18.03.2011 йилдаги 157-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг таълим муассасаларининг аҳолида, энг аввало ёшларда юксак ҳуқуқий маданиятни, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишни шакллантириш, фуқароларнинг қонунга итоаткорлик туйғусини таъминлаш борасидаги фаолияти ҳақидаги ахбороти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг таълим муассасаларининг аҳолида, энг аввало ёшларда юксак ҳуқуқий маданиятни, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишни шакллантириш, фуқароларнинг қонунга итоаткорлик туйғусини таъминлаш борасидаги фаолияти ҳақидаги ахборотини тинглаб ва муҳокама қилиб, мазкур йўналишда муайян ишлар амалга оширилганлигини қайд этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 29 августдаги 466-I-сонли қарори билан тасдиқланган Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастурига (бундан буён матнда Миллий дастур деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 29 майдаги «Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 235-сонли қарорига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 4 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганишни ташкил этиш тўғрисида»ги Ф-1322-сонли Фармойиши ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ аҳолида, энг аввало ёшларда юксак ҳуқуқий маданиятни, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишни шакллантириш, фуқароларнинг қонунга итоаткорлик туйғусини таъминлаш борасида тизимли иш олиб борилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим муассасаларида ҳуқуқ йўналишларидаги фанларни ўқитишни инновацион таълим технологиялари асосида такомиллаштиришга, ҳуқуқ фанлари ўқитувчиларининг малакасини ошириб боришга эътибор қаратилмоқда. Ёшлар ҳуқуқий маданиятини юксалтириш билан боғлиқ масалалар вазирликлар ҳайъатлари йиғилишларида мунтазам муҳокама этиб борилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга таълим муассасаларининг аҳолида, энг аввало ёшларда юксак ҳуқуқий маданиятни, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишни шакллантириш, фуқароларнинг қонунга итоаткорлик туйғусини таъминлаш борасидаги фаолиятида муайян камчиликлар мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий дастур доирасидаги айрим вазифалар ижроси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тўлиқ таъминланмаган. Миллий дастур талаблари доирасида ўтказилган конференциялар, давра суҳбатлари якунлари бўйича (айниқса, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида) ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, бу соҳадаги ишларни такомиллаштириш масалаларини ҳал этишга қаратилган асосли тавсиялар ишлаб чиқилмаган. Ўзбекистонда юридик таълимнинг ягона концепциясини яратиш ва ҳаётга татбиқ этиш масаласи шу пайтга қадар ҳал этилмаган. Чет элдаги юридик ўқув юртлари билан ҳамкорлик қилиш ва Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги элчихоналарининг бу йўналишдаги имкониятларидан фойдаланиш бўйича ишларга аксарият юридик ўқув юртларида етарли эътибор берилмаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент фармацевтика институти, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридаги касб-ҳунар коллежлари, умумтаълим мактабларида ўтказилган мониторинг, шунингдек «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан ёшлар ўртасида ўтказилган сўровлар таълим муассасалари талаба ва ўқувчиларининг ҳуқуқий билимларни ўзлаштириши юқори савияда эмаслигидан ва ҳуқуқ фанлари ўқитувчилари малакасини оширишга етарли эътибор қаратилмаётганидан далолат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим муассасалари ҳуқуқ фанлари бўйича малакали мутахассислар, ҳуқуқшунослик бўйича лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосидаги адабиёт ва ўқув қўлланмалари билан етарли даражада таъминланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аксарият таълим муассасаларида аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарғибот тизими йўлга қўйилмаган. Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, мазкур вазирликларнинг таълим муассасалари ҳамда бошқа тузилмалар томонидан таъсис этилган оммавий ахборот воситаларининг аҳолида, энг аввало ёшларда юксак ҳуқуқий маданиятни, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишни шакллантириш, фуқароларнинг қонунга итоаткорлик туйғусини таъминлаш борасидаги иши самарадорлиги пастлигича қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳлиллар шундан далолат берадики, таълим муассасаларининг ўқитувчилари, талаба ва ўқувчилари ўртасида ҳуқуқбузарликлар, жумладан жиноятлар содир этиш ҳоллари кўп. Айниқса, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари томонидан содир этилган жиноятлар сони 2009 йилга нисбатан 2010 йилда 26 фоизга ошганлиги ташвишли ҳолатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим муассасаларининг аҳолида, энг аввало ёшларда юксак ҳуқуқий маданиятни, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишни шакллантириш, фуқароларнинг қонунга итоаткорлик туйғусини таъминлаш борасидаги фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг таълим муассасаларининг аҳолида, энг аввало ёшларда юксак ҳуқуқий маданиятни, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишни шакллантириш, фуқароларнинг қонунга итоаткорлик туйғусини таъминлаш борасидаги фаолияти ҳақидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Б. Ходиев), Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (А. Марахимов) аҳолида, энг аввало ёшларда юксак ҳуқуқий маданиятни, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишни шакллантириш, фуқароларнинг қонунга итоаткорлик туйғусини таъминлаш борасида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ чоралар кўриши лозимлиги қайд этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Б. Ходиев), Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (А. Марахимов), Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (Р. Муҳитдинов) билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрдаги қўшма мажлисидаги «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» номли маърузаси асосида қабул қилинаётган янги қонунлар ва амалдаги қонун ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиш ҳамда қўшимчалар моҳиятини аҳолига, айниқса ёшларга етказиш бўйича аниқ дастурлар доирасида тегишли ишларни амалга оширсин, мазкур Концепцияда қайд этилган, мамлакатимизда ҳуқуқий таълим ва маърифатни, жамиятда ҳуқуқий билимлар тарғиботини тубдан яхшилашга йўналтирилган Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастури лойиҳасини ишлаб чиқишда фаол иштирок этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолида, энг аввало ёшларда юксак ҳуқуқий маданиятни, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишни шакллантириш, фуқароларнинг қонунга итоаткорлик туйғусини таъминлаш борасида таълим муассасаларининг фуқаролик жамияти институтлари, жумладан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлигини янада яхшилаш бўйича зарур чораларни кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонунларига шарҳлар ва ҳуқуқий атамаларнинг изоҳли луғатларини ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини эътиборга олган ҳолда тайёрлаш ҳамда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида чоп этиш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказларининг таълим муассасалари ўқувчилари ҳамда аҳоли замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда тизимли ҳуқуқий таълим олиши ва мустақил равишда ҳуқуқий маданиятини оширишига кўмаклашиш борасидаги фаолиятини кучайтирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасаларида умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар, хусусан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг кафолатларига бағишланган халқаро ҳужжатлар моҳиятини ёшларга етказишга оид ишларни тубдан яхшилаш юзасидан қўшимча чораларни кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолида, энг аввало ёшларда юксак ҳуқуқий маданиятни, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишни шакллантириш, фуқароларнинг қонунга итоаткорлик туйғусини таъминлаш борасида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, мазкур вазирликларнинг таълим муассасалари ҳамда бошқа тузилмалар томонидан таъсис этилган оммавий ахборот воситалари олиб бораётган ишлар кўламини кенгайтирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқий тарғибот борасида оммавий ахборот воситалари, хусусан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, газета ва журналлар, нодавлат оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорликни кучайтириш юзасидан чоралар кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатда амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар моҳиятидан келиб чиқиб, ҳуқуқий фанлар бўйича дарсликларни янгилаб бориш ҳамда таълим муассасаларини тегишли дарсликлар ва адабиёт билан таъминлаш борасида қўшимча чораларни кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасаларини ҳуқуқий фанлар бўйича малакали ўқитувчилар билан тўлиқ таъминлаш юзасидан қўшимча чораларни амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқшунос педагогларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув дастурлари, ўқув қўлланмаларини, малака ошириш курслари ишини илғор педагогик технологияларга мувофиқ изчил такомиллаштириб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёш педагог кадрларни моддий рағбатлантириш юзасидан қўшимча чораларни кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
