03.11.2015 йилдаги 311-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
қарорнинг 3-банди ва қарорга 1 — 4-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
8-банддаги «300 гектаргача» сўзлари «300 гектардан ортиқ бўлмаган» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбирлар номи

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул бажарувчилар

Амалга ошириш шакли

I. Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқларининг олий маълумотли мутахассисларга бўлган реал эҳтиёжини аниқлаш

1.

Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари учун мутахассисларнинг лавозимлари ва ишчилар касбларининг намунавий номенклатурасини, шунингдек фермер хўжаликларининг намунавий штатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2015 йил
декабрь

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,

Ўзбекистон Фермерлари кенгаши

Бажарувчиларнинг қўшма қарори

2.

Фермер хўжаликларидаги асосий касблар ва лавозимлар бўйича тариф-малака тавсифларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва нашр этиш.

2015 йил
декабрь

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги,
Иқтисодиёт вазирлиги,

Ўзбекистон Фермерлари кенгаши

Бажарувчиларнинг қўшма қарори

3.

Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқларининг олий маълумотли мутахассисларга бўлган эҳтиёжи прогноз параметрларини аниқлаш.

ҳар йили
декабрда

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги,
Иқтисодиёт вазирлиги,
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши

Бажарувчиларнинг Чора-тадбирлари комплекси

4.

Фермер хўжаликлари ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари учун янги лавозимлар ва касбларни жорий этишни, шунингдек минтақавий хусусиятларни ва кадрларга бўлган реал эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасаларига талабалар қабул қилишнинг ҳар йилги квоталари бўйича таклифларни шакллантириш.

ҳар йили
январда

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

манфаатдор вазирликлар ва ташкилотлар

Бажарувчиларнинг Чора-тадбирлари комплекси

5.

Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари битирувчилари контингентини ҳисобга олган ҳолда иш ўринлари ташкил этишнинг прогноз параметрларини аниқлаш.

ҳар йили
апрелда

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Бажарувчиларнинг Чора-тадбирлари комплекси

II. Давлат таълим стандартларини, ўқув режаларини ва ўқув фанлари дастурларини янгилаш, замонавий, юқори самарали педагогика ва ахборот-коммуникация технологияларини ўқув жараёнига жорий этиш асосида қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасаларида кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш

6.

Фермер хўжаликларининг, қишлоқ ва сув хўжалиги ташкилотларининг хусусиятларини ва фаолиятини, меҳнат бозори конъюктурасини, лавозимлар ва касбларнинг янги номенклатурасини, кадрлардан фойдаланувчиларнинг мутахассисларнинг билимларига, маҳоратига ва касбий кўникмаларига бўлган замонавий талабларини ҳисобга олган ҳолда давлат таълим стандартларини, ўқув режаларини ва ўқув фанлари дастурларини такомиллаштириш, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим йўналишлари ва мутахассисликларини ўқув-методик таъминлашни яхшилаш.

2015-2016 йиллар

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Давлат тест маркази,
қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари

Бажарувчиларнинг Чора-тадбирлари комплекси

7.

Қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича бакалавриат ва магистратура ихтисосликларининг талаб катта бўлган очилаётган янги таълим йўналишларини ҳисобга олган ҳолда Олий таълим йўналишлари ва ихтисосликлари классификаторига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

2016 йил

май

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,

қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари

Бажарувчиларнинг Чора-тадбирлари комплекси

8.

Янги педагогика ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, замонавий ўқув ва методик адабиётлардан фойдаланиш, уларнинг ахборот-ресурс марказларини замонавий электрон-кутубхона тизимлари билан жиҳозлаш йўли билан қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасаларида таълим жараёни сифатини яхшилаш.

2015 — 2017 йиллар

Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасаларининг ушбу мақсадларга ажратиладиган маблағлари, ҳомийлар маблағлари

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари

Бажарувчиларнинг Чора-тадбирлари комплекси

9.

Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги ҳар бир олий таълим муассасасида энг яхши битириш малакавий иши, энг яхши магистрлик диссертацияси ва талабалар илмий конференциясидаги энг яхши маъруза учун танловларни ўтказиш.

ҳар йили
апрель-майда

Бажарувчилар ва ҳомийлар маблағлари

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари, манфаатдор ташкилотлар, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

Бажарувчиларнинг Чора-тадбирлари комплекси

Келгусида уларни илмий ва илмий-педагогик фаолиятга аниқ мақсадли тайёрлаш учун қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасаларининг бакалаврлари ва магистрантлари орасидан 100 нафар иқтидорли талабаларни танлаш, уларни моддий рағбатлантиришни ташкил этишни назарда тутиш.

