26.10.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2722
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг қарори, 26.10.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2722
Кучга кириш санаси
02.11.2015
Ҳужжат 19.08.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий ўрта таълим муассасаси қошидаги логопедия шохобчаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 26 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2722]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 29 октябрдаги 32-mh-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 20 октябрдаги 33-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2021 йил 26 октябрдаги 45-2021Қ/Қ-сонли қарори (рўйхат рақами 2722-1, 18.11.2021 й.) таҳририда — (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.11.2021 й., 10/21/2722-1/1067-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Умумий ўрта таълим муассасаси қошидаги логопедия шохобчаси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 25 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-мҳ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 25 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. АБДУҲАКИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 25 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39-ҚҚ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2015 йил 25 сентябрдаги 22-мҳ, 36, 39-ҚҚ-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий ўрта таълим муассасаси қошидаги логопедия шохобчаси тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ умумий ўрта таълим муассасаси қошидаги логопедия шохобчасининг (бундан буён матнда логопедия шохобчаси деб юритилади) фаолият юритиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 29 октябрдаги 32-mh-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 20 октябрдаги 33-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2021 йил 26 октябрдаги 45-2021Қ/Қ-сонли қарори (рўйхат рақами 2722-1, 18.11.2021 й.) таҳририда — (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.11.2021 й., 10/21/2722-1/1067-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Логопедия шохобчаси умумий ўрта таълим муассасалари (бундан буён матнда умумтаълим муассасаси деб юритилади) бошланғич синф ўқувчиларининг фанлар бўйича ўқув дастурларини ўзлаштиришларига тўсқинлик қилувчи нутқ нуқсонларининг олдини олиш ва уларни бартараф этиш, жисмоний ва психик ривожланишидаги камчиликларни коррекциялаш, ўқувчиларнинг оғзаки нутқидаги нуқсонларини бартараф этишда, уларнинг жисмоний, интеллектуал, маънавий ва ахлоқий камол топишида педагоглар ва ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга (бундан буён матнда ота-оналар деб юритилади) ёрдам кўрсатиш учун ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Логопедия шохобчаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, ушбу Низомга ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Логопедия шохобчаларининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилади.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Логопедия шохобчасининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчиларнинг фанлар бўйича ўқув дастурларини ўзлаштиришларига тўсқинлик қилувчи нутқ нуқсонларининг олдини олиш ва уларни бартараф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мураккаб нутқ нуқсонига эга бўлган, жисмоний ва психик ривожланишида камчиликлари бўлган ўқувчилар билан коррекцион машғулотларни олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
машғулот жараёнида ўқувчиларнинг нутқ аъзоларини тизимли равишда кузатиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчининг ўқув дастурларини онгли равишда танлаши ва ўзлаштиришига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчилар нутқ нуқсонларининг олдини олиш ва уларни бартараф этишга доир логопедик билимларни таълим жараёни иштирокчилари, ўқитувчилар ва аҳоли ўртасида тарғиб қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Логопедия шохобчасига қабул қилинадиган ўқувчилар рўйхатини шакллантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Логопедия шохобчасига қабул қилинадиган ўқувчиларни аниқлаш ва саралаб олиш учун ҳар йили сентябрь ойининг 3-санасига қадар умумтаълим муассасаси директорининг буйруғига мувофиқ ишчи гуруҳ тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ишчи гуруҳ камида 5 нафардан иборат таркибда қуйидагича тузилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишчи гуруҳ раиси — умумтаълим муассасасининг директори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишчи гуруҳ раиси ўринбосари — умумтаълим муассасасининг психологи (умумтаълим муассасасида психолог бўлмаганда бошқа шахсга юклатилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишчи гуруҳ аъзолари — умумтаълим муассасаси бириктирилган логопедия шохобчаси мудири, бошланғич синф ўқитувчилари ва умумтаълим муассасасига бириктирилган тиббиёт ходими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишчи гуруҳ котиби — бошланғич синф ўқитувчиларидан бири.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Логопедия шохобчасига оғзаки нутқ нуқсонлари ва товушлар талаффузида камчиликлари аниқланган, ташхис натижалари қуйидагича бўлган ўқувчилар қабул қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I ва III даражали нутқи тўлиқ ривожланмаган I синф ўқувчилари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товушлар талаффузида камчиликлари бўлган I — IV синф ўқувчилари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нутқ аппарати аъзоларининг тузилиши ва ҳаракатида нуқсонлари (ринолалия, дизартрия, дудуқланиш) бўлган I — IV синф ўқувчилари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Нутқий ривожланишида камчилиги бўлган ўқувчиларнинг жисмоний ва психик ҳолатларига аниқлик киритиш мақсадида улар туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаси мутахассислари (невропатолог, психоневролог, отоларинголог ва бошқалар) текширувига юборилади. Ушбу мутахассисларнинг хулосалари логопедия шохобчасида (ўқувчининг шахсий йиғмажилдида) сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ишчи гуруҳ томонидан нуқсонлари аниқланган ўқувчилар рўйхати умумтаълим муассасаси директори томонидан тасдиқланади ва сентябрь ойининг 15-санасигача туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига тақдим қилинади.