ва бидъатларга қарши кураш олиб бориш, миллатчилик, маҳаллийчилик ва уруғ-аймоқчилик кўринишларига йўл қўймаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш, кучли бозор инфратузилмасини яратиш, барқарор ва мустаҳкам иқтисодиётни шакллантиришнинг энг муҳим шарти сифатида эркин иқтисодиёт принципларини амалга ошириш; хусусий секторни, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун шароит яратиш; ташқи иқтисодий фаолиятни янада эркинлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларининг, сўз эркинлигининг, жамиятимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ошкоралигининг зарур кафолатларини таъминлайдиган демократик принципларни изчил амалга ошириш; оммавий ахборот воситаларининг фаолиятини янада демократлаштириш ва эркинлаштириш; кўппартиявийликни ва парламентаризмнинг демократик институтларини шакллантириш учун зарур шароит яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нодавлат ва жамоат, сиёсий институтларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жамиятимиз ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини кучайтириш; энг аввало, ижтимоий-иқтисодий жараёнлар билан боғлиқ вазифаларни ҳал этишда давлат органларининг ролини босқичма-босқич пасайтира бориш ва уларнинг вазифаларини жамоат бирлашмаларига ўтказиш; «Кучли давлатдан — кучли жамият сари» принципини амалда рўёбга чиқариш; қонунлар ижроси, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратининг ролини кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суднинг чинакам мустақиллигини, суд-ҳуқуқ тизимининг таъсирчанлигини, қонуннинг устунлигини, одил судловни амалга оширишдаги ошкораликни таъминлашга қаратилган суд-ҳуқуқ ислоҳотини чуқурлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат томонидан ижтимоий инфратузилмани, таълим ва маданият соҳасини ривожлантиришга, шахс ҳамда жамиятнинг маънавияти ва маърифатини юксалтириш, билим даражасини кўтариш учун шароит яратишга қаратилган кучли ижтимоий сиёсатни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси учун ҳарбий хизмат қилиш онгли танлов, шарафли ишга айланиб, ҳамиша жамият ва давлатнинг эъзози, эътиборида бўладиган, ихчам, ҳаракатчан, замонавий қурол-яроғ ва техника билан таъминланган профессионал Қуролли Кучларни вужудга келтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил 29 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
393-II-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2002 йил 29 августдаги 393-II- сон Қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантириш масалалари бўйича Олий Мажлис комиссияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Бугров Борис Иванович

—

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Раисининг ўринбосари (комиссия раҳбари)

Азизхўжаев Алишер Аббосович

—

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси ректори

Азимов Мурот Каримович

—

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раисининг ўринбосари

Алимов Равшан Мирзамуродович

—

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори вазифасини бажарувчи

Бобомирзаев Абдурашид

—

Ўзбекистон Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси раиси

Болиев Аслиддин Ортиқович

—

Республика Маънавият ва маърифат кенгаши масъул котиби, Республика «Маънавият ва маърифат» маркази раҳбари

Воҳидов Эркин Воҳидович

—

Олий Мажлиснинг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси

Гасанов Михаил Юсупович

—

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти директорининг ўринбосари

Жумабеков Қудайберген Уразбаевич

—

Олий Мажлиснинг Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси

Жўраев Нарзулла Қосимович

—

Олий Мажлиснинг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси

Жўраев Рисбой Ҳайдарович

—

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири

Жўраев Хайрулла Равшанович

—

Ўзбекистон Республикаси маданият ишлари вазири

Зиё Азамат Ҳамид ўғли

—

Олий Мажлиснинг Ёшлар ишлари қўмитаси раиси

Исмоийлов Нурдинжон Мўйдинхонович

—

Олий Мажлиснинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси

Ишметов Аминжон Жабборович

—

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари

Мирзаев Тоҳир Қамбарович

—

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раиси

Миролимов Миракмал Мираҳматович

—

Олий Мажлиснинг Норматив-ҳуқуқий атамалар комиссияси раиси

Назаров Қиём Нормирзаевич

—

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Фалсафа ва ҳуқуқ институти директори

Полвонзода Абдусамад Абдуҳамидович

—

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири

Раҳмонқулов Миракбар Ҳожиакбарович

—

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши котибининг биринчи ўринбосари

Рустамбоев Мирзаюсуф Ҳакимович

—

Тошкент давлат юридик институти ректори

Саидов Акмал Холматович

—

Олий Мажлиснинг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори .

Сафоева Машкура Боқиевна

—

Олий Мажлиснинг Ижтимоий масалалар ва бандлик қўмитаси раиси

Собиров Музаффарбек Азимович

—

Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси раиси

Турсунов Аҳтам Саломович

—

Олий Мажлиснинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси

Умаралиев Муҳаммаджон

—

Олий Мажлиснинг Иқтисодиётни ислоҳ қилиш масалалари ва тадбиркорлик қўмитаси раиси

Шарифхўжаев Мурод

—

Тошкент молия институти ректори

Якубов Александр Санжарович

—

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси бошлиғининг ўринбосари

Қамбаров Александр Магрупович

—

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси бошлиғининг ўринбосари

Ғуломова Дилбар Муҳаммадхоновна

—

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари

Ғуломов Саидаҳрор Саидаҳмедович

—

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири

Ғуломов Қодир Ғафурович

—

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири

Ҳошимов Ўткир

—

Олий Мажлиснинг Матбуот ва ахборот қўмитаси раиси

(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 154-модда)