2015 йил
ноябрь

Ҳомийлар маблағлари

Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасаларининг бакалаврлари ва магистрантлари орасидан иқтидорли талабалар рўйхатини ҳар йили янгилаб бориш.

ҳар йили

мартда

Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари Кенгашларининг аълочи талабалари учун махсус стипендияларни, шунингдек ҳомийларнинг 12 та махсус стипендияларини таъсис этиш.

ҳар йили ноябрда

Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлар маблағлари

Яқин вақтларда докторлик диссертациясини ҳимоя қилишни мўлжаллаётган қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасаларининг ҳамда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази илмий-тадқиқот институтларининг (кейинги ўринларда илмий муассасалар деб аталади) 50 нафар энг яхши тайёрланган катта илмий ходимлари-изланувчиларини ва мустақил илмий изланувчиларини танлаш, уларни моддий рағбатлантиришни ташкил этишни назарда тутиш.

2015 йил

ноябрь

Ҳомийлар маблағлари

III. Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари педагог кадрларининг ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги мутахассисларининг малакасини оширишни ва уларни қайта тайёрлашни тизимли асосда таъминлаш

а) Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари педагог кадрларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш

10.

Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқларини модернизациялаш ва диверсификациялаш талабларига мувофиқ қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасаларининг педагог кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш дастурларини такомиллаштириш ва тасдиқлаш.

ҳар йили 1 декабргача

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар

Бажарувчиларнинг Чора-тадбирлари комплекси

11.

Педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш жараёнига замонавий педагогика ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш.

доимий равишда

Бажарувчилар ва ҳомийлар маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари

Бажарувчиларнинг Чора-тадбирлари комплекси

б) Қишлоқ ва сув хўжалиги мутахассисларининг, шунингдек фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш

12.

Қишлоқ ва сув хўжалиги мутахассисларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш давлат талабларини, ўқув режаларини, дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2015 йил
декабрь

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат тест маркази, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари,

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, манфаатдор ташкилотлар

Бажарувчиларнинг қўшма қарори

13.

Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш қисқа муддатли курсларини ташкил этиш ва ўтказиш.

ҳар йили

2015 — 2017 йиллар жадвали бўйича

Қишлоқ ва сув хўжалиги ташкилотлари маблағлари

Сув хўжалиги вазирлиги,
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари,

манфаатдор ташкилотлар

Бажарувчиларнинг қўшма қарори

14.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида қуйидагилар бўйича ҳар йилги қисқа муддатли курсларни ташкил этиш:

сув хўжалиги ташкилотлари раҳбарлари учун малака ошириш бўйича;

сув хўжалиги учун кадрлар тайёрлашга ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари педагог кадрларини қайта тайёрлаш бўйича.

ҳар йили

жадвал бўйича

Қишлоқ ва сув хўжалиги ташкилотлари маблағлари

Бажарувчиларнинг қўшма қарори

15.

Қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича касб-ҳунар коллежларида сув хўжалиги ҳамда сув истеъмолчилари уюшмалари, шунингдек 2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича давлат дастурини амалга оширишда қатнашувчи ташкилотларнинг мутахассислари учун малака ошириш курсларини ташкил этиш.

ҳар йили

жадвал бўйича

Сув хўжалиги ташкилотларининг ва сув истеъмолчилари уюшмаларининг, бошқа манфаатдор ташкилотлар ва ҳомийларнинг маблағлари

Бажарувчиларнинг қўшма қарори

16.

Махсус ўқув аудиторияларини ва лабораторияларини, шунингдек сув хўжалигининг демонстрация объектларини ва дала участкаларини сув хўжалиги ташкилотлари, сув истеъмолчилари уюшмалари раҳбарлари ва мутахассисларининг, шунингдек сув хўжалиги учун кадрлар тайёрлашга ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари педагог кадрларининг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш учун зарур бўлган ўқув-демонстрация материалларини тайёрлаш, замонавий лаборатория асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш. Уларни сув хўжалиги ва сув хўжалиги қурилишидаги энг янги ютуқлар билан янгилаб боришни таъминлаш.

ҳар йили

жадвал бўйича

Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаменти,

«Ўзмелиомашлизинг» ДЛК маблағлари,

сув хўжалиги ташкилотлари ва ҳомийлар маблағлари

Сув хўжалиги вазирлиги

Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаменти,

«Ўзмелиомашлизинг» ДЛК,

манфаатдор вазирликлар ва идоралар

Бажарувчиларнинг қўшма қарори

17.

Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари ҳузурида давлат унитар корхоналари шаклида фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий марказларини ташкил этиш.

2015 йил

декабрь

Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасаларининг марказлар томонидан кўрсатиладиган хизматлардан тушадиган бюджетдан ташқари маблағлари, Ҳомийлар маблағлари

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари,

Ўзбекистон Фермерлари кенгаши

Бажарувчиларнинг Чора-тадбирлари комплекси

IV. Қишлоқ ва сув хўжалиги, илм-фан ҳамда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши бўйича таълимни интеграциялашни чуқурлаштириш

18.

Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасаларининг педагог кадрларини қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича илмий тадқиқотларнинг устувор йўналишларини танлаш ва шакллантиришга жалб этиш. Қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича илмий ва олий таълим муассасаларининг фундаментал ва амалий тадқиқотлар натижалари бўйича илмий-инновация лойиҳаларини танлаш бўйича танловларда биргаликда иштирок этиши.

2015 — 2017 йиллар

жадвал бўйича

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари, илмий муассасалар

Бажарувчиларнинг Чора-тадбирлари комплекси

19.

Илмий муассасаларнинг етакчи илмий ходимларини ва ишлаб чиқаришнинг тажрибали мутахассисларини қишлоқ хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасаларидаги педагогик фаолиятга, қишлоқ ва сув хўжалигида фан ва техникани ривожлантиришнинг энг долзарб йўналишлари бўйича дарсликлар ва ўқув адабиётларини ишлаб чиқишга жалб этиш.

доимий равишда, тасдиқланган ўқув дастурлари асосида

Олий таълим муассасаларининг ушбу мақсадларга ажратиладиган маблағлари, ҳомийлар маблағлари

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари, илмий муассасалар,

манфаатдор ташкилотлар

Бажарувчиларнинг Чора-тадбирлари комплекси

20.

Илмий муассасалар томонидан қишлоқ ва сув хўжалиги олий таълим муассасаларининг ўқитувчиларини, катта илмий ходим-изланувчиларини ва мустақил илмий изланувчиларини қишлоқ ва сув хўжалигини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича илмий тадқиқотлар ўтказишга жалб этиш.

доимий равишда, тасдиқланган ўқув дастурлари асосида

Илмий муассасаларнинг ушбу мақсадларга ажратиладиган маблағлари, ҳомийлар маблағлари

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари, илмий муассасалар

Бажарувчиларнинг Чора-тадбирлари комплекси

21.

Талабалар, ўқитувчилар, катта илмий ходимлар-изланувчилар ва мустақил илмий изланувчилар томонидан ўқув-амалий машғулотлар ўтказиш ва илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш учун қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасаларининг факультетлари ва етакчи соҳа кафедралари кабинетларини ташкил этиш.

2015 йил

декабрь

Бажарувчилар маблағлари

Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқларининг ташкилотлари

Бажарувчиларнинг Чора-тадбирлари комплекси

V. Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш

22.

Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари ҳамда етакчи хорижий таълим ва илмий муассасалар ўртасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш.

2015 — 2017 йиллар

Бажарувчилар ва ҳомийлар маблағлари, халқаро ташкилотлар, хорижий таълим ва илмий муассасаларнинг грантлари

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,
қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари

Ҳамкорлик тўғрисидаги шартномалар

23.

Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини янада такомиллаштириш, педагог кадрлар малакасини ошириш ва илмий тадқиқотларни бажариш учун халқаро грантларни жалб этиш.

2015 — 2017 йиллар тузилган шартномаларга мувофиқ

Бажарувчилар ва ҳомийлар маблағлари, халқаро ташкилотлар, хорижий таълим ва илмий муассасаларнинг грантлари

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари

Бажарувчиларнинг Чора-тадбирлари комплекси

24.

Ахборотлар, тўпланган тажриба ва мутахассисларнинг кенг алмашинувини таъминлаш, педагог кадрларнинг етакчи хорижий таълим ва илмий муассасалардаги стажировкаларини ташкил этиш. Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасаларида лекциялар ва махсус машғулотлар ўтказиш учун етакчи хорижий таълим ва илмий муассасаларнинг юқори малакали олимларини таклиф этиш.

