Ҳужжат кучини йўқотган 29.05.2020 30.10.2015 йилдаги 306-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 29.05.2020
Ҳужжат 23.01.2018 01 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув таъминоти ва канализация ташкилотларини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли «Сув таъминоти тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2015-2019 йиллар учун муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва замонавийлаштириш дастури тўғрисида» 2015 йил 6 мартдаги ПҚ-2313-сон қарорини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сон Фармонини ижро этиш юзасидан, шунингдек сув таъминоти ва канализация ташкилотларини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш, аҳолининг сифатли ичимлик сув ва канализация хизматлари билан таъминланганлиги даражасини янада ошириш, тадбиркорлик субъектларини муҳандислик-коммуникация тармоқларига «фойдаланишга тайёр» шартларида улаш тизимини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг сув таъминоти ва канализациянинг ишлаётган ташкилотлари негизида шаҳарлар ва туманларда филиаллари бўлган ягона «Сувоқова» давлат унитар корхоналари ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1019-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сувоқова» давлат унитар корхоналарининг, шунингдек уларнинг шаҳар ва туман филиалларининг намунавий тузилмаси 1, , 1б-иловаларга мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизациялашнинг устувор вазифаларини амалга оширишни таъминлашга, тадбиркорлик субъектларини «фойдаланишга тайёр» шартларида муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш тизимини такомиллаштиришга доир комплекс тадбирлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси билан биргаликда 2016 йил 1 январгача:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув таъминоти ва канализациянинг ишлаётган ташкилотларини қайта ташкил этиш йўли билан ушбу қарорга 1, ва 1б-иловаларга мувофиқ намунавий тузилмаларга биноан «Сувоқова» давлат унитар корхонаси ҳамда унинг шаҳар ва туман филиаллари ташкил этилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сувоқова» давлат унитар корхоналарининг уставлари тасдиқланишини ва улар белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сувоқова» давлат унитар корхоналарининг малакали муҳандис-техник ва ишлаб чиқариш ходимлари билан бутланишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Сувоқова» давлат унитар корхонаси билан унинг шаҳар ва туман филиаллари ўртасида мол-мулкнинг тизим ичида берилишига сотиш бўйича айланма сифатида қаралмаслиги ва, тегишли равишда, солиқларни ва давлатнинг мақсадли фондларига мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқиш мақсади учун объект ҳисобланмаслиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тадбиркорлик субъектларини сув таъминоти ва канализация тармоқларига «фойдаланишга тайёр» шартларида улаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2016 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2016 йил 1 январдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник шартларни олишдан бошлаб ўрнатиш ва сув таъминоти ва канализация тармоқларига «фойдаланишга тайёр» шартларида улашгача бўлган барча тартиботлар «Сувоқова» давлат унитар корхонаси, шунингдек унинг шаҳар ва туман филиаллари томонидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектларини сув таъминоти ва канализация тармоқларига «фойдаланишга тайёр» шартларида улашга доир барча ишлар «Сувоқова» давлат унитар корхонаси, шунингдек унинг шаҳар ва туман филиаллари томонидан шартнома асосида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сувоқова» давлат унитар корхонаси, шунингдек унинг шаҳар ва туман филиаллари тадбиркорлик субъектларини сув таъминоти ва канализация тармоқларига «фойдаланишга тайёр» шартларида улаш ишларини амалга оширишда субпудрат асосида лойиҳалаштириш, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини амалга оширишга ихтисослаштирилган ташкилотларни жалб этиш ҳуқуқига эга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сувоқова» давлат унитар корхонаси, шунингдек унинг шаҳар ва туман филиалларининг тадбиркорлик субъектларига магистрал тармоқларни қуриш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш бўйича талабларни белгилайдиган техник шартларни бериши тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7 — 10-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1019-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Ўзбекистон Республикаси Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан биргаликда:
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1019-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сувоқова» давлат унитар корхоналари мутахассисларининг малакаси ихтисосли олий таълим муассасалари негизида тизимли оширилишини ташкил этсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув таъминоти ва канализация йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрлаш ҳамда уларни қайта тайёрлаш бўйича базавий ўқув дастурларини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016/2017 ўқув йилидан бошлаб касб-ҳунар коллежларида сув таъминоти ва канализация мутахассисларини тайёрлашни ташкил этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизациялашнинг устувор вазифалари амалга оширилишини, тадбиркорлик субъектларини сув таъминоти ва канализация тармоқларига «фойдаланишга тайёр» шартларида улаш тизимини такомиллаштиришга доир комплекс тадбирларнинг амалда бажарилиши натижалари Комплекс мажлисларида ҳар чоракда кўриб чиқилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И.Закиров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 30 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
306-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 30 октябрдаги 306-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сувоқова» давлат унитар корхоналарининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
(1-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1019-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 30 октябрдаги 306- сон қарорига
1а-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сувоқова» давлат унитар корхоналари шаҳар филиалларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимларнинг чекланган сони:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқарув ходимлари (БХ) — 23 киши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Муҳандис-техник ходимлар (МТХ) ва ишлаб чиқариш ходимлари сув таъминоти ва канализация ташкилотларининг муҳандис-техник ва ишлаб чиқариш ходимларининг чекланган сони нормативларини белгилаш бўйича Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг тавсияномаларидан келиб чиққан ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 19 июндаги 164-сон қарори билан тасдиқланган янгиланган Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори асосида белгиланади.
(1а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1019-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 30 октябрдаги 306-сон қарорига
1б-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сувоқова» давлат унитар корхоналари туман филиалларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимларнинг чекланган сони:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқарув ходимлари (БХ) — 6 киши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Муҳандис-техник ходимлар (МТХ) ва ишлаб чиқариш ходимлари сув таъминоти ва канализация ташкилотларининг муҳандис-техник ва ишлаб чиқариш ходимларининг чекланган сони нормативларини белгилаш бўйича Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тавсияномаларидан келиб чиққан ҳолда Вазирлар Маћкамасининг 2015 йил 19 июндаги 164-сон қарори билан тасдиқланган янгиланган Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори асосида белгиланади.
(1б-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1019-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 30 октябрдаги 306-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизациялаш, тадбиркорлик субъектларини сув таъминоти ва канализация тармоқларига «фойдаланишга тайёр» шартларида улаш тизимини такомиллаштириш бўйича устувор вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлашга доир комплекс тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддатлари

