04.01.2001 йилдаги Ф-1322-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармойиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИНИ ЎРГАНИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаётимизнинг асосий Қонуни бўлмиш Ўзбекистон Конституциясининг жамиятдаги ўрни ва аҳамиятини, маъно-мазмуни ва моҳиятини ўрганиш, ёш авлоднинг ҳуқуқий онги, тафаккури ва маданиятини тарбиялаш ҳамда юксалтириш, шунингдек, Конституцияни билиш, унинг мазмун-моҳиятини тарғиб ва ташвиқ қилиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Конституцияси бўйича болалар ва ўқувчиларда мустаҳкам билимларни шакллантириш ҳамда Конституция моҳиятини кенг омма онгига сингдиришга қаратилган Конституцияни ўрганиш дастурини яратиш, унинг асосида махсус ўқув курсларини ишлаб чиқиш ва тегишли методикаларни тайёрлаш бўйича иловага мувофиқ комиссия тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссияга таълим турлари бўйича мутахассислардан иборат эксперт гуруҳларини ташкил этишга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Комиссия Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат матбуот қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда таълимнинг барча турларида Конституцияни ўрганиш учун зарур бўлган дастурлар, курслар, методик кўрсатмалар ва бошқа дидактик воситаларга қўйиладиган талабларни ишлаб чиқсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2001 йил 1 апрелга қадар «Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганиш» махсус ўқув курсларини барча таълим турлари учун ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча таълим турлари учун болалар ва ўқувчиларни, ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, ҳуқуқий онг ва маданиятини шакллантиришга қаратилган Конституцияни ўрганиш бўйича дарсликлар ва махсус адабиётларни 2001 йил 1 августга қадар яратсинлар, чоп этсинлар ва жойларга етказишни ташкил этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги таълим муассасаларига эга бўлган бошқа вазирлик ва идоралар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2001 йил 1 августга қадар «Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганиш» курслари бўйича мактабгача таълим туридаги тарбиячи ва методистлар, умумий ўрта таълим муассасаларидаги ўқитувчилар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим ва олий таълим турларида дарс берувчи профессор-ўқитувчиларни тайёрласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2001-2002 ўқув йилидан бошлаб мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида «Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганиш» курсларини ўқитишга киришсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
курс мазмунининг сифатли ўзлаштирилишини таъминлаш мақсадида унинг якуни бўйича ўқувчи ва талабалар орасида коллоквиум ва синовлар ўтказсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Республика Маънавият ва маърифат кенгаши, Республика «Маҳалла», жамғармаси, тегишли жамоат ташкилотлари Конституцияни ўрганиш дастури асосида ўқув-услубий, илмий-оммабоп ва бошқа воситалар ёрдамида, мутахассисларни кенг жалб қилган ҳолда фуқаролар ўртасида Конституциянинг мазмун-моҳияти, унинг ўрни ва аҳамияти бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб борсинлар, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш учун зарур чора-тадбирлар белгиласинлар ва амалга оширилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзтелерадиокомпанияси, Миллий ахборот агентлиги, «Тасвирий ойина» уюшмаси оммавий ахборот воситаларида мазкур масала бўйича доимий рукнлар туркуми, телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар ҳамда тасвирий воситалар ташкил этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур Фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ. С. Кароматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2001 йил 4 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ф-1322-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 4 январдаги Ф-1322- сон фармойишига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганиш Дастурини яратиш ва махсус ўқув курсини ишлаб чиқиш бўйича комиссия таркиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.‎ Ўразаев Ш. З.‎ —‎ Ички ишлар академияси, кафедра мудири, академик, юридик фанлари доктори, комиссия раиси‎
2.‎ Саидов А. Х.‎ —‎ Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори, юридик фанлари доктори‎
3.‎ Хусанов О.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси проректори, юридик фанлари доктори‎
4.‎ Эшонов Б. Э.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг раиси, юридик фанлари доктори‎
5.‎ Исмоилов Н. М.‎ —‎ Олий Мажлис Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси‎
6.‎ Шоумаров Ғ. Б.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг бош консультанти‎
7.‎ Акбаров М. О.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бош мутахассиси‎
8.‎ Ғуломов С. С.‎ —‎ Олий ва ўрта махсус таълим вазири‎
9.‎ Жўраев Р. Х.‎ —‎ Халқ таълими вазири‎
10.‎ Хусанов Ж. Х.‎ —‎ Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари — Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази раҳбари‎
11.‎ Полвон-зода А. А.‎ —‎ Адлия вазири‎
12.‎ Бобоев Х. Б.‎ —‎ Тошкент юридик институти ректори, юридик фанлари доктори‎
13.‎ Жалилов Ш. И.‎ —‎ «Маҳалла» жамғармаси раиси, юридик фанлари доктори‎
14.‎ Болиев А.‎ —‎ «Маънавият ва маърифат» кенгашининг масъул котиби‎
15.‎ Латипов И.‎ —‎ «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси раиси‎
16.‎ Тўлаганов А. Т.‎ —‎ Тошкент юридик институти кафеда мудири, юридик фанлари доктори‎
17.‎ Ахмедов Д. Қ.‎ —‎ Тошкент юридик институти профессори‎
18.‎ Одилқориев Х. О.‎ —‎ Ички ишлар вазирлиги академияси кафедра бошлиғи, юридик фанлари доктори‎
19.‎ Каримова О. А.‎ —‎ Тошкент давлат педагогика университети кафедра мудири, доцент‎
20.‎ Расулева М. Ш.‎ —‎ Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти лаборатория мудири, доцент‎
21.‎ Омонова О.‎ —‎ Андижон шаҳар 27-сонли мактабнинг ҳуқуқ ўқитувчиси‎