доимий равишда

Бажарувчилар ва ҳомийлар маблағлари, халқаро ташкилотлар, хорижий таълим ва илмий муассасаларнинг грантлари

қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари,

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази,
манфаатдор ташкилотлар

Бажарувчиларнинг Чора-тадбирлари комплекси

VI. Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари битирувчиларининг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этишни тубдан такомиллаштириш ҳамда уларни ишга жойлаштириш ишларининг самарадорлигини ошириш

25.

Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасаларига талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётини ўтказишда амалий ёрдам кўрсатиш ва ҳомийлик қилиш.

ҳар йили жадвал бўйича

Ҳомийлар маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси,

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, «Ўзгидромет» маркази, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар

Бажарувчиларнинг қўшма қарорлари

26.

Талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётини ўташлари ва илмий ишланмаларнинг синовларини ўтказишлари учун қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари қошидаги ҳар бир ўқув-тажриба хўжалигининг 5 гектардан суғориладиган ер майдонини давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришдан озод қилиш.

2015 йил
ноябрь-декабрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон,
Бухоро, Самарқанд,
Тошкент вилоятлари ҳокимликлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Бухоро, Самарқанд,
Тошкент вилоятлари ҳокимликлари қарорлари

27.

Талабаларни ишлаб чиқариш амалиётини ўташ учун етакчи хорижий қишлоқ хўжалиги ва сув хўжалиги ташкилотларига юбориш.

2015 — 2017 йиллар тузилган шартномаларга мувофиқ

Халқаро ташкилотларнинг, хорижий таълим ва илмий муассасаларининг грантлари

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари

Ҳамкорлик тўғрисидаги шартномалар

28.

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманининг «Навоий» қишлоғи ҳудудида жойлашган Тошкент давлат аграр университети қошидаги «ТошДАУ Экспериментал муассасаси» ўқув-тажриба хўжалигини тугатиш, белгиланган тартибда қуйидагиларни:

58,9 гектар ер участкасини доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан «VUZ AGRO» масъулияти чекланган жамиятга («VUZ AGRO» МЧЖ) мева, сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳамда 149,5 гектарини кейинчалик фермер хўжаликлари ташкил этиш учун Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлигининг ер захирасига берилишини;

бинолар, иншоотлар ва бошқа мол-мулкнинг тезкор бошқарув ҳуқуқи билан Тошкент давлат аграр университетига, кейинчалик «VUZ AGRO» МЧЖга беғараз фойдаланишга берилишини таъминлаш.

2015 йил
декабрь

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат аграр университети, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси

Бажарувчиларнинг Чора-тадбирлари комплекси ва қўшма қарорлари

29.

Андижон қишлоқ хўжалиги институти қошидаги «АҚХИ ўқув-тажриба хўжалиги»нинг Андижон вилояти Андижон тумани «Кўйганёр» қишлоғи ҳудудидаги 9,7 гектар ер участкасини доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан Ғалла ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтига ҳамда 143,3 гектарини кейинчалик фермер хўжалиги ташкил этиш учун Андижон вилояти Андижон тумани ҳокимлигининг ер захирасига бериш.

2015 йил декабрь

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Андижон қишлоқ хўжалиги институти, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси

Бажарувчиларнинг Чора-тадбирлари комплекси ва қўшма қарорлари

30.

Давлат унитар корхонаси шаклида Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтида «Ветеринария хизмати кўрсатиш илмий-амалий марказини («Ветсервис»)» ва «Наслчилик илмий-амалий марказини («Наслсервис»)», Андижон қишлоқ хўжалиги институтида — «Ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш илмий-амалий марказини («Биосервис» ИАМ)» ташкил этиш.

Ташкил этиладиган марказлар базасида талабаларни илмий-тадқиқот ишларига фаол жалб этган ҳолда уларнинг амалиёт ўташини ташкил этиш.

2015 йил

декабрь

Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти ва Андижон қишлоқ хўжалиги институтининг марказлар томонидан кўрсатиладиган хизматлардан тушадиган бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлар маблағлари

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти, Андижон қишлоқ хўжалиги институти, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши

Бажарувчиларнинг Чора-тадбирлари комплекси

31.

Ҳар йилги меҳнат ярмаркаларини, бўш ўринлар тақдимотларини ташкил этган, оммавий ахборот воситаларида бакалаврлар ва магистрларнинг битириши тўғрисидаги обзорли ва статистик материалларни эълон қилган ҳолда, талабалар, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари ва иш берувчилар ўртасида учрашувлар ўтказиш ва уч томонлама шартномалар тузиш йўли билан битирувчиларнинг ишга жойлашишига кўмаклашиш.