Масъул бажарувчилар

2015 — 2019 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизациялаш дастурини амалга ошириш

1.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузурида 2015 — 2019 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизациялаш дастури амалга оширилиши юзасидан комплекс ва ишончли мониторингни доимий асосда олиб бориш бўйича ишчи гуруҳлар ташкил этиш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари қарори

2015 йил 10 ноябргача

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2.

2015 — 2019 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизациялаш дастури амалга оширилиши юзасидан доимий мониторинг олиб бориш, ҳар ойда Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига унинг ижросининг ҳолати тўғрисида ахборот, шунингдек уни амалга оширишни жадаллаштириш ва аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан таклифлар тақдим этиш.

Комплекс чора-тадбирлар

доимий асосда

Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

3.

Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг коллегиал мажлисларида 2015 — 2019 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизациялаш дастури амалга оширилишини кўриб чиқиш, Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлислари учун таклифлар тайёрлаш.

Комплекс чора-тадбирлар

доимий асосда

Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

4.

Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг 2015 — 2019 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизациялаш дастурини, шу жумладан сув таъминоти ва канализация секторида бошқарув тизимини такомиллаштиришнинг асосий йўналишларини бажариш бўйича ҳисоботлари ҳар чоракда эшитилишини таъминлаш.

ҳар чоракда

Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти, Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

I.Сув таъминоти ва канализация ташкилотларини бошқариш тизимини такомиллаштириш

5.

Халқаро молия институтларининг грант маблағларини жалб этиш ҳисобига сув таъминоти ва канализация соҳасининг норматив базасини такомиллаштириш, жумладан:

1) халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда янги ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва мавжудларини қайта кўриб чиқиш юзасидан таклифлар киритган ҳолда амалдаги норматив ҳужжатларни хатловдан ўтказиш;

2) Сув таъминоти соҳасининг норматив базасини такомиллаштириш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Грант маблағларини жалб этиш

Комплекс чора-тадбирлар

алоҳида жадвал бўйича

Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги

6.

2035 йилгача бўлган давр учун Ўзбекистон Республикасининг ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ва модернизациялаш концепциясини ишлаб чиқиш.

Концепция

2017 йил 1 январгача

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат геология қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси

7.

«Сувоқова» давлат унитар корхоналарининг, уларнинг шаҳар ва туман филиалларининг тузилмасини қарор билан тасдиқланган намунавий тузилмаларга мувофиқлаштириш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг қарори

2016 йил 1 январгача

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Молия вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси

8.

Авария вақтидаги ишларини бажариш учун истеъмолчилардан (абонентлардан) буюртманомаларни узлуксиз қабул қилувчи кеча-кундуз ишлайдиган диспетчерлик ва авария вақтидаги хизматларни, шунингдек авария оқибатидаги созлаш, тиклаш ишларини тезкорлик билан амалга оширувчи бригадаларнинг жойларга чиқишини ташкил этиш.