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 29 октябрдаги 32-mh-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 20 октябрдаги 33-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2021 йил 26 октябрдаги 45-2021Қ/Қ-сонли қарори (рўйхат рақами 2722-1, 18.11.2021 й.) таҳририда — (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.11.2021 й., 10/21/2722-1/1067-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқув йили давомида оғзаки нутқ нуқсони ва товуш талаффузида камчиликлари мавжуд бўлган ўқувчилар аниқланганда, улар ишчи гуруҳ томонидан мазкур Низомда белгиланган тартибда логопедия шохобчасига қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Логопедия шохобчаларини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимининг Болаларни ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлаш маркази умумтаълим муассасалари томонидан тақдим этилган ўқувчилар рўйхати асосида ҳар йили сентябрь ойининг 25-санасига қадар тегишли туман (шаҳар) бўйича логопедия шохобчаларининг сони ва уларнинг жойлашув дислокациясини ишлаб чиқади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 29 октябрдаги 32-mh-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 20 октябрдаги 33-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2021 йил 26 октябрдаги 45-2021Қ/Қ-сонли қарори (рўйхат рақами 2722-1, 18.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.11.2021 й., 10/21/2722-1/1067-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Логопедия шохобчаси тегишли туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирининг буйруғи билан ташкил этилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 29 октябрдаги 32-mh-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 20 октябрдаги 33-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2021 йил 26 октябрдаги 45-2021Қ/Қ-сонли қарори (рўйхат рақами 2722-1, 18.11.2021 й.) таҳририда — (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.11.2021 й., 10/21/2722-1/1067-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирининг буйруғига мувофиқ, ҳар бир логопедия шохобчасига бир ёки бир нечта яқин масофада жойлашган умумтаълим муассасалари бириктирилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 29 октябрдаги 32-mh-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 20 октябрдаги 33-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2021 йил 26 октябрдаги 45-2021Қ/Қ-сонли қарори (рўйхат рақами 2722-1, 18.11.2021 й.) таҳририда — (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.11.2021 й., 10/21/2722-1/1067-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир нечта умумтаълим муассасалари бириктирилган логопедия шохобчаси унинг учун жой ажратиш имкониятига эга бўлган ҳамда бошқа умумтаълим муассасаларига қатнаш учун қулай жойлашган умумтаълим муассасасида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Логопедия шохобчаси ташкил этилган умумтаълим муассасаси раҳбарияти томонидан логопедия шохобчаси учун бошланғич синфларга яқин жойда тегишли санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига жавоб берадиган, умумий майдони 20 кв. метрдан кам бўлмаган хона ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Логопедия шохобчаси мазкур Низомнинг 1-иловасидаги талабларга мувофиқ жиҳозланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Логопедия шохобчасида коррекцион жараённи ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Логопедия шохобчасида ўқувчиларга коррекцион — логопедик ёрдам кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқув-коррекцион машғулотлар гуруҳли ва якка (индивидуал) тартибда, умумтаълим муассасаси раҳбарияти билан келишилган жадвал асосида дарсдан ташқари вақтда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Гуруҳларга нуқсонлари ўхшаш бўлган бир хил ёшдаги ўқувчилар қабул қилинади. Бир хил ёшдаги ўқувчилар сони кам бўлган ҳолларда, ёшидан қатъи назар, бошланғич синф ўқувчилари бир гуруҳга жамланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Гуруҳли ва якка (индивидуал) тартибда олиб бориладиган машғулотларнинг давомийлиги болаларда учрайдиган нутқ нуқсонларининг оғир ёки енгил даражасига кўра қуйидагича белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нутқи тўлиқ ривожланмаган 8 — 10 нафар I синф ўқувчиларига гуруҳли тарзда 40 — 45 дақиқадан, бир ўқув йили давомида ҳафтасига икки мартадан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товуш талаффузида камчиликлари бўлган 8 — 10 нафар I — IV синф ўқувчиларига гуруҳли тарзда 40 — 45 дақиқадан, бир ўқув йили давомида ҳафтасига уч мартадан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нутқ аппарати аъзоларининг тузилиши ва ҳаракатида нуқсонлари (ринолалия, дизартрия, дудуқланиш) бўлган I — IV синф ўқувчилари билан якка (индивидуал) тартибда 15 дақиқадан, нутқ нуқсони бартараф этилгунга қадар ҳафтасига уч мартадан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Нутқ нуқсонлари бартараф этилган ўқувчилар логопедия шохобчаси мудирининг ишчи гуруҳ билан келишилган хулосасига асосан ўқув йилининг 15 — 25 май кунлари логопедия шохобчаси ўқувчилари сафидан чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Логопедия шохобчасида