раҳбарлар ва педагог кадрлар, ўқувчилар ва талабалар томонидан ҳуқуқбузарликлар, жумладан жиноятлар содир этилишига имкон берадиган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этишга қаратилган таъсирчан чораларни белгиласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасаларида ҳуқуқий таълим ва ҳуқуқий тарбиянинг узлуксизлигини таъминлаш, талаба ҳамда ўқувчиларнинг билимларини якуний тарзда аниқлаш мақсадида ҳуқуқ фанлари бўйича намунавий ўқув режаларини давлат таълим дастурларига мувофиқлаштириш, шунингдек ўқувчиларнинг ёши ва физиологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда, дарс соатлари миқдорини оптималлаштириш бўйича тегишли ишларни амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш марказига (Р. Убайдуллаева) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Б. Ходиев) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (А. Марахимов) билан биргаликда таълим муассасалари талаба ва ўқувчилари ҳуқуқий билимларни қай даражада эгаллаганлигини аниқлаш бўйича сўровлар ўтказиш амалиётини кучайтириш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси (Ф. Акбарова), Ўзбекистон Республикаси «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши (Б. Ганиев), Республика «Маҳалла» хайрия жамғармаси (А. Ахмедов), Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармасига (Э. Боқибоев) аҳолининг, энг аввало ёшларнинг ҳуқуқий билимларини янада юксалтириш билан боғлиқ тадбирларни ташкил этиш вақтида таълим муассасалари имкониятларидан фойдаланишга эътиборни кучайтириш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги (Б. Ахмедов), Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги (Б. Алимов), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев), «Ўзбектеатр» бирлашмаси (О. Ризаев), «Ўзбеккино» миллий агентлиги (А. Исҳоқов) радио, телевидение, театр ва кино муассасалари, клублар, ижодий марказлар, музейлар ва бошқа маданият муассасаларининг аҳолининг, энг аввало ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш борасидаги фаолиятини янада яхшилашга эътибор қаратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси (Р. Қодиров) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Б. Ходиев), Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигини (А. Марахимов) жалб этган ҳолда, таълим муассасалари ўқитувчилари, талаба ва ўқувчилари томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар, жумладан жиноятларнинг сабабларини, уларни содир этишга имконият яратаётган шарт-шароитларни чуқур таҳлил қилиб, уларнинг олдини олиш бўйича ҳуқуқий тарғиботни ҳамда бошқа чораларни кучайтирсин, бунда вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар имкониятларидан самарали фойдалансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сессияларида ҳамда уларнинг доимий комиссиялари мажлисларида тегишли таълим муассасаларининг аҳолида, энг аввало ёшларда юксак ҳуқуқий маданиятни, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишни шакллантириш, фуқароларнинг қонунга итоаткорлик туйғусини таъминлаш борасидаги фаолияти билан боғлиқ масалалар доимий муҳокама қилиб борилсин, камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ чоралар кўрилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Б. Ходиев), Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (А. Марахимов), Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (Р. Муҳитдинов), Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси (Р. Қодиров), Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги (Б. Ахмедов), Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги (Б. Алимов), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев), Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси (Ф. Акбарова), «Ўзбектеатр» бирлашмаси (О. Ризаев), «Ўзбеккино» миллий агентлиги (А. Исҳоқов), Республика «Маҳалла» хайрия жамғармаси (А. Ахмедов), Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси (Э. Боқибоев), «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази (Р. Убайдуллаева), Ўзбекистон Республикаси «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши (Б. Ганиев) ушбу Қарорнинг бажарилиши юзасидан 2012 йилнинг 1 январига қадар ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашига ахборот тақдим этиб борсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси (М. Хужамбердиев) зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 18 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
157-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 й., 3-сон, 88-модда)