Комплекс чора-тадбирлар

босқичма-босқич,

2015 йил 1 ноябргача

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

9.

Андижон вилоятидаги «Suvoqаva» ОАЖни ва Тошкент вилоятидаги «Toshvilsuvoqаva» ОАЖни тегишли вилоятлар ҳокимликларининг «Сувоқова» давлат унитар корхоналарига айлантириш.

Акциядорлар умумий йиғилишининг қарори

2015 йил IV чорак

Давлат рақобат қўмитаси, Андижон ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари

10.

Сервис контрактларини жорий этиш йўли билан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан «Сувоқова» давлат унитар корхоналарининг ўзаро муносабатларини аниқ тартибга солиш орқали «Сувоқова» давлат унитар корхонасида бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг қарори

2017 йил 1 январгача

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

11.

«Сувоқова» давлат унитар корхоналари фаолиятини индикатив режалаштириш ва мониторинг олиб боришни ташкил этиш бўйича методик кўрсатмаларни ишлаб чиқиш, уни амалда жорий этишнинг механизмини ва қуйидаги мақсадли кўрсаткичлар (индикаторлар)нинг батафсил рўйхатини белгилашни назарда тутиш:

техник кўрсаткичлар — ҳисобга олинмаган сув ҳажмлари, тармоқдаги сувнинг исроф бўлиши, тармоқларни янгилашнинг ўртача коэффициентлари, микробиологик ва физик-кимёвий параметрларнинг мувофиқлик даражаси, янги абонентларни тармоққа улашнинг белгиланган муддатларига тўлиқ риоя қилиш, хизмат кўрсатишда режалаштирилмаган танаффуслар сони, авариялар сони ва уларни бартараф этиш муддатларига риоя қилиш, истеъмолчиларнинг шикоятлари сони;

молия-иқтисодий кўрсаткичлар — рентабеллик, маблағларнинг йиғилувчанлиги, дебиторлик-кредиторлик қарзларнинг кўпайиши/камайиши.

Комплекс чора-тадбирлар

2016 йил 1 июлгача

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

12.

«Сувоқова» давлат унитар корхонасининг шаҳар/туман филиали тўғрисидаги Намунавий низомни ишлаб чиқиш.

Низом

2016 йил 1 январгача

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, «Сувоқоа» давлат унитар корхоналари

13.

Ичимлик сувни бериш, сотиш ва канализация хизматлари кўрсатиш ҳажмларини, туман, шаҳар филиаллари ва умуман «Сувоқова» давлат унитар корхонаси бўйича чоракларга бўлган ҳолда даромадлар, харажатларни назарда тутувчи ҳар йилги ишлаб чиқариш дастурларини ишлаб чиқиш.

Дастур

ҳар йили 1 декабргача

Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, «Сувоқова» давлат унитар корхоналари

14.

«Сувоқова» давлат унитар корхоналари ва уларнинг шаҳар ва туман филиаллари учун очилган 22622 Ҳисоб рақами йўриқномасининг 1-иловасига киритишни назарда тутувчи Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисоб рақамларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча киритиш.

Йўриқномага қўшимчалар киритиш

2016 йил I чорак

Марказий банк, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси

15.

«Сувоқова» давлат унитар корхонасининг сув таъминоти ва канализация объектларини ялпи хатловдан ўтказиш ва натижалари бўйича тегишли кўчмас мулкка кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилишини таъминлаш.

Хатловдан ўтказиш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш

2016 йил 1 июль

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, «Сувоқова» давлат унитар корхоналари

II.Сув таъминоти ва канализация ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш

16.

Сув таъминоти ва канализация иншоотлари ва тармоқларидан зарур тарзда фойдаланишни ва уларни ўз вақтида таъмирлашни таъминлаш учун «Сувоқова» давлат унитар корхоналарини фойдаланиш машиналари ва механизмлар билан жиҳозлаш бўйича нормативларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Буйруқ

2016 йил I чорак

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги

17.

«Сувоқова» давлат унитар корхоналарини тасдиқланган нормативлар асосида махсус машиналар ва механизмлар билан таъминлаш.

Молиялаштириш манбаларини аниқлаган ҳолда комплекс чора-тадбирлар

2016 — 2020 йиллар

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, «Сувоқова» давлат унитар корхоналари

18.