ҳар йили,
апрель-июнь ойларида

Бажарувчилар маблағлари

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар , манфаатдор ташкилотлар

Талабалар, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари ўртасидаги шартномалар

32.

Ўзбекистон Фемерлари кенгаши ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш.

доимий равишда

Бажарувчилар маблағлари

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари

Бажарувчилар-нинг Чора-тадбирлари комплекси

VII. Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқларида ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълимнинг узвийлигини ва узлуксизлигини таъминлаш, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги академик лицейлар, касб-ҳунар коллежларига ўқув жараёнининг сифатини оширишда амалий ёрдам кўрсатиш

33.

Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасаларининг педагог кадрларини қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги академик лицейлар, касб-ҳунар коллежларида ўқув жараёнини ташкил этиш ва сифатини яхшилаш чора-тадбирларини ва дастурларини амалга оширишга жалб этиш.

доимий равишда

Бажарувчилар маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари

Ҳамкорлик тўғрисидаги шартномалар

34.

Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасаларида касб-ҳунар коллежлари учун қуйидаги таълим йўналишлари бўйича педагог кадрлар тайёрлашни ташкил этиш: «Қишлоқ хўжалигида менежмент», «Ўрмончилик ва ўрмон мелиорацияси», «Мева-сабзавотчилик ва узумчилик», «Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва карантин», «Электроэнергетика (сув хўжалигида)», «Сув хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш», «Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш».

2016-2017 ўқув йилидан бошлаб

Бажарувчилар маблағлари

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари

Бажарувчиларнинг қўшма қарорлари

35.

Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасаларида касб-ҳунар коллежлари педагог кадрларининг малакасини ошириш.

ҳар йили, тасдиқланган жадваллар асосида

Ушбу мақсадлар учун ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари

Бажарувчиларнинг Чора-тадбирлари комплекси

36.

Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасаларининг педагог кадрларини касб-ҳунар коллежлари учун дарсликлар ва ўқув адабиётлари тайёрлашга жалб этиш.

2015 — 2017 йиллар,
Чора-тадбирлар режасига мувофиқ

Ушбу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар доирасида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари

Бажарувчиларнинг Чора-тадбирлари комплекси

37.

Касб-ҳунар коллежларининг 3-босқич ўқувчиларини қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасаларига ўқишга киришга жалб этишга доир манзилли амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

доимий равишда

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари

Бажарувчиларнинг Чора-тадбирлари комплекси

VIII. Қишлоқ ва сув хўжалиги со�асидаги олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини янада ривожлантириш ҳамда уларни ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари ва ахборот-коммуникация воситалари билан жиҳозлаш

38.

Тошкент давлат аграр университетида ташкил этиладиган Ўқув ва ишлаб чиқариш амалиёти маркази биносини мукаммал таъмирлаш, уни зарур ўқув-лаборатория ва илмий асбоб-ускуналар, ахборот-коммуникация воситалари билан жиҳозлаш.

2015-2016 йиллар

Ҳомийлар маблағлари

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти, Тошкент давлат аграр университети, манфаатдор ташкилотлар

Бажарувчиларнинг Чора-тадбирлари комплекси

39.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг асосланган таклифларига мувофиқ қуйидаги лойиҳаларни Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги ва кейинги йиллардаги Инвестиция дастурига киритиш:

Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш, Қишлоқ ва сув хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш, Гидромелиорация ишларини механизациялаштириш факультетларининг ўқув-лаборатория корпусини, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг биносини, лаборатория корпусини ва насос станциясини реконструкция қилиш;

Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтининг Зоотехния ва қоракўлчилик факультети биноси қурилишини тугаллаш;

Самарқанд ва Андижон қишлоқ хўжалиги институтларининг, Тошкент давлат аграр университети Нукус филиалининг ўқув-лаборатория биноларини, талабалар турар жойларини босқичма-босқич қуриш ва реконструкция қилиш.

2016 йилдан бошлаб

Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастури доирасида марказлаштирилган капитал қўйилмалар

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

40.

Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасаларининг ўқув-лаборатория биноларини, талабалар турар жойларини, ўқув-машина-трактор паркларини замонавий ўқув-лаборатория ва технология асбоб-ускуналари, ахборот-коммуникация воситалари, мебель, анжомлар, замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси билан жиҳозлаш.

ҳар йили

Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасаларининг

ушбу мақсадлар учун назарда тутилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доира-сида, ҳомийлар маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари, манфаатдор ташкилотлар

Бажарувчиларнинг Чора-тадбирлари комплекси

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 274-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/274/0414-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)