педагогик фаолият билан шуғулланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Логопедия шохобчасида ўқитувчи-логопед лавозимида олий маълумотли ўқитувчи-логопедлар ва дефектологлар фаолият юритиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ўқитувчи-логопед штат бирликлари логопедия шохобчасига бириктирилган умумтаълим муассасаларида мавжуд ҳар 25 та бошланғич синфга 1,0 бирлик (20 та бошланғич синфга 0,8 бирлик, 30 та бошланғич синфга 1,2 бирлик) ҳисобидан ҳафталик иш юкламаси 18 ўқув соатидан ошмаган ҳолда, мазкур Низомнинг 15-бандида кўрсатилган меъёрларга кўра белгиланадиган ўқувчилар гуруҳлари ва ҳафталик машғулотлар соатларидан келиб чиқиб киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ўқитувчи-логопедларни ишга қабул қилиш ҳамда улар билан меҳнат шартномаларини бекор қилиш туман (шаҳар) халқ таълими бўлимининг тавсиясига асосан логопедия шохобчаси жойлашган умумтаълим муассасаси директорининг буйруғи билан меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 29 октябрдаги 32-mh-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 20 октябрдаги 33-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2021 йил 26 октябрдаги 45-2021Қ/Қ-сонли қарори (рўйхат рақами 2722-1, 18.11.2021 й.) таҳририда — (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.11.2021 й., 10/21/2722-1/1067-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқитувчи-логопедларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси ва меҳнат таътилига ҳақ тўлаш учун зарур маблағлар логопедия шохобчаси жойлашган умумтаълим муассасасининг харажатлар сметасида назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ўқитувчи-логопедларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низом ва умумтаълим муассасасининг ички тартиб-қоидаларига риоя этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган намунавий йиллик иш режа асосида йиллик шахсий иш режа, ўқув йилига тақвимий-мавзуий режа, машғулотлар жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун умумтаълим муассасасининг педагогик кенгашига тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нутқий ривожланишида муаммолари бўлган ўқувчиларнинг артикуляцион аъзоларини, нутқ нуқсонларини текшириш натижасига кўра мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ нутқ харитасини ва синф журналини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчиларнинг фанлар бўйича ўқув дастурларини ўзлаштиришларига тўсқинлик қилувчи нутқ нуқсонларининг олдини олиш, улардаги мавжуд нутқ нуқсонининг турини ва ифодаланиш даражасини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
машғулотлар ўтказиш учун гуруҳлар ташкил қилиш, кундалик машғулотлар ишланмасини тайёрлаш, гуруҳли ва якка (индивидуал) тартибда машғулотлар ўтказиш орқали артикуляцион органлардаги нуқсонларни тўғрилаш, нутқ нуқсонлари натижасида келиб чиққан психик бузилишларни коррекциялаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумтаълим муассасаси ўқитувчилари ва ота-оналарга нутқий ривожланишида муаммолари бўлган ўқувчиларга ёрдам кўрсатишнинг махсус усулларини қўллаш бўйича маслаҳатлар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз касбий малакасини мунтазам равишда ошириб бориш, услубий бирлашмалар фаолиятида ва бошқа методик ишларда иштирок этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ўқувчиларнинг гуруҳларга қатнашиш давоматини қайд этиб бориш учун синф журнали юритилади ҳамда ҳар бир гуруҳга махсус саҳифалар ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якка (индивидуал) тартибда машғулотлар олиб бориладиган ўқувчилар учун синф журналида алоҳида саҳифалар ажратилади ҳамда улар ҳам гуруҳли машғулотлар каби тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Журналнинг охирги бетларида логопедия шохобчасига қабул қилинган ҳар бир ўқувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, синфи, уй манзили, логопедия шохобчасига қабул қилинган вақти, нутқий ёки умумий ривожланишидаги камчиликлари, логопедия шохобчасидан чиқарилган вақти, умумий ва нутқий ривожланиш ҳолати, ўқув фанларини ўзлаштиришидаги камчилик ва муаммоларини бартараф этиш бўйича тавсиялар киритиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Логопедия шохобчасига ўқитувчи-логопедлардан бири, шохобчада битта ўқитувчи-логопед бўлган тақдирда эса, унинг ўзи мудирлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Логопедия шохобчаси мудири туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг Болаларни ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлаш марказларига ўқув йили давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 15-санасига қадар қуйидаги ҳисоботларни топширади:
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 29 октябрдаги 32-mh-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 20 октябрдаги 33-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2021 йил 26 октябрдаги 45-2021Қ/Қ-сонли қарори (рўйхат рақами 2722-1, 18.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.11.2021 й., 10/21/2722-1/1067-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқитувчи-логопедлар йиллик шахсий иш режасининг бажарилиш ҳолати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчилар контингентининг ўзгариш динамикаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчиларнинг нутқ нуқсонларини бартараф этиш кўрсаткичлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Мазкур Низомда белгиланган талаблар асосида янги логопедия шохобчаси ташкил этилиши лозим бўлган туман (шаҳар)ларда (биринчи навбатда нутқида нуқсони бўлган ўқувчилар контингенти энг юқори жойларда) ҳар ўқув йилида биттадан, Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида эса иккитадан логопедия шохобчаси ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ

Умумий ўрта таълим муассасаси қошидаги логопедия шохобчаси тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Логопедия шохобчаси таъминланиши лозим бўлган жиҳозлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т

Зарур ўқув анжомлари номи

Миқдори

1.

Якка ҳолда шуғулланиш учун дераза ёнига осилган 50х100 см. ли деворий кўзгу

1 дона

2.

Электр ёритқич (деворий кўзгу учун)

1 дона

3.

Ўқувчилар сонига қараб 9х12 см. ли кўзгу

10 дона

4.

Ўқувчилар учун парта

5 дона

5.

Синф доскаси

1 дона

6.

Ўқитувчи-логопед учун стол, стул

1 комплект

7.

Кўргазмали қуроллар учун шкаф

2 дона

8.

Стул

10 дона

9.

Логопедик зонд, шпатель

1 комплект

10.

Кесма ҳарф ва бўғинлар жамланмаси

10 дона

11.

Деворий ҳарф кассаси

1 комплект

12.

Ўқувчиларнинг оғзаки ва ёзма нутқини текширишда ишлатиладиган кўргазмали материаллар

ўқувчилар сонидан келиб чиққан ҳолда

13.

Предметли, мазмунли ва серияли кўргазмали расмлар

ўқувчилар сонидан келиб чиққан ҳолда

14.

Дафтар ва ўқув қўлланмалар

ўқувчилар сонидан келиб чиққан ҳолда

15.

Турли мақсадда ишлатиладиган дидактик ўйинчоқлар

ўқувчилар сонидан келиб чиққан ҳолда

16.

Методик адабиётлар

ўқувчилар сонидан келиб чиққан ҳолда

17.

Сочиқ ва совун

ўқувчилар сонидан келиб чиққан ҳолда

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий ўрта таълим муассасаси қошидаги логопедия шохобчаси тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Логопедия шохобчаси ўқитувчи-логопедининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ЙИЛЛИК ИШ РЕЖАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Йўналишлар ва иш турлари

Иш юкламаси (соат)

Умумий йиллик иш юкламаси

1548

1.