Моддий-техника ресурсларининг, шунингдек сув таъминоти ва канализация иншоотлари ва тармоқларида авария-тиклаш, таъмирлаш ва олдини олиш ишларини бажариш учун зарур бўлган қувур маҳсулотлари, сурилмалар ва бошқа компонентларнинг авария захираси нормативларини ишлаб чиқиш.

Буйруқ

2016 йил II чорак

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги

19.

Қуйидагиларни:

кейинчалик фойдаланиш учун яроқлилигини аниқлаш мақсадида «Сувоқова» давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини;

сув таъминоти ва канализация объектларини, шу жумладан эгасиз ва фойдаланилмаётган объектларни;

сув таъминоти ва канализация тизимига ноқонуний уланган сув таъминоти ва канализация объектларини ялпи хатловдан ва техник аудитдан ўтказиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2015 йил IV чорак

Давлат рақобат қўмитаси, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, «Сувоқова» давлат унитар корхоналари

20.

Маънавий эскирган асбоб-ускуналарни халқаро талабларга жавоб берадиган, замонавий, энергия жиҳатидан самарали асбоб-ускуналарга, шу жумладан лизинг асосида алмаштириш йўли билан энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2016-2018 йиллар мобайнида босқичма-босқич

Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, «Сувоқова» давлат унитар корхоналари

III.Ичимлик сув таъминоти ва канализация соҳасида тариф сиёсатини ва кўрсатилаётган хизматларни ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш

21.

Минтақада сув таъминоти ва канализация хизматларига ягона тарифларни босқичма-босқич жорий этиш, минтақаларда ягона «Сувоқова» давлат унитар корхоналарини ташкил этишни ҳисобга олган ҳолда туманлар бўйича уларни бирхиллаштиришни назарда тутиш.

Тарифларни қайта кўриб чиқишда

доимо

Молия вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, «Сувоқова» давлат унитар корхоналари

22.

Хатлов ўтказишда кейинчалик қўллаш мақсадида маълумотларнинг мижозлар базалари ва лизинг тизимлари учун ягона техник талаблар ва параметрларни яратиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2016 йил I чорак

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги

23.

Абонентларни тўлиқ хатловдан ўтказиш йўли билан абонент хизмати фаолиятини такомиллаштириш ва ичимлик сув ҳажмини ишлаб чиқариш, сотиш ва унинг учун ҳақ тўланишини кузатиб бориш мақсадида мониторинг олиб бориш, абонентлардан маблағлар тўпланиши даражасини ошириш, ҳисоб рақамларини тайёрлаш ва маблағ қўйиш жараёнини компьютерлаштириш, маълумотлар базасига рухсатсиз киришга йўл қўймаслик.

Комплекс чора-тадбирлар

2016 йил II чораккача

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги,

«Сувоқова» давлат унитар корхоналари

24.

Сув олиш иншоотларида ва тақсимлаш-тарқатиш қувурлари жойлашган жойларда сувни ҳисобга олишнинг замонавий асбобларини (сарфни ўлчагичларни), шунингдек уй-жой фондида сувни ҳисобга олишнинг якка тартибдаги асбобларини ўрнатиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2016-2017 йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

«Сувоқова» давлат унитар корхоналари

25.

«Сувоқова» давлат унитар корхоналари хизматларини кўрсатишда технологик сарфларга ва технологик сарфлар ва нобудгарчиликларни ҳисоблаб чиқиш методикасига мувофиқ сув сарфи нормаларини тасдиқлаш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг қарори

2015 йил IV чорак

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, «Сувоқова» давлат унитар корхоналари

V. Сув таъминоти ва канализация ташкилотларининг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш

26.

«Сувоқова» ДУКларни малакали кадрлар билан тўлдириш, тизимли ўқишни йўлга қўйган ҳолда ходимларнинг касбий малакаларини такомиллаштириш бўйича ташкилий-амалий чора-тадбирларни амалга ошириш.

Буйруқ

доимий асосда

Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, «Сувоқова» ДУК

27.

Таълим муассасаларини ичимлик сув таъминоти тизимини монтаж қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш бўйича махсус дарсликлар ва ўқув қўлланмалари билан таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширган ҳолда олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежларида кадрлар тайёрлаш тизимини таҳлил қилиш ва умумлаштириш негизида кадрларни ўқитиш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, шунингдек ўқувчиларнинг ўқув-танишув ва ишлаб чиқариш амалиётини ўташини ташкил этиш.

Қўшма қарор

2016 йил

II чорак

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги,

28.

«Сувоқова» ДУК фаолиятига методик ҳамкорлик қилиш, фойдаланишнинг мақбул режимлари сақланишини таъминлаш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя қилиш.

Бажарувчилар қарори

доимий асосда

Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

29.

«Коммунўқув» ўқув-методик маркази ДУКда ҳар йили амалиётга бошқарув бўғини мутахассисларининг малакасини оширишни йўлга қўйиш.

Чора-тадбирлар комплекси

ҳар йили

Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

30.

Реал иш вазиятларида амалий ўқитиш негизини қўллаган ҳолда мутахассисларни ўқитиш ва уларнинг билимлари даражасини мустаҳкамлаш учун тегишли дастур-стажировкаларни ташкил этиш мақсадида халқаро таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.

Чора-тадбирлар комплекси

доимий асосда

Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

VI. Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш

31.

Сув таъминоти ва канализация ташкилотларига тизим ишончлилигини ошириш, аварияларни бартараф этиш вақтини камайтириш, авария ҳолатларининг олдини олиш, сув олиш қурилмалари ва насос станциялари ишлашининг мақбул режимини сақлаш, сув қувурлари тармоқларида босимни назорат қилиш бўйича олдини олиш чора-тадбирларини таъминлаш мақсадида сув таъминоти ва канализация тизими объектларига доир барча зарур маълумотларни киритиш, сақлаш, даврий янгилаб бориш ва мониторинг қилишни таъминлайдиган «Активларни бошқариш» геоахборот тизимини жорий этиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2016-2017 йиллар

Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги,
«Ўзбеккоммуналлойиҳақурилиш» ДУК, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

32.

«Сувоқова» ДУКга сув таъминоти ва канализация соҳасида республика даражасида ягона, тизимли асосда бирхиллаштирилган истеъмолчиларни аниқ ва манзилли ҳисобга олиш, дебиторлик қарзларни ҳисоблаш ва ҳисоб-китобларни тақдим этиш манзиллиги, дебиторлик ва кредиторлик қарзлар юзага келишининг олдини олишни таъминлайдиган ҳисобга олишнинг ахборот тизимини яратган ҳолда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари негизида истеъмолчиларни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган «Биллинг» тизимини жорий этиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2016 йил

1 июлгача

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги,
«Ўзбеккоммуналлойиҳақурилиш» ДУК, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

«Сувоқова» ДУК

33.

Истеъмолчиларнинг ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими, тармоқ ташкилотлари, сув таъминоти ва канализация соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, электрон шаклда расмий мурожаатлар (буюртманомалар, шикоятлар ва бошқалар) юбориш тўғрисида мукаммал маълумот олиш имконини берадиган тегишли ахборот ресурсларини (интернет-сайтларни) яратиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2017 йил

I чорак

Ахборот технологиялари вазирлиги, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

«Сувоқова» ДУК

34.

Интернет тармоғи орқали, шу жумладан банк пластик карталаридан фойдаланган ҳолда кўрсатилган хизматлар учун онлайн-тўлов тизимини жорий этиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2017 йил

I чорак

Ахборот технологиялари вазирлиги, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Марказий банк,

«Сувоқова» ДУК

35.

Жорий ҳисоб-китоб, хизматлар учун тўловларнинг ҳолати ва қарздорлик тўғрисида хабар бериш бўйича муҳим маълумотларни тақдим этиш юзасидан мобиль иловаларни ишлаб чиқиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2017 йил

I чорак

Ахборот технологиялари вазирлиги, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Марказий банк

36.

«Сувоқова» ДУКда сув балансини шакллантириш бўйича автоматлаштирилган тизимни яратиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2017 йил

I чорак

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, «Сувоқова» ДУК

37.

Ичимлик сув истеъмолчиларини ҳисобга олиш приборлари, шу жумладан уй-жой секторида ҳисобга олиш приборларини қиёслашнинг биллинг тизимида бирлаштирган ҳолда умумий уйлар ва якка тартибдаги уйларни ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлаш.

Чора-тадбирлар комплекси

2017 йил

1 январгача

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги,

«Сувоқова» ДУК

VII. Тадбиркорлик субъектларини сув таъминоти ва канализация тармоқларига «фойдаланишга тайёр» шартларида улаш тизимини шакллантириш

38.

Сув таъминоти ва канализация бўйича давлат хизматларини ёппасига хатловдан ўтказиш.

Инвентаризация

2015 йил 1 декабргача

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги,

«Сувоқова» ДУК

39.

Давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари томонидан бевосита Давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган сув таъминоти ва канализация бўйича давлат хизматлари кўрсатиш учун тадбиркорлик субъектларидан ҳужжатларни қабул қилишни тақиқлаган ҳолда Давлат хизматлари марказларининг фаолият кўрсатишини бошлашни таъминлаш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари қарори

2016 йил

1 январдан бошлаб

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги,

«Сувоқова» ДУК

40.

Ваколатли органлар ва Давлат хизматлари марказларининг ўқиётган ходимлари иштирокида тадбиркорлик субъектларини сув таъминоти ва канализация тармоқларига «фойдаланишга тайёр» шартларида улаш бўйича қабул қилинган нормаларни амалий қўллаш даражасини оширишга қаратилган семинарларни мунтазам равишда ташкил этиш ва ўтказиш.

Жадвал

доимий асосда

Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

«Сувоқова» ДУК

41.

Тадбиркорлик субъектларини сув таъминоти ва канализация тармоқларига «фойдаланишга тайёр» шартларида улаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг амалга оширилишини қуйидагиларда мақсадли ўрганиш:

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида;

Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида;

Самарқанд, Навоий ва Бухоро вилоятларида;

Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида;

Қорақалпоғистон Республикасида ва Хоразм вилоятида;

Тошкент шаҳрида.

Мақсадли ўрганишлар якунлари бўйича материалларни умумлаштириш ва Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисига киритиш.

Мақсадли ўрганиш




2016 й. февраль

2016 й. март

2016 й. апрель

2016 й. май

2016 й. июнь

2016 йил июль


2016 йил сентябрь

Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти,

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги,Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

«Сувоқова» ДУК

42.

Тадбиркорлик субъектларини муҳандислик-коммуникация тармоқларига «фойдаланишга тайёр» шартларида улаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларнинг якуний мақсадлари мазмуни тўғрисида тадбиркорлик субъектларининг хабардорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Чора-тадбирлар комплекси

2016 йил

I чорак

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Савдо-саноат палатаси, Матбуот ва ахборот агентлиги, МТРК

VIII. Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича чора-тадбирларни бажариш ва аҳолининг сув таъминоти соҳасидаги ҳуқуқий билимларини ошириш

43.

Оммавий ахборот воситалари орқали, шу жумладан электрон ОАВ ва Интернет орқали сув таъминоти ва канализация соҳасида амалга оширилаётган тадбирлар, ичимлик сувдан оқилона фойдаланиш бўйича тарғибот чора-тадбирлари якуний мақсадларининг моҳияти ва мазмунини кенг ва мунтазам равишда ёритишни ташкил этиш.

Чора-тадбирлар комплекси

доимий асосда

Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, ЎзА, МТРК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

44.

Аҳоли ўртасида сув таъминоти ва сув ажратиш соҳасида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмуни, мақсадлари ва уларни амалга ошириш механизмлари тўғрисида тушунтириш ишларини тизимли асосда олиб бориш.

Чора-тадбирлар комплекси

доимий асосда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги «Маҳалла» фонди, ХУЖМШ уюшмаси билан биргаликда

45.

Сув таъминоти ва канализация ташкилотларининг муҳандис-техник ходимлари ва бошқа ходимларининг малакасини оширишга қаратилган ўқув семинарлари ва тренинглар ўтказиш, ижобий халқаро тажриба асосида ўқув курслари ташкил этиш.