Ўқув-тарбия жараёни

896

Ўқувчиларнинг ҳужжатлари билан ишлаш, ўқувчилар нутқини текшириш, гуруҳлар тузиш, хулоса ёзиш

(1–15 сентябрь, 16–31 май).

72

Логопедик машғулот соатлари

540

Ўқувчилар дафтарларини тайёрлаш, ёзма ишларини текшириш.

152

Ота-оналарга масалаҳатлар бериш.

34

Ўқувчилар билан якка тартибда ишлаш.

98

2.

Ўқув-тарбия жараёнининг методик таъминоти

520

Гуруҳли ва якка (индивидуал) тартибда олиб бориладиган машғулотлар режаларини тузиш, логопедик машғулотларга тайёргарлик кўриш.

418

Логопедлар ва бошланғич синф ўқитувчилари билан ўзаро дарс машғулотларини кузатиш.

34

Педагогик кенгашларда, услубий бирлашмалар йиғилишларида, шаҳар (туман) семинарлари, конференциялар, тренингларда иштирок этиш, билим даражасини ошириб бориш, очиқ машғулотлар ва дарсдан ташқари тадбирлар ўтказиш ва уларда иштирок этиш.

34

Тарқатма ва дидактик жиҳозлар тайёрлаш, тест тузиш ва тақдимотлар тайёрлаш, логопедия шохобчасини жиҳозлаш ишларини бажариш.

34

3.

Ташкилий-педагогик фаолият

132

Давомат журналини тўлдириш, ҳисоботлар тайёрлаш.

62

Логопедик гуруҳларга олинган болаларнинг нутқ хариталарини тўлдириш.

34

Бошланғич синф ўқитувчилари, психолог, мактаб ва туман тиббиёт ходимлари, мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари билан ҳамкорликда ишлар олиб бориш, тиббий-психологик-педагогик комиссиялар фаолиятида, умумтаълим муассасасининг жамоат ишларида иштирок этиш.

36

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*Изоҳ: ўқитувчи-логопеднинг иш вақти йил давомида 43 иш ҳафтаси, ҳафталик 36 соатни ташкил қилади. Ўқув жараёни йилига 34 ҳафта, ўқув дарс соатлари ҳафтасига 18 соатдан олиб борилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 29 октябрдаги 32-mh-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 20 октябрдаги 33-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2021 йил 26 октябрдаги 45-2021Қ/Қ-сонли қарори (рўйхат рақами 2722-1, 18.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.11.2021 й., 10/21/2722-1/1067-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий ўрта таълим муассасаси қошидаги логопедия шохобчаси тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НУТҚ ХАРИТАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Ўқувчи ҳақидаги умумий маълумотлар:

Фамилияси, исми, отасининг исми

Туғилган санаси

Яшаш манзили

Ўқиш жойи, синфи

Логопедия шохобчасига қабул қилинган вақти

Ўқитувчи ва ота-онанинг шикояти

Психоневролог хулосаси

2.

Ўқувчининг нутқига умумий тавсиф:

нутқнинг суръати ва равонлиги

Овоз

3.

Артикуляцион аппаратнинг анатомик тузилиши ва ҳаракатчанлигини текшириш:

лаблар

тил

жағлар

тишлар

қаттиқ танглай

юмшоқ танглай

4.

Товушлар талаффузини текшириш:

сўз бошида

сўз ўртасида

сўз охирида

5.

Фонематик ўқуви, товушлар дифференциацияси:

Б-П

Д-Т

С-3

З-Ж

С-Ш

Р-Л

М-Н

Г-К

Г-Ғ

К-Қ

Х-Ҳ

6.

Мураккаб бўғинли сўзларни талаффуз қилиш:

7.

Умумий моторика ҳолатини текшириш:

ҳаракат координацияси

майда қўл мускуллари ҳаракати

8.

Луғат бойлиги:

предметларни номлаш

9.

Ўқиш техникасини эгаллаш даражаси:

ҳарфлаб, бўғинлаб, сидирғасига ўқиш

10.

Дудуқланишнинг намоён бўлиши:

сабаблари

тури

11.

Ўқитувчи-логопеднинг хулосаси:

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎‎
‎20__ йил «____» ____________
‎ ‎
Ўқитувчи-логопед‎

___________ ‎

‎‎________________________________

(имзо) ‎

‎‎(Ф.И.О.)

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 43-сон, 550-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон, 18.11.2021 й., 10/21/2722-1/1067-сон; 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)