Чора-тадбирлар комплекси

доимий асосда

Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: ҳужжатлар турлари тегишли ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш соҳалари ва хусусиятларига кўра қайта кўриб чиқилиши ва бирлаштирилиши мумкин.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 30 октябрдаги 306-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектларини сув таъминоти ва канализация тармоқларига «фойдаланишга тайёр» шартларида улаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом тадбиркорлик субъектларини сув таъминоти ва канализация тармоқларига «фойдаланишга тайёр» шартларида улаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низом талаблари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув таъминоти ва канализациянинг ички тармоқларини лойиҳалаштиришга ҳамда қурилиш-монтаж ишларини бажаришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа-смета ҳужжатларида сув таъминоти ва канализациянинг ички ва ташқи тармоқларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш кўзда тутилган объектларга татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тадбиркорлик субъектларини «фойдаланишга тайёр» шартларида (кейинги ўринларда «фойдаланишга тайёр» шартларида улаш деб аталади) улаш қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«фойдаланишга тайёр» шартларида улаш юзасидан шартнома тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник шартларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи сув таъминоти ва канализация лойиҳасини ишлаб чиқиш ва уни ваколатли органлар билан келишиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сувни ҳисобга олиш ҳисоб-китоб приборини ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув бериш ва оқова сувларни чиқариб юбориш юзасидан шартнома тузиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Фойдаланишга тайёр» шартларида улаш бўйича ишлар «Сувоқова» давлат унитар корхонаси томонидан, шу жумладан тадбиркорлик субъекти билан тузиладиган шартнома асосида, унинг номидан вакиллик қиладиган шаҳар ва туман филиаллари орқали, тадбиркорлик субъектлари маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фойдаланишга тайёр» шартларида улаш бўйича ишларнинг қиймати шартнома асосида аниқланади ҳамда ташқи сув таъминоти ва канализациянинг белгиланган тартибда экспертизадан ўтган лойиҳасига мувофиқ аниқлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Сувоқова» давлат унитар корхонаси «фойдаланишга тайёр» шартларида улаш бўйича ишларни амалга ошириш жараёнида субпудрат асосида лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини бажариш учун ихтисослаштирилган ташкилотларни жалб этиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. «Фойдаланишга тайёр» шартларида улаш юзасидан шартномани расмийлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тадбиркорлик субъектлари «фойдаланишга тайёр» шартларида улаш учун қонун ҳужжатларида белгиланган шаклга мувофиқ, давлат хизматлари кўрсатиш юзасидан ариза билан тегишли туман (шаҳар)нинг Давлат хизматлари марказларига (кейинги ўринларда марказлар деб аталади) белгиланган тартибда мурожаат қиладилар.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризага қуйидагилар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича техник шартларни олиш учун тадбиркорлик субъектининг сув истеъмолини ва оқова сувни чиқариб юборишини характерловчи маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкасининг геодезия ва картография фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензияга эга бўлган юридик шахс томонидан берилган М-1:500 масштабли топографик харитаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уланадиган объектнинг сув истеъмоли ва оқава сувни чиқариб юбориш баланси учун, шу жумладан ёнғинни ўчириш учун сувдан фойдаланиш турлари бўйича ёйилма ҳолдаги дастлабки маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектнинг мақсади, унинг баландлиги ва қаватлари сони тўғрисидаги маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектидан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг талаб қилинишига йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Марказ ариза қабул қилинган кун мобайнида уни «Сувоқова» давлат унитар корхонасига ёки унинг шаҳар ва туман филиалларига (талаб қиладиган жойлар бўйича) юборади, аризага ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатларни илова қилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Сувоқова» давлат унитар корхонаси ёки унинг шаҳар ва туман филиаллари марказдан ариза тушган кундан бошлаб 5 кун мобайнида:
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектини сув таъминоти ва канализация тармоқларига улашнинг техник имкониятини жойига борган ҳолда ўрганадилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказга техник топшириқни ва тадбиркорлик субъекти номига расмийлаштирилган «фойдаланишга тайёр» шартларида улаш юзасидан шартномани берадилар.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Марказ «Сувоқова» давлат унитар корхонаси ёки унинг шаҳар ва туман филиалларидан «фойдаланишга тайёр» шартларида улаш юзасидан шартнома олингандан кейин 5 кун мобайнида тадбиркорлик субъекти билан ушбу шартноманинг тузилишини таъминлайди ва шартнома тарафларига уни бир нусхадан тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъекти кўрсатиб ўтилган муддат мобайнида марказга барча лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишларини унинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилиши ёки унинг «фойдаланишга тайёр» шартларида уланиш юзасидан шартнома тузишни рад этиши муносабати билан келмаган тақдирда марказ бир кун муддатда бу тўғрида «Сувоқова» давлат унитар корхонаси ёки унинг шаҳар ва туман филиалларини хабардор қилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Фойдаланишга тайёр» шартларида улаш юзасидан шартнома «Сувоқова» давлат унитар корхонаси, шу жумладан унинг шаҳар (туман) филиаллари орқали, тадбиркорлик субъекти ўртасида икки нусхада, ҳар қайси тараф учун бир нусхада тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Фойдаланишга тайёр» шартларида улаш юзасидан шартнома тузилгандан кейин тадбиркорлик субъекти (буюртмачи) «Сувоқова» давлат унитар корхонасига (пудратчига) шартномада кўрсатилган миқдорда аванс тўловини ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектидан аванс тўловининг тушиши «Сувоқова» давлат унитар корхонаси ёки унинг шаҳар (туман) филиаллари учун «фойдаланишга тайёр» шартларида улаш ишларини бошлаш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. «Фойдаланишга тайёр» шартларида улаш бўйича ишларни ташкил этиш ҳамда сув бериш ва оқова сувларни чиқариб юбориш юзасидан шартнома тузиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Сувоқова» давлат унитар корхонаси ёки унинг шаҳар ва туман филиаллари тадбиркорлик субъектидан аванс тўлови тушган кундан бошлаб техник шартлар асосида ташқи сув таъминоти ва канализация лойиҳасини тайёрлайдилар ҳамда уни келишиш учун туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимига (бошқармасига) юборадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) ташқи сув таъминоти ва канализация лойиҳаси тушган кундан бошлаб 5 кунгача бўлган муддат мобайнида уни келишади ёки марказга, рад этишнинг асосланган сабабларини кўрсатган ҳолда, лойиҳани келишишнинг рад жавобини юборади.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув таъминоти ва канализация лойиҳасини келишишнинг мақсадга мувофиқ эмас деган сабабга кўра рад этилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи сув таъминоти ва канализация лойиҳасини келишишни рад этиш учун асос бўлган сабаблар «Сувоқова» давлат унитар корхонаси ёки унинг шаҳар ва туман филиаллари томонидан бартараф этилган тақдирда лойиҳани такрорий кўриб чиқиш лойиҳа олинган кундан бошлаб 3 кундан ошмайдиган муддатда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи сув таъминоти ва канализация лойиҳасини ваколатли органлар билан келишиш тўлов ундирилмасдан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ташқи сув таъминоти ва канализациянинг келишилган лойиҳаси олингандан кейин «Сувоқова» давлат унитар корхонаси ёки унинг шаҳар ва туман филиаллари қурилиш-монтаж ишларини бажаришга киришадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш-монтаж ҳамда ишга тушириш-созлаш ишларини бажариш шартномада назарда тутилган муддатларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишлари тугагач «Сувоқова» давлат унитар корхонаси ёки унинг шаҳар ва туман филиаллари 15 кун мобайнида сувни ҳисобга олиш ҳисоб-китоб приборини ўрнатадилар, бажарилган ишлар далолатномасини тузадилар ҳамда уни ташқи сув таъминоти ва канализацияни қабул қилиб олиш учун тадбиркорлик субъектига юборадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Тадбиркорлик субъекти томонидан ташқи сув таъминоти ва канализацияни қабул қилиб олиш ишлари тугаллангандан кейин «Сувоқова» давлат унитар корхонаси ёки унинг шаҳар ва туман филиаллари унга қуйидаги ҳужжатларни бир нусхадан берадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник шартлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи сув таъминоти ва канализация лойиҳаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сувни ҳисобга олиш ҳисоб-китоб приборларини текшириш ва пломбалаш далолатномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш-монтаж ҳамда ишга тушириш-созлаш ҳужжатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув бериш ва оқава сувларни чиқариб юбориш юзасидан шартнома.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Сув бериш ва оқава сувларни чиқариб юбориш юзасидан шартнома «Сувоқова» давлат унитар корхонаси, шу жумладан унинг шаҳар ва туман филиаллари орқали, тадбиркорлик субъекти ўртасида икки нусхада, ҳар қайси тараф учун бир нусхадан тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. «Фойдаланишга тайёр» шартларида улаш бўйича ишлар ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Сув бериш ва оқова сувларни чиқариб юборишнинг шартнома тузмасдан амалга оширилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектларини сув таъминоти ва канализация тармоқларига «фойдаланишга тайёр» шартларида улаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техник шартларни олиш учун тадбиркорлик субъектининг сув истеъмоли ва оқава сувни чиқариб юборишини характерловчи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАЪЛУМОТЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Уланадиган қуввати‎‎‎

м3‎‎

‎‎2. Фойдаланишга топшириш муддатлари‎‎‎
‎‎

‎‎ой

йил‎‎


‎‎‎3. Ушбу маълумотларга қуйидагилар илова қилинади:
1.‎ варақ ‎‎
2.‎ варақ ‎‎
3.‎ варақ ‎‎
4.‎ варақ ‎‎
5.‎ варақ ‎‎

‎4.‎‎ Мен ______________________________________________________________________________________

‎‎(тадбиркорлик субъектининг Ф.И.О.)

‎‎______________________________________________________________________________________

‎‎тақдим этилган барча маълумотларнинг ишончлилигини тасдиқлайман.

‎‎_____________________

‎‎(имзо)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектларини сув таъминоти ва канализация тармоқларига «фойдаланишга тайёр» шартларида улаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектларини сув таъминоти ва канализация тармоқларига «фойдаланишга тайёр» шартларида улаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1019-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1019-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 44-сон, 560-модда; 2017 й., 9-сон, 132-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон, 01.04.2018 й., 09/18/256/1029-сон; 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)